язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик/ Ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминловчи органлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.10.2017 й. 861-сон "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармасининг Марказлаштирилган жамғармаси тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.10.2017 й.

N 861



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ ЖАЗОНИ

ИЖРО ЭТИШ БОШ БОШҚАРМАСИНИНГ

МАРКАЗЛАШТИРИЛГАН ЖАМҒАРМАСИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ички ишлар органларининг озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлган жазоларни ижро этиш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 11 августдаги ПҚ-3200-сон қарорига мувофиқ, шунингдек жазони ижро этиш муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармасининг Марказлаштирилган жамғармаси қуйидагилар ҳисобидан шакллантирилади:

жазони ижро этиш муассасалари ва улар ташкилотларининг ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалиги фаолиятидан, шунингдек хизматлар кўрсатишдан оладиган даромадларидан Жазони ижро этиш бош бошқармаси томонидан белгиланадиган миқдорлардаги ажратмалар;

жазони ижро этиш муассасаларининг. солиқлар ва йиғимлар, шунингдек давлат мақсадли жамғармаларига ажратмалар бўйича қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар тақдим этилиши натижасида жамғариладиган маблағлари.


2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармасининг Марказлаштирилган жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармаси (кейинги ўринларда ЖИЭББ деб аталади) жазони ижро этиш муассасаларининг ушбу қарорнинг 2-бандида назарда тутилган маблағларини махсус ғазна ҳисобварағида жамласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи жазони ижро этиш муассасаларини 2019 йилдан бошлаб коммунал харажатларнинг алоҳида моддалари бўйича, кейинчалик эса, ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи алоҳида жазони ижро этиш муассасаларини бюджетдан молиялаштиришдан тўлиқ ЖИЭББ Марказлаштирилган жамғармаси маблағлари ҳисобидан сақлашга босқичма-босқич ўтказилишини таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармаси Марказлаштирилган жамғармаси маблағларидан мақсадли фойдаланилиши юзасидан назоратни таъминласин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 23 октябрь