ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ёқилғи-энергетика комплекси / Электр энергетикаси. Иссиқлик энергетикаси /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.11.2017 й. ПҚ-3379-сон "Энергия ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

08.11.2017 й.

N ПҚ-3379



ЭНЕРГИЯ РЕСУРСЛАРИДАН ОҚИЛОНА

ФОЙДАЛАНИШНИ ТАЪМИНЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА*


Мамлакатда электр ва газ таъминоти тизимини изчил модернизация қилиш ва технологик қайта жиҳозлаш, энергия тежамкорлик асослари ва етказиб берилган электр энергияси ва табиий газ учун ўзаро ҳисоб-китоблар механизмларини такомиллаштириш чоралари кўрилмоқда.

Амалга оширилаётган тадбирлар барқарор ижтимоий-иқтисодий ўсиш, ишчанлик фаоллиги ва мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини, аҳолининг ҳаёт даражаси ва фаровонлигини оширишнинг муҳим омилларидан бири бўлган энергетика тармоғини ривожлантиришга қаратилган.

Шу билан бирга, истеъмолчилар тоифасини инобатга олган ҳолда етказиб берилаётган энергия ресурслари қийматини аниқлашда табақалаштирилган ёндашишнинг мавжуд эмаслиги улардан нооқилона фойдаланишга олиб келмоқда, энергия тежамкор технологиялар ва муқобил энергия манбаларини жорий этишни рағбатлантирмаяпти.

Шаҳарсозлик соҳасидаги амалдаги норма ва қоидалар объектларнинг энергия самарадорлигини таъминловчи замонавий талабларга жавоб бермайди. Шунингдек, бинолар ва иншоотларнинг қурилиши ва реконструкция қилинишида энергия тежамкор материаллар ва технологияларни қўллашга етарли эътиборнинг мавжуд эмаслиги ҳам энергия ресурсларининг ортиқча сарф қилинишига олиб келмоқда.

Электр ва газ таъминоти тизимини янада такомиллаштириш, бозор механизмларини кенг жорий қилиш орқали энергия ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш, шунингдек, мазкур соҳада кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш мақсадида:


1. "Ўздавэнергоназорат" ДИ, "Ўздавнефтгазинспекция" ДИ, "Ўзтрансгаз" АЖ ва "Ўзбекэнерго" АЖнинг фаолияти қониқарсиз деб топилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, "Ўзбекэнерго" АЖ, "Ўзтрансгаз" АЖ, "Ўздавэнергоназорат" ДИ, "Ўздавнефтгазинспекция" ДИ ва "Энергия тежаш миллий компанияси" АЖнинг куйидаги тартибни белгилаш ҳақидаги таклифлари қабул қилинсин:

а) 2018 йил 1 январдан:

иловага мувофиқ рўйхат бўйича маҳсулот ишлаб чиқарувчи ва айрим хизматлар кўрсатувчи истеъмолчилар электр энергияси (750 кВАгача бўлган қувватга уланган) ва табиий газ учун тўловларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан ўрнатиладиган ўсиб борувчи коэффициентлар ва тарифларга мувофиқ амалга оширадилар;

750 кВА ва ундан юқори бўлган қувватга уланган (бюджет ташкилотлари, фермер хўжаликлари ва сув истеъмолчилари уюшмаларининг насос станциялари, шунингдек, Давлат бюджетидан молиялаштириладиган насос станциялари бундан мустасно) истеъмолчилар электр энергияси учун ҳисоб-китобларни иккинчи гуруҳ тарифлар бўйича тўловларни амалга оширадиган юридик шахслар учун тариф миқдорида белгиланадиган сутка вақтларининг табақалаштирилган тарифи бўйича амалга оширади.

Бунда ягона электр энергетика тизимининг энг катта юкламали соатларида (тиғиз пайт - белгиланган тартибда ўрнатилган эрталабки ва кечки "энг катта миқдор") фойдаланилган электр энергияси учун тўловлар белгиланган тарифга нисбатан 1,5 баравар миқдорда ўсувчи коэффициентни кўллаш орқали, энг кам юкламали соатларда эса (тунги пайт - сутканинг қоронғи вақти) белгиланган тарифга нисбатан 1,5 баравар миқдорда камаювчи коэффициентни кўллаш орқали ва ярим тиғиз пайтда (сутканинг ёруғ вақти) ўрнатилган тариф бўйича амалга оширилади;

давлат органлари ва муассасаларининг бино ва иншоотлари, шунингдек, кўп квартирали уй-жой фондини лойиҳалаштириш, реконструкция қилиш, қуриш ва фойдаланишга топширишда уларда энергия самарадор ва энергия тежамкор технологиялардан фойдаланилганлиги юзасидан шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқлиги текширилади;

якка тартибдаги уй-жой қурилишидан ташқари, барча бино ва иншоотларни лойиҳалаштириш, реконструкция қилиш ва қуришда, иссиқ сув таъминоти учун сертификатланган қуёш сув иситгич қурилмаларини, шунингдек, энергия тежамкор лампаларни мажбурий тартибда ўрнатиш кўзда тутилади.

3. "Энергия тежаш миллий компанияси" АЖ:

а) Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, "Ўзбекэнерго" АЖ ва бошқа идоралар билан биргаликда уч ой муддатда давлат органлари ва ташкилотлари бино ва иншоотларида қуёш сув иситгич қурилмалари ва маҳаллийлаштириладиган маҳсулотлар асосида мамлакатимизда ишлаб чиқарилган энергия тежамкор лампаларни ўрнатиш босқичларини, шунингдек, маҳаллийлаштириладиган маҳсулотлар асосида иссиқлик ва электр энергия истеъмоли ҳажмини инобатга олган ҳолда мазкур маҳсулотни аниқ етказиб берувчиларини белгилаш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

Давлат органлари ва ташкилотлари икки ҳафта муддатда қуёш сув иситгич қурилмалари ва энергия тежамкор лампаларни жорий қилиш ҳолатлари, иссиқлик ва электр энергияси истеъмоли ҳажми, кадастр ҳужжатларини илова қилган ҳолда улар томонидан эгаллаб турилган майдонлар ўлчами ҳақидаги техник маълумотларни ва ҳудуднинг муҳандислик коммуникациялари акс этган режасини "Энергия тежаш миллий компанияси" АЖга тақдим этилишини таъминласин;

б) "Ўзбекэнерго" АЖ, "Ўзтрансгаз" АЖ, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, иссиқлик ва электр энергияси, шунингдек, биогаз ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи хусусий корхоналар билан биргаликда уч ой муддатда:

иссиқлик ва электр энергияси, шунингдек, биогаз ишлаб чиқариш ва истеъмолчиларга тўғридан-тўғри етказиб бериш билан шуғулланувчи корхоналар томонидан "Ўзбекэнерго" АЖнинг электр тармоқлари ва "Ўзтрансгаз" АЖнинг газ тақсимлаш тармоқларидан фойдаланмаган ҳолда иссиқлик ва электр энергияси ҳамда биогазни реализация қилиш тартибини ишлаб чиқсин;

иссиқлик ва электр энергияси, шунингдек, биогаз ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи хусусий корхоналар томонидан реализация қилинадиган иссиқлик ва электр энергияси ҳамда биогазга тижорат нархларини белгилаш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, "Энергия тежаш миллий компанияси" АЖ ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:

икки ой муддатда бино ва иншоотларни энергетик аудитдан ўтказиш, белгиланган шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқлик паспортини ёки тегишли нормалардан ортиб кетганлик ҳолатини бартараф этиш зарурлиги тўғрисида хулоса бериш, шунингдек, уларнинг энергия самарадорлиги тоифасини аниқлаш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

2018 йил 1 мартга кадар муддатда амалдаги шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини уларнинг қайта кўриб чиқилиши ва давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлаган ҳолда танқидий ўрганиб чиқсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги "Ўзэлтехсаноат" АЖ, "Энергия тежаш миллий компанияси" АЖ, "Ўзбекэнерго" АЖ, Давлат солиқ қўмитаси, Савдо-саноат палатаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда энергия тежамкор лампалар ишлаб чиқарилишининг маҳаллийлаштирилишини кенгайтириш ҳамда уларни турар ва нотурар жойларда босқичма-босқич жорий этиш бўйича комплекс дастур лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, "Энергия тежаш миллий компанияси" АЖ, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2018 йил 1 январга қадар муддатда давлат органлари ва муассасаларининг бино ҳамда иншоотлари, шунингдек, кўп квартирали уй-жой фондини энергетик аудитдан ўтказиш дастури лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, "Ўзбекэнерго" АЖ ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда 2018 йил 1 февралга қадар муддатда фермер хўжаликлари ва сув истеъмолчилари уюшмаларининг мавжуд насос станцияларини уларнинг техник ҳолати, қуввати, балансда сақловчисини аниқлаш, фермер хўжаликлари ер участкаларида электр энергияси ва сув сарфи самарадорлиги нуқтаи назаридан, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари турлари ва республика туманлари кесимида насос станциялари билан суғориладиган ер майдонлари, паст самарали ва энергия кўп сарфлайдиган насосларнинг мавжудлиги, электр энергиясини ҳисоблаш ускуналари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари билан шартномаларнинг мавжудлигини инвентаризациядан ўтказсин.

Инвентаризация якунига кўра, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги "Ўзбекэнерго" АЖ, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари давлат хариди ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармаси билан биргаликда 2018 йил 1 мартга қадар муддатда насос станцияларидан фойдаланиш билан боғлиқ эксплуатация қилувчи ташкилотларни, молиялаштиришнинг аниқ манбаларини аниқлаш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


9. "Ўзбекэнерго" АЖ ва "Ўзтрансгаз" АЖ:

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2018 йил 1 июлга қадар муддатда бухгалтерлик, молиявий, ишлаб чиқариш ва бошқарув ҳисобини автоматлаштириш бўйича дастурий комплексларни ўз ичига олган бошқарувнинг ягона ахборот тизимини ишлаб чиқсин ва идоравий бўйсунувидаги корхоналарда жорий этсин;

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини ташкил қилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                          Ш. Мирзиёев



"Халқ сўзи" 2017 йил 9 ноябрь






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 8 ноябрдаги

ПҚ-3379-сон қарорига

ИЛОВА



Электр энергияси ва табиий газни реализация

қилишда нархни шакллантиришнинг алоҳида

тартиби белгиланадиган ташкилотлар

РЎЙХАТИ


1. Пишган ғишт ишлаб чиқарувчи корхоналар.


2. Оҳактош ва гипс қазиб олувчи, қайта ишловчи ва ишлаб чиқарувчи корхоналар.


3. Цемент ишлаб чиқарувчи корхоналар.


4. Асфальт, бетон, темир бетон маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар.


5. Иссиқхоналар ва иссиқхона-парник хўжаликлари.


6. Фарфор ва фаянс маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар.


7. Ресторанлар, кафелар, тантаналар ўтказиш объектлари ва бошқа умумий овқатланиш объектлари (меҳмонхоналар ва уларга тегишли бўлган ҳудудда жойлашган объектлар бундан мустасно).


8. Гипсокартон, тротуар ва керамик плита, брусчатка, керамик ва цемент-қумли черепица, қуруқ қурилиш қоришмалари, шунингдек, труба маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар.


Изоҳ:

Ушбу истеъмолчилар учун электр энергияси (750 кВАгача бўлган қувватга уланган) ва табиий газга тўловлар миқдори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан белгиланади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 9 ноябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 13 ноябрь, 45-сон, 1117-модда




































Время: 0.1991
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск