ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан бошлаб қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Солиқ турлари /

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 154-мҳ-сон, Молия вазирлигининг 134-сон "Мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш ҳақида"ги 22.09.2017 й. Қарори (АВ томонидан 06.11.2017 й. 2329-5-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

06.11.2017 й.

N 2329-5

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ

ВА КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

22.09.2017 й.

N 154-мҳ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

22.09.2017 й.

N 134


ҚАРОРИ



Мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик

шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент

рақамидан фойдаланганлик учун тўловларни ҳисоблаш

ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар

киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 июндаги Ф-4977-сон "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси фаолияти самарадорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳамда 2017 йил 14 августдаги Ф-5022-сон "Ўзбекистон Республикасида электр энергияси ва табиий газ назорати ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармойишларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2012 йил 1 февралдаги 2-ю ва 7-сон қарори (рўйхат рақами 2329, 2012 йил 21 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 8-9-сон, 89-модда) билан тасдиқланган Мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга қуйидаги қўшимчалар киритилсин:


а) 2-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"энергоресурсларни назорат қилиш ва ҳисобга олиш тизимида фойдаланиладиган рақамлар - Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан белгиланадиган энергоресурсларни назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий қилиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш доирасидаги электр энергия, табиий газ ва бошқа коммунал хизматларни ҳисобга олиш асбобларини улашни таъминлаш учун уяли алоқа компаниялари томонидан ажратилган рақамлар.";


б) 4-банд қуйидаги жумла билан тўлдирилсин:

"Энергоресурсларни назорат қилиш ва ҳисобга олиш тизимида фойдаланиладиган рақамлар тўлов объекти ҳисобланмайди".


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан келишилган.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ахборот технологиялари

ва коммуникацияларини

ривожлантириш вазирининг

биринчи ўринбосари

О. Умаров

Молия вазири

Б. Ходжаев

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 8 ноябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 13 ноябрь, 45-сон, 1119-модда





























Время: 0.1930
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск