Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / Олий таълим /

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 16.10.2017 й. 18-2017-сон "Олий таълим муассасаларида таълим соҳалари блоклари ва шакллари бўйича бир нафар ўқитувчи ҳисобига тўғри келадиган талабалар сони нисбатининг нормативларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 07.11.2017 й. 2945-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

07.11.2017 й.

N 2945




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС

ТАЪЛИМ ВАЗИРИНИНГ

16.10.2017 й.

N 18-2017


БУЙРУҒИ



Олий таълим муассасаларида таълим соҳалари

блоклари ва шакллари бўйича бир нафар ўқитувчи

ҳисобига тўғри келадиган талабалар сони нисбатининг

нормативларини тасдиқлаш тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 августдаги 617-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Республика олий таълим муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида" 2008 йил 1 августдаги 164-сон қарорига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Олий таълим муассасаларида таълим соҳалари блоклари ва шакллари бўйича бир нафар ўқитувчи ҳисобига тўғри келадиган талабалар сони нисбатининг нормативлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2014 йил 27 августдаги 7-сон "Олий таълим муассасаларида таълим соҳалари блоклари ва шакллари бўйича бир нафар ўқитувчи ҳисобига тўғри келадиган талабалар сони нисбатининг нормативларини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2613, 2014 йил 29 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 35-сон, 451-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                   И. Маджидов






Буйруққа

ИЛОВА



Олий таълим муассасаларида таълим соҳалари

блоклари ва шакллари бўйича бир нафар ўқитувчи

ҳисобига тўғри келадиган талабалар сони нисбатининг

НОРМАТИВЛАРИ

Т/р

Таълим соҳалари блоклари

Таълим соҳалари ва

йўналишлари номи

Нормативлар


2019/2020

ўқув

йилигача


2019/2020

ўқув

йилидан

бошлаб


2020/2021

ўқув

йилидан

бошлаб


2021/2022

ўқув

йилидан

бошлаб


1.

Техник

Муҳандислик иши таълим соҳаси;

Ишлаб чиқариш технологиялари таълим соҳаси;

Математика таълим соҳаси;

Компьютер технологиялари ва информатика таълим соҳаси;

Архитектура ва қурилиш таълим соҳаси (Архитектура (турлари бўйича) таълим йўналиши бундан мустасно);

Алоқа ва ахборотлаштириш, телекоммуникация технологиялари таълим соҳаси;

Қишлоқ хўжалик техникаси таълим соҳаси;

Транспорт таълим соҳаси;

Ҳаёт фаолият хавфсизлиги таълим соҳаси;

Хизматлар соҳаси (фаолият турлари ва йўналишлари бўйича) таълим йўналиши


10,3

9,8

9,3

9,0

2.

Гуманитар ва табиий

Гуманитар фанлар таълим соҳаси (Филология ва тилларни ўқитиш (тиллар бўйича) таълим йўналиши (хорижий тилларга оид қисми), шунингдек Таржима назарияси ва амалиёти (тиллар бўйича) таълим йўналиши бундан мустасно);

Табиий фанлар таълим соҳаси;

Социология ва психология таълим соҳаси;

Журналистика ва ахборот таълим соҳаси;

Ҳуқуқ таълим соҳаси;

Ижтимоий таъминот таълим соҳаси;

Атроф-муҳит муҳофазаси таълим соҳаси;

Ижтимоий-маданий фаолият таълим йўналиши;

Хизмат кўрсатиш техникаси ва технологияси (хизмат кўрсатиш тармоқлари бўйича) таълим йўналиши


10,5

10,0

9,5

9,0

3.

Тиллар

Филология ва тилларни ўқитиш (тиллар бўйича) таълим йўналиши (хорижий тилларга оид қисми);

Таржима назарияси ва амалиёти (тиллар бўйича) таълим йўналиши


7,9

7,5

7,1

6,9

4.

Санъат

Санъат таълим соҳаси


3,5

3,3

3,1

3,0

5.

Спорт

Спорт фаолияти (фаолият турлари бўйича) таълим йўналиши


7,1

6,8

6,5

6,2

6.

Педагогика

Педагогика таълим соҳаси


10,5

10,0

9,5

9,0

7.

Иқтисодиёт

Иқтисод таълим соҳаси;

Меҳмонхона хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш таълим йўналиши;

Туризм (фаолият йўналишлари бўйича) таълим йўналиши


10,5

10,0

9,5

9,0

8.

Қишлоқ хўжалиги

Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги таълим соҳаси;

Қишлоқ хўжалигида менежмент таълим соҳаси;

Ветеринария таълим соҳаси;

Ирригация ва мелиорация таълим соҳаси

10,3

10,3

9,5

8,0

9.

Архитектура

Архитектура (турлар бўйича) таълим йўналиши


6,8

6,5

6,2

6,0

      

Изоҳ: мазкур Нормативлар олий таълим муассасаларида таълимнинг ишлаб чиқаришдан ажралган (кундузги) шакли ҳамда ишлаб чиқаришдан ажралмаган (кечки) шакли бўйича таълим соҳалари блоклари ва шакллари бўйича бир нафар ўқитувчи ҳисобига тўғри келадиган талабалар сонининг нисбатини белгилайди.

Ушбу Нормативлар профессор-ўқитувчилар таркиби алоҳида қонун ҳужжатлари билан белгилаб қўйилган олий таълим муассасалари ва олий ҳарбий таълим муассасаларига нисбатан татбиқ этилмайди.

Қонун ҳужжатлари билан жорий этилган олий таълим муассасаларининг махсус сиртқи ва сиртқи бўлинмаларида бир нафар ўқитувчи ҳисобига тўғри келадиган талабалар сони нисбатининг чекланган нормативлари - 20,0 нисбатда белгиланади.

Таълим соҳалари блоклари ва шакллари бўйича бир нафар ўқитувчи ҳисобига тўғри келадиган талабалар сони нисбатининг нормативлари айрим олий таълим муассасаларида қуйидагича белгиланади:

Тиббиёт олий таълим муассасаларининг Соғлиқни сақлаш таълим соҳаси учун 2017/2018 ўқув йилининг иккинчи семестригача - 6,8 нисбатда ва 2017/2018 ўқув йилининг иккинчи семестридан бошлаб 6,0 нисбатда;

Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси учун 2017/2018 ўқув йилидан бошлаб - 9,0 нисбатда;

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети учун 2017/2018 ўқув йилидан бошлаб - 7,0 нисбатда;

Ўзбекистон халқаро ислом академияси учун 2017/2018 ўқув йилидан бошлаб - 5,1 нисбатда ва 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб - 5,5 нисбатда.

Мазкур Нормативлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 8 ноябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 13 ноябрь, 45-сон, 1123-модда



































Время: 0.1573
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск