ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизлик тўғрисида умумий қоидалар /

Бош прокуратуранинг 28-Қ-сон, Олий судининг 11-671-сон, Миллий хавфсизлик хизматининг 138-сон, Ички ишлар вазирлигининг 55-сон, Мудофаа вазирлигининг 28-сон, Давлат божхона қўмитасининг 01-02/22-41-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2017-59-сон "Суриштирув, дастлабки тергов ва суд муҳокамаси давомида ашёвий далиллар, моддий қимматликлар ва бошқа мол-мулкни олиб қўйиш (қабул қилиш), ҳисобга олиш, сақлаш, бериш, сотиш, қайтариш, йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги 27.10.2017 й. Қарори (АВ томонидан 07.11.2017 й. 2174-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

07.11.2017 й.

N 2174-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БОШ ПРОКУРАТУРАСИНИНГ

27.10.2017 й.

N 28-Қ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ СУДИНИНГ

27.10.2017 й.

N 11-671


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МИЛЛИЙ ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИНИНГ

27.10.2017 й.

N 138


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

27.10.2017 й.

N 55


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МУДОФАА ВАЗИРЛИГИНИНГ

27.10.2017 й.

N 28


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

27.10.2017 й.

N 01-02/22-41


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

27.10.2017 й.

N 2017-59


ҚАРОРИ



Суриштирув, дастлабки тергов ва суд муҳокамаси

давомида ашёвий далиллар, моддий қимматликлар

ва бошқа мол-мулкни олиб қўйиш (қабул қилиш),

ҳисобга олиш, сақлаш, бериш, сотиш, қайтариш, йўқ

қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

ўзгартишлар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 майдаги ПҚ-3016-сон "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Олий суди, Миллий хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Олий суди, Миллий хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитасининг 2010 йил 22 октябрдаги 14-қ/қ, Қ-87, 100, 17, 16, 7, 01-02/22-22, 2010-41-сон қарори (рўйхат рақами 2174, 2010 йил 29 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 52-сон, 529-модда) билан тасдиқланган Суриштирув, дастлабки тергов ва суд муҳокамаси давомида ашёвий далиллар, моддий қимматликлар ва бошқа мол-мулкни олиб қўйиш (қабул қилиш), ҳисобга олиш, сақлаш, бериш, сотиш, қайтариш, йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.


2. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Бош прокурор


И. Абдуллаев

Олий суд раиси

К. Камилов

Миллий хавфсизлик хизмати раиси

Р. Иноятов

Ички ишлар вазири

П. Бобожонов

Мудофаа вазири

А. Азизов

Давлат божхона қўмитаси раиси

М. Тохирий

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

          





Қарорга

ИЛОВА



Суриштирув, дастлабки тергов ва суд муҳокамаси

давомида ашёвий далиллар, моддий қимматликлар

ва бошқа мол-мулкни олиб қўйиш (қабул қилиш),

ҳисобга олиш, сақлаш, бериш, сотиш, қайтариш, йўқ

қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

киритилаётган ўзгартишлар


1. 23-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"23. Суриштирув ёки дастлабки тергов давомида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар улар бўйича тегишли экспертиза хулосаси олингунга қадар муҳрланган ҳолда тегишлича ИИВ, МХХ органи ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг сақлаш хонасида ёки жазони ижро этиш муассасасида яшаш ва ишлаб чиқариш зоналаридан ташқарида жойлашган оператив қисмнинг сейфида сақланиши шарт.

Экспертиза хулосаси олингандан сўнг гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар 15 кун ичида марказлаштирилган ҳолда сақлаш учун МХХ органларига топширилиши шарт".


2. 72-бандда:

биринчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаментининг ҳудудий органига (кейинги ўринларда Суд департаментининг ҳудудий органи деб юритилади)" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг ҳудудий органига (кейинги ўринларда Мажбурий ижро бюросининг ҳудудий органи деб юритилади)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "Суд департаментининг" деган сўзлар "Мажбурий ижро бюросининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 73-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Суд департаментининг" деган сўзлар "Мажбурий ижро бюросининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 74-банднинг биринчи хатбошисидаги "Суд департаментининг" деган сўзлар "Мажбурий ижро бюросининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. Бутун матн бўйича "суд ижрочиси" деган сўзлар "давлат ижрочиси" деган сўзлар билан тегишли келишикларда алмаштирилсин.


6. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 8 ноябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 13 ноябрь, 45-сон, 1125-модда








































Время: 0.1917
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск