ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Валютани тартибга солиш /

Давлат солиқ қўмитасининг 2017-56-сон, Давлат божхона қўмитасининг 01-02/19-38-сон, Марказий банк Бошқарувининг 323-В-2-сон "Юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида"ги 30.10.2017 й. Қарори (АВ томонидан 07.11.2017 й. 2467-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

07.11.2017 й.

N 2467-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

30.10.2017 й.

N 2017-56


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

30.10.2017 й.

N 01-02/19-38


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

30.10.2017 й.

N 323-В-2


ҚАРОРИ



Юридик ва жисмоний шахслар томонидан

валюта операциялари амалга оширилишининг

асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб

бориш тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартириш киритиш ҳақида



2017 йил 18 сентябрдаги Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Люксембург Буюк Герцоглиги Ҳукумати ўртасида иккиёқлама солиқ солинишининг олдини олиш ҳамда даромад ва сармоя солиқларини тўлашдан бош тортишни бартараф қилиш тўғрисида 1997 йил 2 июлда Люксембург шаҳрида имзоланган Конвенцияга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги Баённомага мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ва Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 5 апрелдаги 2013-7, 01-02/19-22, 7/4-сонли қарори (рўйхат рақами 2467, 2013 йил 12 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 24-сон, 319-модда) билан тасдиқланган Юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-иловаси 22-банди ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти билан келишилган.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

Давлат божхона қўмитаси раиси

М. Тохирий

Марказий банк раиси

М. Нурмуратов

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 8 ноябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 13 ноябрь, 45-сон, 1126-модда





























Время: 0.2095
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск