Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш /

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 17-сон, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 31-к/к-сон, Молия вазирлигининг 147-сон "Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида"ги 25.10.2017 й. Қарори (АВ томонидан 10.11.2017 й. 1537-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

10.11.2017 й.

N 1537-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

25.10.2017 й.

N 17


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ

МУНОСАБАТЛАРИ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

25.10.2017 й.

N 31-к/к


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

25.10.2017 й.

N 147


ҚАРОРИ



Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш

ва ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги

низомга ўзгартириш ва қўшимча

киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 августдаги ПҚ-3231-сон "Таълим ва тиббиёт муассасаларини молиялаштириш механизмини ҳамда давлат молиявий назорати тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 714-сон "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2005 йил 31 декабрдаги 06-3/436, 5083, 107-сон қарори (рўйхат рақами 1537, 2006 йил 14 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 3-сон, 15-модда) билан тасдиқланган Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.


2. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Соғлиқни сақлаш вазири

А. Шадманов

Бандлик ва меҳнат

муносабатлари вазири



А. Хаитов

Молия вазири

Б. Ходжаев

     





Қарорга

ИЛОВА



Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш

ва ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартириш

ва қўшимча


1. 11-банд қуйидаги мазмундаги изоҳ билан тўлдирилсин:

"Изоҳ: тиббиёт муассасалари раҳбарларининг ойлик устамалари юқори турувчи ташкилотнинг қарорига биноан тариф ставкасининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда белгиланади.".


2. 21-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"21. Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилишини текшириш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ички аудит ва молиявий назорат хизмати ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 13 ноябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 13 ноябрь, 45-сон, 1130-модда













































Время: 0.1614
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск