ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Бошқалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.09.2017 й. 775-сон "Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида Психология ўқув-илмий маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.09.2017 й.

N 775




НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ

ПЕДАГОГИКА УНИВЕРСИТЕТИДА ПСИХОЛОГИЯ

ЎҚУВ-ИЛМИЙ МАРКАЗИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 27 июлдаги ПҚ-3151-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда мамлакатимизда ижтимоий соғлом муҳитни шакллантириш, ёшлар тарбиясининг таъсирчан механизмларини жорий этиш, шахснинг маънавий камол топиши психологик қўллаб-қувватланишини таъминлаш, соҳа мутахассисларининг психологик билим ва кўникмаларини шакллантириш ҳамда жамиятда психологик билимларни кенг тарғиб этишга доир ишлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси ва Республика Маънавият ва маърифат марказининг Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида Психология ўқув-илмий марказини (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

мамлакатимизда ижтимоий соғлом муҳитни шакллантириш, ёшлар тарбиясининг таъсирчан механизмларини ишлаб чиқиш, шахснинг маънавий камол топиши психологик қўллаб-қувватланишини таъминлашнинг илмий-амалий асосларини яратиш ва методик таъминотини ишлаб чиқиш;

жамиятдаги долзарб ижтимоий муаммоларни ўрганиш, таҳлил қилиш ва ҳал этиш бўйича илмий психологик тадқиқотлар ўтказиш ҳамда уларда қўлланиладиган самарали методлар ишлаб чиқилишини таъминлаш;

психологиянинг асосий ютуқларини кенг жамоатчиликка етказиш бўйича босма ва электрон илмий журналлар таъсис этиш, илмий лойиҳаларни амалга ошириш, халқаро ва республика илмий-амалий конференцияларини ташкил этиш;

ижтимоий талаб ва таклиф асосида давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотларидаги олий маълумотли мутахассисларнинг базавий маълумотига мувофиқ психология мутахассислиги бўйича кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, турли соҳа ходимларининг психологик билим ва кўникмаларини шакллантириш;

давлат буюртмаси ҳамда ижтимоий талаблар асосида жамият ҳаётидаги шахс психологияси билан боғлиқ бўлган махсус ва тизимли муаммолар бўйича амалий психологик тадқиқотлар ўтказиб, уларнинг ечими бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда бошқа давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг буюртмалари асосида психологик тадқиқотлар ўтказиш;

жамият ҳаётидаги турли фавқулодда вазиятлар вақтида аҳолига психологик ёрдам кўрсатиш ва фуқароларни психологик тушкунликдан чиқариш бўйича амалий ишларни ташкил этиш;

аҳолининг ахборот-психологик хавфсизлигини таъминлаш борасидаги муҳим омилларни ўрганиш ва натижалари бўйича тегишли ташкилотларга ахборот киритиб бориш;

жамиятда, айниқса, ёшлар ўртасида психологик билимларни кенг тарғиб этиш.


3. Қуйидагилар:

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг Психология ўқув-илмий маркази тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ректорига, зарур ҳолларда, Марказнинг тузилмасига ходимларнинг белгиланган умумий штатлар сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бир ой муддатда:

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети уставига тегишли ўзгартиришлар киритсин;

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг Психология ўқув-илмий маркази низомини тасдиқласин;

Марказга юкланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда унинг фаолиятини ташкил этишга йўналтирилган комплекс чора-тадбирлари режасини тасдиқласин;

Марказни юқори малакали мутахассислар, шу жумладан хорижий таълим муассасаларида таълим олган ҳамда психология соҳасида катта тажрибага эга бўлган илмий-педагог кадрлар билан таъминлаш чораларини кўрсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази:

бир ой муддатда Марказда 2017 йил ноябрь-декабрь ойларида малака ошириш ва қайта тайёрлашдан ўтиши тавсия этилаётган психолог ходимлар рўйхатини шакллантириб, Марказга тақдим этилишини таъминласинлар;

2018-2021 йиллар учун психолог ходимларнинг шартнома асосида малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича ҳар бир вазирлик ва идора кесимидаги манзилли режаларини тасдиқласинлар.


6. Қуйидагилар Марказ фаолиятини молиялаштиришнинг асосий манбалари этиб белгилансин:

Марказнинг жорий таъминоти, унга юкланган вазифалар ва функцияларни бажаришга доир тадбирларни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига олий таълим муассасаларини сақлаш харажатлари учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар;

Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлиги томонидан ўтказиладиган танловлар натижалари бўйича ажратиладиган грантлар;

хўжалик фаолиятидан ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ва мақсадли бадаллари;

халқаро молия ташкилотларининг грантлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


7. Белгилансинки:

Марказ юридик шахс ҳисобланмайди;

Марказнинг илмий ва раҳбар ходимлари лавозим маошлари республика илмий-тадқиқот муассасаларининг тегишли лавозимлари учун белгиланган лавозим маошлари миқдорига тенглаштирилади;

Марказда психолог ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш шартнома асосида, малака ошириш ва қайта тайёрлашга юборган буюртмачи ташкилотнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига амалга оширилади.


8. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Марказ фаолияти кенгайиб бориши ва чуқур ихтисослашган йўналишлар бўйича илмий ишлар амалга оширилиши учун Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, 19-мавзе, 4/1-уй манзилида жойлашган Чилонзор коммунал хўжалиги ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежининг бино ва иншоотларини тегишли ҳудудлари билан бирга Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетига оператив бошқариш ҳуқуқи асосида бепул бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Белгилаб қўйилсинки, Чилонзор коммунал хўжалиги ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежининг ўқувчилари ўқишни битиргунларига қадар мазкур коллеж биносида ўқув жараёнини давом эттирадилар.


9. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурининг 2019 йилга ва кейинги йилларга мўлжалланган параметрларини шакллантиришда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети объектларини реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан маблағлар ажратилишини назарда тутсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда Марказни сақлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига 2017 йилда олий таълим муассасаларини сақлаш харажатлари учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети харажатлар сметасига ўзгартиришлар киритсин.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент давлат педагогика университети фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 13 майдаги 153-сон қарорига 1-илова матни 2-иловага мувофиқ таҳрирда баён этилсин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов зиммасига ва Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, илм-фан ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 29 сентябрдаги

775-сон қарорига

1-ИЛОВА



Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика

университетининг Психология ўқув-илмий маркази

ТУЗИЛМАСИ









Директор













































































Педагогик психология лабораторияси

4



Психологик хизмат ва тарғибот бўлими

3 (1)






























Ривожланиш психологияси лабораторияси

3



Психологлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш бўлими*

3 (1)






























Шахс ва шахслараро муносабатлар психологияси лабораторияси

4





























Марказ ходимларининг чекланган умумий сони 18 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари сони 3 нафар, илмий ходимлар сони 11 нафар.

Илмий-амалий лойиҳаларни амалга ошириш учун мутахассислар ва олимлар шартнома асосида жалб этилиши мумкин.


*) Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан сақланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 29 сентябрдаги

775-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Низомий номидаги Тошкент давлат

педагогика университетининг

ТУЗИЛМАСИ

             







Олий таълим муассасаси кенгаши



Ректор













































































































































Ўқув ишлари бўйича проректор



Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор



Илмий ишлар бўйича проректор



Молия-иқтисод ишлари бўйича проректор



Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари бўйича проректор




Ректор ёрдамчиси








































Халқаро бўлим










































Ўқув-услубий бошқарма



“Маънавият ва маърифат”ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими



Илмий тадқиқот ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш бўлими



Режа-молия бўлими



Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари билан ишлаш бўлими





















Мониторинг ва ички назорат бўлими



































Магистратура бўлими













Бухгалтерия






















Таҳририй-нашриёт бўлими





Академик лицей




Маркетинг бўлими
































Талабалар турар жойи





Техник фойдаланиш ва хўжалик бўлими












Махсус сиртқи бўлими
























Ходимлар бўлими















Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш факультети































































Ўқитишнинг техник воситалари бўлими






Таълим сифатини назорат қилиш бўлими

Ахборот технологиялари маркази










































































































Фуқаро ва меҳнат муҳофазаси бўлими












1-бўлим

Ахборот-ресурс маркази





















Психология ўқув-илмий маркази






























































2-бўлим

























Бош энергетик












Факультетлараро умумтаълим кафедралари





















Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти







































Девонхона ва архив



















Бош муҳандис












































































Юрисконсульт

























Ўқув дала амалиёти базаси















































































Республика илмий-педагогика кутубхонаси




Олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази

























Хумсон дала амалиёти базаси


































































































































Факультетлар































































































Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази










































Физика-

математика


Табиий

фанлар


Педагогика


Чет тиллар


Тарих


Касб

таълими


Бошланғич

таълим ва

жисмоний

маданият


Чақириқ-

қача ҳарбий

таълим









































































4 та

кафедра


5 та

кафедра


5 та

кафедра


4 та

кафедра


3 та

кафедра


5 та

кафедра


3 та

кафедра
































Университет (факультетлар, кафедралар ва бошқа таркибий бўлинмалар) ходимларининг чекланган умумий сони олий таълим муассасалари учун белгиланган нормативларга мувофиқ аниқланади".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 4 октябрь



































Время: 0.0328
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск