ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Бошқа масалалар /

Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш минтақавий марказларида ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 14.10.2017 й. 824-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 14 октябрдаги

824-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга

ўқитиш минтақавий марказларида ўқишга

қабул қилиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш минтақавий марказларида (кейинги ўринларда Ўқув маркази деб аталади) ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини ўқишга қабул қилиш тартибини белгилайди.


2. Ўзбекистон Республикасининг аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги ва меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ўн олти ёшдан пенсия билан таъминланиш ҳуқуқини олишгача бўлган ёшдаги, ҳақ тўланадиган ишга ёки даромад келтирадиган машғулотга эга бўлмаган, иш қидираётган ва иш таклиф этилса, унга киришишга тайёр бўлган ёхуд касбга тайёрлашдан, қайта тайёрлашдан ўтишга ёки малакасини оширишга тайёр бўлган меҳнатга лаёқатли шахслар (бундан таълим муассасаларида таълим олаётганлар мустасно) ишсиз деб ҳисобланади.

Ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган, ишга жойлашишда кўмак олиш учун маҳаллий меҳнат органларига мурожаат қилган ва улар томонидан иш қидирувчи сифатида рўйхатга олинган шахслар ишсиз деб эътироф этилади.


3. Ўзбекистон Республикасининг "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида"ги Қонунининг 23-моддасига мувофиқ меҳнат органларида рўйхатга олинган ва ишсиз деб эътироф этилган шахсларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш қуйидаги ҳолатларда амалга оширилиши мумкин, агар:

ишсиз шахс зарур касб малакасига эга бўлмаганлиги туфайли унга мақбул келадиган иш танлаш мумкин бўлмаса;

ишсиз шахснинг касб кўникмаларига мос келадиган иш йўқлиги сабабли унинг касбини (мутахассислигини, машғулот турини) ўзгартириш зарур бўлса;

ишсиз шахс аввалги касби бўйича иш бажариш қобилиятини йўқотган бўлса.


4. Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ касбга тайёрлаш, малака ошириш ёки қайта тайёрлаш даврида стипендия тўланиши ҳамда шу даврни меҳнат стажига қўшиш фуқароларга (ишсизларга) давлат томонидан моддий ёрдам беришга оид кафолатлар ҳисобланади.

Касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малака ошириш даврида фуқароларга қонун ҳужжатларига мувофиқ стипендия тўланади.


5. Мазкур Низом талаблари Ўқув маркази томонидан тўлов асосида ташкил этиладиган қисқа муддатли ўқув курсларига нисбатан татбиқ этилмайди.



2-БОБ. ЎҚУВ МАРКАЗИГА ЎҚИШГА

ҚАБУЛ ҚИЛИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


6. Ўқув марказига ишга жойлаштириш бўйича иш берувчи, бандликка кўмаклашиш туман (шаҳар) марказлари (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ва ишга жойлашиш хоҳишини билдирган шахс ўртасида тузиладиган уч томонлама шартнома ҳамда мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги Марказ йўлланмалари мавжуд бўлган ишга жойлаштиришга муҳтож ишсиз ва банд бўлмаган аҳоли, шу жумладан касб-ҳунар коллежларини ва академик лицейларни битирган доимий ишга эга бўлмаган шахслар ўқишга қабул қилинади.


7. Ўқув марказида ўқишга қабул қилишни ташкил этиш ўқиш бошланишидан камида етмиш кун олдин Ўқув маркази директори томонидан тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ёки Тошкент шаҳри Бандлик бош бошқармаси билан келишган ҳолда тасдиқланадиган Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш минтақавий марказига қабул қилиш режаси (кейинги ўринларда қабул режаси деб аталади) асосида амалга оширилади.


8. Қабул режасида ўқишга ҳужжатларни қабул қилиш бошланадиган кун ва касб йўналишлари бўйича қабул квотаси кўрсатилади.

Қабул режаси асосида Ўқув маркази томонидан ўқишга қабул қилиш учун ҳужжатлар қабул қилинадиган вақт, қайта тайёрлаш касблари рўйхати, қайта тайёрлаш касблари бўйича кириш имтиҳонлари учун тест саволлари тузиладиган фанлар рўйхати, Ўқув марказининг манзили ва мурожаат учун телефон рақамлари кўрсатилган маълумотлар ўқиш бошланишидан камида олтмиш беш кун олдин оммавий ахборот воситаларида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Ўқув марказининг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.

Мазкур эълон Ўқув маркази томонидан фуқаролар танишиши учун қулай бўлган жойга осиб қўйилади.


9. Ўқишга қабул қилишни ташкил этиш учун Ўқув маркази директорининг буйруғи билан камида беш кишидан иборат таркибда ишчи гуруҳ тузилади. Бунда Ўқув марказининг Маркетинг ва ишга жойлаштириш мониторинги шуъбаси мудири ишчи гуруҳ раҳбари ҳисобланади.


10. Қуйидагилар ишчи гуруҳнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

ўқишга кириш учун номзодларнинг (кейинги ўринларда номзодлар деб аталади) ҳужжатларини қабул қилиш;

кириш имтиҳонларидан олдинги маслаҳат машғулотлари ва кириш имтиҳонларининг ўтказилишини ташкил этиш.


11. Номзодларнинг ҳужжатларини қабул қилиш ўқиш бошланишидан олтмиш кун олдин бошланади ва ўттиз кун давом этади.


12. Номзодлар томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда ариза;

ишга жойлаштириш бўйича уч томонлама шартнома нусхаси;

Бандликка кўмаклашиш туман (шаҳар) маркази томонидан берилган йўлланма.

Номзодлардан мазкур бандда кўрсатилмаган бошқа ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади. Ҳужжатларни топшириш вақтида паспортнинг асли кўрсатилади.

Қуйидаги ҳужжатлар Ўқув маркази томонидан тегишли давлат органлари ва ташкилотлардан мустақил равишда, шу жумладан "Электрон ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олинади:

паспорт нусхаси;

маълумотини тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси (диплом ёки аттестат).

13. Ҳужжатларни топширган шахсга уларнинг қабул қилиб олинганлиги ҳақида тилхат берилади. Ҳужжатларни қабул қилишда номзодларни рўйхатга олиш китобига номзод тест синовларини топширадиган тил қайд этилади.


14. Номзодларнинг ҳужжатлари сақланиши учун ишчи гуруҳ раҳбари масъул ҳисобланади.



3-БОБ. КИРИШ ИМТИҲОНЛАРИНИ ЎТКАЗИШ


15. Ўқишга қабул қилиш учун ҳужжатлар қабул қилинадиган вақт мобайнида ҳужжат топширган номзодлар сони касб йўналиши бўйича белгиланган қабул квотасидан ошган тақдирда ушбу йўналиш бўйича номзодлар учун кириш имтиҳонлари ўтказилади.


16. Кириш имтиҳонларини ўтказиш учун тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ёки Тошкент шаҳри Бандлик бош бошқармаси билан келишилган ҳолда Марказ директорининг буйруғи билан камида 9 кишидан иборат қуйидаги таркибда комиссия тузилади:

комиссия раиси - тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ёки вазир ўринбосари, вилоятлар ёки Тошкент шаҳри Бандлик бош бошқармаси бошлиғи ёки бошлиқ ўринбосари (улар бўлмаганда, уларнинг вазифасини бажарувчи шахс);

комиссия раиси ўринбосари - Ўқув маркази директори;

комиссия котиби - Ўқув маркази директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари;

комиссия аъзолари - Ўқув марказининг масъул ходимлари ҳамда келишув асосида турдош касб-ҳунар коллежларининг ўқитувчилари ёки ишлаб чиқариш таълими усталари.


17. Кириш имтиҳонлари ўқитишнинг навбатдаги босқичи бошланишидан камида ўн беш кун олдин бошланади ва ҳар бир йўналиш бўйича алоҳида кунда ўтказилади. Кириш имтиҳонларини ўтказиш жадваллари комиссия томонидан тузилади ва тасдиқланади.

Кириш имтиҳонлари бўлиб ўтадиган кунлар, касблар ҳақидаги маълумотлар Ўқув марказининг эълонлар тахтасига осиб қўйилади ва бир вақтнинг ўзида унинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.


18. Кириш имтиҳонларидан олдин номзодлар ишчи гуруҳ томонидан белгиланган кунларда Ўқув маркази биносида ўтказиладиган маслаҳат машғулотларида иштирок этишлари мумкин. Бунда номзодларга тест синовларига қайси манбалар асосида тайёрланиш лозимлиги ҳамда тест синовларини қайси тартибда ўтказилишига доир тушунтиришлар берилади.


19. Кириш имтиҳонлари тест шаклида ўтказилади.


20. Тест саволлари тегишлилигига кўра, мазкур Низомнинг 3-иловасида келтирилган Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш минтақавий марказларида тест саволлари тузиладиган фанлар рўйхатига мувофиқ комиссия томонидан тузилади.


21. Тест саволлари комиссия мажлиси баёни билан тасдиқланади. Тест саволлари ҳужжат топширган номзодларнинг хоҳишига кўра улар учун қулай бўлган тилда тузилади.

Тест саволлари ва уларнинг жавоблари комиссия котибида сақланади ва котиб уларнинг ошкор қилинмаслиги учун масъул ҳисобланади.


22. Номзодга тест синовини қайта топширишга рухсат берилмайди.


23. Тест синовларини ўтказиш вақтида тест синовлари ўтказилаётган аудиторияда номзодлар, аудитория раҳбари, аудитория кузатувчисидан ташқари бошқа шахсларнинг бўлиши тақиқланади.


24. Тест топшириқларини белгиланган муддатдан олдин бажарган ёки тест топшириқларини бажариш учун ажратилган вақт тугагач номзодлар тест материалларини аудитория раҳбарига топширади.


25. Комиссия аъзолари имтиҳон ўтказилган кундан бошлаб икки кун мобайнида тест саволларига берилган жавобларни текшириб, натижаларни (тўғри ва нотўғри жавоблар сонини) тегишли равишда ҳар бир номзоднинг жавоблар варағига ёзиб қўйиши шарт.


26. Номзоднинг тест саволларига берган тўғри жавоблари комиссия томонидан қуйидагича баҳоланади:

I блок фани бўйича берилган ҳар бир тўғри жавоб учун - 3,1 балл;

II блок фани бўйича берилган ҳар бир тўғри жавоб учун - 2,1 балл;

III блок фани бўйича берилган ҳар бир тўғри жавоб учун - 1,1 балл қўйилади.


27. Ўқув марказига номзодларни ўқишга қабул қилиш тест синовлари натижаларига кўра тўпланган балларнинг рейтинг тизими бўйича амалга оширилади.

Тест синовлари натижаларига кўра энг юқори балл тўплаган номзодлар тегишли квота доирасида ўқишга қабул қилинади.

Тест синовлари натижаларига кўра қабул квотаси доирасида икки ва ундан ортиқ номзод бир хил балл тўплаган тақдирда I блокда тўплаган балли бўйича, агар у ҳам бир хил бўлса II блокда тўплаган балли бўйича ўқишга қабул қилинади (агар барча блоклардаги баллар бир хил бўлса ўзаро суҳбат асосида ўқишга қабул қилинади).


28. Тест синовлари натижалари комиссия томонидан тест саволларига берилган жавоблар натижалари барча номзодларнинг жавоблар варақасига ёзилгандан кейин бир кун ичида эълон қилинади. Тест синовлари натижалари Ўқув марказининг эълонлар тахтасига осиб қўйилади ва бир вақтнинг ўзида унинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.


29. Тест синовлари натижаларига кўра энг юқори балл тўплаган (тегишли квота доирасида) номзодларнинг рўйхати комиссия мажлиси баёни билан тасдиқланади.


30. Комиссия мажлисининг баёни асосида Ўқув маркази директори томонидан номзодларни ўқишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқарилади.

Ўқув марказида ўқитиш бошланган кундан бошлаб 15 кун мобайнида ўз хоҳишига кўра ўқиш истаги бўлмаган ўқувчи ариза билан мурожаат қилганда, унинг ўрнига қабул квотаси доирасида тўпланган балларнинг рейтинги бўйича ўқишга қабул қилинадиган номзодлар чизиғининг пастки қисмида энг юқори балл тўплаган номзод ўқишга қабул қилинади. Бунда тест синови натижалари эълон қилинган кундан эътиборан ўн беш кун муддат мобайнида номзод ўз хоҳишига кўра ўқиш истаги бўлмаган ўқувчининг ўрнига қабул қилиш тўғрисида ариза билан комиссияга мурожаат қилиши керак.

Баллар кетма-кетлиги бўйича рўйхатдаги олдинги номзод ўз хоҳишига кўра ўқиш истаги бўлмаган ўқувчининг ўрнига қабул қилинишни аризаси билан рад этган ҳолда ёки тест синови натижалари эълон қилинган кундан эътиборан ўн беш кун муддат мобайнида ариза бермаганда рўйхатдаги кейинги номзод ўқишга қабул қилинади, Ўқув марказида ўқитиш бошланган кундан бошлаб ўн беш кундан сўнг берилган аризалар бундан мустасно.


31. Ўқишга қабул қилинган ўқувчилар ҳақидаги маълумот буйруқ чиқарилган кундан бошлаб уч кун мобайнида Ўқув маркази томонидан йўлланма берган тегишли марказига юборилади.


32. Тест синовлари натижаларидан норози бўлган номзод Ўқув маркази директорининг буйруғи билан тузиладиган апелляция комиссиясига апелляция бериш ҳуқуқига эга.


33. Апелляция комиссияси таркибига комиссия фаолиятида иштирок этмаган Ўқув маркази ходимлари орасидан комиссия раиси ва камида тўрт нафар, қоида тариқасида, ҳар бир йўналиш бўйича биттадан аъзо киритилади. Комиссия таркибига келишув асосида турдош касб-ҳунар коллежларининг ўқитувчи ёки ишлаб чиқариш таълими усталари киритилиши мумкин.

Номзод тест синовлари натижасидан норози бўлган тақдирда, тест синовлари натижаси эълон қилинган вақтдан бошлаб икки иш куни давомида апелляция бериши мумкин. Номзод томонидан берилган аппеляция апелляция комиссияси томонидан 24 соат мобайнида кўриб чиқилиши лозим.

Апелляцияни кўриб чиқиш натижалари тегишли далолатнома билан расмийлаштирилади.


34. Ўқишга қабул қилиш учун ҳужжатлар қабул қилинадиган вақт мобайнида ҳужжат топширган номзодлар сони тегишли касб йўналиши бўйича белгиланган қабул квотасидан ошмаган тақдирда ушбу касб йўналиши бўйича номзодлар учун тест синовлари ўтказилмайди. Бунда ушбу касб йўналиши бўйича ҳужжат топширган номзодларнинг рўйхати комиссия мажлиси баёни билан тасдиқланади. Комиссия мажлисининг баёни асосида Марказ директори томонидан номзодларни ўқишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқарилади.


35. Номзод кириш имтиҳони ўтказиладиган касбдан тест синовлари натижаларига кўра ўта олмаган тақдирда тест синовлари ўтказилмаган (қабул квотаси тўлмаган) бошқа касбга ўтиши мумкин. Бунда номзод ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган уч томонлама шартномани ўтмоқчи бўлган касбига мос келадиган ишга жойлашиш бўйича нусхасини уч кун муддатда ишчи гуруҳга тақдим этиши лозим.






Низомга

1-ИЛОВА



Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга

ўқитиш минтақавий марказларига туман

(шаҳар) Бандликка кўмаклашиш маркази

томонидан бериладиган йўлланма

НАМУНАСИ

      

       


туман (шаҳар) Бандликка

кўмаклашиш маркази

Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш марказига

ЙЎЛЛАНМА

20___ йил "___" ____________

_________-сон

Мазкур йўлланма


га,


(Ф.И.О.)


_______________________ ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш марказига ўқишга кириш учун берилди.


Туғилган вақти ва жойи: ______ йил "___" ____________,

                                                                (йил)               (кун)               (ой)

         

(туғилган жойи)

Доимий турар жойи:


               

(паспорт бўйича доимий турар жойи (республика, вилоят, шаҳар, туман, қишлоқ, овул, кўча, уй ва хонадон рақами) тўлиқ кўрсатилади)

Паспорт маълумотлари:


,




         

(серияси, рақами, ким томонидан ва қачон берилган)

Марказ бошлиғи





(Ф.И.О.)


(имзо)

М.Ў.






Низомга

2-ИЛОВА



Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга

ўқитиш минтақавий марказларига ўқишга

қабул қилиш учун ариза

НАМУНАСИ


____________ ишсиз ва банд бўлмаган

аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш


маркази директори _____________га


________________________________

(яшаш манзили)


_______________________ да яшовчи


_____________________________дан

(ариза берувчи шахснинг Ф.И.О.)

АРИЗА

Менга


касб йўналиши


(касб номи)


бўйича


ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга


(Марказ жойлашган ҳудуд)


ўқитиш маркази ўқишга кириш учун ўтказиладиган тест синовида қатнашишга рухсат беришингизни сўрайман.

Маълумотим


,



(йўқ, ўрта, ўрта махсус, олий)


(тугатган таълим муассасаси номи (агар ўқиган бўлса)


ни


йилда тугатганман.

Туғилган вақтим ва жой: ______ йил "____" ____________, __________________

                                                                 (йил)                (кун)                (ой)                        (туғилган жойи)

Доимий турар жойим:


         

(паспорт бўйича доимий турар жойи (республика, вилоят, шаҳар, туман, қишлоқ, овул, кўча хонадон рақами) тўлиқ кўрсатилади)

Паспорт маълумотлари:


,




         

(серияси, рақами, ким томонидан ва қачон берилган)

Боғланиш учун телефон: _______________________________________________.






(ариза берувчи шахснинг Ф.И.О.)


(имзо)


20___ йил "___" _______________

     (ариза топширилган сана)






Низомга

3-ИЛОВА



Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга

ўқитиш минтақавий марказларида тест

саволлари тузиладиган фанлар

РЎЙХАТИ

Т/р

Ҳудуд номи


Касб йўналишлари


Тест саволлари тузиладиган фанлар


I блок


II блок


III блок


1.

Қорақалпоғистон

Республикаси

1. Электр ва электроника


Математика

Физика

Она тили

ва адабиёти


2. Ахборот технологиялари


Математика

Физика

Она тили

ва адабиёти


3. Балиқ етиштириш ва балиқ маҳсулотларини қайта ишлаш технологияси


Биология

Кимё

Она тили

ва адабиёти


4. Қурилиш иши


Математика

Физика

Она тили

ва адабиёти


2.

Андижон

вилояти

1. Автомобилларни таъмирлаш ва уларга техника хизмати кўрсатиш


Математика

Физика

Она тили

ва адабиёти

2. Совутиш ускуналарига хизмат кўрсатиш технологияси


Математика

Физика

Она тили

ва адабиёти

3. Электротехника ва электроника


Математика

Физика

Она тили

ва адабиёти


4. Ахборот технологиялари


Математика

Физика

Она тили

ва адабиёти


5. Тикувчилик ва тўқимачилик ишлаб чиқариш технологияси


Математика

Физика

Она тили

ва адабиёти


3.

Бухоро

вилояти

1. Автомобилларни таъмирлаш ва уларга техника хизмати кўрсатиш


Математика

Физика

Она тили

ва адабиёти


2. Ахборот технологиялари


Математика

Физика

Она тили

ва адабиёти


3. Қурилиш иши


Математика

Физика

Она тили

ва адабиёти


4. Пайвандлаш мутахассисликлари


Математика

Физика

Она тили

ва адабиёти


5. Хизмат кўрсатиш ва туризм соҳаси мутахассислари (официантлар, сартарошлар, гидлар)


Математика

Чет тили

Она тили

ва адабиёти


4.

Жиззах

вилояти

1. Пайвандлаш ва чилангарлик иши


Математика

Физика

Она тили

ва адабиёти


2. Автомобилларни таъмирлаш ва уларга техника хизмати кўрсатиш


Математика

Физика

Она тили

ва адабиёти


3. Электр ва электроника


Математика

Физика

Она тили

ва адабиёти


4. Тикувчилик ва тўқимачилик ишлаб чиқариш технологияси


Математика

Физика

Она тили

ва адабиёти


5. Деҳқончилик ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш технологияси.


Кимё

Биология

Она тили

ва адабиёти


6. Чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик технологияси


Биология

Кимё

Она тили

ва адабиёти


5.

Навоий

вилояти

1. Ахборот технологиялари


Математика

Физика

Она тили

ва адабиёти


2. Электр ва электроника


Математика

Физика

Она тили

ва адабиёти


3. Тери ошлаш, чарм-галантерея буюмларини ишлаб чиқариш ва таъмирлаш


Биология

Кимё

Она тили

ва адабиёти


4. Гўшт-сут маҳсулотларини қайта ишлаш технологияси


Биология

Кимё

Она тили

ва адабиёти


5. Махсус техникани бошқариш мутахассислари (экскаваторчилар, кранчилар ва бошқалар)


Математика

Физика

Она тили

ва адабиёти


6.

Наманган

вилояти

1. Совутиш ускуналарига хизмат кўрсатиш технологияси


Математика

Физика

Она тили

ва адабиёти


2. Электротехника ва электроника


Математика

Физика

Она тили

ва адабиёти


3. Ахборот технологиялари


Математика

Физика

Она тили

ва адабиёти


4. Тикувчилик ва тўқимачилик ишлаб чиқариш технологияси


Математика

Физика

Она тили

ва адабиёти


5. Махсус техникани бошқариш мутахассислари (экскаваторчилар, кранчилар ва бошқалар)


Математика

Физика

Она тили

ва адабиёти


7.

Самарқанд

вилояти

1. Автомобилларни таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш


Математика

Физика

Она тили

ва адабиёти


2. Пайвандлаш ва чилангарлик ишлари


Математика

Физика

Она тили

ва адабиёти


3. Электр ва электроника


Математика

Физика

Она тили

ва адабиёти


4. Ахборот технологиялари


Математика

Физика

Она тили

ва адабиёти


8.

Сирдарё

вилояти

1. Электротехника ва электроника


Математика

Физика

Она тили

ва адабиёти


2. Гидротехника ускуналарини таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатиш мутахассислари


Математика

Физика

Она тили

ва адабиёти


3. Махсус техникани бошқариш мутахассислари (экскаваторчилар, кранчилар ва бошқалар)


Математика

Физика

Она тили

ва адабиёти


4. Қишлоқ хўжалиги техникасини таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатиш мутахассислари


Математика

Физика

Она тили

ва адабиёти


5. Тикувчилик ва тўқимачилик ишлаб чиқариш технологияси


Математика

Физика

Она тили

ва адабиёти


9.

Сурхондарё

вилояти

1. Мева, сабзавот, полиз маҳсулотларини қайта ишлаш технологияси


Кимё

Биология

Она тили

ва адабиёти


2. Ахборот технологиялари


Математика

Физика

Она тили

ва адабиёти


3. Махсус техникани бошқариш мутахассислари (экскаваторчилар, кранчилар ва бошқалар)


Математика

Физика

Она тили

ва адабиёти


4. Қишлоқ хўжалиги техникасини таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатиш мутахассислари


Математика

Физика

Она тили

ва адабиёти


5. Асаларичилик бўйича мутахассислар


Биология

Кимё

Она тили

ва адабиёти


10.

Тошкент

вилояти

1. Электр ва электроника


Математика

Физика

Она тили

ва адабиёти


2. Ахборот технологиялари


Математика

Физика

Она тили

ва адабиёти


3. Тикувчилик ва тўқимачилик ишлаб чиқариш технологияси, тикувчилик ва тўқимачилик асбоб-ускуналарини таъмирлаш


Математика

Физика

Она тили

ва адабиёти


4. Гидротехника ускуналари ва дренаж тизимини таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш мутахассислари


Математика

Физика

Она тили

ва адабиёти


5. Махсус техникани бошқариш мутахассислари (экскаваторчилар, кранчилар ва бошқалар)


Математика

Физика

Она тили

ва адабиёти


11.

Фарғона

вилояти

1. Электр ва электроника


Математика

Физика

Она тили

ва адабиёти


2. Ахборот технологиялари


Математика

Физика

Она тили

ва адабиёти


3. Тикувчилик иши


Математика

Физика

Она тили

ва адабиёти


4. Машинасозлик ишлаб чиқариши


Математика

Физика

Она тили

ва адабиёти


5. Косметика буюмлари ишлаб чиқариш


Биология

Кимё

Она тили

ва адабиёти


12.

Хоразм

вилояти

1. Автомобилларни таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш


Математика

Физика

Она тили

ва адабиёти


2. Ахборот технологиялари


Математика

Физика

Она тили

ва адабиёти


3. Хизмат кўрсатиш ва туризм соҳаси хизматлари (официантлар, сартарошлар, гидлар)


Математика

Чет тили

Она тили

ва адабиёти


4. Тикувчилик иши


Математика

Физика

Она тили

ва адабиёти


5. Қурилиш иши


Математика

Физика

Она тили

ва адабиёти


13.

Қашқадарё

вилояти

1. Металлга ишлов бериш ва чилангарлик


Математика

Физика

Она тили

ва адабиёти


2. Электр ва электроника


Математика

Физика

Она тили

ва адабиёти


3. Ахборот технологиялари


Математика

Физика

Она тили

ва адабиёти


4. Йигирув ишлаб чиқариши технологияси


Математика

Физика

Она тили

ва адабиёти


5. Тикув жараёни технологиялари


Математика

Физика

Она тили

ва адабиёти


14.

Тошкент

шаҳри

1. Автомобилларни таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш


Математика

Физика

Она тили

ва адабиёти


2. Машинасозлик ишлаб чиқариш технологияси


Математика

Физика

Она тили

ва адабиёти


3. Электр, электроника ва автоматлаштириш


Математика

Физика

Она тили

ва адабиёти


4. Ахборот технологиялари


Математика

Физика

Она тили

ва адабиёти


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 17 октябрь





































Время: 0.0060
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск