Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / Умумий масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.09.2017 й. ПҚ-3305-сон "Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

30.09.2017 й.

N ПҚ-3305



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА*


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мактабгача таълим тизими бошқарувини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 30 сентябрдаги ПФ-5198-сонли Фармони ижросини таъминлаш ҳамда мактабгача таълим муассасаларининг давлат ва нодавлат тармоқларини янада кенгайтириш, давлат ва нодавлат мактабгача таълим муассасалари ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш шароитларини яратиш, давлат ва хусусий сектор шериклиги шартларида мактабгача таълим муассасаларининг янги шаклларини жорий этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини самарали ташкил этишни таъминлаш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти тузилмаси 6-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Тошкент шаҳар Мактабгача таълим бош бошқармаси, вилоятлар мактабгача таълим бошқармалари, туман(шаҳар)лар мактабгача таълим бўлимлари фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

ушбу қарорни амалга ошириш харажатлари учун 2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг "Ижтимоий соҳа" учун назарда тутилган параметрлари доирасида маблағлар ажратсин, 2018 йилдан бошлаб эса ҳар йили зарур бюджет маблағлари ажратишни назарда тутсин;

ушбу қарордан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2017 йил учун тасдиқланган харажатлари сметасига тегишли ўзгартиришлар киритсин;

Ўзбекистон Республикасининг ҳар йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрларини ишлаб чиқишда мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорларига тегишли ўзгартиришлар киритиш юзасидан таклиф киритсин;

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг марказий аппаратига 4 та, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларига 14 та енгил хизмат автотранспорт воситаларини сақлашга лимит ҳамда уларнинг хариди учун зарур бўлган маблағларни ажратсин;

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари моддий-техника базасини шакллантириш учун зарур бўлган жиҳозлар ва ахборот-коммуникация технологияларини харид қилиш ҳамда уларнинг маъмурий биноларини таъмирлаш учун Мактабгача таълим вазирлигига маблағлар ажратилишини таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги фаолиятида зарур бўлган алоқа воситалари, шу жумладан, ҳукумат алоқа воситаларини ўрнатишни таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг марказий аппарати Тошкент шаҳри, Мустақиллик майдони, 5-уйда жойлаштирилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда икки ҳафта муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Тошкент шаҳар Мактабгача таълим бош бошқармаси, вилоятлар мактабгача таълим бошқармалари ҳамда туманлар (шаҳарлар) мактабгача таълим бўлимларини бинолар ёки зарур бўлган хоналар билан таъминласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги "Мактабгача таълим методикаси" журналини (кейинги ўринларда - Журнал деб аталади) таъсис этсин.

Мактабгача таълим тизимига жорий этилаётган илғор педагогик ва инновацион технологияларни, соҳада амалга оширилаётган давлат сиёсатининг устувор йўналишларини атрофлича ёритиб бориш, соҳага доир қабул қилинган норматив ҳуқуқий ҳужжатлар ва давлат дастурларини шарҳлаш ва тушунтириш журналнинг асосий вазифалари этиб белгилансин.

Журнал таҳририяти фаолиятини молиялаштириш журнални сотишдан тушадиган маблағлар, ҳомийлик маблағлари, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағ ва манбалар ҳисобидан амалга оширилиши белгилансин.


8. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги икки ой муддатда:

Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда мактабгача таълим муассасаларида қўлланилаётган овқатланиш меъёрларини ривожланган мамлакатлар тажрибасини ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқсин ҳамда 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб янгиланган овқатланиш меъёрлари ва республиканинг барча мактабгача таълим муассасаларида ушбу қарор ижросининг тизимли мониторинги жорий этилишини таъминласин;

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ҳамда Молия вазирлиги билан биргаликда мактабгача таълим муассасалари учун ўқув ва кўргазмали қуроллар, уларнинг тарбияланувчилари учун ўргатувчи ва ривожлантирувчи китоблар тайёрланиши, шунингдек, уларнинг нашр этилиши, доимий равишда молиялаштирилиши ва давлат мактабгача таълим муассасаларига етказиб берилишини назарда тутувчи комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда таълим миллий тилларда олиб бориладиган мактабгача таълим муассасаларининг ўқув-тарбия жараёнида инглиз ва рус тилларини, таълим рус тилида олиб бориладиган мактабгача таълим муассасаларининг ўқув-тарбия жараёнида инглиз ва ўзбек тилларини ўрганишни жорий этиш юзасидан таклифлар тайёрласин;

"Ўзстандарт" агентлиги билан биргаликда мактабгача таълим муассасаларида фойдаланилаётган, биринчи навбатда болаларнинг интеллектуал ва англаш қобилиятларини ривожлантиришга қаратилган ўйин ва ўйинчоқларнинг давлат стандартларини ишлаб чиқсин;

"Ўзстандарт" агентлиги, Соғликни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда мактабгача таълим муассасаларида ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш ва зарур шарт-шароитларни яратиш учун таълимга қўйиладиган давлат талаблари асосида ўйинлар, ўйинчоқлар, мебель, жиҳозлар ва бошқа техник воситалар билан мактабгача таълим муассасаларини жиҳозлаш меъёрларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

Савдо-саноат палатаси билан биргаликда болалар ўйинлари ва ўйинчоқлари бўйича давлат буюртмасини миллий ишлаб чиқарувчилар орасида тақсимлаш бўйича 2018-2023 йилларга мўлжалланган комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг статистик ахборотлари тарқатилиши мажбурий бўлган ташкилотлар рўйхатига киритилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда мактабгача таълим тизими ходимларининг ижтимоий муҳофазасини такомиллаштириш мақсадида икки ой муддатда мактабгача таълим тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни рағбатлантириш тартиби тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда:

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги тўғрисидаги Низомни;

Мактабгача таълим муассасалари раҳбар ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти тўғрисидаги низомни тасдиқласин.


12. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги бир ой муддатда:

Тошкент шаҳар Мактабгача таълим бош бошқармаси ва вилоятлар мактабгача таълим бошқармалари тўғрисидаги низомларни;

туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқласин.


13. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши бир ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги тўғрисидаги Низомни тасдиқласин.


14. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


15. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси А.Н. Юнусходжаев ва Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири У.И. Иноятов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                             Ш. Мирзиёев



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz), 2017 й.


"Халқ сўзи", 2017 йил 3 октябрь
























































Время: 0.0069
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск