Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Айрим турдаги маҳсулотлар муомаласини тартибга солиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.09.2017 й. 770-сон "Моддий-техника ресурслари стратегик турларини сотишнинг махсус тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.09.2017 й.

N 770



МОДДИЙ-ТЕХНИКА РЕСУРСЛАРИ

СТРАТЕГИК ТУРЛАРИНИ СОТИШНИНГ

МАХСУС ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА


Давлат стратегик захирасини шакллантиришда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси билан "Ўзбекнефтгаз" АЖ корхоналари ўртасидаги ҳисоб-китоб механизмини тартибга солиш, шунингдек бюджетдан маблағлари харажатларини қисқартириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2004 й., 2-сон, 10-модда) билан тасдиқланган Моддий-техника ресурслари стратегик турларини сотишнинг махсус тартиби тўғрисида низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - "Ўзагротехсноатхолдинг" АЖ бошқаруви раиси Н.С. Отажонов, "Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқаруви раиси А.С. Султонов, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси раиси М.М. Курбонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 27 сентябрдаги

770-сон қарорига

ИЛОВА



Моддий-техника ресурслари стратегик турларини

сотишнинг махсус тартиби тўғрисида низомга

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимча


1. 4-бандга қўйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси ва унинг идоравий мансуб муассасалари давлат стратегик захираси ресурсларини тўлдириш ва янгилаш учун автомобиль бензини, авиакеросин ва дизель ёқилғисини "Ўзнефтмаҳсулот" АЖнинг нефтни қайта ишлаш заводлари билан тўғридан-тўғри шартномалар асосида қонун ҳужжатларига мувофиқ аниқланадиган белгиланган нархлар бўйича сотиб оладилар".


2. 31-банд қўйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Нефть базалари томонидан давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажми учун дизель ёқилғиси қишлоқ хўжалиги истемолчиларига транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ ҳисобга олинган ҳолда белгиланган чакана нархлар бўйича, етказиб берилган ресурслар ҳақи 60 кун мобайнида тўлиқ тўланиши шарти билан, 60 фоиз ҳақи олдиндан тўланган ҳолда сотилади."



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz), 2017 й.











































Время: 0.0036
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск