Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти устидан давлат назорати /

Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи республика кенгашининг 22.09.2017 й. 3-сон "Назорат қилувчи органлар томонидан хўжалик юритувчи субъектлар - юридик шахслар фаолиятидаги текширишларни мувофиқлаштириш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 13.10.2017 й. 2878-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

13.10.2017 й.

N 2878-2




НАЗОРАТ ҚИЛУВЧИ ОРГАНЛАР

ФАОЛИЯТИНИ МУВОФИҚЛАШТИРУВЧИ

РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИНИНГ

22.09.2017 й.

N 3


ҚАРОРИ



Назорат қилувчи органлар томонидан

хўжалик юритувчи субъектлар - юридик шахслар

фаолиятидаги текширишларни мувофиқлаштириш ва

ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар

ва қўшимча киритиш ҳақида


[Кўчирма]


Мажлис кун тартибига киритилган масалалар муҳокамасидан келиб чиққан ҳолда Республика кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 августдаги ПФ-5174-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекциясини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармони, 2017 йил 1 майдаги ПҚ-2936-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ва 2017 йил 23 июндаги ПҚ-3082-сон "Республика аҳолисини ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турлари билан ишончли таъминлашга оид кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ Кенгашнинг 2017 йил 14 мартдаги 1-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органлар томонидан хўжалик юритувчи субъектлар - юридик шахслар фаолиятидаги текширишларни мувофиқлаштириш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2878, 2017 йил 6 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 19-сон, 347-модда) 6-иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.



Ўзбекистон Республикаси

Бош вазири, Кенгаш раиси                                     А. Арипов






Қарорга

6-ИЛОВА



Назорат қилувчи органлар томонидан

хўжалик юритувчи субъектлар - юридик шахслар

фаолиятидаги текширишларни мувофиқлаштириш ва

ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. 22-банднинг бешинчи хатбошисидаги "тайёрланади ва" деган сўзлар "тайёрланиб, бир иш куни давомида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 3-иловада:

бешинчи хатбошидаги ""Давархитектқурилишназорат" инспекцияси" деган сўзлар "Давлат архитектура-қурилиш назорати инспекцияси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ўн тўққизинчи хатбошидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги "Ўздавбошдавкарантин" инспекцияси" деган сўзлар "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

йигирма тўртинчи хатбошидаги "Меҳнат вазирлиги" деган сўзлар "Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги йигирма саккизинчи, йигирма тўққизинчи ва ўттизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Давлат архитектура-қурилиш назорати инспекцияси ва туманлар (шаҳарлар) бош архитекторлари томонидан молиялаштириш манбаларидан қатъи назар, барча қурилишларда, шу жумладан, якка тартибдаги уй-жой қурилиш объектларида рухсат берилган ҳужжатлар мавжудлиги ва шаҳарсозлик норма ҳамда қоида талабларига риоя этилаётганлиги борасида субъектнинг молия-хўжалик фаолиятига аралашмасдан қисқа муддатли текширишлар ўтказилганда;

Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти томонидан ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарлари, пахта шроти ва шелухасига бўлган нархларни ошириш, уларни харид қилиш, етказиб бериш ва сотишда суиистеъмол қилинишлар ва коррупция ҳолатларини аниқлаш бўйича тезкор-қидирув чора-тадбирлари олиб борилганда;

Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти томонидан олиб борилган тезкор-қидирув чора-тадбирлари натижалари, хусусан, таҳлилий материаллар, текширув харидлари ёки назорат харидлари натижалари бўйича олинган товар ёки касса чеклари, шунингдек, қонун бузилишини тасдиқловчи чекларни бермаслик ҳолатларини аниқлаш, кейинчалик қонунбузарликнинг кенг миқёсини, нархларни ошириш усуллари ва механизмларини аниқлаш учун молия-хўжалик фаолияти юзасидан текшириш ўтказилганда.";

йигирма саккизинчи хатбоши ўттиз биринчи хатбоши ҳисоблансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 16 октябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 16 октябрь, 41-сон, 1081-модда




































Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск