ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Фавқулодда вазиятлар, уларнинг оқибатларини бартараф этиш /

Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси, шунингдек кемалар, шу жумладан кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш соҳасида давлат назоратини олиб бориш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 19.09.2017 й. 744-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 19 сентябрдаги

744-сон қарорига

ИЛОВА



Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген

хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш,

фуқаро муҳофазаси, шунингдек кемалар, шу жумладан

кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш соҳасида

давлат назоратини олиб бориш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси, шунингдек кемалар, шу жумладан кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш соҳасида давлат назоратини (кейинги ўринларда давлат назорати деб аталади) олиб бориш тартибини белгилайди.

2. Давлат назорати Ўзбекистон Республикасининг "Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида"ги, "Фуқаро муҳофазаси тўғрисида"ги қонунларига, ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


3. Қуйидагилар давлат назоратини олиб боришнинг асосий принциплари ҳисобланади:

гуманизм, инсон ҳаёти ва саломатлигининг устуворлиги;

қонунийлик, объективлик;

мустақиллик, ошкоралик;

ахборотнинг ишончлилиги ва ўз вақтида берилиши;

фавқулодда вазиятлардан муҳофазаланиш чораларини олдиндан кўриш;

юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш.


4. Давлат назорати аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар, фуқаро муҳофазаси, шунингдек кемалар, шу жумладан кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш соҳасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида амалга оширилади.

5. Қуйидагилар давлат назоратининг асосий вазифалари ҳисобланади:

фавқулодда вазиятларни келтириб чиқариши мумкин бўлган хавф ва таҳдидларнинг омилларини барвақт аниқлашни, уларнинг профилактикаси ва юзага келишининг олдини олишни таъминлаш;

аҳолига фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғи ёки мулкига хавф-хатар туғилганда комплекс ёрдам кўрсатиш, халқ билан мулоқотни, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан бу борада ўзаро яқин ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш, мавжуд хавф-хатарлар тўғрисида аҳолини ўз вақтида огоҳлантириш ва хабардор қилиш;

ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш пайтида ёки шу ҳаракатлар оқибатида юзага келадиган хавфлардан Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудларини, моддий ва маданий бойликларини муҳофаза қилиш тадбирларининг амалга оширилишини таъминлаш;

кемалар, шу жумладан кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш, шунингдек, сув объектларида одамлар хавфсизлигини таъминлаш юзасидан самарали назоратни амалга ошириш;

фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, одамлар саломатлиги ва ҳаётини сақлаш, моддий ва маданий бойликларни муҳофаза қилиш;

ишлаб чиқариш ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган объектлар бўйича лойиҳалар ва қарорларнинг давлат экспертизасида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва фуқаро муҳофазаси талабларига риоя этилиши қисмида иштирок этиш;

жисмоний ва юридик шахслар томонидан аҳолини ҳамда ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек фуқаро муҳофазаси соҳасида ўз вазифаларини бажаришларини, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш;

аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси, кемалар, шу жумладан кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш соҳасида ҳамда сув объектларида одамларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича қонунбузарликларни аниқлаш, олдини олиш ва бартараф этиш.

6. Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, юридик ва жисмоний шахслар давлат назоратининг субъектлари (кейинги ўринларда давлат назорати субъектлари деб аталади) ҳисобланади.


7. Аҳоли ва ҳудудларни табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси, шунингдек кемалар, шу жумладан кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш бўйича назорат ишларини олиб борувчи субъектлар фаолияти давлат назорати объекти ҳисобланади.

8. Давлат назорати фавқулодда вазиятларга олиб келувчи сабаб ва омилларни аниқлаш, аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишни таъминлаш мақсадида олдиндан кўриладиган чораларни таҳлил қилиш ва баҳолаш йўли билан амалга оширилади.


9. Қуйидагилар давлат назоратининг шакллари ҳисобланади:

аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек фуқаро муҳофазаси тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига амал қилинишини текшириш;

ишлаб чиқариш объектлари ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган объектлар бўйича ишлаб чиқилган қарор ва лойиҳаларнинг фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва фуқаро муҳофазаси талабларига мос келиши юзасидан давлат экспертизаси (кейинги ўринларда лойиҳалар экспертизаси деб аталади) ўтказилишида иштирок этиш;

юридик ва жисмоний шахслар томонидан кемалар, шу жумладан кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш талабларига риоя этилишини назорат қилиш.


2-БОБ. ДАВЛАТ НАЗОРАТИНИ ОЛИБ БОРУВЧИ

ДАВЛАТ ОРГАНИ ВА УНИНГ ВАКОЛАТЛАРИ


10. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (кейинги ўринларда ФВВ деб аталади) давлат назоратини олиб борувчи махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади.


11. ФВВ ўз ваколати доирасида қабул қилган қарорларининг давлат назорати субъектлари томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.


12. ФВВнинг қуйидаги мансабдор шахслари давлат назоратини амалга ошириш ҳуқуқига эга:

Фавқулодда вазиятлар вазири ва унинг ўринбосарлари;

ФВВ Марказий аппаратининг бошқарма, хизмат, инспекция ва бўлимлари бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари, офицерлари ва мутахассислари;

ҳудудий фавқулодда вазиятлар бошқармалари (бўлимлари) бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари, офицерлари, бош инспекторлари ва мутахассислари.

13. Текширишлар шаклида давлат назоратини амалга оширувчи мансабдор шахслар белгиланган тартибда аттестациядан ўтган бўлиши ва текширишларни ўтказишга қўйилиши тўғрисидаги махсус гувоҳномага эга бўлиши керак.


14. Давлат назоратини амалга оширувчи мансабдор шахслар қуйидаги ваколатларга эга:

давлат назорати субъектларига белгиланган тартибда кириш;

аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек фуқаро муҳофазаси тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари бажарилишини текшириш;

шаҳарсозлик лойиҳаларининг ҳужжатларини, қуриладиган объектлар лойиҳаларини экспертиза қилишда уларнинг фуқаро муҳофазаси ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича талабларга амал қилиниши юзасидан иштирок этиш, шунингдек лойиҳалар экспертизаси натижалари бўйича хулосалар тузиш;

юридик ва жисмоний шахслар томонидан кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш қоидаларини, бундай кемалардан ва улар турадиган базалардан (иншоотлардан) фойдаланиш қоидаларига, шунингдек, кемачиликни тартибга солувчи қоидаларга риоя этилишини назорат қилиш;

давлат ва хўжалик бошқарув органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, юридик ва жисмоний шахслардан давлат назоратини амалга ошириш учун зарур бўлган ахборот, маълумот ва тушунтиришларни сўраш ва олиш;

аҳоли ва ҳудудларни табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси, шунингдек кемалар, шу жумладан кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш соҳасида қонун ҳужжатларининг талаблари бузилганлигини бартараф этиш ҳақида ёзма кўрсатмалар бериш.

15. Давлат назоратини амалга оширувчи мансабдор шахслар қуйидагиларга мажбур:

текширилаётган давлат назорати субъектларига текшириш ўтказиш ҳуқуқини берувчи зарур ҳужжатларни кўрсатиш;

давлат назорати субъектининг фаолиятига тўсқинлик яратмаслик;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текширишларни рўйхатга олиш дафтарида ёзувларни амалга ошириш;

текшириш жараёнида маълум бўлган давлат сирларининг, тижоратга оид ва бошқа сир тутиладиган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлаш;

давлат назорати субъектлари томонидан аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек фуқаро муҳофазаси соҳасида қонун талабларининг бажарилишини текшириш натижалари юзасидан далолатномалар (маълумотномалар) тузиш;

аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси соҳасидаги қонун ҳужжатлари, шунингдек кичик ҳажмли кемалардан ва улар турадиган базалардан (иншоотлардан) фойдаланиш қоидалари бузилганлиги аниқланганда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида протоколлар тузиш ва айбдорларни маъмурий жавобгарликка тортиш масаласини ҳал этиш учун ишни судга юбориш;

алкоголли ичимликлар, наркотик моддалар истеъмол қилиб маст ҳолатда бўлган кема бошқарувчиларини, шунингдек кичик ҳажмли кемани алкоголли ичимликлар, наркотик моддалар истеъмол қилиб маст ҳолатда бўлган, кемани бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳномага эга бўлмаган, кемаларни бошқариш қоидаларини қўпол бузаётган шахсларни кемани бошқаришдан четлаштириш. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида протокол тузиш ва зарур ҳолатларда кемани, унинг двигателини олиб қўйиш ва кемалар эгалари ҳисобидан кемалар турадиган базаларга топшириш;

кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш қоидалари бузилганлиги аниқланганда белгиланган тартибда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ҳамда маъмурий жазо қўллаш;

прейскурантга мувофиқ аҳоли ва ташкилотлардан кўрсатилган хизматлар учун тегишли хизмат ҳақи олиш.


16. Давлат назоратини амалга оширувчи мансабдор шахсларга давлат назорати субъектларига ташкилий-хўжалик ишларига оид топшириқлар бериш ва молия-хўжалик ишларига аралашиш тақиқланади.


17. Давлат назоратини амалга оширишга аралашиш, уни амалга оширувчи мансабдор шахснинг ишига ҳар қандай шаклда таъсир ўтказиш ва фаолиятига тўсқинлик қилиш тақиқланади.


18. Давлат назорати органи мансабдор шахсининг ўз хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилган ёки унинг қонуний талабларини бажармаган шахслар белгиланган тартибда жавоб беради.


19. Давлат назоратини амалга оширувчи шахслар ўз фаолиятининг қонунийлиги, объективлиги, қонунчилик доирасида тўғри ташкил этилганлиги ва амалга оширилганлиги учун жавоб беришади.



3-БОБ. ДАВЛАТ НАЗОРАТИНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ТАРТИБОТЛАРИ


20. Аҳоли ва ҳудудларни табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси, шунингдек кемалар, шу жумладан кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш соҳасида давлат назорати ушбу Низом иловасидаги схема бўйича ташкил этилади.

21. Аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси соҳасидаги, шунингдек кемалар, шу жумладан кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш соҳасида қонунчилик талабларига амал қилинишини текшириш қуйидаги турларга бўлинади:

комплекс текширув;

қисқа муддатли текширув;

назорат тартибидаги текширув.

Комплекс текширув - Ўзбекистон Республикаси Бош вазири - Фуқаро муҳофазаси бошлиғи томонидан жорий йил учун тасдиқланган Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимининг (кейинги ўринларда ФВДТ деб аталади) аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича асосий тадбирлари режаси (кейинги ўринларда асосий тадбирлар режаси деб аталади) асосида амалга оширилади.

Қисқа муддатли текширувлар жисмоний ва юридик шахсларнинг қонун ҳужжатлари бузилганлиги фактлари тўғрисидаги мурожаатлари асосида режадан ташқари текшириш тарзида амалга оширилади.

Қисқа муддатли текширувлар, тадбиркорлик субъектларидан ташқари, қуйидаги ҳолатларда ҳам амалга оширилиши мумкин:

Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларидан келиб чиқадиган текширишлар зарурати пайдо бўлганда;

ФВВ ва унинг таркибий тузилмаларига давлат назоратидаги субъектлар томонидан аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ва фуқаро муҳофазаси соҳасидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар талаблари бузилиши фактлари ҳақида қўшимча расмий маълумотлар келиб тушганда;

фавқулодда вазиятлар содир бўлишини бартараф этиш учун;

санитария-эпидемиологик вазият кескинлашганда, шунингдек чегарадош давлатлардан юқумли касалликлар кириб келиши ва тарқалиши хавфи пайдо бўлганда.

Назорат тартибидаги текширув - давлат назорати субъектлари томонидан ўтган текширувда аниқланган камчиликлар бартараф этилишини таъминлаш мақсадида бир иш куни мобайнида амалга оширилади.


22. Қуйидагилар давлат назорати субъектларини текшириш учун асос ҳисобланади:

а) комплекс текширувлар учун:

асосий тадбирлар режаси;

асосий тадбирлар режаси асосида текширишнинг мақсади, текширувчилар таркиби ва муддати кўрсатилган ҳолда Фавқулодда вазиятлар вазири ёки ҳудудий бошқармалар (бўлимлар) бошлиқлари томонидан чиқарилган буйруқ;

б) қисқа муддатли текширувлар учун:

махсус ваколатга эга бўлган орган ёки унинг тегишли ҳудудий тузилмаларининг навбатдан ташқари текширув ўтказиш тўғрисидаги текшириладиган объект номи, муддати, мақсади ва текшириш сабаблари кўрсатилган қарори;

Фавқулодда вазиятлар вазири ва ҳудудий бошқармалар (бўлимлар) бошлиқларининг мансабдор шахслар таркиби ва текшириш муддати кўрсатилган буйруғи.


23. ФВВнинг назорат функциялари тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни мувофиқлаштириш бўйича ваколатли органни хабардор қилган ҳолда фавқулодда вазиятлар юзага келишининг олдини олиш ҳамда табиий, техноген, террористик-қўпорувчилик хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш масалалари, шунингдек меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгилаб қўйилган рўйхатга кирувчи объектларда фуқаро муҳофазаси талабларига амал қилиниши масалалари юзасидан олиб борилади.

24. Хўжалик юритувчи субъектларни текшириш муддатлари ўн календарь кундан ошмаслиги лозим. Алоҳида ҳолатларда махсус ваколатли органнинг қарорига биноан бу муддат йигирма кундан ортиқ бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин, бунда ушбу қоида кичик тадбиркорлик субъектларига нисбатан татбиқ этилиши мумкин эмас.


25. ФВВ ва унинг ҳудудий бошқармалари (бўлимлари) комплекс текширув ўтказилиши тўғрисида давлат назорати субъектини текширув муддати ва предметини кўрсатган ҳолда текшириш бошланишидан камида ўттиз кун олдин ёзма равишда огоҳлантириши шарт.


26. Текширишлар, қоидага кўра, кундузги пайтларда амалга оширилади.

Истисно ҳолатларда (фавқулодда вазиятлар хавфи туғилганда, Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри фуқаро муҳофазаси бошлиқларининг топшириқларига кўра) текширувлар тунги пайтларда ҳам олиб борилиши мумкин.


27. Текширувни ўтказиш вақти текширилаётган объектнинг иш вақтидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.


28. Текширув бошланишидан уч кун олдин ФВВ марказий аппаратида - Вазирнинг биринчи ўринбосари - Штаб бошлиғи, жойларда эса - шахсан ҳудудий Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи томонидан йўриқнома ўтказилади, унда текширув муддати, унинг бориши тўғрисида маълумот бериш тартиби, текширув далолатномаларида акс эттирилиши шарт бўлган масалаларга аниқликлар киритилади.


29. Текширув ўтказиш учун текширувчиларга вазир, вазирнинг ўринбосарлари, ҳудудий фавқулодда вазиятлар бошқармалари бошлиқларининг ёзма тақдимномаси берилади, ушбу тақдимнома текширув ўтказиш учун расмий ҳужжат ҳисобланади.

Тақдимномада кўрсатилмаган шахслар текширувларда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлмайди.

Тақдимномасиз текширув ўтказиш тақиқланади.


30. Текширилаётган субъектга текшириш учун асос бўладиган ҳужжатлар тилхат олинган ҳолда топширилган пайт текширишни ўтказиш бошланган пайт ҳисобланади. Текширилаётган давлат назорат субъектининг мазкур ҳужжатларни олишдан бош тортганлиги текширишни бекор қилиш учун асос бўлмайди. Текширилаётган субъект мазкур ҳужжатларни олишдан бош тортган тақдирда, ФВВнинг мансабдор шахси томонидан унинг ўзи ва текширилаётган хўжалик юритувчи субъект имзолайдиган далолатнома тузилади. Текширилаётган давлат назорати субъекти мазкур далолатномани имзолашдан бош тортганда, далолатномага тегишли ёзув киритилади. Бу ҳолда далолатнома имзоланган пайт текширишни ўтказиш бошланган пайт ҳисобланади.


31. Текшириш ишлари давлат назорат субъекти вакилининг иштирокида олиб борилади.

Зарур ҳолатларда текширувга шартнома асосида экспертлар ва таржимонлар, шунингдек текширув натижаларидан манфаатдор бўлмаган бошқа холислар жалб этилиши мумкин.

Тадбиркорлик фаолияти субъектлари бирлашмаларининг аъзоси бўлган тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текширишлар тадбиркорлик фаолияти субъектлари сўровига кўра мазкур бирлашмалар вакиллари иштирокида амалга оширилиши мумкин.

Ишлаб чиқариш участкаларини (цехларини) давлат назорати субъекти маъмуриятини хабардор қилмасдан, шунингдек кузатувчисиз айланиб чиқиш (кўздан кечириш) тақиқланади.

Текширувчи ишлаб чиқариш участкаларини (цехларини) айланиб чиқишдан (кўздан кечиришдан) олдин техника хавфсизлиги қоидалари бўйича йўриқнома билан танишиб чиқиши шарт.


32. Давлат назоратини амалга оширувчи мансабдор шахслар, зарурат бўлганда, давлат назорати субъектлари томонидан махсус кийим ҳамда шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланиши лозим.


33. Аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси, шунингдек кемалар, шу жумладан кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш соҳасида қонунчилик талабларининг бажарилишини текшириш изчиллиги ФВВ томонидан ишлаб чиқилиб тасдиқланган йўриқномалар ва услубий кўрсатмалар асосида амалга оширилади.

34. Текшириш натижалари тўғрисидаги далолатнома (маълумотнома) текширилаётган субъектга топширилган кун текширишни ўтказиш тугаган кун ҳисобланади.

Текширилаётган давлат назорати субъекти текшириш натижалари тўғрисидаги далолатномани (маълумотномани) олишдан бош тортганда, ФВВнинг мансабдор шахси бу ҳақда текшириш натижалари тўғрисидаги далолатномага (маълумотномага) тегишли ёзув киритади ва шу пайтдан эътиборан текшириш тугаган ҳисобланади. Бу ҳолда текшириш натижалари тўғрисидаги далолатноманинг (маълумотноманинг) бир нусхаси давлат назорати субъектига почта орқали буюртма хат билан юборилади.



4-БОБ. ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ВА ИЖТИМОИЙ

АҲАМИЯТГА ЭГА БЎЛГАН ОБЪЕКТЛАРНИНГ

ЛОЙИҲАЛАРИ ВА ҚАРОРЛАРИНИ ДАВЛАТ

ЭКСПЕРТИЗАСИДАН ЎТКАЗИШДА

ИШТИРОК ЭТИШ


35. Ишлаб чиқариш ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган объектларнинг лойиҳалари ва қарорларининг давлат экспертизаси (кейинги ўринларда давлат экспертизаси деб аталади) қуйидагиларни аниқлаш мақсадида ўтказилади:

ишлаб чиқариш ва ижтимоий объектлар бўйича лойиҳалар ва қарорларнинг аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек фуқаро муҳофазаси соҳасидаги қонунчилик талабларига мувофиқлиги;

шаҳарсозлик ҳужжатларида ҳамда қуриладиган объектлар лойиҳаларида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича тадбирларнинг асосланганлиги ва тўлиқлиги.


36. Қуйидагилар давлат экспертизасининг объектлари ҳисобланади:

давлат дастурлари, концепциялари, ишлаб чиқариш кучларини, иқтисодиёт тармоқларини ва ижтимоий соҳани ривожлантириш ҳамда уларни жойлаштириш схемалари лойиҳалари;

лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатлари;

шаҳарсозлик ҳужжатларининг барча турлари;

хавфли ишлаб чиқариш объектларининг хавфсизлик декларациялари;

махсус ҳуқуқий режимли объектлар.


37. ФВВ давлат экспертизасининг ўз вақтида, комплекс, объектив ва сифатли ўтказилишини, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хулоса берилишини таъминлайди.


38. Давлат экспертизаси хулосасини бажариш давлат назорати субъектлари учун уларни амалга оширишда мажбурий ҳисобланади.



5-БОБ. КЕМАЛАР, ШУ ЖУМЛАДАН КИЧИК ҲАЖМЛИ

КЕМАЛАРДАН ХАВФСИЗ ФОЙДАЛАНИШ СОҲАСИДА

НАЗОРАТНИ АМАЛГА ОШИРИШ

39. Қуйидагилар кемалар, шу жумладан кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш соҳасида назоратни амалга ошириш мақсадлари ҳисобланади:

кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш қоидалари, шунингдек бундай кемалардан ва улар турадиган базалардан (иншоотлардан) фойдаланиш қоидалари бузилишини аниқлаш ва бартараф этиш;

кемаларнинг белгиланган вазифаларга мувофиқ ички сув йўлларида хавфсиз сузиши, йўловчилар ва кема экипажларининг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш, ички сув йўлларида ташиладиган юкларнинг бутлигини таъминлаш, шунингдек, сув объектларининг кемалар томонидан ифлослантирилишининг олдини олиш;

сув ҳавзаларида фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш.


40. Кемалар, шу жумладан кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш қоидалари бузилишини аниқлаш ва бартараф этиш рейд тартибидаги назоратда амалга оширилади. Рейд тартибидаги назоратни амалга ошириш муддатлари ва изчиллиги ФВВ томонидан белгиланади.

41. Кичик ҳажмли кемалардан ва улар турадиган базалардан (иншоотлардан) фойдаланиш қоидалари, шунингдек, кемачиликни тартибга солувчи қоидалар бузилишини аниқлаш ва расмийлаштириш комплекс ва қисқа муддатли теширувлар учун белгиланган тартибда амалга оширилади.


6-БОБ. ДАВЛАТ НАЗОРАТИ НАТИЖАЛАРИНИ

РАСМИЙЛАШТИРИШ ВА АМАЛГА ОШИРИШ


42. Давлат назорати натижаларини расмийлаштириш белгиланган тартибда:

текшириш натижалари бўйича давлат назорати субъектлари томонидан аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси, шунингдек кемалар, шу жумладан кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш соҳасида қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилинишини текшириш натижалари бўйича маълумотнома ёки далолатнома;

давлат экспертизаси натижалари бўйича хулосалар тузиш йўли билан амалга оширилади.

Давлат назорати натижалари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа усуллар билан ҳам расмийлаштирилиши мумкин.


43. Аҳоли ва ҳудудларнинг табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси, кичик ҳажмли кемалардан ва улар тўхтаб турадиган базалардан (иншоотлардан) фойдаланиш қоидалари, шунингдек, кемачиликни тартибга солувчи қоидаларни текшириш натижалари белгиланган шакл бўйича далолатнома ёки маълумотнома тарзда расмийлаштирилади.

44. Маълумотнома аҳоли ва ҳудудларнинг табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси, кичик ҳажмли кемалардан ва улар тўхтаб турадиган базалардан (иншоотлардан) фойдаланиш қоидалари, шунингдек, кемачиликни тартибга солиш қоидалари бузилмаган тақдирда тузилади. Маълумотномада текшириш ўтказилганлиги қайд этилиб, ўтказилган текшириш бўйича саволлар рўйхати ҳамда бирор-бир камчилик аниқланмаганлиги кўрсатилади.

45. Маълумотнома ФВВниг мансабдор шахси ва текширувда иштирок этган бошқа мансабдор шахслар томонидан имзоланиб, давлат назорати субъекти раҳбарига имзолаш йўли билан танишиб чиқиш учун тақдим этилади (юборилади).


46. Далолатнома аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси, кичик ҳажмли кемалардан ва улар тўхтаб турадиган базалардан (иншоотлардан) фойдаланиш қоидалари, шунингдек, кемачиликни тартибга солиш қоидалари бузилган тақдирда тузилади. Далолатнома тузишда ФВВнинг мансабдор шахси томонидан режа-топшириқда кўзда тутилган ҳар бир савол бўйича мавжуд ҳолатдаги камчиликлар, қонунчилик ҳужжатларининг номи ва меъёрлари баён қилинади.

47. Далолатнома ФВВниг мансабдор шахси ва текширувда иштирок этган бошқа мансабдор шахслар томонидан имзоланиб, давлат назорати субъекти раҳбарига имзолаш йўли билан танишиб чиқиш учун тақдим этилади (юборилади).


48. Текширув натижалари бўйича далолатнома (маълумотнома) ўтказилган текширувнинг асосий ҳужжати ҳисобланади.


49. Давлат назоратидаги субъектлар томонидан аҳоли ва ҳудудларни табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси, шунингдек кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш соҳасида қонун ҳужжатлари талаблари бузилган ҳолатлар аниқланганда давлат назорати натижалари бўйича тузилган далолатнома асосида маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида протокол тузилади.


50. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги протокол ҳуқуқбузарлик содир этилган ёки аниқланган вақтдан бошлаб бир суткадан кечикмай текширув ҳужжатлари билан бирга маъмурий судга юборилади.

Агар ҳуқуқбузарлик натижасида моддий зарар етказилган бўлса, у ҳолда бу ҳақда ҳам протоколда қайд этилади.

Протокол уни тузган шахс ҳамда маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахс томонидан, агар гувоҳлар ҳамда жабрланувчилар бўлса - улар томонидан ҳам имзоланади.


51. Маъмурий судга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

текширишни ўтказиш учун тақдимнома;

объектни текшириш бўйича режа-топшириқ;

давлат назоратидаги субъектни текшириш далолатномаси;

комиссияда қатнашган мутахассисларнинг хулосаси;

ҳуқуқбузарликни содир этган шахснинг тушунтириш хати;

маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақида протокол;

имзолашдан бош тортганлик ҳақидаги далолатнома (агар мавжуд бўлса);

ҳуқуқбузарликни содир этган шахснинг паспорти (ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатнинг) нусхаси;

текширувчи мансабдор шахснинг (комиссия раисининг), текширишни ўтказиш учун тақдимнома берган ФВВ мансабдор шахси номига аниқланган ҳуқуқбузарликлар, шунингдек маъмурий иш материалларини судга юбориш ҳақида рапорти;

юқорида кўрсатилган барча ҳужжатлар билан биргаликдаги кузатув хати.


52. Материаллар судга юборилишидан ва суд томонидан кўриб чиқилишидан қатъи назар, текширишни ўтказган ФВВ мансабдор шахслари текширилган давлат назоратидаги субъектнинг тегишли раҳбарлари ва масъул шахслари томонидан аниқланган камчиликлар бартараф этилишини назорат қилиб боришни таъминлаши шарт.


53. Кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш қоидалари бузилганда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо қўллашга ФВВнинг ФВДТ назорат қилиш инспекцияси бошлиғи ва катта офицери, Кичик ҳажмли кемалар инспекцияси бошлиғи ва бош мутахассиси, шунингдек ҳудудий фавқулодда вазиятлар бошқармаларининг бош инспекторлари ҳақлидирлар.


54. Давлат назорати натижалари қонунчилик асосида бошқа шаклларда ҳам амалга оширилиши мумкин.


55. Комплекс текширув натижаларига кўра давлат назоратидаги субъектнинг фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёргарлик ҳолати қуйидагича баҳоланади:

"Тайёр" - аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек фуқаро муҳофазаси тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг талаблари тўлиқ бажарилиши таъминланмоқда;

"Чекланган тайёр" - аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек фуқаро муҳофазаси тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларининг тўлиқ бажарилиши таъминланмаяпти, мавжуд камчиликларни қисқа муддатда бартараф этиш мумкин;

"Тайёр эмас" - аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек фуқаро муҳофазаси тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларининг бажарилиши қисман таъминланаяпти, айрим талаблар бажарилмаган.



7-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


56. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

ИЛОВА


Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген

хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш,

фуқаро муҳофазаси, шунингдек кемалардан, шу жумладан

кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш соҳасида

давлат назоратини ташкил этиш

СХЕМАСИ















Ўзбекистон Республикаси Бош вазири - Фуқаро муҳофазаси бошлиғи














































Ташкилий-назорат органи





































Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири
















































































ФВВ Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимини назорат қилиш инспекция хизмати

































































































Давлат назоратини амалга оширувчи мансабдор шахслар

ФВВ марказий аппарати бошқарма, бўлим, хизмат бошлиқлари, бошлиқ ўринбосарлари, офицер ва мутахассислари

Ҳудудий Фавқулодда вазиятлар бошқармалари (бўлимлари) бошлиқлари, бошлиқ ўринбосарлари, офицерлари, бош инспекторлари ва мутахассислари

Фавқулодда вазиятларни келтириб чиқариши мумкин бўлган хавф ва таҳдидларнинг омилларини барвақт аниқлашни, уларнинг профилактикаси ва юзага келишининг олдини олишни таъминлаш

Аҳолига фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғи ёки мулкига хавф-хатар туғилганда комплекс ёрдам кўрсатиш, халқ билан мулоқотни, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан бу борада ўзаро яқин ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш, мавжуд хавф-хатарлар тўғрисида аҳолини ўз вақтида огоҳлантириш ва хабардор қилиш

Ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш пайтида ёки шу ҳаракатлар оқибатида юзага келадиган хавфлардан Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудларини, моддий ва маданий бойликларини муҳофаза қилиш тадбирларининг амалга оширилишини таъминлаш

Кемалардан, шу жумладан кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш ҳамда сув объектларида одамлар хавфсизлигини таъминлаш юзасидан самарали назоратни амалга ошириш

Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, одамлар саломатлиги ва ҳаётини сақлаш, моддий ва маданий бойликларни муҳофаза қилиш

Ишлаб чиқариш ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган объектлар бўйича лойиҳалар ва қарорларнинг давлат экспертизасида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва фуқаро муҳофазаси талабларига риоя этилиши қисмида иштирок этиш

Жисмоний ва юридик шахслар томонидан аҳолини ҳамда ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек фуқаро муҳофазаси соҳасида ўз вазифаларини бажаришларини, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш

Аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси, кемалардан, шу жумладан кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш соҳасида ҳамда сув объектларида одамларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича қонунбузар-

ликларни аниқлаш, олдини олиш ва бартараф этиш







Давлат назоратининг

вазифалари



























Давлат назорати

объектлари

Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси, шунингдек кемалалардан, шу жумладан  кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш, одамларни сув хавзаларида хавфсизлигини таъминлашни назорат қилувчи давлат субъектларининг фаолияти давлат назорати объектлари ҳисобланади


Давлат назорати шакллари

Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек фуқаро муҳофазаси тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига амал қилинишини текшириш

Юридик ва жисмоний шахслар томонидан кемалар, шу жумладан кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш талабларига риоя этилишини назорат қилиш

Ишлаб чиқариш ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган объектлар бўйича қарор ва лойиҳаларнинг фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва фуқаро муҳофазаси талабларига мос келиши юзасидан давлат экспертизаси ўтказилишида (кейинги ўринларда лойиҳалар экспертизаси деб аталади) иштирок этиш










Лойиҳалар экспертизаси натижалари бўйича хулоса

Давлат назорати натижаларини расмийлаштириш




Далолатнома, маълумотнома















































Натижаларни амалга ошириш



Тақдимнома, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома, судга мурожаат этиш ва б.қ.








































Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz), 2017 й.








































Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск