ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Жисмоний тарбия ва спорт / Умумий қоидалар /

Спорт ҳакамлари ва уларнинг малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 27.10.2017 й. 2942-сон билан рўйхатга олинган Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг 02.10.2017 й. 10-мҳ-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2017 йил 27 октябрда 2942-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Жисмоний тарбия ва спорт

давлат қўмитасининг

2017 йил 2 октябрдаги

10-мҳ-сон қарорига

ИЛОВА



Спорт ҳакамлари ва уларнинг малака

тоифаларини бериш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ спорт ҳакамларининг вазифаларини, ҳуқуқ ва мажбуриятларини, спорт ҳакамларининг малака тоифаларини бериш тартибини ҳамда малака тоифаларини бериш учун бажарилиши зарур бўлган талабларни белгилайди.


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


ваколатли органлар - Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт бошқармалари ҳамда Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Марказий Кенгаши ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари;

спорт ҳаками - спорт тури қоидаларига ҳамда спорт мусобақаси тўғрисидаги низомга (регламентга) риоя этилишини таъминлаш учун жисмоний тарбия ёки спорт тадбири ташкилотчиси томонидан ваколат берилган, махсус тайёргарликдан ўтган ва тегишли малака тоифасини олган жисмоний шахс.


2. Спорт ҳакамларига қонун ҳужжатларига асосан илгари берилган малака тоифалари Ўзбекистон Республикасининг "Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ:

"Халқаро тоифали спорт бўйича ҳакам" малака тоифаси - "Халқаро тоифали спорт ҳаками" малака тоифасига;

"Миллий тоифали спорт бўйича ҳакам" малака тоифаси - "Миллий тоифали спорт ҳаками" малака тоифасига;

"Олий тоифали спорт бўйича ҳакам" малака тоифаси - "Биринчи тоифали спорт ҳаками" малака тоифасига;

"I тоифали спорт бўйича ҳакам" малака тоифаси - "Иккинчи тоифали спорт ҳаками" малака тоифасига;

"Спорт бўйича ҳакам" малака тоифаси - "Учинчи тоифали спорт ҳаками" малака тоифасига тенглаштирилади.



2-БОБ. СПОРТ ҲАКАМИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ

ҲАМДА ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


3. Қуйидагилар спорт ҳакамининг вазифалари ҳисобланади:

спорт мусобақаларини халқаро спорт ташкилотлари томонидан тасдиқланган қоидаларга, спорт тури қоидаларига ҳамда спорт мусобақаси тўғрисидаги низомга (регламентга) мувофиқ лозим даражада ҳакамлик қилиш ҳамда уларга риоя этилишини таъминлаш;

спорт тури бўйича спорт ҳаками касбига ёш мутахассисларни жалб қилиш ва уларнинг бу борадаги малакасини оширишда қатнашиш.


4. Қуйидагилар спорт ҳакамининг ҳуқуқлари ҳисобланади:

спорт мусобақаларида ҳакамлик қилиш;

спорт ҳаками малака тоифасига эга бўлиш;

спорт ҳаками малака тоифасини ошириб бориш;

ўзига нисбатан бўлган эътирозларнинг кўриб чиқилишида шахсан иштирок этиш;

спорт мусобақасида ҳакамлик қилишда спорт мусобақаси ташкилотчисидан тегишли шарт-шароитлар яратилишини талаб қилиш.

Спорт ҳаками қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


5. Қуйидагилар спорт ҳакамининг мажбуриятлари ҳисобланади:

тегишли спорт тури бўйича халқаро спорт ташкилотлари томонидан тасдиқланган қоидалар, спорт тури қоидалари ҳамда спорт мусобақаси тўғрисидаги низомларни (регламентларни) билиш ва уларнинг талабларига қатъий риоя этиш;

спорт мусобақаларини юқори даражада ўтказишга кўмаклашиш ва спорт мусобақасини ўтказиш даврида юзага келган масалаларга холисона ёндашиш ҳамда уларга ўз вақтида баҳо бериш ва ечимини топиш;

юқори маданиятни ва ҳамжиҳатликни намуна қилиб кўрсатиш, шунингдек қўполлик, тартибсизлик, иштирокчилар (спортчилар, тренерлар, вакиллар, томошабинлар) томонидан спорт турлари қоидалари ва умумэътироф этилган ахлоқ этикаси қоидалари бузилишининг олдини олиш.

Спорт ҳакамига қонун ҳужжатларида бошқа мажбуриятлар ҳам белгиланиши мумкин.


6. Спорт мусобақаларида фаол иштирок этганлиги ва холисона ҳакамлик қилганлиги учун спорт ҳакамлари:

спорт мусобақалари ташкилотчиси томонидан сертификатлар, дипломлар ва эсдалик совғалари билан тақдирланиши;

ваколатли орган томонидан йилнинг энг яхши спорт ҳаками сифатида тан олиниши;

фаолият юритаётган ташкилоти томонидан спорт ҳаками малака тоифасини (навбатдаги спорт ҳаками малака тоифасини) олишга тавсия этилиши мумкин.



3-БОБ. СПОРТ ҲАКАМЛАРИГА МАЛАКА

ТОИФАСИНИ БЕРИШ


7. Спорт ҳакамига спорт турлари реестрига киритилган спорт турлари бўйича қуйидаги малака тоифалари берилади:

"Халқаро тоифали спорт ҳаками";

"Миллий тоифали спорт ҳаками";

"Биринчи тоифали спорт ҳаками";

"Иккинчи тоифали спорт ҳаками";

"Учинчи тоифали спорт ҳаками";

"Спорт бўйича ҳакам".


8. "Халқаро тоифали спорт ҳаками" малака тоифаси спорт тури бўйича тегишли халқаро спорт ташкилоти томонидан берилади.


9. "Миллий тоифали спорт ҳаками"ни олиш учун белгиланган муддат ва талаблардан олдин "Халқаро тоифали спорт ҳаками" малака тоифасини қўлга киритган спорт ҳакамининг тоифаси "Миллий тоифали спорт ҳаками" тоифасидаги ҳакам ҳисобланади.


10. "Миллий тоифали спорт ҳаками" малака тоифаси Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги томонидан берилади.

11. Спортнинг техник ва амалий турлари бўйича "Миллий тоифали спорт ҳаками" малака тоифаси Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Марказий Кенгаши томонидан берилади.


12. "Биринчи тоифали спорт ҳаками", "Иккинчи тоифали спорт ҳаками", "Учинчи тоифали спорт ҳаками" ва "Спорт бўйича ҳакам" малака тоифалари Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт бошқармалари томонидан берилади.

13. Спортнинг техник ва амалий турлари бўйича ва "Биринчи тоифали спорт ҳаками", "Иккинчи тоифали спорт ҳаками", "Учинчи тоифали спорт ҳаками" ва "Спорт бўйича ҳакам" малака тоифалари Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилотининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари томонидан берилади.


14. Малака тоифаси "Спорт бўйича ҳакам" малака тоифасидан бошлаб берилади.


15. "Спорт бўйича ҳакам" малака тоифасига эга бўлган шахсга навбатдаги малака тоифаси берилади. Бунда "Спорт бўйича ҳакам" малака тоифасига эга бўлмаган шахсга "Учинчи тоифали спорт ҳаками" малака тоифасини, "Учинчи тоифали спорт ҳаками" малака тоифасига эга бўлмаган шахсга "Иккинчи тоифали спорт ҳаками" малака тоифасини, "Иккинчи тоифали спорт ҳаками" малака тоифасига эга бўлмаган шахсга "Биринчи тоифали спорт ҳаками" малака тоифасини, "Биринчи тоифали спорт ҳаками" малака тоифасига эга бўлмаган шахсга "Миллий тоифали спорт ҳаками" малака тоифасини бериш тақиқланади.


16. "Спорт бўйича ҳакам" малака тоифаси махсус тайёргарликдан ўтган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўтказилган спорт мусобақаларида ҳакамлик қилган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига берилади.


17. "Учинчи тоифали спорт ҳаками" малака тоифаси "Спорт бўйича ҳакам" малака тоифасига эга бўлган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўтказилган спорт мусобақаларида ҳакамлик қилган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига берилади. Бунда "Спорт бўйича ҳакам" малака тоифаси берилганига камида 1 йил ўтган бўлиши лозим.


18. "Иккинчи тоифали спорт ҳаками" малака тоифаси "Учинчи тоифали спорт ҳаками" малака тоифасига эга бўлган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўтказилган спорт мусобақаларида ҳакамлик қилган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига берилади. Бунда "Учинчи тоифали спорт ҳаками" малака тоифаси берилганига камида 2 йил ўтган бўлиши лозим.


19. "Биринчи тоифали спорт ҳаками" малака тоифаси "Иккинчи тоифали спорт ҳаками" малака тоифасига эга бўлган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўтказилган спорт мусобақаларида, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси чемпионати, кубоги мақомига эга бўлган спорт мусобақаларида, ҳакамлик қилган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига берилади. Бунда "Иккинчи тоифали спорт ҳаками" малака тоифаси берилганига камида 2 йил ўтган бўлиши лозим.


20. "Миллий тоифали спорт ҳаками" малака тоифаси "Биринчи тоифали спорт ҳаками" малака тоифасига эга бўлган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўтказилган спорт мусобақаларида, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси чемпионати, кубогида, ҳакамлик қилган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига берилади. Бунда "Биринчи тоифали спорт ҳаками" малака тоифаси берилганига камида 2 йил ўтган бўлиши лозим.


21. Тегишли малака тоифасини олиш учун спорт ҳаками томонидан бажарилиши зарур бўлган талаблар мазкур Низомнинг иловасида кўрсатилган.


22. Малака тоифасини (навбатдаги малака тоифасини) олиш истагини билдирган шахслар (бундан буён матнда талабгор деб юритилади) тегишли ваколатли органга фаолият юритаётган ташкилоти орқали мурожаат этишга ҳақли. Бунда талабгор фаолият юритаётган ташкилот томонидан ваколатли органга талабгорга малака тоифасини (навбатдаги малака тоифасини) бериш бўйича тақдимнома юборилади.


23. "Спорт бўйича ҳакам" малака тоифасини ҳамда навбатдаги малака тоифасини бериш бўйича тақдимномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

талабгорга тавсифнома (талабгор фаолият юритаётган ташкилот раҳбари томонидан имзоланади);

талабгор томонидан "Спорт бўйича ҳакам" малака тоифасини ҳамда навбатдаги малака тоифасини олиш учун бажарилиши лозим бўлган талаблар бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар.


24. Малака тоифасини (навбатдаги малака тоифасини) бериш бўйича тақдимномалар ваколатли орган томонидан тузилган Малака тоифаларини бериш комиссияси (бундан буён матнда Комиссия деб юритилади) мажлисларида кўриб чиқилади ва натижаси бўйича талабгорга малака тоифасини (навбатдаги малака тоифасини) бериш ёки беришни рад этиш бўйича қарор қабул қилинади.


25. Комиссия тегишли ваколатли органнинг қарори билан бир йил муддатга тузилади. Комиссия камида етти нафар аъзодан иборат бўлади. Ваколатли органнинг раҳбари ёки унинг ўринбосари комиссия раиси ҳисобланади. Комиссия котиби этиб ваколатли органнинг масъул ходими тайинланади. Комиссия таркибига тегишли спорт тури бўйича спорт федерациялари (уюшмалари), жисмоний тарбия ва спорт ташкилотлари, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида фаолиятни амалга оширувчи таълим муассасалари, ихтисослаштирилган спорт-таълим муассасалари ҳамда спортнинг техник ва амалий турларини ривожлантирувчи ташкилотларининг спорт соҳасидаги мутахассислари келишув асосида киритилади.


26. Комиссия мажлисида кўриб чиқиш учун тегишли ҳужжатларни тайёрлаш, комиссия мажлисини ташкиллаштириш ва мажлисда комиссия аъзоларининг ҳозир бўлишини таъминлаш комиссия котибига юклатилади.


27. Тақдимномага илова қилинган ҳужжатларда камчилик аниқланган тақдирда, комиссия котиби талабгорни бу ҳақда хабардор қилиб, ишчи тартибда камчиликларни бартараф қилиш чораларини кўриши лозим.


28. Комиссиясининг мажлислари ҳар чоракда бир марта ўтказилади. Комиссиянинг навбатдан ташқари мажлислари зарурат бўлган тақдирда комиссия раиси томонидан чақирилади.


29. Комиссия мажлиси унда комиссия аъзоларининг камида учдан икки қисми, шу жумладан комиссия раиси қатнашган тақдирда ваколатли ҳисобланади. Комиссия қарорлари унинг аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овоз бериш очиқ усулда ўтказилади. Комиссиянинг ҳар бир аъзоси битта овозга эга бўлади. Овозлар тенг бўлганда Комиссия раисининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.


30. Комиссия қарори баённома билан расмийлаштирилади ва комиссия раиси ҳамда аъзолари томонидан имзоланади.


31. "Спорт бўйича ҳакам" малака тоифаси берилганда талабгорга тегишли малака тоифаси тўғрисида спорт ҳаками гувоҳномаси расмийлаштириб берилади.


32. Навбатдаги малака тоифаси берилганда талабгорга тегишли малака тоифаси тўғрисида спорт ҳаками гувоҳномаси берилади.


33. Ваколатли орган талабгорга спорт ҳаками гувоҳномасини комиссия қарори чиқарилган кундан бошлаб беш кун ичида расмийлаштириб бериши шарт.


34. Комиссия қарорида талабгорга малака тоифасини (навбатдаги малака тоифасини) бериш рад этилган тақдирда ваколатли орган бу ҳақда талабгорни комиссия қарори чиқарилган кундан бошлаб беш кун ичида ёзма равишда хабардор қилиши лозим.



4-БОБ. СПОРТ ҲАКАМИ ГУВОҲНОМАСИ


35. Спорт ҳаками гувоҳномаси спорт ҳакамининг тегишли малака тоифасига эга эканлигини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.


36. Спорт ҳаками гувоҳномасида:

гувоҳномани берган ташкилот номи;

гувоҳноманинг серияси ва тартиб рақами;

спорт ҳакамининг фамилияси, исми, отасининг исми;

спорт ҳакамининг фотосурати;

спорт тури;

спорт ҳакамига берилган малака тоифаси;

малака тоифаси берилган сана кўрсатилади


37. Спорт ҳаками гувоҳномаси ваколатли орган раҳбари ёки унинг ўринбосари томонидан имзоланган, имзо эса, ваколатли орган муҳри билан тасдиқланган бўлиши лозим.



5-БОБ. СПОРТ ҲАКАМЛИГИДАН ЧЕТЛАШТИРИШ


38. Спорт ҳаками ўз вазифаларини ва мажбуриятларини лозим даражада бажармаганда ёки умуман бажармаганда унинг ҳаракатлари тегишли спорт федерацияларининг (уюшмаларининг) спорт ҳакамлари ҳайъатларида кўриб чиқилади.


39. Спорт ҳакамининг ҳаракатлари спорт федерацияларининг (уюшмаларининг) спорт ҳакамлари ҳайъатларида тегишли спорт мусобақаси якунига етган кундан бошлаб ўн беш кун ичида кўриб чиқилишига йўл қўйилади.


40. Спорт ҳакамлари ҳайъатининг мажлиси тўғрисида спорт ҳакамига беш кун олдин тегишли спорт федерацияси (уюшмаси) томонидан ёзма равишда хабар қилинади.


41. Спорт ҳаками унинг фаолияти кўриб чиқиладиган спорт ҳакамлари ҳайъатининг мажлисида шахсан иштирок этишга, ўз мулоҳазалари ва эътирозларини билдиришга ҳақли.


42. Тегишли спорт федерацияси (уюшмаси) ҳакамлар ҳайъати спорт тури хусусиятидан келиб чиққан ҳолда спорт ҳакамини маълум бир муддатга спорт ҳакамлигидан четлаштириш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин. Спорт ҳакамига ҳакамлар ҳайъатининг қароридан кўчирма тақдим қилинади.



6-БОБ. СПОРТ ҲАКАМЛАРИНИНГ

ҲИСОБИНИ ЮРИТИШ


43. Ваколатли органлар Спорт ҳаками гувоҳномаларини ҳисобга олиш журналини юритишлари шарт.


44. Спорт ҳаками гувоҳномаларини ҳисобга олиш журналига қуйидаги маълумотлар киритилади:

спорт ҳакамига берилган гувоҳнома рақами ва санаси;

спорт ҳакамининг фамилияси, исми, отасининг исми;

спорт ҳакамининг яшаш жойи;

спорт ҳакамига расмийлаштирилган йиғма жилднинг тартиб рақами.



7-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


45. Комиссия қароридан норози бўлган шахслар бўйсунув тартибида юқори турувчи ваколатли органга ёхуд бевосита судга шикоят қилишга ҳақли.


46. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.


47. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Марказий Кенгаши билан келишилган.






Низомга

ИЛОВА



Спорт ҳаками малака тоифасини олиш

учун бажарилиши лозим бўлган

ТАЛАБЛАР

Т/р.

Мусобақа турлари*

Спорт

ҳаками


Учинчи

тоифали

спорт

ҳаками


Иккин-

чи тои-

фали

спорт

ҳаками


Бирин-

чи тои-

фали

спорт

ҳаками


Миллий

тоифали

спорт

ҳаками


1.

Малакавий мусобақалар


2

2

-

-

-

2.

Туман (шаҳар) биринчиликлари


-

4

5

5

-

3.

Вилоят, шаҳар, туман чемпионатлари


-

3

4

5

-

4.

Республика миқёсидаги мусобақалар


-

-

-

5

8

5.

Назорат ҳакамлиги

(спорт хусусиятига қараб)


-

-

-

2

2

6.

Ҳакамларни тайёрлаш бўйича семинарларни ўтказиш


-

-

-

1

2

7.

Ҳакамлар курслари, семинарлари, конференциялари, конгресслари ва имтиҳонларда иштирок этиш


-

1

1

2

2

                   

*) Ваколатли органларнинг спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасида акс этган мусобақалар, бундан малакавий мусобақалар мустасно.

"Биринчи тоифали спорт ҳаками" малака тоифасини олиш учун камида икки маротаба мусобақа бош ҳаками ёки икки маротаба бош котиб бўлиш лозим.

"Миллий тоифали спорт ҳаками" малака тоифасини олиш учун камида тўрт маротаба мусобақа бош ҳаками ёки тўрт маротаба бош котиб бўлиш лозим.

Спортнинг айрим турлари бўйича мазкур жадвалда белгиланган талабларини бажариш имконияти бўлмаганда, тегишли спорт федерациялари (уюшмалари) билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ёки Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Марказий Кенгаши томонидан тасдиқланадиган алоҳида талаблар қўлланилади.


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 27 октябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 30 октябрь, 43-сон, 1106-модда














































Время: 0.0230
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск