Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Байрамлар. Хотира кунлари. Юбилейлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.01.2001 й. 40-сон "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 10 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.01.2001 й.

N 40



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ 10 ЙИЛЛИГИНИ

НИШОНЛАШГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ

ВА УНИ ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА


Мустақиллик халқимизнинг ХХ аср сўнгида қўлга киритган улкан тарихий ғалабаси эканини, ўн йиллик мустақил тараққиёт ҳаётимизда алоҳида босқич, янги бир давр бўлиб қолишини назарда тутиб, қутлуғ анъанага айланиб қолган энг улуғ, энг азиз байрамимиз  истиқлол аёмини кенг нишонлаш юртдошларимизнинг ижтимоий-сиёсий, маънавий тафаккурини юксалтиришда, олдимизда турган буюк мақсадлар сари сафарбар қилишда беқиёс аҳамият касб этишини, истиқбол режаларини ана шу ҳақиқатни чуқур англаш асосида белгилаш заруратини инобатга олиб, Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 10 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш республика комиссияси таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 10 йиллигини кенг нишонлаш бўйича дастур 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирлик, идора,  уюшма ва жамғармалар мазкур дастур асосида тегишли маънавий-маданий, маърифий тадбирлар режасини ишлаб чиқсин ва ўн кун муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


4. Ўзбек миллий давлатчилиги тарихини, унинг тараққиёт босқичлари ҳамда илмий-назарий масалаларини ўрганиш борасидаги ишларни мувофиқлаштириш бўйича махсус ишчи гуруҳи таркиби 3-иловага биноан тасдиқлансин.

Қуйидагилар ишчи гуруҳининг асосий вазифаси этиб белгилансин:

- миллий давлатчилигимизнинг кўпминг йиллик тарихини, мустақиллик йилларида унинг негизида тикланган замонавий ўзбек давлатчилигининг ўзига хос тараққиёт тамойиллари, жамиятимизнинг пировард мақсадларини илмий-назарий жиҳатдан асослаб бериш, буюк аждодларимизнинг дунё илм-фани ва маданияти ривожиша қўшган бебаҳо ҳиссасини, улар яратган фалсафий таълимотларни ўрганиш ва зарур хулоса ва сабоқлар чиқариш;

- мустақиллик ўз-ўзидан келмаганини, озодлик йўлида ота-боболаримиз асрлар давомида кураш олиб борганини миллий истиқлол ғояси асосида фуқароларимиз, айниқса, ёшларимиз онгига сингдириш;

- ёшлар қалбида буюк аждодларимиз томонидан яратилган бой илмий-маданий меросга ворислик ва ифтихор туйғуларини уйғотиш, миллий ва умумбашарий қадриятлар уйғунлигига эришиш, жамиятимизда турли миллат вакиллари ўртасида ўзаро ҳамжиҳатлик, тотувлик, диний бағрикенглик муҳитини қарор топтириш борасидаги амалий ишлар мазмунини кенг таҳлил этиш;

- истиқлол шарофати билан халқимизнинг бунёдкорлик салоҳияти том маънода юзага чиққанини, халқ хўжалигининг  барча соҳаларида салмоқли ютуқларга эришилганини, эркин ва фаровон ҳаёт барпо этиш, баркамол авлодни вояга етказиш мақсадида амалга оширилаётган улкан ишлар Ватанимизнинг дунё ҳамжамиятидан ўзига муносиб ўрин эгаллашига хизмат қилишини чуқур асослаб бериш.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси, "Ўзтелерадио" компанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА), "Жаҳон" ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига мустақилликнинг 10 йиллиги байрамига тайёргарлик кўриш бўйича амалга оширилаётган ишларни кенг ва мунтазам равишда юритиб бориш тавсия этилсин.


6. Белгилаб қўйилсинки, ўтказиладиган байрам тадбирлари:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда маҳаллий бюджетлар ҳамда жойлардаги ишлаб чиқариш корхоналари, хўжаликлар, жамғармалар ҳисобидан;

Тошкент шаҳрида республика бюджети ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан тенг улушларда қопланади.


7. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирнинг ўринбосари Ҳ. Кароматов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                          И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 19 январдаги

40-сон қарорига

1-ИЛОВА



Мустақилликнинг 10 йиллигини нишонлашга

тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича

республика комиссияси

ТАРКИБИ

Ҳ.Кароматов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, комиссия раиси 


Т.Алимов

-

Ўзбекистон Республикаси  Президентининг

Давлат маслаҳатчиси


А.Мелибоев

-

Ўзбекистон Республикаси  Президентининг

Давлат маслаҳатчиси


Х.Султонов

-

Ўзбекистон Республикаси  Президентининг

Давлат маслаҳатчиси


Х.Жўраев

-

Маданият ишлари вазири, комиссия раиси  ўринбосари


К.Тўлаганов

-

Тошкент шаҳар ҳокими, комиссия  раиси  ўринбосари


Б.Шодиев

-

Вазирлар Маҳкамаси  ҳузуридаги Байрам ва юбилей тадбирларини ўтказиш дирекцияси раҳбари, комиссия масъул котиби


Ш.Абдуллаев

-

Молия вазири  ўринбосари 


Ф.Абдуллаев

-

Почта ва телекоммуникациялар агентлиги бош директори


Р.Абдуллаев

-

Композиторлар уюшмаси раиси


А.Болиев

-

Республика "Маънавият ва маърифат" кенгаши масъул котиби


М.Бекжонов

-

"Ўзбекбирлашув" компанияси раиси


Э.Боқибоев

-

"Нуроний" жамғармаси раиси


Э.Воҳидов

-

Ўзбекистон халқ шоири


А.Жабборов 

-

"Ўзбекнаво" гастроль-концерт бирлашмаси раҳбари


Ш. Жалилов

-

"Маҳалла" хайрия жамғармаси раиси


Р.Жўраев

-

Халқ таълими вазири


Д.Жаҳонгирова

-

Республика Касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши раиси


А.Исломов

-

Мудофаа вазири  ўринбосари


Ю.Исматова

-

"Ўзбекрақс" бирлашмаси бош директори


Б.Йўлдошев

-

Фанлар академияси  президенти


Б.Йўлдошев

-

Ўзбекистон халқ артисти, режиссёр


А.Кўчимов

-

"Ўзтелерадио" компанияси раиси


Б.Маҳситов

-

Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси раиси


Э.Мустафоев

-

Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари 


М. Муҳаммад Дўст

-

Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги бош директори


М.Юсуф

-

Ўзбекистон  халқ шоири


А.Назаров

-

Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, композитор 


Ф.Назиров

-

Соғлиқни сақлаш вазири


А.Орипов

-

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси


Ў.Комилов

-

Давлат божхона қўмитаси раиси


Б. Парпиев

-

Ички ишлар вазири ўринбосари


К.Расулов

-

Республика байналмилал маданият маркази раиси


Ш.Минавваров 

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси  ҳузуридаги Диний ишлар қўмитаси  раисининг ўринбосари 


А.Усмонов

-

"Халқ сўзи" - "Народное слово" газеталари

бош муҳаррири


Ю.Усмонова

-

Ўзбекистон  халқ артисти


Б.Пенцов

-

"Ўзбексавдо" акциядорлик компанияси раиси ўринбосари


Р.Файзуллаев

-

"Тошшаҳарйўловчитранс" давлат уюшмаси раиси 


Б.Хўжаев

-

Давлат солиқ қўмитаси раиси


Ю.Шаронов

-

"Ўзулгуржибиржасавдо" уюшмаси раиси


Р.Шоғуломов

-

Давлат матбуот қўмитаси раиси 


К.Юсупов

-

"Камолот" жамғармаси раиси


С.Ғуломов

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазири 


Э.Ғаниев

-

Ташқи иқтисодий алоқалар вазири


Б.Ҳусанбоев

-

"Ўзбектуризм" миллий компанияси раиси


Р.Ҳамидов

-

Тошкент шаҳар маданият ишлари Бош бошқармаси бошлиғи, режиссёр 


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ва вилоятлар ҳокимлари

Эслатма: ташкилий қўмита таркибига кирган шахслар бошқа ишга ўтган тақдирда уларнинг ўрнига тайинланган шахс ташкилий қўмитага бевосита аъзо бўлади. 






Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 19 январдаги

40-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбек миллий давлатчилиги тарихининг

илмий-назарий асосларини ўрганиш ишчи

ГУРУҲИ

Т.Рисқиев

-

Президентнинг Давлат маслаҳатчиси  


Х.Султонов

-

Президентнинг Давлат маслаҳатчиси


З.Ҳуснидинов

-

Президентнинг Давлат маслаҳатчиси


Д.Алимова

-

Фанлар академияси  Тарих институти директори, тарих фанлари доктори, ишчи гуруҳи раҳбари ўринбосари


А.Азизхўжаев

-

Давлат ва жамият қурилиши академияси ректори


А.Аҳмедов

-

Марказий Осиё тадқиқотлари халқаро институти директори, Тарихчилар жамияти раиси, тарих фанлар доктори


А.Болиев

-

Республика "Маънавият ва маърифат" кенгаши масъул котиби 


О.Бўриев

-

Фанлар академияси  Шарқшунослик институти катта илмий ходими


Б.Валихўжаев

-

Самарқанд Давлат университети профессори, академик


Э. Воҳидов

-

Ўзбекистон  халқ шоири


Х.Даврон

-

Ўзбекистон халқ шоири


Н.Жўраев

-

Олий Мажлиснинг  Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси 


А.Жузжоний

-

Тошкент Ислом университети кафедра мудири


З.Исломов

-

Тошкент Ислом университети тадқиқот маркази директори, филология фанлари номзоди


А.Икромов

-

ЮНЕСКОнинг Ўзбекистон Республикаси бўйича  миллий комиссияси масъул котиби


Н.Иброҳимов

-

Тошкент Давлат Шарқшунослик институти  ректори


М.Исҳоқов

-

Фанлар академияси  Тарих институтининг бўлим бошлиғи, тарих фанлари доктори 


Н.Комилов

-

Филология фанлари доктори, профессор 


Н.Каримов

-

Маърифатпарварлар жамияти раиси, филология фанлари доктори 


Э.Мустафоев

-

Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари  


Т.Мирзаев

-

Алишер Навоий номидаги тил ва адабиёт институти директори, филология фанлари доктори 


М. Юсуф

-

Ўзбекистон  халқ шоири


Қ.Назаров

-

Ўзбекистон Файласуфлари миллий жамияти раиси 


Э.Ртвеладзе

-

Санъатшунослик илмий-тадқиқот институти бўлим мудири, академик 

Ф.Сулаймонова

-

Алишер Навоий номидаги Адабиёт музейи илмий ходими, филология фанлари доктори

А.Саъдуллаев

-

Хоразм маъмун академияси раиси, академик 


Н.Тошев

-

Фанлар академияси  Шарқшунослик институти илмий ходими


А.Умаров

-

Президент девони масъул ходими


М.Хайруллаев

-

Фанлар академияси  Шарқшунослик институти директори


Т.Ширинов

-

Фанлар академияси  Археология институти директори, тарих фанлари доктори 


В. Ягодин

-

Фанлар академиясининг  Қорақалпоғистон  бўлими тарих, археология ва этнография институти директори 


Т.Қўзиев

-

Бадиий академия раиси


А.Ҳакимов

-

Бадиий академия  бош илмий котиби, санъатшунослик фанлари доктори 


        






























Время: 0.2259
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск