Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.02.2001 й. 68-сон "Она ва бола" Давлат дастури тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.02.2001 й.

N 68



"ОНА ВА БОЛА" ДАВЛАТ

ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА


2001 йил Ўзбекистон Республикасида "Она ва бола йили" деб эълон қилиниши муносабати билан ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 19 декабрдаги Ф-1306-сон фармойишига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Республика комиссияси томонидан Вазирлар Маҳкамаси комплекслари, вазирликлар ва идоралар, маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари, жамоат ташкилотлари ва нодавлат ташкилотлар билан биргаликда ишлаб чиқилган "Она ва бола" давлат дастури иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Иловада назарда тутилган "Она ва бола" давлат дастури тадбирлари республика ва маҳаллий бюджетларда тасдиқланган аниқ манбалар ҳамда бажарувчиларнинг маблағлари билан таъминланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар Давлат дастурининг асосий мақсадлари ва вазифалари ҳисоблансин:

дастурда мўлжалланган чора-тадбирларнинг оила манфаатлари амалга оширилишини таъминлаш, аёлларнинг манфаатларини таъминлаш ва ҳимоя қилиш бўйича қабул қилинган Давлат дастурларига, "Соғлом авлод" дастурига мувофиқ амалга оширилаётган барча лойиҳалар ва тадбирларнинг бундан буён амалга оширилиши, тўлиқ тугалланишига эришилиши билан мустаҳкам ўзаро алоқасини таъминлаш;

она соғлиғини мустаҳкамлаш ва соғлом бола туғилиши масалаларига эътиборни кучайтириш, замонавий тиббиёт асбоб-ускуналари, профилактика тадбирларини мунтазам ўтказиш ёрдамида амалда тиббий кўрикдан ўтказиш ва она ва болани парвариш қилиш тизимини яратиш;

ҳар томонлама жисмоний, маънавий ва ақл-заковатли болалар камол топиши учун шарт-шароитлар яратиш, уларда педагогика ва психологиянинг замонавий усулларини қўллаш асосида қатъий билимлар, эркин фикрлаш кўникмаларини шакллантириш, атроф муҳитнинг бойлиги ва хилма-хиллиги, жаҳон маданияти билан кенг таништириш;

энг яхши анъаналаримиз ва урф-одатларимиз асосида болаларни Ватанга ва халққа муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат билан муносабатда бўлиш руҳида тарбиялашда ота-оналар, таълим муассасалари ва маҳаллаларнинг ролини кучайтириш;

мустаҳкам ва соғлом оилани шакллантириш учун зарур шароитлар яратиш, болани тарбиялаш, жисмоний ва маънавий ривожлантиришда она ва оиланинг ролини кучайтириш.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар, идоралар билан биргаликда тасдиқланган "Она ва бола" давлат дастури қоидалари асосида  ҳамда минтақа ва  тармоқларнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда бир ой муддатда тегишли ҳудудий дастурларни ишлаб чиқсинлар, уларда аниқ чора-тадбирларни ва бажарилиш муддатларини назарда тутсинлар ҳамда  уларнинг  амалга оширилишини  қаттиқ  назорат остига олсинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар Маҳкамаси комплекслари, вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар, шаҳарлар, туманлар ҳокимликлари, Ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлар ва  жамоат ташкилотлари:

тасдиқланган "Она ва бола" давлат дастурида белгиланган тадбирларнинг  ўз муддатларида сўзсиз бажарилишини  таъминласинлар;

йилнинг ҳар чорагида ўз мажлисларида "Соғлом авлод" ва "Она ва бола" давлат дастурларининг бажарилишини кўриб чиқсинлар;

йилнинг ҳар чораги якунларига кўра ҳисобот давридан кейинги ойнинг 10-кунигача Вазирлар Маҳкамасига тасдиқланган дастурий топшириқларнинг амалга оширилиши якунлари  тўғрисида таҳлилий ахборот тақдим этсинлар.

6. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси, "Ўзтелерадио" компанияси, Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги, республика оммавий ахборот воситалари "Она ва бола" давлат дастурида назарда тутилган чора-тадбирларнинг роли ва аҳамияти кенг тушунтирилишини таъминласинлар.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов





































Время: 0.1683
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск