ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.11.2017 й. 895-сон "Фуқаролар йиғинининг масъул котиби фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
07.11.2017 й.
N 895
ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИНИНГ
МАСЪУЛ КОТИБИ ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Фуқаролар йиғини масъул котиби фаолиятининг самарадорлигини ошириш, маҳалла тизимида иш юритишни ташкил этиш ва олиб боришни янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Фуқаролар йиғинининг масъул котиби фаолиятини ташкил этиш тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:
бир ой муддатда фуқаролар йиғинининг масъул котиблари ўз фаолиятини тасдиқланган ушбу Низом асосида ташкил этишига кўмаклашсин;
икки ой муддатда фуқаролар йиғинининг масъул котиблари малакасини оширишга доир ўқув семинарларини ташкил этсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Ш. Жавлонов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, илм-фан ва ёшлар сиёсати ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2017 йил 7 ноябрь