ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари / 2017 й. /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.10.2017 й. ПФ-5212-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

20.10.2017 й.

N ПФ-5212



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 18 июлдаги ПФ-5116-сонли Фармонига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.


2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                          Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 20 октябрдаги

ПФ-5212-сонли Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритиладиган

ўзгартиш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Соғликни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш Давлат дастурини амалга оширишнинг асосий йўналишлари тўғрисида" 2007 йил 19 сентябрдаги ПФ-3923-сонли Фармонининг 7-банди куйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. 2007 йилнинг 1 октябридан 2018 йилнинг 1 январигача аҳолига пуллик тиббий хизматлар кўрсатувчи (стоматология ва косметология хизматлари бундан мустасно) тиббиёт муассасалари тиббий хизматлар қисмида барча турдаги солиқлар тўлашдан ҳамда Республика йўл жамғармасига ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод қилинсин, бўшайдиган маблағлар тиббиёт муассасасини замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозлашга мақсадли йўналтирилсин.

Ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган солиқ имтиёзларини қўлланиш мақсадида, ҳисобот даври якунлари бўйича тиббий хизматлар кўрсатиш (стоматология ва косметология хизматлари бундан мустасно) асосий фаолият тури бўлмиш юридик шахслар тиббиёт муассасалари жумласига киради. Бунда юқорида айтиб ўтилган имтиёзлар, агарда тиббий хизматлар кўрсатиш асосий фаолият тури бўлса, бошқа даромадларга ҳам жорий этилади".

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Соғликни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 1 апрелдаги ПҚ-2863-сонли қарорида:


а) 8-бандида:

биринчи хатбошидаги "хорижий инвесторлар иштирокидаги хусусий тиббиёт муассасалари" сўзлари "хорижий инвесторлар иштирокидаги хусусий тиббиёт муассасалари тиббий хизматлар қисмида" сўзлари билан алмаштирилсин";

мазмуни қуйидагича тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган солиқ имтиёзларини қўлланиш мақсадида, ҳисобот даври якунлари бўйича тиббий хизматлар кўрсатиш (стоматология ва косметология хизматлари бундан мустасно) асосий фаолият тури бўлмиш юридик шахслар тиббиёт муассасалари жумласига киради. Бунда юқорида айтиб ўтилган имтиёзлар, агарда тиббий хизматлар кўрсатиш асосий фаолият тури бўлса, бошқа даромадларга ҳам жорий этилади";

тўртинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


б) 9-банди куйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Қишлоқ жойларда тиббий хизматлар кўрсатиш соҳасида янгидан ташкил этиладиган (стоматология ва косметология хизматлари бундан мустасно) микрофирмалар ва кичик корхоналар давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб 10 йил муддатга тиббий хизматлар қисмида ягона солиқ тўловидан озод этилсин".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 21 октябрь





















































Время: 0.1848
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск