ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Маҳаллий давлат ҳокимият органлари / Хоким. Жойлардаги ижро органлари (ҳокимиятлар) /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.11.2017 й. ПҚ-3375-сон "Тошкент вилояти таркибида Тошкент тумани, шунингдек вилоятга бўйсунувчи Янгийўл, Оҳангарон ва Нурафшон шаҳар ҳокимликларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

03.11.2017 й.

N ПҚ-3375



ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ТАРКИБИДА

ТОШКЕНТ ТУМАНИ, ШУНИНГДЕК ВИЛОЯТГА

БЎЙСУНУВЧИ ЯНГИЙЎЛ, ОҲАНГАРОН ВА НУРАФШОН

ШАҲАР ҲОКИМЛИКЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Тошкент вилояти таркибида Тошкент тумани, шунингдек вилоятга бўйсунувчи Янгийўл, Оҳангарон ва Нурафшон шаҳар ҳокимликларини ташкил этиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2017 йил 27 июлдаги 974-III-сон, 18 августдаги 1050-III-сон, 1051-III-сон ва 1052-III-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2017 йил 27 июлдаги КҚ-211-III-сон, Олий Мажлис Сенатининг 24 августдаги СҚ-207-Ш-сон, СҚ-208-III-сон, СҚ-209-III-сон ва 25 августдаги СҚ-222-III-сон қарорлари маълумот учун қабул қилинсин.


2. Тошкент вилояти таркибида Тошкент тумани, шунингдек вилоятга бўйсунувчи Янгийўл, Оҳангарон ва Нурафшон шаҳар ҳокимликлари ташкил этилсин.

Ташкил этилган туман ва шаҳарлар ҳокимликлари бошқарув аппаратининг тузилмаси ҳамда бошқарув ходимларининг чекланган сони Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2691-сон қарори доирасида белгилансин.


3. Тошкент вилояти таркибида Тошкент тумани, шунингдек вилоятга бўйсунувчи Янгийўл, Оҳангарон ва Нурафшон шаҳар ҳокимликларини ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этиш бўйича республика комиссияси (кейинги ўринларда Республика комиссияси деб аталади) таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Республика комиссияси (А.Ж. Раматов):

ўн кун муддатда Тошкент вилояти таркибида Тошкент тумани, шунингдек вилоятга бўйсунувчи Янгийўл, Оҳангарон ва Нурафшон шаҳар ҳокимликларини ташкил этиш билан боғлиқ зарур ташкилий техник тадбирлар комплексини ишлаб чиқсин ва белгиланган муддатларда амалга оширилишини таъминласин;

бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Тошкент тумани, Янгийўл, Оҳангарон ва Нурафшон шаҳарлари бюджетларининг ва уларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг прогноз параметрларини белгиласин;

Тошкент вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Тошкент тумани, Янгийўл, Оҳангарон ва Нурафшон шаҳарларини ташкил этиш даврида иқтисодиёт тармоқларининг аниқ, барқарор ва бир маромда ишлашини, шунингдек юзага келадиган ижтимоий масалаларнинг ўз вақтида ҳал этилишини таъминласин;

Тошкент вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда Тошкент вилояти таркибида Тошкент туманини ташкил этилиши ҳамда Янгийўл, Оҳангарон ва Нурафшон шаҳарларининг вилоятга бўйсунувчи шаҳарлар туркумига киритилиши муносабати билан янгидан ташкил этилаётган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий тузилмаларини кўп йиллик тажрибага эга бўлган малакали кадрлар билан тўлдириш, шунингдек Янгийўл, Оҳангарон ва Зангиота туманларидаги мавжуд штатларнинг қисқариши натижасида бўшаб қолаётган шахсларни ишга жойлаштириш чора-тадбирларини кўрсин;

бир ой муддатда Тошкент вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Молия вазирлиги билан биргаликда Тошкент тумани, Янгийўл, Оҳангарон ва Нурафшон шаҳар ҳокимликларини зарур бино ва иншоотлар ҳамда моддий-техника воситалари билан таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


5. Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг шаҳар ва туманлар бўлинмалари рўйхати ҳамда уларга қўшимча киритилаётган бошқарув ходимларининг чекланган сони 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси статистика кўрсаткичларини шакллантириш ҳамда юритишда ташкил этилаётган Тошкент тумани, вилоятга бўйсунувчи шаҳарлар туркумига киритилаётган Янгийўл, Оҳангарон ва Нурафшон шаҳарларининг маъмурий ҳудудларини инобатга олсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси Тошкент вилояти ҳокимлигига бўйсунувчи Тошкент тумани, Янгийўл, Оҳангарон ва Нурафшон шаҳар ҳокимликлари ташкил этилиши натижасида уларнинг маъмурий ҳудудий чегаралари ўзгарганлиги муносабати билан белгиланган тартибда ер ҳисоботларига тегишли ўзгартиришлар киритсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Ички ишлар вазирлиги икки ой муддатда ташкил этилаётган вилоятга бўйсунувчи Тошкент тумани, Янгийўл, Оҳангарон ва Нурафшон шаҳарларида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг тузилмаларини ташкил этиш масаласини кўриб чиқсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда Тошкент тумани, Янгийўл, Оҳангарон ва Нурафшон шаҳарларида фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари ва давлат нотариал идораларини, "Ягона дарча" марказларини ташкил этиш масаласини кўриб чиқиб, тегишли тадбирларни амалга оширсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


11. Мазкур қарорни бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Давлат маслаҳатчиси У.С. Исмаилов ва Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчиси Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                      Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 3 ноябрдаги

ПҚ-3375-сон қарорига

1-ИЛОВА



Тошкент вилояти таркибида Тошкент туманини тузиш,

шунингдек вилоятга бўйсунувчи Янгийўл, Оҳангарон

ва Нурафшон шаҳар ҳокимликларини ташкил этиш

билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этиш

бўйича республика комиссияси

ТАРКИБИ

1.

Раматов А.Ж.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси, Республика комиссияси раҳбари


2.

Бекенов С.Х.

-

Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари, Республика комиссияси раҳбари ўринбосари


3.

Ибрагимов Ғ.И.

-

Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчиси, Республика комиссияси раҳбари ўринбосари


4.

Жуманиязов М.Б.

-

Вазирлар Маҳкамасининг АТД мудири


5.

Ходжаев Б.А.

-

Молия вазири


6.

Иноятов У.И.

-

Халқ таълими вазири


7.

Сайфуллаев Б.С.

-

Маданият вазири


8.

Солиев М.Х.

-

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири


9.

Жўраев Н.С.

-

Адлия вазирининг биринчи ўринбосари


10.

Хамроев Ш.Р.

-

Сув хўжалиги вазири

11.

Юсупалиев Б.К.

-

Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари


12.

Низамов Б.М.

-

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг ўринбосари


13.

Сайфназаров С.И.

-

Ташқи савдо вазири ўринбосари


14.

Закиров Б.И.

-

Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси


15.

Гулямов Р.А.

-

Давлат рақобат қўмитаси раиси


16.

Курбанов Р.Ж.

-

Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси


17.

Абдуллаев А.Х.

-

Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси


18.

Абдувалиев А.А.

-

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раиси


19.

Мирусманов Б.М.

-

Давлат статистика қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


20.

Юлдашев А.А.

-

Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


21.

Ходжизадаев Ш.Ш.

-

Марказий банк раисининг ўринбосари


22.

Раимов Р.О.

-

"Ўзбекэнерго" АЖ раиси ўринбосари


23.

Башманов М.А.

-

"Ўзтрансгаз" АЖ раиси ўринбосари


24.

Рафиков К.М.

-

Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси Кенгашининг раиси


25.

Жалилов Ш.И.

-

Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармасининг бошқаруви раиси


26.

Жавлонов Ш.С.

-

Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фонди раиси


27.

Маджидов Ш.Т.

-

Вазирлар Маҳкамаси АТДпипг Тошкент вилояти бўйича бош мутахассиси, Республика комиссияси котиби


          

Изоҳ. Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг ўрнига ушбу лавозимга янгидан тайинланган шахслар ёки тегишли функцияларни бажариш юклатилган шахслар киритилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 3 ноябрдаги

ПҚ-3375-сон қарорига

2-ИЛОВА



Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг

шаҳар ва туманлар бўлинмалари рўйхати ҳамда

уларга қўшимча киритилаётган бошқарув

ходимларининг чекланган сони

Т/р

Ташкилот номи


Штат бирликлари сони


Жами


Тошкент

тумани


Янгийўл

шаҳри


Оҳангарон

шаҳри


Нурафшон

шаҳри


I. БЕЛГИЛАНГАН ШТАТ БИРЛИКЛАРИ ДОИРАСИДА

ТАШКИЛ ЭТИЛАДИГАН БОШҚАРУВ ХОДИМЛАРИ СОНИ*

1.

Халқ таълими бўлими


40

10

10

10

10

2.

Қишлоқ хўжалиги бўлими

9

9

-

-

-

3.

Давлат солиқ инспекцияси


173

55

50

38

30

4.

Соғлиқни сақлаш бўлими


20

5

5

5

5

5.

ДСЭН маркази


8

2

2

2

2

II. ҚЎШИМЧА ШТАТ БИРЛИКЛАРИ КИРИТИШ ҲИСОБИГА

ТАШКИЛ ЭТИЛАДИГАН БОШҚАРУВ ХОДИМЛАРИ СОНИ**

6.

Маданият бўлими


16

4

4

4

4

7.

Жисмоний тарбия ва спорт бўйича бош мутахассиси


4

1

1

1

1

8.

Ветеринария бўлими


28

7

7

7

7

9.

Бандликка кўмаклашиш маркази


32

8

8

8

8

10.

"Нуроний" жамғармаси


4

1

1

1

1

11.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси


8

2

2

2

2

12.

Архитектура ва қурилиш бўлими


4

1

1

1

1

13.

Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими


4

1

1

1

1

14.

Пенсия жамғармаси


12

3

3

3

3

15.

Молия бўлими


43

10

10

10

13

16.

Ғазначилик бўлинмаси


12

3

3

3

3

17.

Иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлими


17

3

4

4

6

18.

Ободонлаштириш бошқармаси


36

9

9

9

9

19.

Ирригация бўлими


2

2

-

-

-

20.

Статистика бўлими


12

3

3

3

3

                    

*) Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан тасдиқланган бошқарув ходимлари чекланган сони доирасида белгиланади.

**) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан бошқарув ходимлари чекланган сонига қўшимчалар киритилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 4 ноябрь




















































Время: 0.1609
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск