ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Металлургия. Қора ва рангли металл чиқиндилари ва парчаларини йиғиш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.09.2017 й. ПҚ-3277-сон "Ўзметкомбинат" АЖ бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

15.09.2017 й.

N ПҚ-3277



"ЎЗМЕТКОМБИНАТ" АЖ БОШҚАРУВИ

ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Таъкидлаш лозимки, сўнги йилларда "Ўзметкомбинат" АЖда қора металлар прокатини ишлаб чиқаришнинг мавжуд ўсиш суръатлари иқтисодиёт тармоқларининг метал маҳсулотларига бўлган эҳтиёжнинг ортаётган ҳажмларини қаноатлантирмаяпти, қора металларнинг ломи ва чиқиндиларини йиғиш ва ушбу ишларни рағбатлантириш тизими самарадорлиги даражаси замонавий талабларига жавоб бермаяпти.

"Ўзметкомбинат" АЖни ишлаб чиқариш, ташқи иқтисодий ва инвестициявий жараёнларига халқаро стандартларни жорий этиш йўли орқали корпоротив бошқариш тизимининг замонавий талабларига мувофиқ ҳолда тубдан қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштириш талаб этилмоқда.

"Ўзметкомбинат" АЖ бошқариш тизимини янада такомиллаштириш, ишлаб чиқаришнинг бошқариш самарадорлигини ошириш ҳамда корпоратив бошқаришнинг замонавий усулларини жорий этишни таъминлаш мақсадида:


1. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзметкомбинат" АЖни бошқариш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 20 июлдаги 533-сонли қарорига мувофиқ "Ўзметкомбинат" АЖнинг устав капиталидаги давлат улушини ишончли бошқаришга "SFI Management Group" МЧЖ ХК компанияси жалб қилинди.


2. Қуйидагилар "Ўзметкомбинат" АЖнинг (кейинги ўринларда - жамиятнинг) асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб ҳисоблансин:

биринчи, ишлаб чиқаришни модернизация ва диверсификация қилиш бўйича ягона чуқур ўйланган техник сиёсатни амалга ошириш, замонавий энергия тежовчи технологиялар ва ускуналарни жорий этиш, шунингдек, жамиятнинг хом ашё базасини кенгайтириш;

иккинчи, ишлаб чиқаришнинг юқори ўсиш суръатларини таъминлашга йўналтирилган, жамиятни бошқариш тизимидаги таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, шу жумладан, янги бозорларни эгаллаш ҳисобидан юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотларни экспорт қилиш ҳажмларини ошириш, маҳсулотнинг таннархини тушириш бўйича мақсадга йўналтирилган ишларни тизимли асосда олиб бориш;

учинчи, хом ашё базани кенгайтириш, жумладан, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этишни ҳисобга олган холда лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш жараёнларининг самарадорлиги ва шаффофлигини оширган ҳолда янги юқори технологиялар қўлланилган ишлаб чиқаришларни қуриш, шунингдек, лойиҳани бошқаришнинг замонавий усулларини жорий этиш йўли орқали уларни кейинги босқичлардаги амалга оширилишини ташкиллаштириш;

тўртинчи, умумий тузилмани мақбуллаштириш ҳамда товарлар ва хизматлар импорти ҳажмини қисқартириш мақсадида металлургия маҳсулотлари, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни кенгайтириш;

бешинчи, олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва илмий муассасалар билан кооперацияни кучайтириш йўли орқали муҳандис-техник ва бошқарув кадрларнинг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлашни ташкил этиш;

олтинчи, қаттиқ рақобат шароитларида жамиятнинг самарали ишлашини таъминлай оладиган, профессионализмнинг асосланган юқори даражаларига эришишда истеъдодли, ростгўй ва ватанпарвар ёш мутахассисларни жалб этиш бўйича мақсадга йўналтирилган ишларни олиб бориш орқали жамиятнинг кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш.


3. "Ўзметкомбинат" АЖнинг бошқарув органлари, ишончли бошқарувчиси, Тошкент вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг:

жамият тузилмасида - ҳудудий масъулияти чекланган жамиятларни белгиланган тартибда "Ўзметкомбинат" АЖнинг филиаллари кўринишида қайта ташкил этган ҳолда "Иккиламчиқораметаллар" УК негизида "Иккиламчиқораметаллар" бошқармасини ташкил этиш;

"Ўзметкомбинат" АЖнинг устав капиталига белгиланган тартибда давлатнинг улушини ошириш ҳисобига "Умумий овқатланиш комбинати" давлат корхонаси кўринишидаги мулк комплексини, кейинчалик шакллантирилган улушни ишончли бошқарувчига ишончли бошқарувга топшириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

5. Белгилансинки:

"Ўзметкомбинат" АЖ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида лом ва қора металлар чиқиндиларини (харид қилиш) тайёрлаш бўйича ягона ваколатли орган ҳисобланади;

юридик ва жисмоний шахслар томонидан топширилган лом ва қора металлар чиқиндилари учун ҳисоб китоблар келишилган нархда, лом топширувчиларни рағбатлантирадиган кўринишда ва бозор асосида белгиланадиган нархларда амалга оширилади.

7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда ускуналар, лом ва қора металлар чиқиндиларини ноқонуний қабул қилиш пунктларининг фаолият юритишига йўл қўймаслиги ҳамда уларни республика чегарасидан олиб чиқишга бўлган уринишларга чек қўйиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни кучайтирсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси лом ва қора металлар чиқиндиларининг ноқонуний йиғилиши устидан назоратни амалга оширсин, лом ва қора металлар чиқиндилари айланмаси қисмида ҳуқуқбузарлик ҳаракатларининг ҳар бир фактлари бўйича пухта текширувларни олиб борсин, айбдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилсинлар.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республиканинг қора металларга бўлган қўшимча эҳтиёжларини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 20 апрелдаги Р-4911-сонли фармойишининг 1-бандидаги "ТИФ ТР 7207 20 150 0 коди бўйича пўлат" сўзлари "ТИФ ТР 7207 20 150 0 ва 7203 10 000 0 коди бўйича пўлат, темир рудасининг тўғридан-тўғри тикланадиган маҳсулотлари" сўзларига алмаштирилсин.


10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов ва "Ўзметкомбинат" АЖ бошқаруви раиси А.Х. Хурсанов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                               Ш. Мирзиёев



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 25 сентябрь


















































Время: 0.1929
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск