ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар бирлашмалари. Сувдан фойдаланувчилар ассоциациялари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.09.2017 й. ПҚ-3279-сон "Сирдарё вилоятида замонавий пахтачилик-тўқимачилик кластерини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

15.09.2017 й.

N ПҚ-3279



СИРДАРЁ ВИЛОЯТИДА ЗАМОНАВИЙ

ПАХТАЧИЛИК-ТЎҚИМАЧИЛИК КЛАСТЕРИНИ

БАРПО ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида таркибий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва бунда давлатнинг ролини қисқартириш, тўғридан-тўғри инвестициялар жалб этилишини рағбатлантириш, пахта ва бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришнинг самарали усулларини жорий этиш, уларни чуқур қайта ишлашни ташкил қилиш, шунингдек, аграр секторда меҳнат унумдорлигини ва унга ҳақ тўлашни ошириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон Фермерлар кенгаши, Сирдарё вилояти ҳокимлиги, "Ўзпахтасаноатэкспорт" ХК, "Ўзбекенгилсаноат" АЖ, "Mirza obod universal trade cluster" хусусий корхонасининг "TRONTEX LP" (Буюк Британия) ва "GRATUM TRADING LP" (Буюк Британия) хорижий компаниялари иштирокида масъулияти чекланган жамият шаклидаги "Bek cluster" қўшма корхонасини (кейинги ўринларда - "Bek cluster" МЧЖ ҚК деб юритилади) барпо этишни назарда тутувчи тажриба лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин, бунда:

пахта ва бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш бўйича;

фаолият юритаётган ташкилотларни ҳамда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар, кредитларни ва тижорат банкларининг бевосита инвестицияларини жалб этиш ҳисобига рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйган ҳолда уларни чуқур қайта ишлаш бўйича замонавий кластерни ташкил этиш кўзда тутилмоқда.


2. Қуйидагилар:

Сирдарё вилояти ҳокимлигининг "Bek cluster" МЧЖ ҚК таркибига кирувчи қишлоқ хўжалиги ташкилоти (кейинги ўринларда - қишлоқ хўжалиги ташкилоти) томонидан пахта ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари етиштириш учун 18,0 минг гектар (шулардан 13,0 минг гектари Мирзаобод туманида ва 5,0 минг гектари - Ховос туманида) суғориладиган ерларни ажратиб бериш тўғрисидаги таклифи;

"Bek cluster" МЧЖ ҚК таркибига кирувчи ташкилотлар рўйхати 1-иловага* мувофиқ;

2017-2021 йилларда даврида "Bek cluster" МЧЖ ҚК ва унинг таркибига кирувчи ташкилотлар томонидан амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари ҳамда фаолият юритаётган ташкилотларнинг прогноз параметрлари 2-иловага* мувофиқ маъқуллансин.


3. Сирдарё вилояти ҳокимлиги (Ғ.Ғ. Мирзаев) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (А. Ваҳобов), Иқтисодиёт вазирлиги (Г. Саидова), Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси (О. Собиров), Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси (А. Абдуллаев) билан биргаликда:

2017 йилнинг 1 ноябрига қадар ушбу қарорнинг 2-иловасига* киритилган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун "Bek cluster" МЧЖ ҚК ва унинг таркибига кирувчи ташкилотларга белгиланган тартибда ер майдонлари ажратилишини;

тупроқнинг шўрини йўқотиш мақсадида ирригация ва мелиорация тизимларининг мунтазам тозалаб турилишини, ерларни капитал-текислаш ишлари ташкил этилиши ҳамда қаттиқ гипс қатлами чуқур юмшатилишини, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ташкилотини ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун сув билан узлуксиз таъминласин.


4. Сирдарё вилоятида замонавий пахтачилик-тўқимачилик кластерини ривожлантиришни давлат йўли билан қўллаб-қувватлаш учун Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, ушбу қарорга мувофиқ, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида "Bek cluster" МЧЖ ҚК томонидан ўзининг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича олиб келинадиган ускуналар, махсус транспорт воситалари ва техника, ҳайвонлар ва ўсимликлар, ветеринария препаратлари, жумладан, бутловчи буюмлар, хомашё ва материаллар, қурилиш моллари, иссиқхона комплекслари 2022 йилнинг 1 январига қадар муддатда божхона тўловлари (қўшилган қиймат солиғи ва божхона йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод қилинсин.

5. "Bek cluster" МЧЖ ҚКга ҳудуд шароитларини ҳисобга олган холда, ғўзанинг селекция навларини мустақил равишда жойлаштириш, экинларни илмий асосланган тарзда алмашлаб экиш, сув ва ресурсларни тежайдиган технологияларни жорий этиш ҳуқуқи берилсин.


6. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

қишлоқ хўжалиги техникасини лизинг бўйича харид қилиш, минерал ўғитлар, уруғликлар, ёқилғи мойлаш материаллари, ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситалари ҳамда бошқа моддий ресурсларни етказиб беришда фермер хўжаликлари учун назарда тутилган шартлар ва тартиблар "Bek cluster" МЧЖ ҚКга нисбатан жорий этилади;

"Bek cluster" МЧЖ ҚК қишлоқ хўжалиги ташкилотининг қишлоқ хўжалиги техникаси учун қисилган табиий газни табиий газ ишлаб чиқариш ва тақсимлашнинг моддий баланслари доирасида ажратиладиган ҳажмлар бўйича харид қилади.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳар йили моддий балансларни шакллантиришда "Bek cluster" МЧЖ ҚК ва унинг таркибига кирувчи ташкилотлар томонидан ишлаб чиқарилган моддий ресурсларнинг ҳажмларини, шунингдек пахта толаси, линт ва техник уруғлик ҳажмларини алоҳида сатрда ҳисобга олсин.


7. Белгилаб қўйилсинки, қишлоқ хўжалиги ташкилоти томонидан етиштирилаётган пахта хомашёси кейинчалик фақат "Bek cluster" МЧЖ ҚК ва унинг таркибига кирувчи ташкилотлар томонидан чуқур қайта ишлаш учун фойдаланилади.


8. Қуйидагилар белгилансин:

"Bek cluster" МЧЖ ҚК ўз таркибига кирувчи ташкилотларнинг сўмдаги маблағларини жамлаши ва бу маблағларни молия-хўжалик фаолиятини амалга ошириш ва ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун улар ўртасида тақсимлаши мумкин;

"Bek cluster" МЧЖ ҚК ва ташкилотлари ҳамда ташкилотларнинг ўзлари ўртасидаги, ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотни сотиш бўйича айланмалар билан боғлиқ бўлмаган, олинадиган ва бериладиган пул маблағлари ва мол-мулк, шунингдек, соф фойдани тақсимлаш солиққа тортиш объекти (қўшилган қиймат солиғидан ташқари) ҳисобланмайди.

Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкилотчиларига 2018 йил 1 октябрдан кейин фермер хўжаликларига берилган мол-мулкни товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича қўшилган қиймат солиғи билан ўтказишни амалга ошириш ҳуқуқи берилсин.

9. "Bek cluster" МЧЖ ҚКга ва унинг таркибига кирувчи ташкилотларга, истисно тариқасида, ўзлари етиштирган маҳсулотни эркин тасарруф қилишга, нарх белгилаш сиёсатини ва маҳсулот сотиш ҳажмларини мустақил равишда белгилашга рухсат берилсин.


10. Маълумот учун қабул қилинсинки, пахта маҳсулотини етиштириш ва унинг чиқитларини қайта ишлаш билан боғлиқ барча сарф-харажатлар "Bek cluster" МЧЖ ҚК ва унинг таркибига кирувчи ташкилотларнинг шахсий маблағлари, тижорат банкларининг кредитлари ҳисобидан амалга оширилади.

Бунда "Bek cluster" МЧЖ ҚК:

унга ажратилган ер майдонларидаги фермер хўжаликларининг ходимлари билан ўзаро ҳисоб-китобларни меҳнат учун адолатли ҳақ тўлаш ва ижтимоий мадад тамойили бўйича меҳнат шартномалари асосида амалга оширади;

муассислар - "TRONTEX LP" (Буюк Британия) ва "GRATUM TRADING LP" (Буюк Британия) хорижий компаниялари билан биргаликда ўтказиладиган маркетинг таҳлили асосида сотиш бозорларида шакллантириладиган нархлар бўйича юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотни экспорт қилади.


11. "Асака" АТБ ва бошқа тижорат банкларига "Bek cluster" МЧЖ ҚК ва унинг таркибига кирувчи ташкилотлар томонидан амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларини биргаликда молиялаштириш учун белгиланган тартибда имтиёзли кредит линиялари ажратиш тавсия қилинсин.

Белгилаб қўйилсинки, "Bek cluster" МЧЖ ҚК ва унинг таркибига кирувчи ташкилотлар қарз олувчилар ҳамда инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши, ажратилаётган кредитлардан мақсадли ва самарали фойдаланилиши учун, шунингдек, уларнинг ўз вақтида қайтарилиши учун масъул бўлган ижро этувчи органлар ҳисобланади.


12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев ва Сирдарё вилояти ҳокими Ғ.Ғ. Мирзаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                              Ш. Мирзиёев



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 25 сентябрь
























































Время: 0.1873
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск