язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари/ 2017 й./ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.10.2017 й. ПҚ-3361-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

30.10.2017 й.

N ПҚ-3361



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]



Ўзбекистон Республикаси Президентининг ""Шўртан ГККнинг тозаланган метан негизида суюқ синтетик ёқилғи ишлаб чиқариш" инвестиция лойиҳасини амалга оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2016 йил 29 декабрдаги ПҚ-2706-сонли қарорига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.


4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов ва "Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқаруви раиси А.С. Султонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                             Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 30 октябрдаги

ПҚ-3361-сонли қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритиладиган

ўзгартиш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ""Шўртан ГККнинг тозаланган метан негизида суюқ синтетик ёқилғи ишлаб чиқариш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 15 октябрдаги ПҚ-1206-сонли қарорида:


а) 10-бандидаги "Ўзбекнефтгаз" МХК" сўзлари "Ўзбекнефтгаз" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 13-бандидаги "Ўзбекнефтгаз" МХК" ҳамда "қўшма корхонасига" сўзлари тегишли равишда "Ўзбекнефтгаз" АЖ" ва "Uzbekistan GTL" МЧЖ" сўзларига алмаштирилсин;


в) 14-бандидаги "Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш" ҳамда "қўшма корхонасига" сўзлари тегишли равишда "Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги" ва "Uzbekistan GTL" МЧЖ" сўзларига алмаштирилсин;


г) 15-банди куйидаги таҳрирда баён этилсин:

"15. Қуйидагилар:

қурилиш, ишлаб чиқаришни тайёрлаш ва ўзлаштириш даврида "Uzbekistan GTL" МЧЖ ва унинг пудратчи ҳамда субпудратчилари томонидан келтириладиган, шу жумладан "Ўзбекнефтгаз" АЖ томонидан тасдиқланадиган "Uzbekistan GTL" МЧЖ талабномаларига мувофиқ "вақтинчалик олиб келиш" божхона режимидаги товарлар, шу жумладан, ускуналар, автотранспорт воситалари, махсус транспорт, катализаторлар, ишлаб чиқариш кимёвий маҳсулотлари, материаллар, эҳтиёт қисмлар, хомашё, техник ресурслар божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно);

лойиҳани амалга ошириш даврида "Uzbekistan GTL" МЧЖга ишлар ва хизматлар кўрсатадиган хорижий компаниялар даромадлари, шунингдек, лойиҳа доирасида хорижий банклар ва молия институтларининг даромадлари, Ўзбекистон Республикаси норезидентлари ва тўлов манбаидан ундириладиган юридик шахсларнинг фойда солиғидан;

"Uzbekistan GTL" МЧЖнинг хорижий ходимлари мазкур лойиҳани амалга ошириш доирасида олинадиган жисмоний шахслар даромадлари солиғидан озод этилсин";


д) 16-бандидаги "қўшма корхонасига" ҳамда "Ўзбекнефтгаз" МХК" сўзлари тегишли равишда "Uzbekistan GTL" МЧЖ" ва "Ўзбекнефтгаз" АЖ" сўзларига алмаштирилсин;


е) 17-бандидаги "қўшма корхонасига" ҳамда "Ўзбекнефтгаз" МХК" сўзлари тегишли равишда "Uzbekistan GTL" МЧЖ" ва "Ўзбекнефтгаз" АЖ" сўзларига алмаштирилсин;


ж) 18-банди куйидаги таҳрирда баён этилсин:

"18. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги "Uzbekistan GTL" МЧЖнинг "Ўзбекнефтгаз" АЖ томонидан тасдиқланадиган буюртманомаларига кўра, мазкур лойиҳани амалга оширишда иштирок этадиган юқори малакали хорижий мутахассисларни (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари орасида бундай мутахассислар бўлмаган тақдирда) Ўзбекистон Республикасига жалб этишга рухсатномалар берилиши (муддати узайтирилишини), шунингдек, мазкур хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) таъминласин".


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ""Шўртан ГККнинг тозаланган метан негизида суюқ синтетик ёқилғи ишлаб чиқариш" лойиҳасини амалга оширишни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011йил 19 сентябрдаги ПҚ-1618-сонли қарорининг 10-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ""Шўртан ГККнинг тозаланган метан негизида суюқ синтетик ёқилғи ишлаб чиқариш" инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 29 декабрдаги ПҚ-2706-сонли қарорида:


а) 3-бандининг "а" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"а) Ўзбекистон Республикасининг давлат кафолати билан "Ўзбекнефтгаз" АЖ ва "Uzbekistan GTL" МЧЖ томонидан жалб қилинадиган 2 400 млн. АҚШ доллари миқдоридаги хорижий банклар, экспорт-кредит агентликлари ва бошқа молия институтлари кредитлари";


б) 6-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Ўзбекистон Республикаси молия вазири инвестиция лойиҳаси доирасида жалб этилаётган хорижий кредитлар бўйича хорижий банклар, экспорт-кредит агентликлари ва бошқа молия институтлари олдида "Ўзбекнефтгаз" АЖ ва "Uzbekistan GTL" МЧЖ мажбуриятлари юзасидан ҳамда "Асака" АТБ олдида Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг қайта молиялаштириладиган кредити бўйича белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг давлат кафолатларини беришга вакил қилинсин";


в) 9-бандида:

учинчи хатбошидаги "Ўзбекнефтгаз" МХК" сўзлари "Ўзбекнефтгаз" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин;

мазмуни қуйидагича тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Uzbekistan GTL" МЧЖ харидлар, лойиҳалаштириш, муҳандислик ишлари, қурилиш, фойдаланиш, техник хизмат кўрсатиш, соғлиқни сақлаш, хавфсизлик техникаси ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича халқаро нормалар ва стандартларни кўллашга ҳақли;

"Sasol Synfuels International Netherlands Cooperatief U.A." ва "Petronas International Corporation Ltd." компаниялари улуш билан қатнашиш олди-сотди шартномалари доирасида "Uzbekistan GTL" МЧЖнинг устав жамғармасидаги иштироки улуши "Ўзбекнефтгаз" АЖ фойдасига топширилиши муносабати билан олинган даромадлар бўйича тўлов манбаидан ундириладиган юридик шахсларнинг фойда солиғини тўлашдан озод қилинади";


г) қуйидагича мазмундаги 10-1-банди билан тўлдирилсин:

"10-1. "Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқаруви раиси А.С. Султонов ва "Uzbekistan GTL" МЧЖ бош директори Ф.Р. Абдурасулов зиммасига инвестиция лойиҳасининг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши юзасидан шахсий жавобгарлик юклатилсин".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 30 октябрь