ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.10.2017 й. 855-сон "Ўзбекистон Республикаси давлат бошқаруви органлари ҳайъатларининг фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.10.2017 й.

N 855



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ

БОШҚАРУВИ ОРГАНЛАРИ ҲАЙЪАТЛАРИНИНГ

ФАОЛИЯТИ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШГА

ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 8 августдаги ПҚ-3182-сон қарорининг 12-бандини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси давлат бошқаруви органи ҳайъатининг Намунавий регламенти 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси давлат бошқаруви органлари ҳайъатлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар комплекси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг комплекслари, вазирликлар, идоралар ва давлат бошқаруви бошқа органларининг раҳбарлари тегишли давлат бошқаруви органларининг ҳайъатларини уларнинг таркибий бўлинмаларидан янги аъзолар билан тўлдириш ҳисобга олинган ҳолда, ҳайъатлар регламенти ва таркиби бир ой муддатда тасдиқланишини таъминласинлар.


3. Давлат бошқаруви органлари раҳбарларига ҳайъатлар фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича тадбирларнинг ўз вақтида ва самарали ўтказилиши юзасидан шахсий масъулият юклансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 19 октябрдаги

855-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси давлат

бошқаруви органлари ҳайъатлари фаолияти

самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар

КОМПЛЕКСИ

Т/р

Тадбирлар номи


Амалга ошириш

механизми


Ижро этиш

муддатлари


Ижро этиш учун

масъуллар


1.

Вазирликлар, идоралар, давлат қўмиталари ва давлат бошқаруви бошқа органларининг ҳайъатлари таркибини уларнинг таркибий ёки ҳудудий бўлинмаларидан янги аъзолар билан тўлдириш ҳисобга олинган ҳолда тасдиқлаш:

вазирликлар ва идораларнинг тасдиқланган тузилмалари ҳисобга олиниб, ҳайъат органлари таркибида фаолият кўрсатаётган кадрларни ўрганиш, номзодлар бўйича таклифлар киритиш ва кейинчалик уларни келишиш;

кейинчалик Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини қабул қилган ҳолда вазирликлар ва идоралар ҳайъат органлари таркибини тасдиқлаш.


Вазирлар Маҳкамаси қарорлари лойиҳалари


тасдиқланган

жадвалларга

мувофиқ

2017 йил давомида


Вазирлар Маҳкамаси комплекслари, вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат бошқаруви бошқа органларининг раҳбарлари


2.

Ўзбекистон Республикаси давлат бошқаруви органи ҳайъатининг Намунавий регламенти асосида Вазирлар Маҳкамаси комплекслари раҳбарлари билан келишган ҳолда ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг устувор йўналишлари ҳамда давлат бошқаруви органларига қўйиладиган замонавий талаблар инобатга олиниб, вазирликлар, давлат қўмиталари коллегиал органлари ва давлат бошқаруви бошқа органларининг пухта ишлаб чиқилган регламентларини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш.


Вазирликлар, давлат қўмиталари коллегиал органлари ва давлат бошқаруви бошқа органларининг қарорлари

Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаган жадвалга мувофиқ 2017 йил давомида

Вазирлар Маҳкамаси комплекслари, вазирликлар ва идоралар раҳбарлари

3.

Вазирлар Маҳкамасининг комплекслари раҳбарлари билан келишган ҳолда ва қабул қилинган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси талабларидан келиб чиқиб, вазирликлар, давлат қўмиталари коллегиал органлари ва давлат бошқаруви бошқа органларининг жумладан, қуйидагиларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш назарда тутилган иш режасини тасдиқлаш:


Вазирликлар, давлат қўмиталари коллегиал органлари ва давлат бошқаруви бошқа органларининг қарорлари

2017 йил ноябрь

Вазирлар Маҳкамаси комплекслари, вазирликлар, идоралар раҳбарлари, давлат қўмиталари ва давлат бошқарувининг бошқа органлари



коллегиал органлар йиғилишларида қабул қилинган тегишли мақсадли дастурларнинг амалга оширилишини танқидий кўриб чиқиш ва уларнинг жадал бажарилиши юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;


Коллегиал органлар қарорлари, таклифларни ўз ичига олган тахлилий маълумотлар

ҳар чоракда

Вазирлар Маҳкамаси АТД, вазирликлар, идоралар, давлат қўмиталари ва давлат бошқаруви бошқа органларининг раҳбарлари



давлат органлари фаолиятининг долзарб масалаларини жадал кўриб чиқиш ва улар юзасидан қарорлар қабул қилишни таъминлаш учун таркибий ва ҳудудий бўлинмалар иштирокида коллегиал органларнинг селектор йиғилишларини (бир ойда камида бир марта) ўтказиш;


Коллегиал органлар қарорлари

ҳар чоракда

Вазирликлар, идоралар, давлат қўмиталари ва давлат бошқаруви бошқа органларининг раҳбарлари



Ҳайъатнинг кўчма йиғилишларини кенгайтириш, фаолиятнинг долзарб масалаларини, шунингдек жойларда ижро интизомига риоя этиш масаласини кўриб чиқиш;


Коллегиал органлар қарорлари

ҳар чоракда

Вазирликлар, идоралар, давлат қўмиталари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари раҳбарлари



коллегиал органлар йиғилишларида қабул қилинган қонун ҳужжатлари талаблари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари ва топшириқларининг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш, шунингдек юридик ва жисмоний шахслар мурожаатлари билан ишлаш масалалари бўйича таркибий ва идоравий мансуб бўлинмаларни мақсадли ўрганиш натижаларини муҳокама этиш.


Коллегиал органлар қарорлари

ҳар чоракда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мурожаатлар билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмалари, вазирликлар, идоралар, давлат қўмиталари ва давлат бошқарувининг бошқа органлари

4.

Коллегиал органларнинг махсус йиғилишларида қуйидаги масалаларни кўриб чиқишни амалиётга жорий қилиш:

давлат бошқаруви органи номенклатурасига кирадиган кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;

давлат ҳокимияти, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг бошқарув кадрлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш.


Коллегиал органлар қарорлари

зарур ҳолларда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати ва кадрлар захираси масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмалари, вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат бошқарувининг бошқа органлари

5.

Коллегиал органлар йиғилишларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарори талабларини бажариш натижаларини мунтазам кўриб чиқиш.

Бунда вазирликлар ва идоралар таркибий ҳамда ҳудудий бўлинмаларининг айбдор мансабдор шахсларига нисбатан қуйидаги ҳолатлар юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирлар Маҳкамасининг мансабдор шахсларига, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари раҳбарларига нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2017 йил 10 майдаги 264-сон қарорида белгиланган чораларни кўриш тавсия этилсин:

ҳужжатлар лойиҳаларини келишиш муддатларининг (келишиш муддатларини асоссиз чўзиш) ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш муддатларининг (киритиш муддатларини асоссиз чўзиш) бузилиши;

ҳужжатлар лойиҳалари сифатининг пастлиги ва қонунчиликка мос келмаслиги, шунингдек уларнинг иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан сифатсиз ўтказилиши, асоссиз хулосалар ва таклифлар берилиши;

қонун ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси топшириқларининг бажарилмаслиги ёки ўз вақтида бажарилмаслиги, шунингдек уларнинг амалга оширилиши ва назоратини ташкил этиш сифатининг пастлиги;

хўжалик бошқаруви органлари фаолиятининг асосий иқтисодий ва молиявий кўрсаткичлари пасайишига йўл қўйилиши;

жисмоний ва юридик шахсларнинг давлат ва хўжалик бошқаруви органларига келиб тушган мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларнинг тизимли ҳамда мунтазам бузилишига, шунингдек уларни кўриб чиқишда расмиятчиликка йўл қўйилиши.


Коллегиал органлар қарорлари

ҳар чоракда

Вазирлар Маҳкамаси комплекслари, вазирликлар, идоралар раҳбарлари, давлат қўмиталари ва давлат бошқарувининг бошқа органлари

6.

Идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини баҳолаш бўйича миқдор ва сифат индикаторларини ишлаб чиқиш, ушбу индикаторлар бўйича белгиланган параметрлар сўзсиз таъминланишини, шунингдек белгиланган параметрлар бузилишига йўл қўйган тегишли ходимларга нисбатан жавобгарлик чораларини коллегиал органлар йиғилишларида мунтазам кўриб чиқиш ҳамда бу борада тегишли қарорлар қабул қилиш.


Коллегиал орган қарори

Ишлаб чиқиш - 2017 йил ноябрь Кўриб чиқиш - ҳар чоракда

Вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат бошқарувининг бошқа органлари

7.

Коллегиал орган аъзолари томонидан вазирликлар ва идораларнинг тегишли таркибий ва ҳудудий бўлинмаларига уларга юкланган вазифаларни таъминлаш масалалари бўйича "мутасаддилиги"ни амалиётга жорий этиш, бўлинмалар раҳбарлари билан бир қаторда коллегиал органлар аъзоларининг ҳисоботларини ҳам мунтазам эшитиб бориш.


Коллегиал органлар қарорлари

2017 йил 1 ноябргача

Вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат бошқарувининг бошқа органлари

8.

Вазирликлар ва идораларга юкланган бир-бирига боғлиқ вазифалар бажарилишини таъминлаш учун уларнинг коллегиал органларининг қўшма йиғилишларини ўтказиш.


Коллегиал органлар қўшма йиғилишларининг баённомалари

зарур ҳолларда

Вазирлар Маҳкамаси комплекслари, АТД раҳбарлари

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 20 октябрь

















Время: 0.0051
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск