ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Тадбиркорлик субъектларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя ҳилиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.10.2017 й. 834-сон "Ёшлар тадбиркорлик кластерларини ташкил этишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.10.2017 й.

N 834



ЁШЛАР ТАДБИРКОРЛИК КЛАСТЕРЛАРИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШГА ДОИР ТАШКИЛИЙ

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида" 2017 йил 5 июлдаги ПФ-5106-сон Фармони ижроси юзасидан, шунингдек бизнесни ташкил этиш ва ёшларни тадбиркорлик фаолиятига фаол жалб этиш учун янада қулай шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг республика туман марказлари ва шаҳарларида юридик шахс ташкил этмасдан ёшлар тадбиркорлик кластерларини (кейинги ўринларда кластер деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин ҳамда уларнинг фаолиятини бошқариш функциялари Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг туман ва шаҳарлар кенгашларига юклансин.


2. Ёшлар тадбиркорлик кластерлари тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Қуйидагилар кластерлар фаолиятининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

ёшларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва юритиш учун кластер ҳудудида ишлаб чиқариш майдонлари тақдим этиш орқали уларни тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш;

ёш тадбиркорларга рухсат берувчи ҳужжатларни, кредитлар олиш, бизнес-режалар тайёрлаш, маркетинг тадқиқотлари ўтказиш, савдо бозорларини топиш ва бошқалар учун зарур ҳужжатларни тайёрлашда амалий кўмаклашиш;

ёшларга бизнесни юритиш асосларини ўргатиш, кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш курсларини ташкил этиш, шунингдек ёш тадбиркорларга малакали ходимларни танлашда ёрдам бериш;

стартаплар ташкил этиш учун бизнес-инкубаторлар вазифаларини амалга ошириш, ёш тадбиркорларнинг рақобатбардошлигини ошириш, улар фаолиятини барқарор ривожлантириш.


3. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда кластерларни ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг бўш турган ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқига бепул бериладиган биноларига жойлаштирсин;

кластерларни ташкил этиш ва бошқариш, кластер ишлаб чиқариш майдонларини тақдим этиш учун ёшлар тадбиркорлик субъектларини танлаш ва улар билан лойиҳаларни амалга оширишга доир шартномалар тузиш, кластер иштирокчиларининг ўз зиммасига олган вазифаларини бажариши мониторингини олиб бориш бўйича мутахассисларни бир ҳафта муддатда тайинласин.

"Ўзбекэнерго" АЖ, "Ўзтрансгаз" АЖ, "Ўзбектелеком" АК, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари раҳбарлари зиммасига кластерларда жойлаштирилган ёш тадбиркорларни уларнинг ишлаб чиқариш эҳтиёжларига мувофиқ электр энергияси, табиий газ, телекоммуникация тармоқлари билан узлуксиз таъминлаш учун шахсий жавобгарлик юклансин.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг тегишли маҳаллий бюджетлари лойиҳаларини шакллантиришда кластерларни модернизация қилиш ҳамда зарур муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминлаш учун зарур маблағлар ажратилишини назарда тутсин.


5. Белгилаб қўйилсинки:

кластерлар ҳудудида жойлашган ишлаб чиқариш майдонлари фақат Ўзбекистон ёшлар иттифоқига аъзо бўлган ёш тадбиркорларга корхона ташкил топгунига қадар, аммо 5 йилдан кўп бўлмаган муддатга ижара ҳақининг "нол" ставкаси бўйича ижарага берилади;

кластерларда ёшларга маслаҳат бериш, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ зарур ҳужжатларни тайёрлашда амалий ёрдам кўрсатиш хизматлари бепул амалга оширилади;

кластер ҳудудида жойлаштириладиган тадбиркорлик субъекти ходимларининг штати 35 ёшгача бўлган шахслар билан тўлдирилиши ва улар ходимлар умумий сонининг камида 70 фоизини ташкил этиши керак;

фойдаланилмаётган, шу жумладан эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳудудида жойлашган давлат мулки Ўзбекистон ёшлар иттифоқи аъзоси бўлган ёш тадбиркорларга Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг шаҳар ҳамда туман кенгашларининг илтимосига кўра 5 йилдан кўп бўлмаган муддатга ижара ҳақининг "нол" ставкаси бўйича ижарага берилади.


6. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ Ўзбекистон ёшлар иттифоқи кластерлар фаолиятини ташкил этиш учун қуйидагилар билан ўзаро ҳамкорлик қилади:

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика маркази билан - кадрлар тайёрлаш, малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш бўйича доимий курсларни ташкил қилиш масаласида;

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси туман (шаҳар) бўлимлари билан - давлат органлари ва бозор инфратузилмаси субъектларининг барча турдаги хизматларини ҳамда бизнес хизматларини бир жойнинг ўзида олиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш ва имкониятлар тақдим этиш масаласида;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан - кластерлардан ташқарида тадбиркорлик фаолиятини давом эттириш учун ер участкалари рўйхатини шакллантириш бўйича буюртманомаларни тақдим этиш ҳамда кўриб чиқиш масаласида;

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан - тадбиркорлик субъектларига бизнесни ташкил этиш, юритиш ва янада ривожлантириш, давлат органлари ва бозор инфратузилмаси субъектларининг барча турдаги хизматларини олиш учун шароитлар яратиш ҳамда имкониятлар тақдим этишда амалий кўмаклашиш, шунингдек маслаҳат ёрдами кўрсатиш ва ахборот таъминоти масаласида;

кичик саноат ва эркин иқтисодий зоналар дирекциялари, Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳудудий бошқармалари билан - ёш тадбиркорларга ишлаб чиқариш бинолари ва майдонларини ижарага бериш масаласида;

Давлат хизматлари марказлари - рухсат берувчи ҳужжатлар ва лицензиялар олиш масаласида.

7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги кластер ҳудудида жойлаштирилган ёш тадбиркорларга тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ рухсат берувчи ҳужжатларни Давлат хизматлари марказлари расмийлаштиришда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалий ёрдам кўрсатсин.

8. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

ўзларининг расмий веб-сайтларида ёшлар тадбиркорлик субъектларига бизнес юритиш учун тақдим этиладиган кластернинг ишлаб чиқариш майдонлари рўйхатини жойлаштирсин ва мунтазам равишда янгилаб борсин;

кластерлар фаолиятини ташкил этиш, шунингдек кластерларда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш борасида бажарилаётган ишлар ҳақида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳар чоракда ахборот тақдим этсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 17 октябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 23 октябрь, 42-сон, 1084-модда





























Время: 0.0033
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск