Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / Олий таълим /

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 21-2017-сон, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 120-сон "Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари талабаларига академик таътил бериш тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги 03.11.2017 й. Қарори (АВ томонидан 17.11.2017 й. 2138-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

17.11.2017 й.

N 2138-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

03.11.2017 й.

N 21-2017


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

03.11.2017 й.

N 120


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари

талабаларига академик таътил бериш тўғрисидаги

низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон "Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2010 йил 6 августдаги 312, 19-сонли қарори (рўйхат рақами 2138, 2010 йил 4 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 35-36-сон, 308-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари талабаларига академик таътил бериш тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Олий ва ўрта махсус таълим вазири

И. Маджидов

Соғлиқни сақлаш вазири

А. Шадманов

        





Қарорга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари

талабаларига академик таътил бериш тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон "Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари талабаларига академик таътил бериш тартибини белгилайди.".


2. Илова мазкур ўзгартиришларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.






Ўзгартиришларга

ИЛОВА



"Ўзбекистон Республикаси

олий таълим муассасалари талабаларига

академик таътил бериш тўғрисидаги низомга

ИЛОВА



Таълим муассасалари талабаларига тиббий

кўрсатмалар бўйича академик таътил

беришга оид касалликлар

РЎЙХАТИ


1. Сил касаллигининг фаол ва асоратланган шакллари.


2. Сурункали кечувчи ўпканинг носпецифик касалликлари билан боғлиқ юрак-ўпка фаолиятлари етишмовчилиги (III даража).


3. II ва III даражали сурункали қон айланиши бузилиши (Нью-Йорк классификатори бўйича III ва IV даража) билан кечувчи юрак клапанлари ва мушакларининг органик ўзгаришлари.


4. II ва III даражали қон босимининг ошиши, тез ривожланувчи қон босим ошиши (хавфли гипертония).


5. Ҳаёт учун хавфли юрак ритми ва ўтказувчанликнинг бузилиши билан кечувчи ҳолатлар (МАС синдроми, АВ қамал II-III даражаси, синус тугуни заифлиги синдроми, юрак қисқариш сони кундузи бир минутда 50 ва ундан паст бўлса, номуқим гемодинамика билан кечувчи пароксизмал тахикардиялар (САБ 90 мм симоб устунидан паст ҳолат).


6. Барча босқичдаги хавфли ўсма касалликлари (2 йил олдин радикал даволанганлар бундан мустасно).


7. Турғун буйрак етишмовчилиги билан кечувчи буйрак ва бошқа аъзолар касалликлари.


8. Стационар шароитида даволаниш талаб этиладиган ошқозон-ичак тизими яра ва яллиғланиш касалликларининг ўткир даври.


9. Оғир ва қўшма травматик шикастланишлар.


10. Стационар шароитида бир ой муддатдан ортиқ даволаниш ва реабилитация қилиш зарур бўлган турли этиологиялик жигар касалликлари ва сурункали панкреатит (сурункали гепатитлар, жигар циррози)


11. Эндокрин касалликларининг оғир шакли (акромегалия, диффуз токсик буқоқ, буйрак ости безининг етишмовчилиги, гипотериоз, қандли диабет касаллигининг биринчи тури, Иценко-Кушинг касаллиги).


12. Қон тизими касалликлари:

а) ўткир ва сурункали лейкозлар;

б) Идиопатик тромбоцитопеник пурпура;

в) апластик анемия.


13. Асаб системаси сурункали органик касалликларининг асоратлари натижасида ақл заковатнинг чуқур ва турғун бузилиши ҳамда психопатик бузилишлар.


14. Шизофрения барча турларининг хуруж даври.


15. Тез-тез такрорланувчи тутқаноқли, тутқаноқсиз ва психоматор хуружлари билан, шунингдек ҳушнинг хиралашуви ва оғир дисфория билан кечувчи эпилепсия, шу жумладан:

а) кам такрорланувчи хуружлар билан шахснинг чуқур ўзгариши ва ақл-заковат бузилиши билан кечувчи эпилепсия;

б) эпилептик психозлар.


16. Тез-тез хуружланувчи циклотимия, маниакал депрессив психоз ва тез-тез такрорланувчи маниакал депрессив ҳолатлар.


17. Психопатиянинг тез-тез декомпенсацияланиши билан кечувчи турлари.


18. Оғир, сурункали кечувчи тери касалликлари:

а) асоратланган псориаз;

б) пурсилдоқ яра;

в) Лайелл синдроми;

г) Стивенс-Жонсон синдроми.


19. Захмнинг юқумли босқичи.


20. Трахоманинг I, II, III даражалари.


21. Гиёҳвандлик, токсикоманиянинг барча турлари (тамакига тобелик бундан мустасно).


22. Орттирилган иммунитет танқислиги синдроми (ОИТС/ОИВ).".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 20 ноябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 20 ноябрь, 46-сон, 1148-модда













































Время: 0.1754
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск