Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш /

Соғлиқни сақлаш вазирининг 20.10.2017 й. 115-сон "Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 16.11.2017 й. 2649-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

16.11.2017 й.

N 2649-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ

20.10.2017 й.

N 115


БУЙРУҒИ



"Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан

ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа

ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон "Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида"ги ва 2009 йил 18 декабрдаги 319-сон "Тиббиёт ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2014 йил18 декабрдаги 21-сон "Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғига (рўйхат рақами 2649, 2015 йил 19 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 3-сон, 32-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                     А. Шадманов






Буйруққа

ИЛОВА



"Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан

ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа

киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча


1. Буйруқнинг муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 декабрдаги 319-сон "Тиббиёт ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ буюраман:".


2. Низомда:


а) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида"ги ва "Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида"ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон "Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида"ги ҳамда 2009 йил 18 декабрдаги 319-сон "Тиббиёт ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартибини белгилайди.";


б) 7-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Иш стажини" деган сўзлар "Мутахассислик бўйича иш стажини" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


в) 14-банднинг иккинчи хатбошисидаги "учинчи ҳамда иккинчи" деган сўзлар "учинчи, иккинчи ҳамда биринчи" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


г) 16-банднинг иккинчи хатбошисидан "биринчи ва" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


д) 22-бандда:

бешинчи ва саккизинчи хатбошилардаги "нотариал тасдиқланган" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

ўн иккинчи хатбошидаги "уч йил" деган сўзлар "икки йил" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ўн олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳаққонийлиги учун талабгор ва ташкилот раҳбари масъул ҳисобланади.";


е) 23-банддаги "аттестациянинг иккинчи босқичида" деган сўзлар "аттестацияда" деган сўз билан алмаштирилсин;


ж) 28-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин;


з) 29-банддаги "Аттестациянинг иккинчи босқичи" деган сўзлар "Аттестация" деган сўз билан алмаштирилсин;


и) 31-бандда:

биринчи хатбошидаги "Аттестациянинг иккинчи босқичида" деган сўзлар "Аттестацияда" деган сўз билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбошидаги "аттестациянинг иккинчи босқичида" деган сўзлар "аттестацияда" деган сўз билан алмаштирилсин;


к) 32-банддаги "Аттестациянинг биринчи ва иккинчи босқичи натижалари" деган сўзлар "Аттестация натижаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


л) 33-бандда:

биринчи хатбошидаги "Аттестациянинг иккинчи босқичи" деган сўзлар "Аттестация" деган сўз билан алмаштирилсин;

саккизинчи хатбошидаги "аттестациянинг биринчи ва иккинчи босқичида" деган сўзлар "аттестацияда" деган сўз билан алмаштирилсин;


м) 34-банднинг биринчи хатбошсиидаги "аттестациянинг иккинчи босқичи" деган сўзлар "аттестация" деган сўз билан алмаштирилсин;


н) 36-бандда:

биринчи хатбошидаги "Аттестациянинг биринчи ёки иккинчи босқичида" деган сўзлар "Аттестацияда" деган сўз билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "аттестациянинг бир ёки икки босқичида" деган сўзлар "аттестацияда" деган сўз билан алмаштирилсин.


о) 40-банднинг биринчи хатбошиси "ёзма равишда апелляция шикояти бериш" деган сўзлардан кейин "ёки судга мурожаат қилиш" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


п) 2-илова мазкур ўзгартиришлар ва қўшимчанинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.


3. Мазкур ўзгартиришлар ва қўшимча Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишилган.






Ўзгартиришлар ва қўшимчага

ИЛОВА



"Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини

аттестациядан ўтказиш ва уларга малака

тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА



(ташқи қисми)

        

3. АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯСИНИНГ ҚАРОРИ:


Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини

аттестациядан ўтказиш ва уларга малака

тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги

низомнинг 31-бандига мувофиқ талабгор


___________________________________________

(фамилияси, исми, отасининг исми)

________ малака тоифасига ______деб топилди.

(малака тоифаси)       (лойиқ ёки нолойиқ)


Аттестация комиссияси раиси:

____________________________ ______________

(Ф.И.О.)                                 (имзо)


Аттестация комиссияси раиси ўринбосари:

____________________________ ______________

(Ф.И.О.)                                (имзо)


Аттестация комиссияси аъзолари:

___________________________ ______________

(Ф.И.О.)                                 (имзо)


___________________________ ______________

(Ф.И.О.)                                 (имзо)


___________________________ ______________

(Ф.И.О.)                                 (имзо)



Аттестация комиссияси котиби:

___________________________ ______________

(Ф.И.О.)                               (имзо)


     

____________________________________________


____________________________________________

(аттестация комиссиясининг тўлиқ номи)




МАЛАКА ТОИФАСИ

ОЛИШГА ТАЛАБГОР


______________________________________ нинг

(фамилияси, исми, отасининг исми)





АТТЕСТАЦИЯ ВАРАҚАСИ

(ички қисми)

              

1. ТАЛАБГОР ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТЛАР


1. Фамилияси, исми, отасининг исми:

______________________________________________

______________________________________________


2. Иш жойи ва лавозими:

______________________________________________

______________________________________________


3. Туғилган йили: ______________


4. Миллати:

______________________________________________


5. Маълумоти:

______________________________________________

______________________________________________

   (олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар, тамомлаган

   таълим муассасасининг номи, тамомлаган йили,

                    диплом серияси ва рақами)


6. Магистратурани тамомлаган ёки қайта

тайёрлашдан ўтган мутахассислиги:

______________________________________________

______________________________________________

              (муассаса номи, тамомлаган йили)


7. Аттестация ўтказиладиган мутахассислик:

______________________________________________

8. Малака тоифаси олиш учун малака

оширганлиги ҳақида маълумот:

______________________________________________

        (малака оширилган муассаса номи, йили

               ва малака ошириш даврийлиги)


9. Аттестациядан ўтаётган мутахассислиги

бўйича олдинги олган малака тоифаси

тўғрисидаги маълумот:


а) малака тоифаси

______________________________________________


б) малака тоифаси берган аттестациядан

ўтказувчи орган, берилган йили, буйруқ рақами:

______________________________________________

______________________________________________


Талабгорнинг имзоси: ______________________


Тўлдирилган вақт: 20 __ йил "___" ___________

               

         

2. АТТЕСТАЦИЯ НАТИЖАЛАРИ:


Суҳбат ўтказилган сана: 20__ йил "___" ________


1) Савол ____________________________________

                         (саволнинг қисқача мазмуни)


Жавоб: _______ балл билан баҳоланди.



2) Савол ____________________________________

                         (саволнинг қисқача мазмуни)


Жавоб: _______ балл билан баҳоланди.



3) Савол ____________________________________

                         (саволнинг қисқача мазмуни)


Жавоб: _______ балл билан баҳоланди.



4) Савол ____________________________________

                         (саволнинг қисқача мазмуни)


Жавоб: _______ балл билан баҳоланди.



5) Савол ____________________________________

                         (саволнинг қисқача мазмуни)


Жавоб: _______ балл билан баҳоланди.



Аттестацияда умумий тўпланган балл:

________ (_______ %)



Аттестация комиссияси котибининг имзоси:

______________________________________________



Тўлдирилган вақт: 20__ йил "___" _____________

".


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 17 ноябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 20 ноябрь, 46-сон, 1142-модда




































Время: 0.1766
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск