ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ёқилғи-энергетика комплекси / Кўмир саноати /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.11.2017 й. ПҚ-3380-сон "Ўзбеккўмир" АЖ ва "Шарғункўмир" АЖни "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ таркибига ўтказиш ҳамда кўмир саноати корхоналарини молиявий соғломлаштириш борасидаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

08.11.2017 й.

N ПҚ-3380



"ЎЗБЕККЎМИР" АЖ ВА "ШАРҒУНКЎМИР"

АЖНИ "ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИР ЙЎЛЛАРИ" АЖ

ТАРКИБИГА ЎТКАЗИШ ҲАМДА КЎМИР САНОАТИ

КОРХОНАЛАРИНИ МОЛИЯВИЙ СОҒЛОМЛАШТИРИШ

БОРАСИДАГИ ТАШКИЛИЙ ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Кўмир саноатини бошқариш тузилмасини такомиллаштириш ва унинг корхоналари фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 26 июлдаги ПҚ-3147-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда кўмир саноати корхоналарининг молиявий барқарорлигини оширишга доир тадбирларни ўз вақтида бажариш мақсадида:


1. "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, "Ўзбекэнерго" АЖ, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг:

"Ўзбекэнерго" АЖга тегишли "Ўзбеккўмир" АЖ ва "Шарғункўмир" АЖнинг акциялари пакетларини "Ўзбекистон темир йўллари" АЖнинг устав капиталига давлат ҳиссаси сифатида белгиланган тартибда баланс қиймати бўйича топшириш;

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ томонидан жамиятларнинг акцияларини бошқа акциядорлардан қонунчиликда белгиланган тартибда бозор қиймати бўйича харид қилган ҳолда "Ўзбеккўмир" АЖ ва "Шарғункўмир" АЖни унитар корхоналар этиб қайта ташкил этиш;

"Ўзбеккўмир" АЖга қарашли ҳудудий дистрибьюторлик марказларининг 13 та унитар корхоналарини тугатиш, кейинчалик кўмир омборларини "Ўзбекистон темир йўллари" АЖга қарашли "Темирйўлёнилғитаъмин" бошқармасига топшириш;

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖга қарашли "Темирйўлёнилғитаъмин" бошқармасининг бирлашган ёқилғи-омборхона хўжаликлари негизида аҳолини, бюджет ташкилотларини, иқтисодиёт тармоқлари корхоналарини кўмир маҳсулоти билан таъминлаш учун кўмир омборхоналари ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


2. "Ўзбекэнерго" АЖ (У.М. Мустафоев) Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (Р.А. Ғуломов) билан биргаликда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖнинг устав капиталига давлат улушини кўпайтириш ҳисобига берилаётган "Ўзбеккўмир" АЖ ва "Шарғункўмир" АЖнинг "Ўзбекэнерго" АЖга тегишли акциялари пакетларининг баланс қиймати суммаси миқдорида "Ўзбекэнерго" АЖнинг устав капитали камайтирилишини таъминласин.

9. Белгилансинки, "Ўзбеккўмир" УК инвестиция лойиҳаларни амалга оширишда тузган, амалдаги битимлари доирасида Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари томонидан тақдим этилган кредитлар бўйича мажбуриятларни сўндиришни "Ўзбеккўмир" УК ўз маблағлари ҳисобидан, 2-иловага* мувофиқ амалга оширади.

10. Белгилансинки:

"Ўзбеккўмир" УК ва "Шарғункўмир" УК энергия манбаларининг нархлари (тарифлари) қайта кўриб чиқилгунга қадар кўмир тармоғи ташкилотлари томонидан олинаётган электр энергия учун ҳақ тўлашни Х тариф гуруҳи бўйича қонунчиликка мувофиқ хўжалик эҳтиёжлари учун белгиланадиган энергия тизими тарифлари асосида амалга оширади;

3-иловага* мувофиқ, "Ўзбеккўмир" АЖ томонидан жалб этилган кредитлар бўйича берилган "Ўзбекэнерго" АЖнинг топшириқномалари белгиланган тартибда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖга қайтадан расмийлаштирилади.


11. 2017-2018 йиллар куз-қиш даврида кўмир қазиб чиқариш ва республика бўйича етказиб беришнинг режа-жадвали 4-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти бошқарувчи раиси А.Ж. Раматов, "Ўзбеккўмир" УК, "Шарғункўмир" УК раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раиси, вилоятлар ҳокимлари зиммасига:

куз-қиш даврида аҳолига ҳамда бюджет ташкилотларига ушбу қарор билан тасдиқланган ҳажмларда кўмир маҳсулоти ўз вақтида ва тўлиқ етказиб берилишини;

кўмир маҳсулотини етказиб беришнинг барча босқичларида унинг сақланишини;

бюджет ташкилотлари учун кўмир маҳсулотига нарх белгиланиши даражаси, аҳолига сотиладиган кўмирнинг чакана нархига риоя этилиши, шунингдек, уларнинг асоссиз равишда қимматлашиб кетишининг олдини олиш ва чек қўйиш чоралари кўрилиши устидан самарали назоратни таъминлаш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.


12. Маълумот учун қабул қилинсинки:

қонун ҳужжатларига мувофиқ, унитар корхоналар этиб қайта ташкил этилаётган "Ўзбеккўмир" АЖ ва "Шарғункўмир" АЖ, улар топширилгунга ва қайта ташкил этилгунга қадар амалда бўлган барча ҳуқуқлар, мажбуриятлар, имтиёзлар ва афзалликлар бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланадилар;

"Ўзбеккўмир" УК ва "Шарғункўмир" УК объектларини қўриқлаш "Ўзбекистон темир йўллари" АЖнинг Ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бошқармаси кучлари томонидан амалга оширилади.


13. Ўзбекистон Республика Президентининг ""Шарғункўмир" АЖнинг лойиҳа қувватини йилига 900 минг тоннагача тошкўмир қазиб чиқаришга етказган ҳолда уни модернизация қилиш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 13 январдаги ПҚ-2727-сонли қарорига 5-иловага* мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.


14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Кўмир саноатини бошқариш тузилмасини такомиллаштириш ва унинг корхоналари фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 26 июлдаги ПҚ-3147-сонли қарорининг 3-банди, шунингдек, унинг 1- ва 2-иловалари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


15. "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ (А.С. Шукуров), "Ўзбекэнерго" АЖ (У.М. Мустафоев) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


16. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - "Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқаруви раиси А.С. Султонов ва Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Р.А. Ғуломов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                            Ш. Мирзиёев



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 9 ноябрь




















Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск