ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Агротехник, ирригация ва мелиорация ишлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.11.2017 й. 896-сон "2018 йил ҳосили учун шудгорлаш ишларини зарур тарзда ташкил этиш ва ўтказиш комплекс чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.11.2017 й.

N 896



2018 ЙИЛ ҲОСИЛИ УЧУН ШУДГОРЛАШ

ИШЛАРИНИ ЗАРУР ТАРЗДА ТАШКИЛ

ЭТИШ  ВА  ЎТКАЗИШ  КОМПЛЕКС

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Шудгорлаш ишлари ўз вақтида ва сифатли ўтказилишини таъминлаш юзасидан ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш, 2018 йилнинг кафолатланган ҳосили учун зарур ҳамда кулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзагросервис" акциядорлик жамиятининг 2018 йил ҳосили учун шудгорлаш ҳажми ва муддатлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан келишилган таклифи иловага* мувофиқ қабул қилинсин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва туманларнинг ҳокимлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда "Ўзагросервис" акциядорлик жамияти раҳбарлари зиммасига қуйидагилар юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин:

техника таъмирланишини ниҳоясига етказиш, машина-трактор парклари ва фермер хўжаликларининг буюртманомалари бўйича ҳайдов агрегатлари учун эҳтиёт қисмларни тайёрлаш ва етказиб бериш ҳамда 2017 йил 10 ноябрдан кечиктирмай барча жойларда шудгорлашни бошлаш:

тасдиқланган агротехнология нормаларига мувофиқ шудгорлашнинг зарур чуқурлиги ва бир текислигига, минерал ва органик ўғитлар солинишига алоҳида эътиборни қаратган ҳолда шудгорлаш сифатини таъминлаш.


2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси билан биргаликда шудгорлаш ишларининг ушбу қарорга иловада назарда тутилган ҳажм ва муддатларда олиб борилиши устидан доимий назорат ўрнатсин. Ҳисоботни бузиб кўрсатиш ва бошқа қоидабузарлик фактлари аниқланган ҳолларда айбдор шахсларга нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган қатъий жавобгарлик чоралари кўрилсин.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзагросервис" акциядорлик жамияти ҳамда "Ўзнефтмаҳсулот" акциядорлик жамияти билан биргаликда қуйидагиларни таъминласин:

уч кун муддатда шудгорлашнинг бориши ва сифатини назорат қилувчи ҳудудий комиссиялар тузиш ва уларга шудгорлаш ишларини олиб боришда ҳар бир туман бўйича хўжаликлар ва машина-трактор паркларининг алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларига биринчи, иккинчи ва учинчи ўринлар учун рағбатлантирувчи мукофотлар жорий этиш ҳуқуқини бериш;

бир ҳафта муддатда, ер ресурсларидан янада самарали фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда, туманлар ва хўжаликлар бўйича шудгорлашни ўтказиш жадвалларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

техника ва устахоналарнинг икки сменада тўлақонли ишлашини ташкил қилиш, шудгорлаш ишларида қатнашаётган механизатор хамда операторларга маиший ва бошқа зарур шарт-шароитларнинг бутун комплексини яратиш;

шудгорлаш ишларини ўтказиш учун ҳайдов тракторлари ва кўчма таъмирлаш устахоналарини жалб этиш бўйича минтақаларда жойлашган саноат, қурилиш ташкилотлари ва бошқа тегишли ташкилотлар билан белгиланган тартибда шартномалар тузиш;

фермер хўжаликлари ва машина-трактор парклари буюртманомаларига асосан эҳтиёт қисмларни етказиб бериш, шунингдек, кўчма таъмирлаш устахоналарининг узлуксиз ишлашини таъминлаш.


4. "Ўзкимёсаноат" акциядорлик жамияти "Ўзагрокимёҳимоя" акциядорлик жамияти шудгорлаш ишларини ўтказиш даврида минерал ўғитлар белгиланган тартибда солинишини таъминлайдиган муддатларда республиканинг барча минтақаларига ўгитлар тузилган шартномаларга мувофиқ бир маромда етказиб берилишини таъминласинлар.


5. "Ўзнефтмаҳсулот" акциядорлик компанияси ёнилғи-мойлаш материалларининг зарур захирасини яратсин ҳамда уларни шудгорлашда иштирок этувчи машина-трактор парклари, қишлоқ хўжалиги корхоналари ва бошқа ташкилотларга белгиланган тартибда узлуксиз етказиб берилишини ташкил қилсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - "Ўзагротехсаноатхолдинг" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Н.С. Отажонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                     А. Арипов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 9 ноябрь

















































Время: 0.0048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск