ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Коммунал хўжалик / Электр энергия таъминоти. Газ таъминоти. Иссиқлик таъминоти. Сув таъминоти /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.11.2017 й. ПҚ-3384-сон "Электр энергияси ва табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жадал жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

13.11.2017 й.

N ПҚ-3384



ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ВА ТАБИИЙ

ГАЗ  НАЗОРАТИ  ВА  ҲИСОБИНИНГ

АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН ТИЗИМИНИ

ЖАДАЛ ЖОРИЙ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА*


[Кўчирма]


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги "Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5059-сон Фармонига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июндаги Ф-4979-сон фармойиши билан ташкил этилган Электр энергияси ва табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини янада жорий этиш юзасидан таклифлар тайёрлаш бўйича Ишчи комиссия (кейинги ўринларда Ишчи комиссия деб юритилади) томонидан "Sagemcom" (Франция Республикаси), "Elster GmbН" (Германия Федератив Республикаси), "Landis & Gyr" (Швейцария Конфедерацияси) компаниялари ва "Toshelectroapparat" МЧЖ ХК (Ўзбекистон Республикаси) билан Ўзбекистон Республикасида электр энергияси ва табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш лойиҳасини (кейинги ўринларда Лойиҳа деб юритилади) амалга ошириш юзасидан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ишчи комиссиянинг Лойиҳа доирасида дастлаб 2 миллион дона электр энергиясини ҳисобга олиш ускуналари, шунингдек, дастурий таъминот, қўшимча асбоб-ускуна, бошқа зарур техник воситаларни (кейинги ўринларда ҳисобга олиш ускуналари ва қўшимча воситалар деб юритилади) "Toshelectroapparat" МЧЖ ХКдан истисно тариқасида тендер савдоларини ўтказмасдан харид қилиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Белгилансинки, Ишчи комиссиясининг қарорига асосан "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Лойиҳа доирасида ҳисобга олиш ускуналари ва қўшимча воситаларни мазкур қарорнинг 14-бандига мувофиқ уларни республикада ишлаб чиқариш йўлга қўйилгунга кадар ушбу бандда кўрсатилган ишлаб чиқарувчилардан қўшимча харид қилиши мумкин.

3. Ишчи комиссия (Ж.А. Қўчқоров) "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ билан биргаликда бир ой муддатда Лойиҳа бўйича "Toshelectroapparat" МЧЖ ХК билан якуний музокаралар ўтказилиши ва контрактлар (кейинги ўринларда контрактлар деб юритилади) тузилишини ташкил этсин.

"Ўзстандарт" агентлиги музокаралар якунига қадар Лойиҳа доирасида ўрнатиладиган ҳисобга олиш ускуналарининг турларига нисбатан техник талабларни тасдиқласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси тузиладиган контрактларни, шу жумладан ҳисобга олиш ускуналари ва қўшимча воситалар, хизматларнинг қийматини ишлаб чиқарувчиларнинг айнан шундай лойиҳаларни амалга ошириш бўйича тажрибаси ва ишчанлик обрў-эътиборига алоҳида эътибор қаратган ҳолда ҳар томонлама экспертизадан ўтказсин.


5. Лойиҳа доирасида куйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг (кейинги ўринларда Жамғарма деб юритилади) "Ўзсаноаткурилишбанк" АТБ томонидан қайта молиялаштириладиган, 5 йиллик имтиёзли давр ва қайта молиялаштирувчи банкнинг 0,2 фоиз маржасини ўз ичига олган йиллик ставкаси 2 фоиз бўлган 10 йил муддатга ажратиладиган маблағлар - контрактлар бўйича ҳисобга олиш ускуналари ва қўшимча воситаларни, шунингдек, хизматларни сотиб олишга сарфланган харажатларнинг;

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖнинг маблағлари - қурилиш-монтаж ишларини, маҳаллий товарлар ва хизматларни харид қилишнинг молиялаштириш манбалари этиб белгилансин.

6. Белгилаб қўйилсинки:

Лойиҳа доирасида ҳисобга олиш ускуналарини ўрнатишда кейинчалик уларни давлат кўригидан ўтказган ҳолда сертификация ишларини олиб бориш белгиланган тартибда "Ўзстандарт" агентлиги томонидан амалга оширилади;

ҳисобга олиш ускуналарини ўрнатишда пломбалаш "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ ваколатли ходимлари томонидан амалга оширилади;

Лойиҳа доирасида ўрнатиладиган ҳисобга олиш ускуналарининг давлат кўриги "Ўзстандарт" агентлиги томонидан хар 10 йилда амалга оширилади. Бунда ҳисобга олиш ускуналарини давлат кўригига топшириш бўйича ишларни ташкил этиш "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ томонидан таъминланади;

истеъмолчидан давлат кўригидан, хизмат кўрсатиш ва бошқа ишларни ўтказиш учун ечиб олинган ҳисобга олиш ускунасининг ўрнига зудлик билан "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ маблағлари ҳисобидан бошқа кўрикдан ўтган ҳисобга олиш ускунаси ўрнатилади.

7. Ўзбекистон Республикаси молия вазирига "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖнинг Лойиҳани амалга ошириш учун бериладиган Жамғарма кредитлари бўйича "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ олдидаги мажбуриятлари юзасидан белгиланган тартибда давлат кафолатларини бериш ваколати берилсин. Бунда давлат кафолатлари "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ томонидан кредитларни қоплаш даврида уларнинг пул маблағларини бошқариш ҳуқуқларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига топшириш орқали берилади.

8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "ЎзИнжиниринг" Республика лойиҳа институти "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ билан биргаликда уч ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига Лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини киритсин.

Жамғарма, "Ўзсаноаткурилишбанк" АТБ, "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖга Лойиҳанинг техник-иқтисодий асослари тасдиқлангунига кадар контрактлар доирасида товарларнинг харидини ва бажариладиган ишларни 2018 йил 1 февралга кадар молиялаштиришга рухсат берилсин.

10. "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Бюро билан биргаликда бир ой муддатда электр узатиш линиялари ва газ қувурларини модернизация қилиш бўйича давлат дастурлари амалга оширилишини, электр таъминоти инфратузилмасининг амалдаги ҳолатини, шаҳарлар ва вилоятлар марказларининг устуворлигини инобатга олган ҳолда ҳисобга олиш ускуналари ва қўшимча воситаларни ўрнатиш жадвалини тасдиқласин.

11. Республика ҳудудига Лойиҳанинг техник параметрларига мос келмайдиган ҳисобга олиш ускуналари ва қўшимча воситаларни олиб кириш ва ўрнатиш тақиқлансин.

12. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ билан биргаликда яратиладиган Коммунал хизматлар ягона биллинг тизимининг Лойиҳа доирасида ўрнатиладиган дастурий маҳсулотлар билан мослигини таъминласин.

14. "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ "Ўзэлтехсаноат" АК, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда хорижий компания иштирокида, шу жумладан "Ўзэлтехсаноат" АК корхоналарини кооперация асосида жалб этган ҳолда ҳисобга олиш ускуналари ва қўшимча воситаларни ишлаб чиқаришни, шунингдек, Лойиҳани техник кўллаб-қувватлаш бўйича хизмат кўрсатиш марказларини ташкил этиш юзасидан таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

15. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги Лойиҳа ва контрактларнинг амалга оширилиши устидан тизимли мониторинг ўрнатсин.


16. "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ буюртмалари бўйича:

Ўзбекистон Республикаси Ташки ишлар вазирлиги Лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи хорижий мутахассисларга кириш визаларини расмийлаштиришни;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи хорижий мутахассисларга кўп марталик кириш визалари берилиши ва муддати узайтирилишини, шунингдек, вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиниши ва унинг муддати узайтирилишини таъминласин.

17. Лойиҳанинг тўлиқ ва ўз муддатида амалга оширилиши, шу жумладан тасдиқланадиган лойиҳа параметрларига эришиш юзасидан шахсий жавобгарлик Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири А.С. Султанов ва "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ раҳбари У.М. Мустафоев зиммасига юклансин.

18. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги "Газ таъминоти тизимида бозор механизмларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2907-сон қарори;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 июндаги "Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-3060-сон қарорининг 6-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


19. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори И.Б. Абдуллаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                             Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 14 ноябрь


"Халқ сўзи", 2017 йил 14 ноябрь
























Время: 0.0219
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск