ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Марказий банк Бошқарувининг 23.09.2017 й. 26/7-сон "Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 23.10.2017 й. 2693-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

23.10.2017 й.

N 2693-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

23.09.2017 й.

N 26/7


ҚАРОРИ



Тижорат банклари капиталининг монандлигига

қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга

ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги ПҚ-3270-сон "Республика банк тизимини янада ривожлантириш ва барқарорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 13 июндаги 14/3-сон қарори (рўйхат рақами 2693, 2015 йил 6 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 27-сон, 360-модда) билан тасдиқланган Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                               М. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



Тижорат банклари капиталининг монандлигига

қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. 2017 йилнинг 1 октябридан бошлаб тижорат банклари устав капиталининг энг кам миқдори 100,0 млрд. сўмни ташкил этиши лозим.

Фаолият кўрсатаётган тижорат банклари 2019 йилнинг 1 январига қадар устав капиталини ушбу миқдорга етказишлари лозим.".


2. 4-банддаги "капитали энг кам миқдори" деган сўзлар "капиталининг" деган сўз билан алмаштирилсин.


3. 34-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"34. Регулятив капиталнинг таваккалчиликни ҳисобга олган ҳолдаги активларнинг умумий суммасига нисбати 12,5 фоиздан кам бўлмаслиги керак. Регулятив капиталнинг монандлик коэффициенти К1 қуйидаги тарзда ҳисобланади:


К1 = РК / ТАУС.


2019 йил 1 январдан бошлаб банклар таваккалчиликни ҳисобга олган ҳолдаги активларнинг 3,0 фоизи миқдоридаги капитални консервация қилиш буферини ҳисобга олган ҳолда К1 нинг энг кичик даражасини 0,13 (13,0 фоиз) миқдорида таъминлашлари шарт.

Капиталнинг консервация буфери таваккалчиликни ҳисобга олган ҳолдаги активларнинг 3,0 фоизи миқдоридаги қўшимча захирадан иборат. Бундай захирадан мақсад банклар томонидан молиявий ва иқтисодий қийинчилик даврларида зарарларни қоплаш учун ишлатилиши мумкин бўлган капитал захирасининг таъминланишини кафолатлаш ҳисобланади.".


4. 36-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"36. Капиталнинг консервация буфери таваккалчиликни ҳисобга олган ҳолдаги барча активларнинг 3,0 фоизи сифатли I даражали капитал бўлишини ҳисобга олган ҳолда ва Базель 3 меъёрларига мувофиқ К2 коэффициенти 2017 йилнинг 1 январидан 0,095 (9,5 фоиз) ва 2019 йилнинг 1 январидан 0,10 (10,0 фоиз) миқдоридан кам бўлмаслиги лозим.".


5. 37-банднинг жадвали қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

Капиталнинг монандлигига қўйилган минимал талаблар (%)




Талаб кучга

кириш санаси


Регулятив

капиталга, (К1)


I даражали

капиталга, (К2)


I даражали асосий

капиталга



01.01.2017


12,5

9,5

7,5



01.01.2019


13

10

8

".

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 23 октябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 30 октябрь, 43-сон, 1099-модда



























Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск