ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ёқилғи-энергетика комплекси / Электр энергетикаси. Иссиқлик энергетикаси /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.09.2017 й. ПҚ-3284-сон "Жаҳон банки иштирокида "Магистрал тармоқларнинг кичик станцияларини замонавийлаштириш ва қайта қуриш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

16.09.2017 й.

N ПҚ-3284



ЖАҲОН БАНКИ ИШТИРОКИДА "МАГИСТРАЛ

ТАРМОҚЛАРНИНГ КИЧИК СТАНЦИЯЛАРИНИ

ЗАМОНАВИЙЛАШТИРИШ ВА ҚАЙТА ҚУРИШ"

ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Магистрал электр тармоқларининг ишончли ишлашини ошириш, иқтисодиёт соҳалари истеъмолчилари ҳамда республика аҳолисини электр қуввати билан узлуксиз таъминлаш, шунингдек, подстанцияларнинг жисмоний ва маънавий эскирган қисмларини алмаштириш ҳисобига ускуналарни мукаммал таъмирлашга кетадиган сарф-харажатларни камайтириш мақсадида:


1. Маълумот учун қабул қилинсинки:

Жаҳон банки Директорлар кенгаши 2016 йил 23 ноябрда "Магистрал тармоқлар подстанцияларини модернизациялаш ва реконструкция қилиш" инвестиция лойиҳасини (кейинги ўринларда - инвестиция лойиҳаси) амалга ошириш учун умумий қиймати 150,0 миллион АҚШ доллари миқдоридаги Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки (кейинги ўринларда - ХТТБ)нинг қарзи ва Халқаро тараққиёт ассоциацияси (кейинги ўринларда - ХТА) кредити Ўзбекистон Республикасига берилишини маъқуллади;

амалга ошириш муддати 2017-2022 йилларга мўлжалланган, умумий қиймати 292,15 миллион АҚШ долларига тенг миқдордаги инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асосланиши ишлаб чиқилди.


2. Қуйидагилар инвестиция лойиҳасини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

"Ўзбекэнерго" акциядорлик жамиятининг эквиваленти 75,35 миллион АҚШ долларига тенг миқдордаги шахсий маблағлари;

ХТТБнинг 5 йиллик имтиёзли даврни қўшиб ҳисоблаганда 25 йил муддатда қайтариш шарти билан 92,0 миллион АҚШ доллари миқдоридаги қарзи;

ХТАнинг 5 йиллик имтиёзли даврни қўшиб ҳисоблаганда 25 йил муддатда қайтариш шарти билан 58,0 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредити;

Ўзбекистон Республикасининг солиқ ва божхона имтиёзларидан иборат эквиваленти 66,8 миллион АҚШ доллари миқдоридаги ҳиссаси.


3. Белгилансинки:

"Ўзбекэнерго" АЖ ХТТБ қарзи ва ХТА кредитидан мақсадли ва самарали фойдаланиш, шунингдек, инвестиция лойиҳасининг ўз вақтида амалга оширилиши учун жавоб берадиган ижро этувчи орган ҳисобланади;

инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида ХТТБ қарзини ва ХТАнинг кредитини сўндириш, шунингдек, улар бўйича фоизлар, воситачилик ҳақи ва бошқа чиқимларни тўлаш билан боғлик сарф-харажатлар "Ўзбекэнерго" АЖнинг шахсий маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


4. Қуйидагилар:

"Магистрал тармоқлар подстанцияларини модернизациялаш ва реконструкция қилиш" инвестиция лойиҳаси техник-иқтисодий асосланишининг асосий техник-иқтисодий параметрлари 1-иловага* мувофиқ;

"Магистрал тармоқлар подстанцияларини модернизациялаш ва реконструкция қилиш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун бериладиган ХТТБ қарзи ва ХТА кредити бўйича асосий қарзни сўндириш, фоизлар ва воситачилик ҳақини тўлашнинг прогноз жадваллари 2-, 3- ва 4- иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.


5. Инвестиция лойиҳаси доирасида:

"Ўзбекэнерго" АЖ - буюртмачи этиб;

"Энергиятармоқлойиҳа" АЖ - бош лойиҳачи этиб;

"4-монтаж бошқармаси" АЖ - қурилиш-монтаж ишларини бажариш қисмида пудрат ташкилоти этиб белгилансин.


6. "Ўзбекэнерго" АЖ, "Энергиятармоклойиҳа" АЖ, "4-монтаж бошқармаси" АЖга, истисно тариқасида, лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан бир вақтда қурилиш-монтаж ишларини олиб боришга рухсат берилсин.


7. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ХТТБ билан қарз битимини ва ХТА билан молиялаштириш тўғрисидаги битимни Ўзбекистон Республикаси номидан имзолашга;

Ўзбекистон Республикаси молия вазири Б.А. Ходжаев ХТТА қарзини қайта кредитлаш тўғрисидаги битимни ва ХTА кредитини қайта кредитлаш тўғрисида "Ўзбекэнерго" АЖ билан битимни Ўзбекистон Республикаси номидан имзолашга;

"Ўзбекэнерго" АЖ бошқаруви раиси У.М. Мустафоев ХТТБ ва ХТА билан лойиҳа битимини имзолашга вакил қилинсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги белгиланган тартибда:

Ўзбекистон Республикаси билан ХТТБ ўртасидаги қарз битими, Ўзбекистон Республикаси ва "Ўзбекэнерго" АЖ ўртасида қайта кредитлаш тўғрисидаги битим бўйича;

Ўзбекистон Республикаси билан ХТА ўртасида молиялаштириш тўғрисидаги битим, Ўзбекистон Республикаси ва "Ўзбекэнерго" АЖ ўртасида қайта кредитлаш тўғрисидаги битим бўйича ҳуқуқий хулосалар берсин.


9. Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида, белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича олиб келинадиган, шу жумладан "вақтинча олиб кириш" божхона режимида расмийлаштирган ҳолда олиб келинадиган товарлар, ускуналар, материаллар ва махсус транспорт воситалари 2023 йилнинг 1 январига қадар божхона тўловлари (божхона йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод қилинсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги (К.Н. Тўлаганов) инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида белгиланган тартибда лойиҳа-смета ҳужжатларининг давлат экспертизасидан ўтказилишини, қурилишга, тегишли хизматлар кўрсатишга зарур лицензиялар ва рухсатномалар ўз вақтида берилишини, шунингдек, қурилиш-монтаж ишларининг сифатли бажарилиши устидан тегишли даражадаги назоратни ташкил этсин.

11. "Ўзстандарт" агентлиги инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикасига олиб келинаётган товарлар, ускуна ва материаллар белгиланган тартибда сертификатлаштирилишни таъминласин.


12. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги "Ўзбекэнерго" АЖнинг буюртманомаларига биноан ушбу лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассисларга кириш визаларини консуллик ва бошқа йиғимларни ундирмаган ҳолда белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.


13. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги "Ўзбекэнерго" АЖнинг буюртманомаларига биноан ушбу лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассисларни Ўзбекистон Республикасига жалб этишга рухсатномалар, шунингдек, кўрсатиб ўтилган хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) белгиланган тартибда таъминласин.


14. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги "Ўзбекэнерго" АЖнинг буюртманомаларига биноан ушбу лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассисларга кўп марталик визалар берилиши ва муддати узайтирилишини, шунингдек, улар Ўзбекистон Республикасида вақтинча яшайдиган жойда вақтинчалик рўйхатга олиш ва унинг муддатини узайтиришни давлат божи ундирмасдан таъминласин.


15. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров, "Ўзбекэнерго" АЖ бошқаруви раиси У.М. Мустафоев ва Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директори Ш.М. Содиқов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                        Ш. Мирзиёев



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 25 сентябрь



















































Время: 0.0057
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск