ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси (Парламент) / Олий Мажлис Сенати. Сенат аъзолари /

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Девони тўғрисидаги Низом (Янги таҳрир) (ЎзР ОМ Сенати Кенгашининг 10.09.2015 й. КҚ-40-III-сонли Қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг

2015 йил 10 сентябрдаги

КҚ-40-III-сонли Қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Республикаси Олий

Мажлиси Сенатининг Девони тўғрисида

НИЗОМ

(Янги таҳрири)


(Эски таҳририга қаранг)


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунига, "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати (бундан буён матнда Сенат деб юритилади), унинг органлари ҳамда Сенат аъзоларининг фаолиятини ташкилий, ахборот ва моддий-техника жиҳатидан таъминлашни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Девони (бундан буён матнда Сенат Девони деб юритилади) амалга оширади.


2. Сенат Девони ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, Ўзбекистон Республикасининг қонунларига, Сенатнинг ва Сенат Кенгашининг қарорларига, Сенат Раисининг фармойишларига ҳамда ушбу Низомга амал қилади.


3. Сенат Девони ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг (бундан буён матнда Қонунчилик палатаси деб юритилади), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг девонлари, шунингдек ижро этувчи ва суд ҳокимияти органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.


4. Сенат Девонида жамоат бирлашмаларининг, шу жумладан сиёсий партиялар, шунингдек диний бирлашмаларнинг тузилмалари ташкил этилиши мумкин эмас, касаба уюшмалари бундан мустасно.


5. Сенат Девонининг тузилмаси, штатлар жадвали, ходимлари меҳнатига тўланадиган ҳақ миқдори ва уларнинг моддий-техника таъминоти, шунингдек уларнинг таъминоти билан боғлиқ харажатлар Сенат Раиси томонидан тасдиқланади.


6. Сенат Девони юридик шахс бўлиб, ўзининг ҳисоб-китоб варақларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.



II. СЕНАТ ДЕВОНИНИНГ ТАРКИБИЙ БЎЛИНМАЛАРИ

ВА УЛАРНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ



7. Сенат Девони Сенат Раисининг, Сенат Раиси ўринбосарларининг (бундан буён матнда Сенат раҳбарияти деб юритилади) ҳамда Сенат Девони Раҳбарининг бевосита раҳбарлигида фаолият кўрсатади ва қуйидаги таркибий бўлинмаларни ўз ичига олади:

Сенат раҳбарияти ҳузуридаги котибият

Ахборот хизмати

Юридик бўлим

Назорат-ахборот бўлими

Халқаро алоқалар бўлими

Матбуот ва таҳририят бўлими

Умумий бўлим

Моддий-техника ва таъминот бўлими

Молия, ҳисоб ва ҳисобот бўлими.

Сенат Девони бўлимларининг (хизматининг) таркибида шўъбалар, гуруҳлар ва бошқа таркибий бўлинмалар тузилиши мумкин.


8. Сенат Девонини Сенат Девони Раҳбари бошқаради.


9. Сенат Девони Раҳбари ўз ваколати доирасида:

Қонунчилик палатасининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг девонлари, шунингдек ижро этувчи ва суд ҳокимияти органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ўзаро алоқаларда Сенат Девони номидан иш кўради;

Сенат Девони, унинг таркибий бўлинмалари самарали ишлашини таъминлайди, Сенат Девони зиммасига юклатилган вазифалар бажарилиши учун шахсан жавобгар бўлади;

Сенат Девони таркибий бўлинмаларининг ишини мувофиқлаштириб ва фаолиятини назорат қилиб боради;

Сенатда ўтказиш мўлжалланаётган тадбирлар режаларининг лойиҳалари тайёрланишини ташкил этади, Сенат раҳбариятининг топшириғига биноан ва қўмиталарнинг (комиссияларнинг) таклифлари асосида Кенгаш мажлисининг кун тартиби лойиҳасини шакллантиради ҳамда бу ҳужжатларни Сенат раҳбарияти кўриб чиқиши учун киритади;

Сенат раҳбариятига, қўмиталарига (комиссияларига) ахборот, маълумотнома йўсинидаги ва бошқа материаллар тайёрланишини ташкил этади, Сенат ва унинг органлари фаолияти ахборотлар билан таъминланишини яхшилаш, ахборотларни қайта ишлаш ҳамда таҳлил қилишнинг замонавий усул ва воситаларини жорий этиш чора-тадбирларини ишлаб чиқади;

Сенатнинг Қонунчилик палатаси билан ҳамкорликда ишлашини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қўшма мажлислари ўтказилишини таъминлайди;

Сенат Девонининг таркибий бўлинмаларида тайёрланган масалалар хусусида Сенат раҳбариятига ахборот бериб боради;

Сенат Девони ишини такомиллаштириш чора-тадбирлари ишлаб чиқилишини таъминлайди, Сенат Девони тузилмаси, штатлари ва кадрлар таркибига оид масалалар юзасидан Сенат раҳбарияти кўриб чиқиши учун таклифлар киритади, Сенат Девони ходимларининг малакасини ошириш, меҳнат интизомини мустаҳкамлаш ишларини ташкил этади;

ушбу Низомга мувофиқ бошқа вазифаларни амалга оширади.


10. Сенат раҳбарияти ҳузуридаги котибият:

келган хат-хабарларни саралаш йўли билан ишловдан ўтказади ва жўнатилаётган хат-хабарларнинг ҳисобини юритади;

келган ҳужжатлар билан таҳлилий ва ахборот-маълумотнома йўналишидаги ишларни амалга оширади;

Сенат ва унинг Кенгаши мажлисларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қўшма мажлисларига тайёргарлик кўришда Сенат раҳбариятига кўмаклашади;

Сенат раҳбариятининг Сенат қўмиталари (комиссиялари) билан ҳамкорликдаги ишларини таъминлайди;

Сенат раҳбарияти томонидан кўриб чиқиладиган ахборот-таҳлилий ва бошқа материалларни тайёрлайди;

Сенат раҳбарияти томонидан фуқароларнинг қабул қилиниши билан боғлиқ ишларни ташкил этади;

Сенат раҳбариятининг топшириқлари бажарилиши устидан назорат олиб боради;

Сенат Раиси қабулхонаси мунтазам равишда, шу жумладан навбатчилик жадвалига биноан дам олиш ва байрам кунлари ҳам ишлашини таъминлайди;

Сенат раҳбарияти фаолиятига моддий-техника хизмати кўрсатилишини амалга оширади;

Сенат раҳбариятининг топшириқларига биноан бошқа вазифаларни амалга оширади.


11. Ахборот хизмати:

Сенат раҳбарияти томонидан белгиланадиган ахборот-тарғибот сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишда қатнашади;

Сенат фаолиятини объектив ёритиш мақсадида миллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари билан доимий ҳамкорликни йўлга қўяди;

хорижий парламентлар ва халқаро ташкилотларнинг ахборот хизматлари билан муносабатларни ривожлантиради;

Сенат фаолиятига оид тадбирлар тўғрисидаги хабарлар тезкор тайёрланишини ва оммавий ахборот воситаларида тарқатилишини ташкил этади, мазкур ишга замонавий билим ва ишлаш кўникмаларига эга бўлган юқори малакали журналистларни жалб этади;

оммавий ахборот воситалари орқали жамоатчилик орасида Сенат тўғрисида ижобий фикр шакллантиришга ҳаракат қилади;

Сенат ҳақидаги шаклланган жамоатчилик фикри, шу жумладан фуқароларнинг Сенат веб-сайти орқали билдираётган фикр-мулоҳазаларини ҳамда республика ва хорижий оммавий ахборот воситаларининг бу масалага муносабатини таҳлил қилади ва улардан Сенат раҳбариятини хабардор қилиб боради;

интернет тармоғида Сенатнинг веб-ресурсларини ташкил этади, уларнинг самарали фаолиятини таъминлайди.


12. Сенат Девонининг бўлимларига (хизматига) бўлим мудирлари (хизмат раҳбари) бошчилик қиладилар.


13. Юридик бўлим:

Сенат ҳамда унинг Кенгаши ва қўмиталари (комиссиялари) муҳокамасига киритиладиган масалалар юзасидан материаллар ва таклифлар тайёрланишига кўмаклашади;

Қонунчилик палатаси томонидан киритилган қонунлар юзасидан хулосалар тайёрлашда Сенат қўмиталарига кўмаклашади, шунингдек қарорларнинг, баёнотларнинг, мурожаатномаларнинг лойиҳалари юзасидан таклифлар тайёрлайди ҳамда мазкур ҳужжатларни юридик-техник жиҳатдан маромига етказишда иштирок этади;

Қонунчилик палатаси томонидан киритилган қонунларнинг муҳокамасида иштирок этади;

Сенат ва унинг Кенгаши мажлислари ҳуқуқий жиҳатдан таъминланишида иштирок этади;

Сенат раҳбарияти ва Сенат Девони Раҳбари топшириғига биноан бўлим ваколатига тааллуқли ҳуқуқий масалалар юзасидан хулосалар тайёрлайди;

Қонунчилик палатаси томонидан киритилган қонунларни кўриб чиқиш учун Сенатнинг қайси қўмиталари масъул бўлса, шу қўмиталар топшириғига биноан мазкур қонунларнинг Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ва бошқа қонунларига, шунингдек юридик техника талабларига қанчалик мувофиқ эканлигини таҳлил қилади, мазкур ҳужжатларнинг сифатини ошириш юзасидан таклифлар тайёрлайди;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари ҳамда Сенат ва унинг Кенгаши қарорлари, Қонунчилик палатаси қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳисобини юритади ҳамда уларни тизимга солиб боради;

Сенатнинг қонунлар базасини шакллантиради ва текшириб, тўғри ҳолатда бўлишини назорат қилиб боради;

Сенат қўмиталарининг ёзма сўровига биноан қонунлар базаси асосида ҳуқуқий масалалар бўйича ахборот йўсинидаги маълумотномалар тайёрлайди;

Сенат томонидан маъқулланган қонунларни ва қабул қилинган қарорлар, баёнотларни, мурожаатномаларни, шунингдек парламент сўровларини юридик-техник жиҳатдан расмийлаштиришга бир хил ёндашилишини таъминлайди, Сенат аъзоларига маслаҳат йўсинидаги ва услубий ёрдам кўрсатади;

Сенат томонидан назорат қилиш соҳасидаги ваколатларнинг амалга оширилишига кўмаклашади.


14. Назорат-ахборот бўлими:

Сенат қўмиталарига назорат-таҳлил ишларини амалга оширишларида ташкилий, услубий, ахборот ва маслаҳат йўсинидаги хизмат кўрсатилишини таъминлайди;

Сенат қўмиталари конференциялар, семинарлар, давра суҳбатлари ва бошқа тадбирларни ташкил этишида ҳамда ўтказишида кўмаклашади;

Сенат мажлисларига ташкилий ва ахборот йўсинидаги хизмат кўрсатилишини таъминлайди, Сенат аъзоларига ташкилий-техник ёрдам беради;

Сенат аъзоларига ваколатларини амалга оширишларида кўмаклашади ҳамда уларни тегишли ахборот материаллари билан таъминлайди;

Қонунчилик палатаси томонидан киритилган қонунларнинг муҳокамасида иштирок этади;

сенаторларнинг жойларда олиб борган ишлари, аҳоли билан ўтказган учрашувлари ҳақида Сенат Девонига келиб тушган ахборотларни умумлаштириб боради;

фуқаролардан Сенатга тушаётган мурожаатлар юзасидан олиб бориладиган ишларни ташкил этади, мурожаатларнинг ҳисобини юритади ҳамда рўйхатдан ўтказилишини таъминлайди, уларни тегишли давлат органларига ва бошқа органларга юборади ҳамда юборилган мурожаатларнинг ана шу органларда кўриб чиқилишини назоратга олади;

фуқароларнинг қабул қилинишини ташкил этади;

фуқароларнинг мурожаатларини ҳамда бу мурожаатларнинг кўриб чиқиш натижаларини мунтазам таҳлил қилиб ва умумлаштириб боради, шикоятларнинг келиб чиқиши сабабларини ўрганади, зарур ахборотлар тайёрлайди;

Сенат аъзоларининг рўйхатларини нашрга тайёрлайди, сўровнома йўли билан уларга оид маълумотлардаги ўзгаришлар ҳисобини юритади;

маъмурий-ҳудудий тузилишни тартибга солиш, Ўзбекистон Республикаси чегараларини ўзгартириш, туманлар, шаҳарлар ва вилоятларни тузиш, тугатиш, уларнинг номини ҳамда чегараларини ўзгартириш масалаларига оид таклифларни умумлаштиради ва ҳужжатлар тайёрлайди;

халқ депутатлари Кенгашларига услубий ва бошқа йўсиндаги ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ тегишли материаллар ҳамда таклифлар тайёрланишини ташкил этади;

халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайловга, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари сайловига тайёргарлик кўриш ҳамда уларни ўтказишга доир ташкилий-техник тадбирларда маҳаллий вакиллик ва ижро этувчи ҳокимият органларига, сайлов комиссияларига ёрдам кўрсатади.


15. Халқаро алоқалар бўлими:

халқаро муносабатларга, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини ратификация ёки денонсация қилишга тааллуқли материаллар ва таклифлар тайёрлашда иштирок этади;

Қонунчилик палатаси томонидан киритилган, халқаро муносабатларни тартибга солишга қаратилган қонунлар юзасидан хулосалар тайёрлашда Сенатнинг тегишли қўмиталарига кўмаклашади;

Қонунчилик палатаси томонидан киритилган қонунларнинг муҳокамасида иштирок этади;

чет эл делегацияларининг, чет эл айрим давлат ва сиёсат арбобларининг, дипломатия вакилларининг, шунингдек халқаро ташкилотлар вакилларининг Сенатдаги қабулини уюштиради;

парламент делегациялари ташрифининг, Сенат иштирокида ўтказилаётган халқаро парламент тадбирларининг (конференциялар, семинарлар, симпозиум ва бошқаларнинг) протокол таъминоти масалаларини ҳал этади;

расмий ташриф билан чет элларга бораётган Сенат раҳбариятини, делегациясини ва Сенат аъзоларини ахборот, маълумотнома йўсинидаги ва бошқа материаллар билан таъминлайди;

Қонунчилик палатаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси девонларининг тегишли таркибий бўлинмалари, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан, дипломатик ва бошқа ваколатхоналар ҳамда Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган халқаро ташкилотлар ваколатхоналари билан алоқани йўлга қўяди ва олиб боради;

Сенатнинг парламентлараро алоқалари масалаларига доир материалларни умумлаштириб боради, халқаро парламент институтлари билан мулоқотни йўлга қўяди ва олиб боради;

халқаро шартномалар ҳисобини юритади ҳамда уларни тизимга солиб боради;

халқаро алоқаларга тааллуқли, Сенат раҳбарияти назоратидаги ҳужжатларнинг ижроси назорат этилишини таъминлайди;

Сенатнинг қўмиталари (комиссиялари) фаолиятига ташкилий, услубий ва ахборот йўсинидаги хизмат кўрсатилишини таъминлайди, уларга халқаро хусусиятдаги тадбирлар ўтказишда кўмаклашади;

хорижий мамлакатларга хизмат сафарига бораётган Сенат раҳбариятига, сенаторларга ва Сенат Девони ходимларига ташкилий-техник, услубий ва бошқа хил кўмак беради;

Сенатга келиб тушган чет тиллардаги хат-хабарларнинг таржима қилинишини таъминлайди.


16. Матбуот ва таҳририят бўлими:

қонунлар, шунингдек Сенатнинг ва Сенат Кенгашининг ҳужжатлари, Сенат раҳбариятининг топшириғига биноан эса бошқа материаллар матнлари таржима ва таҳрир этилишини таъминлайди;

Сенат томонидан қабул қилинган ҳужжатларнинг матбуотда эълон қилинишини ташкил этади;

Сенат ва унинг Кенгаши муҳокамасига киритилаётган материаллар ва таклифларни тайёрлашда иштирок этади;

Сенатнинг матбуот органлари фаолияти билан боғлиқ масалаларда мутасаддилик қилади, бу органлар ўз уставларида белгиланган талабларни бажариши устидан назоратни амалга оширади;

оммавий ахборот воситалари билан алоқани йўлга қўяди ва олиб боради;

Сенат Кенгаши мажлисларининг баённомалари, Сенат томонидан қабул қилинган ҳужжатларнинг тўпламлари нашр қилинишини ташкил этади.


17. Умумий бўлим:

Сенат ҳужжатларининг (қарорлар, баённомалар, фармойишлар ва бошқа ҳужжатларнинг) рўйхатга олинишини, ҳисоби юритилишини, расмийлаштирилишини ва жойларга жўнатилишини амалга оширади;

келган хат-хабарларни қабул қилиб олади, рўйхатдан ўтказади, ҳисобини юритади, тақсимлайди ва тегишлилиги бўйича етказиб беради, шунингдек жўнатилаётган хат-хабарларнинг қабул қилиб олиниши ҳамда жойларга юборилишини таъминлайди;

Сенат қўмиталарига (комиссияларига) ва Сенат Девонининг таркибий бўлинмаларига иш юритишда белгиланган тартибда услубий ёрдам беради, махфийлик режимини таъминлайди, Сенат Девонининг таркибий бўлинмаларида меҳнат интизоми аҳволини назорат қилиб боради;

Сенат Девонининг бошқа таркибий бўлинмалари билан биргаликда Сенат ва унинг Кенгаши мажлисларига ташкилий-техник хизмат кўрсатилишини таъминлайди;

Сенат ялпи мажлисларининг стенограммаларини, унинг Кенгаши мажлисларининг ҳамда Сенатда ўтказиладиган бошқа тадбирларнинг баённомаларини юритади, Сенатнинг ялпи мажлисларида сўзга чиққанларнинг овозлари магнит лентасига ёзиб олинишини таъминлайди;

юритилиши тугалланган ҳужжатлар йиғмажилдларининг қабул қилиб олиниши, ҳисоби юритилиши ва сақланишини, жорий архив шакллантирилишини таъминлайди, ишлар, йиғмажилдлар ва ҳужжатларни белгиланган тартибда давлат архивига топширади;

Сенат ишлари номенклатурасини ишлаб чиқади, уни "Ўзархив" агентлиги билан келишиб олади ва тасдиқлаш учун Сенат раҳбариятига киритади;

Сенат кутубхонаси ишини ташкил этади;

Сенат раҳбарияти ва Сенат Девони Раҳбари топшириғига биноан фармойишлар лойиҳаларини тайёрлайди;

Сенатда доимий асосда ишлаётган сенаторларнинг ҳамда Сенат Девони ходимларининг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдлари ва меҳнат дафтарчаларини расмийлаштириш ҳамда сақлашга доир ишларни амалга оширади;

Сенат Девони ходимларини ҳарбий рўйхатга киритиш ва ундан чиқариш масалаларида туман, шаҳар мудофаа ишлари бўлимлари билан алоқада бўлади;

Сенат Девони таркибий бўлинмалари тақдим этадиган маълумотлар асосида ҳар куни Сенат раҳбариятига Сенатда доимий асосда ишловчи сенаторлар ҳамда Сенат Девони ходимлари ишга чиққанлиги ҳақида ахборот беради;

Сенат аъзоларининг ва Сенат Девони ходимларининг хизмат гувоҳномалари ҳамда бошқа ҳужжатлар бланкалари тайёрланишини таъминлайди.


18. Моддий-техника ва таъминот бўлими:

Сенат ва Сенат Девони фаолиятини моддий-техник жиҳатдан таъминлаш ишини ташкил қилади;

Сенат инфратузилмасининг нормал ишлаб туришини таъминлайди;

Сенатга келаётган турли делегациялар қабулининг моддий-техник таъминоти масалаларини ҳал этади.


19. Молия, ҳисоб ва ҳисобот бўлими:

харажатлар сметаси, бюджет буюртманомалари, штатлар жадвали, молиявий, солиққа доир ва бошқа ҳисоботларни тузади;

бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритади, баланслар тузади, активлар ҳолати ва ҳаракати ҳисобини юритади;

ҳар ойлик молиялаш, меҳнатга ҳақ тўлаш, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устама ҳақлар, рағбатлантирувчи тўловлар ҳисоб-китобини қилади, прогнозлашни амалга ошириш учун иқтисодий ҳисоб-китобларни тузади.



III. СЕНАТ ДЕВОНИНИНГ ХОДИМЛАРИ


20. Сенат Девони Раҳбари ва Девон ходимлари Сенат Раиси томонидан лавозимга тайинланади ҳамда лавозимдан озод қилинади.


21. Сенатнинг Ахборот хизмати раҳбари, Сенат Девони бўлимларининг мудирлари ўз ваколатлари доирасида:

Сенат Девонининг тегишли бўлинмалари фаолиятига бевосита раҳбарлик қиладилар ҳамда ана шу бўлинмалар зиммасига юклатилган вазифалар бажарилиши учун шахсан жавобгар ҳисобланадилар;

ходимлар ўртасида вазифаларни тақсимлайдилар, иш уюшқоқлик билан ва батартиб боришини, меҳнат интизомига риоя этилишини таъминлайдилар, ходимларнинг ўз вазифаларини бажаришлари ҳамда иш юритиш тартибли бўлиши учун масъул бўладилар;

Сенат раҳбарияти ва Сенат Девони Раҳбари топшириқлари бажарилишини назорат қилиб борадилар;

бўлим (хизмат) ходимларининг малакасини ошириш чораларини кўрадилар;

Сенат Девонининг тегишли бўлимида (хизматида) тайёрланган масалалар хусусида Сенат Девонининг Раҳбарига ахборот бериб борадилар;

Сенат Кенгашининг ҳамда қўмиталарининг (комиссияларининг) мажлисларида иштирок этадилар;

Сенат раҳбарияти ва Сенат Девони Раҳбари ҳузурида ўтказиладиган йиғилишларда Сенат Девонининг тегишли бўлими (хизмати) номидан вакиллик қиладилар ҳамда иш кўрадилар;

ўз ваколати доирасига тааллуқли масалалар бўйича бўлимнинг (хизматнинг) Сенат аъзолари, Сенат қўмиталари (комиссиялари), Сенат Девони таркибий бўлинмалари билан, Қонунчилик палатаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси девонларининг тегишли таркибий бўлинмалари билан, давлат ҳокимияти бошқа органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда ишлашини ташкил қиладилар.


22. Бўлим мудирларининг ўринбосарлари Сенат Девони тегишли бўлинмалари раҳбарлари йўқлигида уларнинг вазифаларини бажарадилар, шунингдек ўзларига топширилган иш жабҳасига раҳбарлик қиладилар.


23. Сенат Девонининг катта референтлари, референтлари ва бошқа масъул ходимлари:

хизмат вазифалари ва мансаб йўриқномаларига мувофиқ тегишли жабҳада топширилган иш вақтида, сифатли бажарилишини ҳамда ташкил этилишини таъминлайдилар, бу йўналишдаги ишлар учун шахсан жавобгар бўладилар;

тегишинча Сенат раҳбарияти, Сенат Девони Раҳбари, бўлим мудирлари (хизмат раҳбари) ва бўлим мудирларининг ўринбосарлари томонидан берилган вазифа ҳамда топшириқларни бажарадилар.


24. Сенат Девонининг техник ходимлари:

зиммаларига юклатилган хизмат вазифаларини, тегишинча Сенат Девони Раҳбари, бўлим мудирлари (хизмат раҳбари) ва бўлим мудирларининг ўринбосарлари томонидан берилган топшириқларни бажарадилар;

ўз ишларига тааллуқли масалалар юзасидан ўтказиладиган хизмат йиғилишларида иштирок этадилар;

ўз ишлари билан боғлиқ масалалар юзасидан, зарурат бўлганда, Сенатнинг тегишли қўмитаси раҳбарига, Сенат Девони бўлимларининг мудирларига (хизмат раҳбарига) таклифлар киритадилар.



“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси”, 2015 йил, 9-сон



































Время: 0.0243
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск