ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Давлат дастурлари, концепциялари ва уларни амалга ошириш / Умумий концептуал саволлар /

Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясининг самарали амалга оширилиши бўйича "Йўл харитаси" (ЎзР Президентининг 08.09.2017 й. ПФ-5185-сон Фармонига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 8 сентябрдаги

ПФ-5185-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар

концепциясининг самарали амалга оширилиши бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

Т/р

Тадбирларнинг номланиши


Амалга ошириш

шакли


Амалга

ошириш

муддатлари


Масъул ижрочилар


        

I. ДАВЛАТ БОШҚАРУВ ОРГАНЛАРИ ВА МАҲАЛЛИЙ ИЖРО ЭТУВЧИ

ҲОКИМИЯТ ОРГАНЛАРИ (КЕЙИНГИ ЎРИНЛАРДА ИЖРО ЭТУВЧИ

ҲОКИМИЯТ ОРГАНЛАРИ ДЕБ ЮРИТИЛАДИ) ФАОЛИЯТИНИНГ

ИНСТИТУЦИОНАЛ ВА ТАШКИЛИЙ-ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

          

1.

Қуйидагилар асосида ижро этувчи ҳокимият органлари, шу жумладан, уларнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмаларини ташкил этиш ва тугатишнинг аниқ мезонлари ҳамда тартиб-таомилларини жорий қилиш:

маъмурий аппарат ва бюджет юкламаси асоссиз кўпайишининг ҳамда давлат бошқарувини бюрократлаштиришнинг олдини олиш;

уларнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклларини инновацион ривожланишнинг замонавий тенденцияларига, шунингдек, вазифалари, функциялари ва фаолият йўналишларига мувофиқлаштириш;

у ёки бошқа тармоқда давлат томонидан тартибга солишнинг, шунингдек, тегишли ижро этувчи ҳокимият органини ташкил этиш ёки тугатишнинг эҳтиёжини ва мақсадга мувофиқлигини ўрганиш;

ижро этувчи ҳокимият органининг ҳуқуқий мақомини аниқлаштириш;

ижро этувчи ҳокимият органларининг ташкилий-ҳуқуқий шакллари (вазирлик, давлат қўмитаси, агентлик, қўмита, марказ, инспекция ва бошқалар) рўйхатини оптималлаштириш.


"Давлат бошқаруви асослари тўғрисида"ги қонун лойиҳаси

2017 йил

30 сентябрга

қадар

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси (Н. Исмоилов),

ДБА (Р. Касимов),

АҚҲМИ (Ф. Мухамедов),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)


2.

Қуйидагиларни инобатга олган ҳолда, ижро этувчи ҳокимият органларининг сонини, уларнинг тузилмаси ва бўлинмаларини оптималлаштириш:

реал эҳтиёж, ижтимоий-иқтисодий жараёнларга салбий таъсирга йўл қўймаслик;

республика ва ҳудудий ижро этувчи ҳокимият органлари ўртасидаги номутаносиблигини бартараф этиш, шунингдек, кадрлар ва моддий ресурслар оқилона тақсимланишини таъминлаш;

ташкилий-штат тузилмасининг иқтисодиёт ва жамиятнинг реал талабларига, ҳар бир ижро этувчи ҳокимият органининг янги вазифаларига, функцияларига ва фаолиятининг устуворлигига мувофиқлигини таъминлаш;

ижро этувчи ҳокимият органларининг умумфункционал таркибий тузилмаларини (кадрлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш, ўз хавфсизлиги, юридик хизмат, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, методология ва бошқа бўлинмалар) ташкил этишнинг ягона мезонларидан ва уларнинг штат бирлигини белгилашнинг нормативларидан фойдаланиш;

хизмат юкламаси ва иш ҳажми таҳлилидан, шунингдек, вазифа, функция ва ваколатларни номарказлаштиришдан келиб чиқиб, ижро этувчи ҳокимият органлари ва уларнинг ҳудудий тузилмалари ўртасида мавжуд штат бирликларини оқилона тақсимлаш;

ижро этувчи ҳокимият органларининг ортиқча, шу жумладан, ижро этувчи ҳокимият органининг ўзида ва бошқа органлар билан ишларни такрорловчи таркибий тузилмалари ва муассасаларини, шунингдек, вазифа ва функциялари хусусий секторга ўтказиладиган ёхуд давлат-хусусий шериклик доирасида амалга ошириладиган таркибий тузилмаларни қисқартириш.


Жадвал тасдиқлаш









ижро этувчи ҳокимият органларининг янгиланган низоми ва ташкилий-штат тузилмалари лойиҳалари

бир ҳафта

муддатда








жадвалга

мувофиқ

Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясини амалга ошириш бўйича комиссия (кейинги ўринларда Комиссия деб юритилади)




тегишли

ишчи гуруҳлар


3.

Ижро этувчи ҳокимият органлари ва улар раҳбарларининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тегишли департаментлари билан ўзаро ҳамкорлиги механизмларини қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштириш ҳисобига бириктирилган соҳада давлат сиёсати амалга оширилиши учун уларнинг мустақиллигини ошириш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари


2018 йил

1 январга

қадар


Комиссия

4.

Қуйидагиларни назарда тутган ҳолда, барча даражадаги ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятига "Электрон ҳукумат" тизимини ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада кенг жорий этиш:

маъмурий тартиб-таомилларни оптималлаштиришни;

бошқарув жараёнларини автоматлаштиришни;

ҳудудлар ва бутун мамлакатда юзага келаётган таҳдид ва муаммоларга ўз вақтида ҳамда муносиб таъсир кўрсатиш учун ахборот алмашишнинг самарали тизимини шакллантириш.


Қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, комплекс чора-тадбирлар


2018 йил

1 январга

қадар

Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш. Шерматов),

Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги (Ш. Садиков),

вазирлик ва идоралар


5.

Давлат хизматларини кўрсатиш тизимини:

"ягона дарча", шу жумладан, идоравий марказлар негизида жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказларини ташкил этиш;

барча давлат хизматларини тартибга солиш ва уларни ягона реестрга киритиш;

давлат хизматларини кўрсатишда ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан идоралараро ҳамкорлик йўли билан олиш лозим бўлган ҳужжатлар ва маълумотларнинг рўйхатини белгилаш ва босқичма-босқич кенгайтириш орқали янада такомиллаштириш.


Қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш

2018 йил

1 февралга

қадар

Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш. Шерматов),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

вазирлик ва идоралар


6.

Маъмурий адлия тизимини:

ижро этувчи ҳокимият органлари ва уларнинг мансабдор шахслари қарорлари ва ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан юқори турувчи органларга шикоят қилиш тартибини такомиллаштириш;

низони судгача ҳал қилиш усули сифатида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини коллегиал эшитиш механизмларини жорий этиш орқали ривожлантириш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2018 йил

1 мартга

қадар

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

Бош прокуратура (И. Абдуллаев), Олий суд (К. Камилов), ИИВ (П. Бобожонов), ДБА (Р. Касимов)


        

II. ИЖРО ЭТУВЧИ ҲОКИМИЯТ ОРГАНЛАРИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ

(ФУНКЦИЯЛАРИ, ВАКОЛАТЛАРИ)НИ, УЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ

МЕХАНИЗМЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИК СОҲАСИНИ АНИҚЛАШТИРИШ,

МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА ЎЗАРО ҲАМКОРЛИК ЖАРАЁНЛАРИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

      

7.

1. Қуйидагиларни назарда тутувчи ижро этувчи ҳокимият органлари тўғрисидаги намунавий низомларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш:

ижро этувчи ҳокимият органлари ва улар раҳбарларининг аниқ вазифалари (функциялари, ваколатлари) ва жавобгарлик соҳасини белгилашни;

ижро этувчи ҳокимият органининг аниқ ҳуқуқий мақомини;

Ижро этувчи ҳокимият органлари тўғрисидаги намунавий низомлар лойиҳалари

2017 йил

1 октябрга

қадар

Вазирлар Маҳкамаси (А. Арипов),

вазирлик ва идоралар


ахборот-тахлилий қўллаб-қувватлаш, стратегик режалаштириш, лойиҳа бошқаруви, тартибга солиш функцияларини амалга ошириш, давлат хизматлари кўрсатиш масалаларини.


Ижро этувчи ҳокимият органлари тўғрисидаги янгиланган низомлар лойиҳалари

жадвалга

мувофиқ

тегишли ишчи гуруҳлар


2. Ижро этувчи ҳокимият органлари тўғрисидаги низомларни кўрсатиб ўтилган талабларни ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқиш ҳамда ҳар бир вазифа ва функцияни амалга ошириш механизмларини белгилайдиган маъмурий тартиб-таомиллар ва регламентларни жорий этиш.


Маъмурий регламентлар лойиҳалари

жадвалга

мувофиқ

Вазирлар Маҳкамаси (А. Арипов),

вазирлик ва идоралар

8.

Ҳудудларни ривожлантириш бўйича вазифаларни ҳал қилишда барча даражадаги ижро этувчи ҳокимият органларининг самарали ишини ташкил этиш ва кучларини сафарбар этиш, шунингдек, тор идоравий ёндашув ҳолатларининг олдини олиш имконини берувчи ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилишнинг "Ўзбекистон Республикаси Президенти девони - Вазирлар Маҳкамаси - республика давлат бошқарув органлари - таркибий ва ҳудудий бўлинмалар - маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари" таъсирчан тизимини жорий этиш.


Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

2018 йил

1 февралга

қадар

Комиссия

9.

Давлат-ҳокимият ваколатлари берилган идоралараро коллегиал органлар (комиссиялар, кенгашлар, ишчи гуруҳлар ва бошқалар)ни:

амалдаги идоралараро коллегиал органларнинг вазифа, функция ва ваколатларини таҳлил қилиш ҳамда улар фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш;

доимий характерга эга давлат-ҳокимият ваколатларини аниқ давлат органига ўтказиш ва уларга қабул қилинаётган қарорлар учун шахсий жавобгарликни юклаш орқали тубдан қисқартириш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2017 йил

1 декабрга

қадар

Вазирлар Маҳкамаси (А. Арипов),

АҚҲМИ (Ф. Мухамедов),

Бош прокуратура (И. Абдуллаев),

вазирлик ва идоралар


10.

Ҳудудларнинг ўзига хос хусусиятлари ва жойлардаги долзарб муаммоларни комплекс ҳал этиш заруратини ҳисобга олган ҳолда, давлат ва ҳудудий ривожлантириш дастурларини шакллантиришда ҳудудий ижро этувчи ҳокимият органларининг ташаббускорлигини ошириш ҳамда ролини кучайтириш, шунингдек, ривожланиш дастурларининг ўз вақтида бажарилиши устидан самарали мониторинг ўрнатиш.


Қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, комплекс чора-тадбирлар


2018 йил

1 январга

қадар


Олий Мажлис Сенати (Н. Юлдашев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


11.

Қуйидагиларга асосланган барча даражадаги ижро этувчи ҳокимият органлари ва улар раҳбарларининг фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг принципиал янги тизимини жорий этиш:

мақсадли индикаторларга эришишга ва стратегик ривожланиш дастурларини амалга ошириш самарадорлигига;

дастурий бюджетлаштириш ("Program Budgeting");

ҳудудларни ривожлантиришнинг ягона интеграциялашган дастурларида назарда тутилган кўрсаткичларга эришилганлиги тўғрисида барча даражадаги ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг ҳисоботларини ҳокимият вакиллик органларида эшитиш амалиётини жорий этиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси


2018 йил

1 мартга

қадар

Олий Мажлис Сенати (Н. Юлдашев), Вазирлар Маҳкамаси (А. Арипов), ДБА (Р. Касимов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


12.

Қуйидагиларни назарда тутувчи "ақлли тартибга солиш" моделларини ва қабул қилинаётган қарорларнинг тартибга солиш таъсирини таҳлил қилишнинг стандартлаштирилган методологиясини жорий этиш:

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни уларнинг таъсирини лозим даражада баҳоламасдан қабул қилишга йўл қўймасликни;

коллизион нормалар, икки хил шарҳлаш, коррупция кўринишлари ва давлат томонидан ортиқча тартибга солиш ҳолатларига олиб келувчи идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш амалиётини босқичма-босқич бартараф этишни;

тўғридан тўғри амал қилувчи қонунларни қабул қилиш амалиётини кенгайтириш;

қонун ижодкорлиги фаолиятининг ҳуқуқий тартибга солишнинг ортиқча юкини истисно этишга қаратилган замонавий услубларини (масалан, "One in Two out", "Sunset clauses" тамойиллари асосида ва бошқалар) жорий этиш.


Қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш


2018 йил

1 мартга

қадар

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

Иқтисодиёт вазирлиги (Г. Саидова),

АҚҲМИ (Ф. Мухамедов)


13.

Тартибга солиш воситаларини:

давлат функцияларини давлат органлари ваколатида қолдиришнинг мақсадга мувофиқлиги нуқтаи назаридан инвентаризация қилиш;

айрим давлат функцияларини жамоатчилик назорати субъектларига ўтказиш ва ортиқча маъмурий тартибга солишни камайтириш;

ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини мавжуд муаммоларнинг оқибатларига қарши курашишга эмас, унинг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этишга йўналтириш орқали такомиллаштириш.


"Жамоатчилик назорати тўғрисида"ги қонун лойиҳаси ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари


2017 йил

1 ноябрга

қадар

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси (Н. Исмоилов), АҚҲМИ (Ф. Мухамедов), ФЖШМҚМИ (Г. Абдукаримов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Бош прокуратура (И. Абдуллаев), Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи (К. Куранбаев), "Маҳалла" фонди (Ш. Жавлонов)


14.

Ишни ташкил этишнинг аниқ натижаларга эришишга қаратилган замонавий услубларини (сифат менежменти, индикатив режалаштириш, аутсорсинг, краудсорсинг) жорий этиш.


Қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, комплекс чора-тадбирлар


2017 йил

1 декабрга

қадар


Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги (Ш. Садиков),

Иқтисодиёт вазирлиги (Г. Саидова), вазирлик ва идоралар


15.

Ривожланиш дастурларини ишлаб чиқиш ва уларнинг амалга оширилишини мониторинг қилиш жараёнига фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари билан очиқ мулоқотни таъминлайдиган жамоатчилик билан ҳамкорликнинг замонавий шаклларини (виртуал қабулхоналар, "ишонч телефонлари") кенг жорий этиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2017 йил

1 ноябрга

қадар


Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги (Ш. Садиков),

Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш. Шерматов),

вазирлик ва идоралар


          

III. ИҚТИСОДИЁТ ТАРМОҚЛАРИГА МАЪМУРИЙ ТАЪСИР

КЎРСАТИШНИ ЯНАДА ҚИСҚАРТИРИШ ВА БОШҚАРУВНИНГ

БОЗОР МЕХАНИЗМЛАРИНИ КЕНГАЙТИРИШ

        

16.

Энг зарур иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳаларда (саноат, транспорт, энергетика ва бошқалар) соғлом рақобат муҳитини ривожлантириш, давлат ва тижорат манфаатлари тўқнашувини бартараф этишга қаратган ҳолда, бошқарув тизимини такомиллаштириш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

жадвалга

мувофиқ


Комиссия

17.

Хусусий сектор самарали фаолият кўрсатаётган соҳаларда давлат иштирокидаги тижорат ташкилотларини тузишга чеклов чораларини белгилаш ва амалдаги корхоналарни қайта ташкил этиш, шунингдек, соғлом рақобат муҳитининг ривожланишини чеклаётган алоҳида хўжалик юритувчи субъектларга эксклюзив ҳуқуқлар, индивидуал имтиёзлар ҳамда преференциялар бериш амалиётидан воз кечиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2018 йил

1 февралга

қадар

Иқтисодиёт вазирлиги (Г. Саидова),

Давлат рақобат қўмитаси (Р. Гулямов),

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси (А. Ахмедходжаев), ССП (А. Икрамов)


18.

Қуйидагилар орқали давлатнинг иқтисодий фаолиятдаги иштирокининг аниқ бозор механизмларини ишлаб чиқиш:

давлат активлари ва мулкларини, шу жумладан, давлат унитар корхоналари томонидан бошқаришнинг амалдаги механизмларини таҳлил қилиш;

иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш, давлат улуши бўлган хўжалик юритувчи субъектлар билан давлатнинг ўзаро ҳамкорлиги механизмлари бўйича илғор хорижий тажрибани ўрганиш;

давлат унитар корхоналарини ташкил этиш ва фаолиятига раҳбарлик қилиш тартибини такомиллаштириш, шунингдек, уларнинг сонини оптималлаштириш;

ишончли бошқарувчилар ва давлатнинг ишончли вакилларининг ваколатларини, шунингдек, улар фаолиятининг иқтисодий ва бошқарув самарадорлигини оширишга қаратилган замонавий иш шакллари ва услубларини жорий этиш;

давлат иштирокидаги хўжалик юритувчи субъектларни бошқаришнинг корпоратив механизмларини ривожлантириш.


Таҳлилий материаллар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2018 йил

1 мартга

қадар

Иқтисодиёт вазирлиги (Г. Саидова),

Давлат рақобат қўмитаси (Р. Гулямов),

ССП (А. Икрамов)


19.

Назорат ваколатига эга ижро этувчи ҳокимият органларини (Ўздавнефтгазинспекция, Ўздавэнергоназорат ва бошқалар) уларнинг назорати остидаги хўжалик бошқарув органлари ("Ўзбекнефтгаз" АЖ, "Ўзбекэнерго" АЖ ва бошқалар) ҳисобидан молиялаштириш амалиётидан воз кечиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2018 йил

1 мартга

қадар

Молия вазирлиги (Б. Ходжаев),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

Иқтисодиёт вазирлиги (Г. Саидова),

Давлат рақобат қўмитаси (Р. Гулямов),

Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш. Шерматов)


20.

Ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг долзарб масалаларини (таълим, соғлиқни сақлаш, туризм, коммунал хўжалиги, йўл-транспорт инфратузилмаси) ҳал қилишда нодавлат нотижорат ташкилотлар ва тадбиркорлик субъектларининг кенг иштирокини таъминлашга ҳамда оқибатда бюджет харажатларини камайтиришга қаратилган ижтимоий ва давлат-хусусий шерикликнинг ҳуқуқий ва институционал базасини такомиллаштириш.


"Давлат ва хусусий шериклик тўғрисида"ги қонун лойиҳаси ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

2017 йил

1 ноябрга

қадар


Иқтисодиёт вазирлиги (Г. Саидова),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

вазирлик ва идоралар


21.

Айрим давлат функцияларини:

ижро этувчи ҳокимият органлари функциялари ва давлат хизматларини хусусий секторга ўтказишнинг мақсадга мувофиқлиги нуқтаи назаридан инвентаризация қилиш;

лицензиялаш, сертификатлаштириш, аккредитациядан ўтказиш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари орқали ўтказиладиган функцияларнинг лозим даражада бажарилиши устидан давлат назорати механизмларини жорий этиш орқали хусусий секторга ўтказиш.

Давлат назоратининг ортиқча маъмурий чораларини (лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари), шу жумладан, уларни муқобил тартибга солиш турларига (жавобгарликни мажбурий суғурталаш, мувофиқликни декларациялаш ва бошқалар) алмаштириш орқали қисқартириш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2018 йил

1 мартга

қадар

Вазирлар Маҳкамаси (А. Арипов),

Иқтисодиёт вазирлиги (Г. Саидова),

Молия вазирлиги (Б. Ходжаев),

Давлат рақобат қўмитаси (Р. Гулямов),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

Бош прокуратура (И. Абдуллаев)


         

IV. ВЕРТИКАЛ БОШҚАРУВ ТИЗИМИ ВА ИЖРО ЭТУВЧИ

ҲОКИМИЯТ ОРГАНЛАРИ ҲАМКОРЛИГИНИНГ

МЕХАНИЗМЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

         

22.

Республика давлат бошқарув органлари ваколатларини маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, вилоятдан туман (шаҳар) давлат ҳокимияти органларига ўтказишни назарда тутган ҳолда, давлат бошқарувини босқичма-босқич номарказлаштириш.

Давлат бошқарувининг турли даражадаги ўзаро функция ва ваколатларини, хусусан, умумдавлат миқёсидаги стратегик масалаларни республика ижро этувчи ҳокимият органларида қолдириш, шунингдек, улар томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органларига берилган ваколатлардан лозим даражада фойдаланаётганлиги устидан назорат қилишни аниқ чегаралаш.


Ижро этувчи ҳокимият органларининг янгиланган низомлари ва ташкилий-штат тузилмалари лойиҳалари


жадвалга

мувофиқ


Комиссия

23.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг молиявий имкониятларини, шу жумладан:

маҳаллий бюджетга солиқ ажратмаларини кўпайтириш;

ҳудудларни ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш мақсадида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг солиқ солиш базасини кенгайтиришдан манфаатдорлигини кучайтириш орқали кенгайтириш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2017 йил

1 ноябрга

қадар

Молия вазирлиги (Б. Ходжаев), ДСҚ (Б. Парпиев), Иқтисодиёт вазирлиги (Г. Саидова),

вазирлик ва идоралар


24.

Ҳокимнинг маҳаллий ҳокимият вакиллик органининг раҳбари сифатидаги мақомини унда ижро этувчи ҳокимият раҳбари мақомини сақлаган ва Халқ депутатлари кенгашларининг котибиятини тузган ҳолда қайта кўриб чиқиш орқали маҳаллий давлат ҳокимияти тизимини ташкил этишда ҳокимиятлар бўлиниши тамойилининг амалий рўёбга чиқарилишини таъминлаш.


Янги таҳрирдаги "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги қонун лойиҳаси

2017 йил

1 ноябрга

қадар


Вазирлар Маҳкамаси (А. Арипов),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

Молия вазирлиги (Б. Ходжаев),

Иқтисодиёт вазирлиги (Г. Саидова),

АҚҲМИ (Ф. Мухамедов), ДБА (Р. Касимов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


25.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, айниқса Халқ депутатлари кенгашларининг ижро этувчи ҳокимият органлари ҳудудий бўлинмалари фаолиятини назорат қилиш бўйича роли ва масъулиятини ошириш


26.

Тегишли ваколатларни ҳокимларга босқичма-босқич ўтказиш орқали ҳудудий ижро этувчи ҳокимият органларининг раҳбар кадрларини танлаш ва жой-жойига қўйиш масалаларида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ваколатларини кучайтириш.


27.

Келажакда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва ҳокимлар фаолияти устидан таъсирчан жамоатчилик назоратини таъминлашга қаратилган ҳокимларни сайлаш тартибини жорий этиш.


28.

Ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг долзарб масалаларини ҳал этишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ролини ва фаолият самарадорлигини ошириш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари, комплекс чора-тадбирлар

2017 йил

1 ноябрга

қадар

Иқтисодиёт вазирлиги (Г. Саидова),

"Маҳалла" фонди (Ш. Жавлонов),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


         

V. ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ ТИЗИМИГА СТРАТЕГИК РЕЖАЛАШТИРИШНИНГ

ЗАМОНАВИЙ ШАКЛЛАРИ, ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАР, ИШЛАНМАЛАР

ВА ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ЖОРИЙ ЭТИШ

        

29.

Мамлакатнинг интеллектуал ва технологик салоҳиятини оширишнинг узоқ муддатли сценарийлари асосида устувор соҳа ва тармоқларни инновацион ривожлантиришнинг келажакдаги моделларини шакллантириш имконини берадиган стратегик режалаштириш тизимини яратиш, шу жумладан қуйидагилар орқали:

"қисқа муддатли", "ўрта муддатли" ва "узоқ муддатли" ривожлантириш дастури тушунчаларини қонун ҳужжатларида белгилаш;

иқтисодиёт тармоқларини ва ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг истиқболли узоқ муддатли давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2018 йил

1 мартга

қадар

Иқтисодиёт вазирлиги

(Г. Саидова),

Молия вазирлиги (Б. Ходжаев),

АҚҲМИ (Ф. Мухамедов),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)


30.

Давлат бошқарувининг:

давлат хизматларини кўрсатишнинг тартиб-таомилларини оптималлаштириш ва соддалаштиришга;

давлат органлари фаолиятининг самарадорлигини оширишга қаратилган инновацион шаклларини жорий этиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2018 йил

1 январга

қадар

Фан ва технологиялар агентлиги (М. Болтабаев),

Иқтисодиёт вазирлиги (Г. Саидова),

Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш. Шерматов),

Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги (Ш. Садиков),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

вазирлик ва идоралар


31.

Илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятни ривожлантириш соҳасини, шу жумладан, инновацион ғоялар ва технологияларни ишлаб чиқиш бўйича ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда унга инвестицияларни кенг жалб қилиш, уларни янада ривожлантиришни таъминлайдиган норматив-ҳуқуқий базани шакллантириш.


"Инновация фаолияти тўғрисида"ги қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари, комплекс чора-тадбирлар


2018 йил 1

февралга

қадар

Вазирлар Маҳкамаси (А. Арипов),

Фан ва технологиялар агентлиги (М. Болтабаев),

Фанлар академияси (Б. Юлдашев),

вазирлик ва идоралар


32.

Илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятнинг замонавий ютуқларини жорий этишнинг самарали механизмларини, шу жумладан, илмий-экспериментал ихтисослаштирилган лабораториялар, юқори технологиялар марказлари ва технопаркларни ташкил этиш орқали яратиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари, комплекс чора-тадбирлар


2018 йил

1 январга

қадар

Фан ва технологиялар агентлиги (М. Болтабаев),

Иқтисодиёт вазирлиги (Г. Саидова),

Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги (Ш. Садиков),

вазирлик ва идоралар


33.

Табиатни муҳофаза қилиш, ресурс ва энергия тежайдиган технологияларни кенг жорий этиш, шу жумладан қуйидагилар орқали:

муқобил ва қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг қўллаш;

сувни тозалаш ҳамда чучуклаштиришнинг замонавий шаклларини кенгайтириш, ундан оқилона фойдаланиш.


Комплекс чора-тадбирлар

2017 йил

1 декабрга

қадар

Давлат экология қўмитаси (Б. Кучкаров), "Ўзбекэнерго" АЖ (У. Мустафоев), "Ўзбекнефтегаз" АЖ (А. Султанов), "ЭТМК" АЖ, вазирлик ва идоралар


34.

Илмий тадқиқотлар ўтказиш, илмий лабораторияларни жиҳозлаш, шунингдек, олим ва мутахассисларнинг хорижий стажировкаларини ташкил этиш учун хорижий (халқаро) молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг кредит ва грантларини жалб этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш.


Комплекс ташкилий

чора-тадбирлар

2018 йил

1 февралга

қадар

Инвестиция қўмитаси (А. Ахмедходжаев), Иқтисодиёт вазирлиги (Г. Саидова),

вазирлик ва идоралар


         

VI. ПРОФЕССИОНАЛ ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИНГ САМАРАЛИ

ТИЗИМИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ, ИЖРО ЭТУВЧИ ҲОКИМИЯТ

ОРГАНЛАРИ ТИЗИМИДА КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШНИНГ

ТАЪСИРЧАН МЕХАНИЗМЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ

          

35.

Давлат хизматини ташкил этиш, шу жумладан:

давлат хизматчиларининг ҳуқуқий мақоми, классификацияси;

хизматга қабул қилишнинг шаффоф механизмлари (танлов асосида), кадрлар захирасини шакллантириш, хизматни ўташ, ахлоқ нормаларига риоя этилишини таъминлаш масалаларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш.


"Давлат хизматчилари тўғрисида"ги қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари


2017 йил

1 октябрга

қадар

Вазирлар Маҳкамаси (А. Арипов),

АҚҲМИ (Ф. Мухамедов),

Меҳнат вазирлиги (А. Хаитов),

Молия вазирлиги (Б. Ходжаев),

Иқтисодиёт вазирлиги (Г. Саидова),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши (К. Рафиков)


36.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида ягона давлат кадрлар сиёсатини амалга ошириш учун масъул бўлган ихтисослаштирилган органни ташкил этиш


Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари лойиҳалари


жадвалга

мувофиқ

Вазирлар Маҳкамаси (А. Арипов),

АҚҲМИ (Ф. Мухамедов),

Меҳнат вазирлиги (А. Хаитов),

Молия вазирлиги (Б. Ходжаев),

Иқтисодиёт вазирлиги

(Г. Саидова),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), ДБА (Р. Касимов),

Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши (К. Рафиков)


37.

Давлат бошқаруви соҳасида мутахассислар тайёрлашнинг ва давлат хизматчилари малакасини оширишнинг махсус таълим йўналишларини ишлаб чиқиш, шахсий ютуқ, билим ва касб маҳорати асосида уларнинг фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг замонавий услубларини жорий этиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари, комплекс чора-тадбирлар


2017 йил

1 декабрга

қадар


Вазирлар Маҳкамаси (А. Арипов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), ДБА (Р. Касимов)


38.

Давлат хизматининг жозибадорлигини ошириш, коррупциянинг юзага келиш хавфи ва мансаб суиистеъмолчилигини камайтириш имконини берадиган давлат хизматчилари меҳнатига ҳақ тўлаш ва ижтимоий таъминотининг замонавий тизимини яратиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2018 йил

1 январга

қадар

Молия вазирлиги (Б. Ходжаев),

Меҳнат вазирлиги (А. Хаитов),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

Бош прокуратура (И. Абдуллаев),

Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши (К. Рафиков),

АҚҲМИ (Ф. Мухамедов), ДБА (Р. Касимов)


39.

Ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятининг шаффофлиги ва очиқлигини таъминлаш, жисмоний ва юридик шахсларга ахборот тақдим этишнинг замонавий шаклларини жорий қилиш, жамият ва бизнес билан ўзаро ҳамкорлик қилишда ортиқча маъмурий сарф-харажатларга барҳам бериш.


"Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида"ги қонун лойиҳаси


2017 йил

1 октябрга

қадар


Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

Иқтисодиёт вазирлиги (Г. Саидова),

ДСҚ (Б. Парпиев),

ДБҚ (М. Тохирий),

Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш. Шерматов),

вазирлик ва идоралар


40.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш, аҳоли билан очиқ мулоқотни йўлга қўйишнинг янги, самарали механизм ва услубларини жорий этиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари, комплекс чора-тадбирлар


2017 йил

1 октябрга

қадар


Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш. Шерматов), вазирлик ва идоралар


41.

Иш вақти ва моддий-ишлаб чиқариш ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳисобига ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг меҳнат унумдорлигини ошириш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари, комплекс чора-тадбирлар


2017 йил

1 декабрга

қадар


Вазирлар Маҳкамаси (А. Арипов),

Меҳнат вазирлиги (А. Хаитов),

АҚҲМИ (Ф. Мухамедов),

Молия вазирлиги (Б. Ходжаев),

вазирлик ва идоралар


                

Изоҳ: норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг турлари уларни тайёрлаш жараёнида лойиҳага киритилаётган масалалар доирасига қараб ўзгартирилиши (бир ҳужжатга бирлаштирилиши) мумкин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 18 сентябрь, 37-сон, 979-модда










































Время: 0.0054
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск