ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Давлат дастурлари, концепциялари ва уларни амалга ошириш / Ижтимоий соҳа /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.09.2017 й. 746-сон "Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларини сарҳисоб қилишнинг янги концепциясини тасдиқлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.09.2017 й.

N 746




МАМЛАКАТНИ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ

РИВОЖЛАНТИРИШ ЯКУНЛАРИНИ САРҲИСОБ

ҚИЛИШНИНГ ЯНГИ КОНЦЕПЦИЯСИНИ

ТАСДИҚЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Жуда қисқа давр мобайнида мамлакатни жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли учун муносиб ҳаёт шароитларини яратиш мақсадида жойларда ишларнинг ҳақиқий аҳволини ҳар томонлама ва чуқур ўрганиш, халқ билан бевосита мулоқот ўрнатишнинг сифат жиҳатидан янги ва самарали шаклларини жорий этиш, айниқса, мамлакатимизнинг барча туман ва шаҳарларини қамраб олган ҳолда жойларга чиқиб фуқароларни қабул қилиш бўйича кенг қамровли тадбирларни амалга оширишга қаратилган қатор давлат ва ҳудудий дастурлар қабул қилинди.

Жойларда аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш мақсадида, шунингдек, фуқароларимизнинг талаб ва таклифларига биноан қисқа вақт ичида шаҳарларда - кўп қаватли, қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар асосида арзон уйлар қуриш, ичимлик сув, иссиқлик таъминоти, канализация тизимларини модернизация қилиш, шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини жадал ривожлантиришни таъминлаш, хусусий мулкни ҳар томонлама муҳофаза қилиш ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир дастурлар қабул қилинди ва амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, давлат органлари ишини ташкил этишнинг амалдаги механизмлари, ижро этувчи ва вакиллик ҳокимияти органларининг бугунги кундаги ўзаро ҳамкорлиги ҳолати мазкур вазифаларни самарали амалга ошириш, аҳолининг кундалик муаммоларига ўз вақтида ечим топиш имконини бермаяпти.

Республика органларининг туман ва шаҳарлардан узилиб қолганлиги ҳар бир маъмурий-ҳудудий бирлик бўйича уларнинг ўзига хос хусусиятлари ва ривожланиш даражасини инобатга олган ҳолда манзилли амалий чораларни ишлаб чиқиш имконини бермаяпти.

Республика ва маҳаллий бюджет маблағларини шакллантириш, тақсимлаш, инвестиция дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишнинг жорий тартиби, биринчи навбатда, энг устувор лойиҳаларнинг манзилли, ўз вақтида ва мутаносиб равишда молиялаштирилишини таъминлай олмаяпти.

Давлат органлари фаолияти натижаларини баҳолашда улар томонидан амалга оширилаётган ишлар аҳолининг ҳаёт сифатини қанчалик яхшилаётганига ҳамда маҳалла ва туманларнинг (шаҳарларнинг) ижтимоий-иқтисодий ривожланишини янада жадаллаштиришга бўлган таъсири етарлича эътиборга олинмаяпти.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал ва Халқ қабулхоналарига тушган бир миллиондан ортиқ мурожаатлар юқоридагилардан далолат бермоқда.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни сўзсиз амалга ошириш, биринчи навбатда, жамоатчилик олдида ҳисобот бериш шакллари ва усулларини тубдан такомиллаштириш, ижроия ва вакиллик ҳокимияти органлари томонидан жойларда мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларга ўз вақтида барҳам бериш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 8 августдаги ПҚ-3182-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларини сарҳисоб қилишнинг янги концепцияси (кейинги ўринларда Концепция деб аталади) ва Концепция схемаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ;

жойларда аниқланган муаммо ва камчиликларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ҳамда ҳал этишнинг намунавий "йўл харитаси" макети (кейинги ўринларда "йўл харитаси" деб аталади) 3-иловага мувофиқ;

уйма-уй юришни ҳисобга олиш дафтари макети 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси комплекслари, вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари, прокуратура, ички ишлар ва давлат солиқ хизмати ҳудудий органлари раҳбарлари:

мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларини сарҳисоб қилиш ишлари ушбу Концепция асосида ўтказилишига ва тасдиқланган йўл хариталарининг ўз вақтида самарали ижросини таъминлашга;

ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ҳолатини доимий ва манзилли ўрганиш борасида ҳамкорликда олиб бориладиган тизимли фаолиятини ташкил этиш ва натижаси юзасидан мутасаддиларнинг халқ олдида ҳисобот бериши учун шахсан масъул эканлиги белгилансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Хўжалик фаолияти бошқармаси уйма-уй юришни ҳисобга олиш дафтарини уч кун муддатда зарур нусхада чоп этилишини ва Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларига етказилишини таъминласин.

Уйма-уй юришни ҳисобга олиш дафтарини чоп этиш ва тарқатиш масалалари билан боғлиқ бўлган харажатлар Вазирлар Маҳкамасининг захира фонди ҳисобидан белгиланган тартибда қопланиши маълумот учун қабул қилинсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров, иқтисодиёт вазири Г.К. Саидова ва молия вазири Б.А. Хўжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                      А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 19 сентябрдаги

746-сон қарорига

2-ИЛОВА



Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш

якунларини сарҳисоб қилиш янги концепциясининг

СХЕМАСИ





I. Туман (шаҳар) даражасида



































Халқ депутатлари Кенгашларининг

йиғилишида









































     

1) туман (шаҳар)ларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари бўйича жойларда муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш масалалари бўйича "йўл-хариталари"ни тасдиқлаш

         


       

2) Туман (шаҳар) халқ депутатлари Кенгашларининг йиғилишларида ҳар чоракда камида бир марта "йўл-хариталари"ни муҳокама қилиш ва унинг ўз вақтида бажарилиши ва масъулларнинг иш фаолиятига холис баҳо бериш

       





























     

Туман (шаҳар) ҳокими, прокуратура, ички ишлар ва солиқ хизмати органларининг туман (шаҳар) раҳбарлари - туманлар (шаҳарлар) ва маҳаллалардаги асосий муаммоларни шакллантириш ва уларни бартараф этишга масъул ҳисобланади.

          


       

Туман (шаҳар) халқ депутатлари Кенгашлари томонидан тасдиқланган ҳисоботни ("йўл-хариталари"нинг ижроси), шунингдек ваколатидан ташқарида бўлган ва ҳал этилмаган муаммолар бўйича маълумотларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига, мутасадди давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун юбориш

        































II. Қорақалпоғистон Республикаси

Вазирлар Кенгаши, вилоятлар,

Тошкент шаҳри даражасида


























Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи

Кенгеси, вилоятлар, Тошкент шаҳар халқ

депутатлари Кенгашларининг йиғилишларида


















































       

1) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари бўйича жойларда муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш масалалари юзасидан "йўл-хариталари"ни тасдиқлаш

           


      

2) Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг йиғилишларида ҳар чоракда камида бир марта "йўл-хариталари"ни муҳокама қилиш ва унинг ўз вақтида бажарилиши, масъулларнинг иш фаолиятига холис баҳо бериш

         





























       

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари, прокуратура, ички ишлар ва давлат солиқ хизмати органларининг ҳудудий тузилма раҳбарлари - ҳудудлардаги асосий муаммоларни шакллантириш ва уларни бартараф этишга масъул ҳисобланади

      


       

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашлари томонидан тасдиқланган ҳисоботларни ("йўл-хариталари"нинг ижросини), шунингдек ваколатидан ташқарида бўлган ва ҳал этилмаган муаммолар бўйича маълумотларни мутасадди давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун юборади

          
































III. Давлат ва хўжалик бошқаруви

органлари даражасида





































Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари

ҳайъатларининг кенгайтирилган

йиғилишларида

































































        

1) Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари бўйича туман (шаҳар) ва ҳудудлардаги ўзларига тегишли муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш масалалари бўйича "йўл-хариталари"тасдиқланиши

          


        

2) Шакллантирилган муаммоларни самарали ва ўз вақтида ҳал этиш бўйича "йўл-хариталари"ни давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳайъатлари йиғилишларида ҳар чоракда камида бир марта муҳокама қилиш

         





























       

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари туман (шаҳар) ҳамда ҳудудлар бўйича ўзларига тегишли муаммоларни шакллантириш ва ҳал этиш учун масъул ҳисобланади

             


       

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ваколатидан ташқари ҳал этилмаган масалалар юзасидан тегишли комплекс раҳбарларига маълумотлар киритиш

         
































IV. Вазирлар Маҳкамаси комплекслари

даражасида





































Вазирлар Маҳкамаси комплекслари

йиғилишларида

































































      

1) Вазирлар Маҳкамаси комплексларининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари бўйича туман (шаҳар) ва ҳудудлардаги комплексга тегишли муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш масалалари юзасидан "йўл-хариталари"ни тасдиқлаш

           


      

2) Шакллантирилган муаммоларни самарали ва ўз вақтида ҳал этиш бўйича "йўл-хариталари" ижросини Вазирлар Маҳкамасининг комплекслари раҳбарлари томонидан ҳар чоракда камида бир марта муҳокама қилиш

          





























     

Вазирлар Маҳкамаси комплекси раҳбарлари - комплексга тегишли асосий муаммоларни шакллантириш ва уларни ҳал этишга масъул ҳисобланади

        


       

Комплексга тегишли бўлмаган масалаларни Вазирлар Маҳкамасига ва унинг Раёсатига кўриб чиқиш учун киритиш

         
































V. Вазирлар Маҳкамаси даражасида





































Вазирлар Маҳкамаси ва Вазирлар

Маҳкамаси Раёсати йиғилишларида

































































    

1) Тармоқларни ва ҳудудларни ривожлантириш, шунингдек, жойларда аниқланган муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш

           


    

2) Вазирлар Маҳкамаси йиғилишларини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан ўтказиш ҳамда қарор қабул қилиш

        





























       

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ишчи орган - Вазирлар Маҳкамаси йиғилишларидаги асосий муаммоларни шакллантириш, улар ижросини қатъий назоратга олиш ва натижаси юзасидан Вазирлар Маҳкамаси Раёсатида ҳисобот беришга масъул ҳисобланади

       


     

Вазирлар Маҳкамасига киритилган масалалар бўйича қарорлар қабул қилиш ва ушбу қарорларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига киритиш

          

      





Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 19 сентябрдаги

746-сон қарорига

3-ИЛОВА



Жойларда аниқланган муаммо ва камчиликларни ҳар

томонлама таҳлил қилиш ва ҳамда ҳал этишнинг

намунавий "йўл харитаси" макети

НАМУНА

"ТАСДИҚЛАЙМАН"

туман (шаҳар) ҳокими

_____________________

2017 йил "___" _______

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманини комплекс

ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг турмуш

тарзи ва ижтимоий муҳофазасини яхшилаш, тадбиркорликни

ривожлантириш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича

ишларни ташкил этиш юзасидан 2018 йилга мўлжалланган

(ҳар чоракда янгиланиб борилади)

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

     

Т/р

Фуқаролар йиғини номи

Чора-тадбирлар

номи

Амалга ошириш

механизми


Тахминий

харажатлар,

молиялашти-

риш манбаи


Амалга

ошириш

муддат-

лари


Масъул

ижрочилар


    

1-сектор бўйича


"Йўл харитаси" - Дастурни амалга ошириш бўйича кутилаётган натижалар:

- "йўл харитаси"га киритилган маҳаллалар - __ та (_________, _________)

- "йўл харитаси"да белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш учун белгиланган молиявий маблағларнинг тахминий ҳажми - _________ млрд сўм;

- "йўл харитаси" доирасида капитал таъмирланадиган объектлар - __ та;

- "йўл харитаси" доирасида таъмирланадиган ички йўллар (км) - __ км;

- "йўл харитаси" доирасида бандлиги таъминланадиган фуқаролар - __ нафар.


      

I. Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, шу жумладан, ногиронлар

ва муҳтож оилаларга манзилли ёрдам кўрсатиш:

     

1.

Ушбу

"Йўл харитаси" - Дастурга киритилган МФЙлар

МФЙлар ҳудудидаги ногиронлар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш

1. МФЙ ҳудудидаги ногирон ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар рўйхатларини шакллантириш.

2. Рўйхатга киритилган оилаларни зарур дори воситалари, ногиронлик аравачалари билан таъминлаш.

3. Рўйхатга киритилган оилалар билан касаначилик, сартарошлик, қандолатчилик, атторлик, пойабзални таъмирлаш фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида асбоб-ускуналар сотиб олиши учун имтиёзли кредитлар олишлари юзасидан суҳбатлар ўтказиш.

4. Рўйхат асосида 50 та хонадонга 100 тадан товуқ боқиш учун имтиёзли банк кредитларини олишда амалий ёрдам бериш.

5. Рўйхат асосида 50 та хонадонда 1 сотихли иссиқхона қуриш учун имтиёзли банк кредитларини олишда амалий ёрдам кўрсатиш.

6. Туман жамоатчилик назорати гуруҳи томонидан ушбу чора-тадбирлар ижроси устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш.




150 млн сўм

(тумандаги тижорат банкларининг кредитлари ҳисобига)



2 млрд сўм

(тумандаги тижорат банкларининг кредитлари ҳисобига)

10 сентябргача





1 октябргача


1 ноябргача





1 декабргача

туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи (______________),

туман соғлиқни сақлаш бўлими (_________),

"Маҳалла" фондининг

туман бўлинмаси

(_____________),

Агробанкнинг туман филиали (_________),

Халқ банкининг

туман филиали

(______________),

туман хотин-қизлар қўмитаси раиси

(_______________)


2.








3.








II. Тадбиркорликни ривожлантириш, инвестициялар жалб этиш:

4.

МФЙ номи

Маҳалла аҳолисининг тадбиркорлик соҳасидаги тажрибасини инобатга олиб томорқа маданиятини ривожлантириш, оилавий бизнесни шакллантириш натижасида фуқароларнинг иқтисодий маданиятини ошириш ва моддий эҳтиёжларини қаноатлантириш орқали фуқаролар ўртасида салбий ҳолатларнинг олдини олишга эришиш.


1. Ҳудудлардаги ўз бизнесини йўлга қўйган самарали фаолият юритаётган тадбиркорлар иштирокида тарғибот-ташвиқот тадбирларини ўтказиш.

2.Хотин-қизлар ўртасида тадбиркорлик тажрибасини ошириш мақсадида семинарлар ўтказиш.

3. Маҳаллада томорқа маданиятини ошириш мақсадида 20 та оиланинг имтиёзли кредит олиб лимон ва оилавий тадбиркорликни йўлга қўйишларини ташкил қилиш.

энг кам ойлик иш ҳақининг 100 баробари миқдорида

(тижорат банкларининг кредит маблағлари)

МФЙ кафиллиги асосида

1 октябрга қадар








мунтазам равишда

Тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари туман бўлими

(______________)

"Маҳалла" фонди туман бўлинмаси (_________),

Туман хотин-қизлар қўмитаси (__________),

туман ИИБ (__________),

тижорат банклари,

МФЙ Кенгашлари

5.








III. Томорқа участкаларидан самарали фойдаланиш:

6.

Хонобод МФЙ

Маҳалладаги жами 1200 гектар томорқа ер майдонига тўлиқ экин экишни, хонадонларнинг камида 15%ига иссиқхона 50%ига томорқа ерларига экин экишни ташкил этиш.

Банклар томонидан берилган имтиёзли кредитлар асосида иссиқхонани қуриш ва томорқа ердан фойдаланиш учун керакли жиҳозлар олинишини ташкил этиш.

1. Уйма-уй юриб томорқа ерларига экин экмаган аҳолини аниқлаш.

2. Аниқланган аҳолига экин экишни тушунтириш ва экинларни тўлиқ эктириш.

3. Томорқасида иссиқхона ташкил этишга хоҳиши бор фуқароларни аниқлаш.

4. Иссиқхона ташкил этувчи аҳолига кредит маблағларини олиб беришда кўмаклашиш.

5. Томорқадан намунали фойдаланаётган оилаларнинг амалга оширган ишлари бўйича кўргазмали семинарлар ўтказиш.

6. Туман жамоатчилик назорати гуруҳлари ва фуқаролар йиғинлари Кенгашлари томонидан аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш жамоатчилик назоратини амалга ошириш.


энг кам ойлик иш ҳақининг 100 баробари миқдорида

(тижорат банкларининг кредит маблағлари)

МФЙ кафиллиги асосида

10 сентябрь кунига қадар рўйхатини аниқлаш






мунтазам равишда

Тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари туман бўлими

(_____________)

"Маҳалла" фонди туман бўлинмаси (__________),

тижорат банклари,

МФЙ Кенгашлари

7.








8.








9.








10.








IV. Мева-сабзавотчилик, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик

ва бошқа қишлоқ хўжалиги фаолияти турларини ривожлантириш:

11.

Яйпан МФЙ

Мева-сабзавотчилик, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик ва бошқа қишлоқ хўжалиги фаолияти турларини ривожлантириш мақсадида аҳолини ушбу йўналишга жалб қилиш

1. Лойиҳа ташаббускорларини аниқлаш.

2. Лойиҳани амалга ошириш учун дастлабки техник-иқтисодий асосларни ишлаб чиқиш.

3. Лойиҳа асосида бўш иш ўринларини яратиш.

4. Бўш иш ўринларига МФЙ аҳолисини жалб этиш

150 млн сўм

(тумандаги тижорат банкларининг кредитлари ҳисобига)

2 млрд сўм

(тумандаги тижорат банкларининг кредитлари ҳисобига)

10 сентябрь


20 сентябрь



25 сентябрь


30 сентябрь

туман ДСИ (_________),

"Маҳалла" фондининг

туман бўлинмаси

(____________),

Агробанкнинг

туман филиали

(____________),

Халқ банкининг

туман филиали

(____________),

туман хотин-қизлар қўмитаси раиси

(_____________)

туман тижорат банклари

МФЙ Кенгашлари


12.








V. Аҳолининг уй-жой ва коммунал шароитларини яхшилаш,

ҳудудларни ободонлаштириш:

13.

Янгиобод МФЙ

МФЙ ҳудудидаги 45 та 2 қаватли уй-жойларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш ҳамда ободонлаштириш ишларини амалга ошириш

1. МФЙ ҳудудида 4 та ХУЖМШ фаолиятини ташкил этиш, 45 та 2 қаватли уй-жойларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш ҳамда ободонлаштириш ишларини амалга ошириш.

2. 45 та кўп қаватли уйлар атрофидаги ноқонуний қурилмаларни бузиш.

3. МФЙ ҳудудида архитектура талабларига жавоб берадиган замонавий ҳожатхона ва тандирхоналар қуриш.

4. МФЙ ҳудудида 15 та болалар майдончаларини ташкил этиш.

5. Электр энергияси, табиий газ ва ичимлик сув билан узлуксиз таъминлаш


3 млрд 200 млн сўм

(Халқ банки ва "Агробанк"нинг туман филиаллари кредит маблағлари ҳисобига)


700 млн сўм

(маҳаллий бюджет маблағлари)

200 млн сўм

(ташаббускорлар ҳомийлар маблағи ҳисобидан)

1 сентябрга қадар






1 сентябрга қадар


1 сентябрга қадар



туман ҳокими ўринбосари (_________),

Халқ банки, (_________)

Агробанк (_________)

туман қурилиш ва архитектура бўлими (____________),

туман ободонлаштириш бошқармаси (________)

туман молия бўлими (____________)

ХУЖМШ раислари

14.








VI. Ижтимоий объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал

таъмирлаш, йўл, электр энергияси, газ, сув ва иссиқлик

таъминоти қувурларини таъмирлаш

15.








16.








VII. Аҳоли, шу жумладан, вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида

ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ва профилактика қилиш:

17.

Тинчлик МФЙ

Маҳаллада уюшқоқлик кучлилиги, оқсоқоллар фикри муҳим аҳамиятга эгалигини ҳисобга олиб, уларнинг таъсир доирасидан унумли фойдаланиш, маҳаллада хотин-қизлар ўртасида ўз жонига қасд қилиш, жиноятчилик, оилавий ажримларга сабаб бўлаётган ҳолатлар, фоҳишабозлик каби иллатларнинг салбий оқибатлари, авлодларимизнинг комил инсон бўлиб вояга етишига таъсири юзасидан тушунтириш-тарғибот ишларини олиб бориш.


1. Туман миқёсида, маҳаллада ташкил этиладиган маънавий тадбирларга атоқли инсонларни жалб этиш, ҳаётий тажрибаларини тарғиб қилиш орқали маҳаллада салбий ҳолатлар содир бўлишининг олдини олиш юзасидан жамоатчи ва масъул ходимларнинг қўшма чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва белгиланган муддатда амалга ошириш.

2. Туман жамоатчилик назорати гуруҳлари ва фуқаролар йиғинлари Кенгашлари томонидан маҳаллаларда ва оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни, таълим муассасалари фаолиятини ўрганиш ҳамда аниқланган муаммоларни бартараф этиш устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш.


-

1 сентябрдан бошлаб алоҳида режа асосида





мунтазам равишда

Туман ҳокимининг ўринбосари

(___________)

Ёшлар иттифоқи туман бўлими


Туман хотин-қизлар қўмитаси (__________), "Маҳалла" фонди туман бўлинмаси (_________), "Аёллар маслаҳат маркази" туман бўлими

(_____________),

туман ИИБ (__________),

тиббиёт бирлашмаси (____________)

МФЙ Кенгашлари


18.








19.








VIII. *

20.








21.








2-сектор бўйича

"Йўл харитаси" - Дастурни амалга ошириш бўйича кутилаётган натижалар:

I. Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, шу жумладан, ногиронлар

ва муҳтож оилаларга манзилли ёрдам кўрсатиш:

22.








23.








24.








II. Тадбиркорликни ривожлантириш, инвестициялар жалб этиш:

25.








26.








III. Томорқа участкаларидан самарали фойдаланиш:

27.








28.








IV. Мева-сабзавотчилик, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик,

асаларичилик ва бошқа қишлоқ хўжалиги фаолияти

турларини ривожлантириш:

29.








30.








V. Аҳолининг уй-жой ва коммунал шароитларини яхшилаш,

ҳудудларни ободонлаштириш:

31.








32.








VI. Ижтимоий объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал

таъмирлаш, йўл, электр энергияси, газ, сув ва иссиқлик

таъминоти қувурларини таъмирлаш:

33.








34.








VII. Аҳоли, шу жумладан, вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида

ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ва профилактика қилиш:

35.








36.








37.








VIII. *

38.








3-сектор бўйича

"Йўл харитаси" - Дастурни амалга ошириш бўйича кутилаётган натижалар:

I. Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, шу жумладан, ногиронлар

ва муҳтож оилаларга манзилли ёрдам кўрсатиш:

39.








40.








41.








II. Тадбиркорликни ривожлантириш, инвестициялар жалб этиш:

42.








43.








44.








III. Томорқа участкаларидан самарали фойдаланиш:

45.








46.








IV. Мева-сабзавотчилик, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик,

асаларичилик ва бошқа қишлоқ хўжалиги фаолияти

турларини ривожлантириш:

47.








48.








49.








V. Аҳолининг уй-жой ва коммунал шароитларини яхшилаш,

ҳудудларни ободонлаштириш:

50.








51.








VI. Ижтимоий объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал

таъмирлаш, йўл, электр энергияси, газ, сув ва иссиқлик

таъминоти қувурларини таъмирлаш:


52.








VII. Аҳоли, шу жумладан, вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида

ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ва профилактика қилиш:

53.








VIII. *

54.








4-сектор бўйича

"Йўл харитаси" - Дастурни амалга ошириш бўйича кутилаётган натижалар:

I. Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, шу жумладан, ногиронлар

ва муҳтож оилаларга манзилли ёрдам кўрсатиш:

55.








56.








57.








II. Тадбиркорликни ривожлантириш, инвестициялар жалб этиш:

58.








59.








III. Томорқа участкаларидан самарали фойдаланиш:

60.








61.








IV. Мева-сабзавотчилик, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик,

асаларичилик ва бошқа қишлоқ хўжалиги фаолияти

турларини ривожлантириш:

62.








63.








V. Аҳолининг уй-жой ва коммунал шароитларини

яхшилаш, ҳудудларни ободонлаштириш:

64.








65.








VI. Ижтимоий объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал

таъмирлаш, йўл, электр энергияси, газ, сув ва иссиқлик

таъминоти қувурларини таъмирлаш:


66.








VII. Аҳоли, шу жумладан, вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида

ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ва профилактика қилиш:

67.








VIII. ****

68.








_________ туман прокурори


__________ тумани ички ишлар бўлими бошлиғи


_________ тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи


*) Изоҳ: "Йўл харитаси"да бошқа соҳаларда мавжуд муаммолар ва уларни ҳал қилиш юзасидан чоралар белгиланиши мумкин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 19 сентябрдаги

746-сон қарорига

4-ИЛОВА



УЙМА-УЙ ЮРИШНИ ҲИСОБГА ОЛИШ

ДАФТАРИ

           

(Сектор раҳбарининг Ф.И.О.)

      

(Сектор раҳбарининг лавозими, ишлаш жойи, манзили)

     

(Сектор раҳбарини тайинлаш ва бириктириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенеси Раиси, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори рақами ва санаси)

Туман (шаҳар)

ҳокими



Туман (шаҳар)

прокурори



Туман (шаҳар) Ички ишлар

бошқармаси бошлиғи



Туман (шаҳар) Давлат солиқ

инспекцияси бошлиғи


Ф.И.О.



Ф.И.О.



Ф.И.О.



Ф.И.О.


_______имзо / М.Ў.


_______имзо / М.Ў.


_______имзо / М.Ў.


_______имзо / М.Ў.

Т/р

Уйма-уй юриш

ўтказилган сана


Уйма-уй юришнинг

аниқ давом этган

вақти


Юриш ўтказилган

уй хўжалиги эгаси


Юриш ўтказилган

уй хўжалиги эгасининг

тўлиқ манзили


Юриш ўтказилган

уй хўжалиги эгаси

томонидан кўтарилган

муаммолар


1

2


3

4

5

6

1.

кк.оо.йййй

соат "... : ..." дан

соат "... : ..." гача

Ф.И.О.

Вилоят: ...

Туман (шаҳар): ...

ҚФЙ: ...

Маҳалла: ...

Уй N: ...


1. ...

2. ...

3. ...

2.







3.







Юриш ўтказилганда

Сектор раҳбари

томонидан

аниқланган

муаммолар


Аниқланган

муаммоларни

бартараф этиш

бўйича чоралар ва

уларни бажариш

муддати


Уй хўжалиги

эгасининг

муаммоларни

бартараф этиш

бўйича чоралар

билан танишиб

чиққанлиги тасдиғи


Аниқланган муаммоларни

бартараф этиш бўйича

чоралар бажарилиши

(чораларда белгиланган

муддатлар ўтгандан сўнг

тўлдирилади)


Уй хўжалиги эгаси

томонидан муаммолар

бартараф этилганлиги

тасдиғи

(белгиланган чоралар

амалга оширилганидан

сўнг тўлдирилади)

7


8

9

10-1

10-2

1. ...

2. ...

3. ...

1. ... (сана - гача);

2. ... (сана - гача);

3. ... (сана - гача).

Уй хўжалиги эгаси Ф.И.О. ва имзоси

1. Бажарилди/Бажарилмади - Изоҳ;

2. Бажарилди/Бажарилмади - Изоҳ;

3. Бажарилди/Бажарилмади - Изоҳ.


Уй хўжалиги эгаси Ф.И.О. ва имзоси







Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz), 2017 й.












































Время: 0.0187
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск