ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.10.2017 й. 831-сон "Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида "Ахсикент" археология мероси объектини муҳофаза қилиш ва тадқиқ этиш ўдгорлик мажмуасини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.10.2017 й.

N 831




НАМАНГАН ВИЛОЯТИНИНГ

ТЎРАҚЎРҒОН ТУМАНИДА "АХСИКЕНТ"

АРХЕОЛОГИЯ    МЕРОСИ    ОБЪЕКТИНИ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВА ТАДҚИҚ ЭТИШ

ЁДГОРЛИК МАЖМУАСИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Халқимизнинг қадимий тарихи ва бой маданиятини тиклаш, муқаддас қадамжоларини обод қилиш бўйича амалга оширилаётган ишларни изчил давом эттириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Наманган вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва Фанлар академиясининг:

Наманган вилояти Тўрақўргон туманида "Ахсикент" археология мероси объектини муҳофаза қилиш ва тадқиқ этиш ёдгорлик мажмуасини (кейинги ўринларда мажмуа деб аталади) барпо этиш;

мажмуада Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳайкалини ўрнатиш, турли тарихий- маърифий тадбирлар ўтказиладиган меъморий ансамблни ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


2. Наманган вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда:

бир ой муддатда мажмуа қурилиши учун зарур ер участкасининг белгиланган тартибда ажратилишини;

мажмуа қурилиши учун ажратилган ҳудудда кўчмас мулк объектлари мавжуд бўлган тақдирда, уларнинг эгалари бўлган фуқаролар ва юридик шахсларга пул компенсацияларини Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 майдаги 97-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ тўланишини таъминласин.


3. Мажмуани сақлаш, унинг иш фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида Наманган вилояти ҳокимлиги муассислигида давлат унитар корхонаси шаклидаги "Ахсикент" археология мероси объектини муҳофаза қилиш ва тадқиқ этиш дирекцияси (кейинги ўринларда дирекция деб аталади) ташкил этилсин.


4. Қуйидагилар дирекциянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

мажмуани лозим даражада муҳофаза қилиш, бут сақланишини таъминлаш ва белгиланган тартибда рухсатнома олган археологлар томонидан археология қидирувлари, археология қазишмалари ва археология назоратини ташкил этиш, чуқур илмий археология тадқиқот натижалари асосида мажмуанинг илмий-тарихий концепциясини ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш;

қадимий Ахсикент шаҳрига оид республикамиз ва хорижда сақланаётган манбаларни малакали мутахассис ва экспертлар, олимларни жалб этган ҳолда атрофлича тадқиқ этиш, улар ҳақидаги батафсил маълумотлар базасини яратиш ва мунтазам янгилаб бориш, халқаро илмий анжуманлар ташкил этиш, нашр материалларини тайёрлаш ва уларни оммавий ахборот воситалари орқали кенг тарғиб этиш;

тарихий-илмий асослар бўйича қадимий Ахсикент шаҳрининг макетларини тайёрлаш, археология ашёлари, қадимий қўлёзма ва тошбосма китоблар, тарихий далил ва ҳужжатлар. осори-атиқалар, замонавий илмий-тадқиқот ишлари, китоб ва тўпламлар, видео ва фото ҳужжатлар каби бошқа манбалар ҳисобидан музейлаштирилган экспозиция-кўргазма яратиш, юқори технологияларга асосланган ахборот-ресурс маркази фаолиятини самарали йўлга қўйиш;

туристлар, илмий тадқиқотчилар ва ташриф буюрувчилар учун қулай шарт-шароит яратиш, тарихий кўринишни сақлаган ҳолда мажмуанинг муҳофаза ҳудудидан ташқарисида замонавий комплекс дам олиш масканларини ташкил этиш ва мажмуанинг туристик салоҳиятини ошириш юзасидан бошқа зарур чора-тадбирларни амалга ошириш.


5. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Маданият вазирлиги ва Наманган вилояти ҳокимлиги билан биргаликда:

бир ой муддатда дирекцияни малакали мутахассислар билан тўлдирилишини;

дирекциянинг хорижий давлатлардаги музей ва фондлар, архивлар, илмий-маданий муассасалар билан ўзаро маданий алоқаларини ўрнатилишида амалий ёрдам кўрсатилишини;

қадимий Ахсикент шаҳри тарихи ва маданиятига оид хорижда сақланаётган маданий бойликларнинг асл ёки кўчирма нусхалари, фото ва видеотасвирлари Ўзбекистон Республикасига олиб келинган тақдирда (қайтарилганида), зарур илмий-тадқиқот ишлари бажарилганидан сўнг, уларни дирекцияга текин берилишини таъминласин.


6. Наманган вилояти ҳокимлиги бир ой муддатда:

дирекция уставини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

зарур алоқа турлари ва воситалари, шунингдек бутунжаҳон Интернет тармоғидан фойдаланиш имкониятини таъминласин.


7. Мажмуани ташкил этиш, қайта тиклаш ва реконструкция қилиш, таъмирлаш ва унинг фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида Наманган вилояти ҳокимлигида махсус жамғарма (кейинги ўринларда жамғарма деб аталади) ташкил этилсин.

Қуйидагилар жамғармани шакллантириш манбалари этиб белгилансин:

мажмуани сақлаш харажатлари учун Наманган вилояти маҳаллий бюджетининг қўшимча маблағлари;

давлат буюртмаси асосида илмий тадқиқотларни бажариш учун Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ажратиладиган мақсадли грант маблағлари;

халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тўғрисида низомни ишлаб чиқиб, белгиланган тартибда тасдиқлансин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги дирекцияга маданий-гуманитар соҳадаги нуфузли халқаро ва хорижий ташкилотлар билан илмий ҳамкорлик ўрнатиш ва ривожлантиришда амалий ёрдам кўрсатсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан 2018-2021 йиллар учун тасдиқланадиган давлат буюртмасида белгиланган илмий тадқиқотлар учун Давлат илмий дастурлари доирасидаги илмий лойиҳаларга ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан мажмуа объектида археология тадқиқотларини олиб бориш учун мақсадли грантлар ажратилишини таъминласин.

10. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси мажмуани барпо этиш лойиҳасини амалга ошириш доирасида лойиҳа-смета ҳужжатларининг давлат экспертизасидан ўтказилишини белгиланган тартибда таъминласин ҳамда бажарилаётган қурилиш-монтаж ишларининг сифати, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилиши юзасидан давлат архитектура-қурилиш назоратини ўрнатсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда дирекция фаолиятини ташкил этиш, мамлакатимиз тарихи ва маданиятига оид, хорижда сақланаётган маданий бойликларнинг маълумотлар базаси - реестрини яратиш, уларнинг кўчирма нусхалари, фото ва видео тасвирларини Ўзбекистон Республикасига олиб келиш, турли анжуман, конференция ва кўргазмалар ташкил этиш учун имтиёзли хорижий кредитлар ва грантларни жалб қилиш бўйича халқаро молиявий институтлар ва хорижий донорлар билан алоқалар ўрнатилишига амалий ёрдам кўрсатсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, "Ўзбекэнерго" АЖ, "Ўзтрансгаз" АЖ мажмуани тегишли ташқи муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмаси билан ўрнатилган тартибда таъминласин.


13. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Наманган вилояти ҳокимлиги ва Маданият вазирлиги мажмуага маҳаллий ҳамда хорижий зиёратчилар ва сайёҳларнинг кенг кўламли ташрифларини ташкил этиш учун барча зарур шарт-шароитларни яратиш чораларини кўрсинлар.


14. Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига мажмуани барпо этиш ва унинг фаолиятини йўлга қўйиш билан боғлиқ ишларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.


15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, Наманган вилояти ҳокими Х.Х. Бозаров ва Тўрақўрғон тумани ҳокими Ғ.С. Муродхўжаев заммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Бош вазири                               А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 17 октябрь






































Время: 0.0048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск