язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари/ 2017 й./ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.10.2017 й. ПФ-5216-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

30.10.2017 й.

N ПФ-5216



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ихтисослаштирилган тиббий ёрдамни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 20 июндаги ПҚ-3071-сонли қарорига мувофиқ ҳамда замон талабларига жавоб берадиган самарали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам тизимини шакллантиришни давом эттириш, шунингдек, республика аҳолисига кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини яхшилаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шодмонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                              Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 30 октябрдаги

ПФ-5216-сонли Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритиладиган

ўзгартиш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Соғликни сақлаш тизимини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 26 февралдаги ПФ-3214-сонли Фармонида:


а) 3-бандининг биринчи хатбошидаги "Вазирлар Маҳкамаси Ижтимоий комплекси," сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 3-бандининг иккинчи - бешинчи хатбошиларидаги "ихтисослаштирилган" сўзидан кейин "илмий-амалий тиббиёт" сўзлари қўшиб қўйилсин;


в) 4-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


г) 5-бандининг иккинчи хатбошидаги "Республика ихтисослаштирилган тиббий марказларнинг" сўзлари "Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари (кейинги ўринларда - Марказлар)нинг" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 6-бандидаги "Республика ихтисослаштирилган марказларининг" сўзлари "Марказларнинг" сўзи билан алмаштирилсин;


е) 8-бандининг биринчи хатбошидаги "Республика ихтисослаштирилган тиббий марказининг" сўзлари "Марказнинг" сўзи билан алмаштирилсин;


ж) 10-бандида:

иккинчи хатбоши, шунингдек, 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

учинчи хатбошидаги "Республика ихтисослаштирилган марказлари томонидан" сўзлари "барча Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари томонидан" сўзлари билан алмаштирилсин;


з) 11-бандининг олтинчи хатбошидаги "Республика ихтисослаштирилган марказларининг" сўзлари "Марказларнинг" сўзи билан алмаштирилсин;


и) 2-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Барча республика ихтисослаштирилган

илмий-амалий тиббиёт марказлари томонидан

Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети

маблағлари ҳисобига тиббий ёрдам кўрсатиладиган

имтиёзли тоифадаги шахслар

РЎЙХАТИ


1. Болаликдан ногиронлар;

2. Чин етимлар;

3. I ва II гуруҳ ногиронлари;

4. 1941-1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек, уларга тенглаштирилган шахслар;

5. Ёшга оид пенсияга чиққан ишламайдиган шахслар;

6. 1941-1945 йиллардаги уруш даврида меҳнат жабҳасининг қатнашчилари;

7. Чернобиль АЭСи фалокатини тугатишда иштирок этган шахслар жумласига кирувчи ногиронлар;

8. Байналмилалчи-жангчилар;

9. Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларидан моддий ёрдам олувчи кам таъминланган оилаларга мансуб шахслар;

10. Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича, 18 ёшга тўлмаган патологияли болалар;

11. Чақирув комиссияларининг йўлланмалари бўйича чақирув ёшидаги (18 - 27 ёшдаги) шахслар;

12. Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича, патологияли ҳомиладор аёллар(1);

13. Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича, эндокрин касалликларига чалинган беморлар(2);

14. Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича, жинсий йўл билан юқтириладиган касалликларга чалинган шахслар(3);

15. Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича, сил касаллигига чалинган шахслар(4);

16. Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича, онкология касалликларига чалинган шахслари(5);


1) Тиббий ёрдам Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт марказида кўрсатилади;

2) Тиббий ёрдам Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказида кўрсатилади;

3) Тиббий ёрдам Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказида кўрсатилади;

4) Тиббий ёрдам Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт марказида кўрсатилади.

5) Тиббий ёрдам Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт марказида кўрсатилади".


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш давлат дастурини амалга оширишнинг асосий йўналишлари тўғрисида" 2007 йил 19 сентябрдаги ПФ-3923-сонли Фармони 2-банди "д" кичик бандининг еттинчи хатбоши куйидаги таҳрирда баён этилсин:

"даволаш базаси билан эндокринология илмий-текшириш институти негизида академик Ё.Х. Тўрақулов номидаги Эндокринология маркази".


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 30 декабрдаги ПФ-4161-сонли Фармонида:


а) 2-бандининг иккинчи хатбошидаги "ва тиббий-меҳнат экспертизаси" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 3-бандининг олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ташкилий тузилмасини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1252-сонли қарорида:


а) 1-илованинг "Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси" ва "Тиббий-меҳнат экспертизаси хизматлари" блоклари чиқариб ташлансин;


б) 2-илованинг "Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси" блоки чиқариб ташлансин;


в) 3-илованинг "Бош тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари" ва "Тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари (туман, туманлараро, шаҳар ва ихтисослаштирилган)" блоклари чиқариб ташлансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент давлат стоматология институтини ташкил этиш тўғрисида" 2014 йил 22 июлдаги ПҚ-2215-сонли қарорида:


а) 4-бандининг биринчи хатбошидаги "бошқарув ходимлари чекланган сони 35 кишидан иборат" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) янги таҳрирдаги 1-илова рус тилидаги матнда берилган.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида" 2016 йил 31 октябрдаги ПҚ-2647-сонли қарорида:


а) 1-банднинг тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


б) 4-бандида:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги зиммасига Рўйхатга киритилган дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларининг жаҳон нархлари конъюнктурасини таҳлил қилиш функциялари юклансин";

учинчи хатбошидаги "тендер таклифлари кўриб чиқилмайди" сўзлари "товар етказиб бериш тўғрисида импорт шартномалари тузилишига йўл қўйилмайди" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 3-илованинг 5-бандидаги учинчи хатбошида, 6-бандининг бешинчи хатбошида "тендер асосида дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини харид қилувчи улгуржи савдо ташкилотлари" сўзлари чиқариб ташлансин;


г) 4-иловада:


9-бандининг учинчи хатбошидаги "ва кейинчалик уни тендер ҳужжатларига киритиш" сўзлари чиқариб ташлансин;


10-банди куйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Комиссия Рўйхатга киритилган дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларининг чекланган контракт қийматларини Дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларининг харид қийматини, қайд этилган улгуржи ва чакана нархларини аниқлаш бўйича ишчи гуруҳнинг ҳисоб-китоблари асосида тасдиқлайди.

Ишчи гуруҳнинг таркиби Ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Марказий банк, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси вакилларидан иборат Комиссия раиси томонидан тасдиқланади";


11- ва 12-бандлар чиқариб ташлансин;


13-банднинг биринчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги томонидан ўтказилган тендер савдолари бўйича импортёрлар олиб келган барча дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари" сўзлари "Рўйхатга киритилган, импорт қилинадиган барча дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


22-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлигининг Назорат инспекцияси томонидан амалга оширилади" сўзлари "Ҳудудий соғликни сақлаш бошқармаси органлари томонидан амалга оширилади" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари нархларини бошқариш тартиби тўғрисидаги Низом иловасида:


2-босқич чиқариб ташлансин;


3-босқичнинг "Бажариш муддати" блокидаги "ғолибни аниқлаш" сўзлари "Ташки савдо вазирлигидан таклифлар олиш" сўзлари билан алмаштирилсин;


5-босқичнинг "Масъуллар" блокидаги "Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Назорат инспекцияси" сўзлари "Ҳудудий соғликни сақлаш бошқармаси органлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 29 мартдаги ПҚ-2857-сонли қарори 1-бандининг олтинчи хатбошидаги "ихтисослаштирилган ва илмий-амалий" сўзлари "ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида онкология хизматини янада ривожлантириш ва аҳолига онкологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 4 апрелдаги ПҚ-2866-сонли қарори 1-иловасининг "Илмий-тадқиқот институтлари ва олий тиббиёт таълим муассасаларининг клиникалари, Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари ва бошқа даволаш-профилактика муассасалари (қўшимча касалликлари билан биргаликда онкологик беморларни даволашда)" блокидаги "ихтисослаштирилган" сўзидан кейин "илмий-амалий" сўзлари ёзилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қашқадарё вилояти соғликни сақлаш муассасаларида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 1 майдаги ПҚ-2938-сонли қарорида:


а) 1-бандининг учинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги "Республика ихтисослаштирилган" сўзларидан кейин "илмий-амалий тиббиёт" сўзлари қўшиб қўйилсин;


б) 3-банди куйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Белгилансинки, академик Ё.Х. Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази хамда Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази тегишли равишда Қашқадарё вилоят ихтисослаштирилган эндокринология марказига ва Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Қашқадарё филиалига ташкилий-услубий ва илмий-амалий ёрдам кўрсатадилар".


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси аҳолисига 2017-2021 йилларда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 20 июндаги ПҚ-3071-сонли қарори билан тасдиқланган республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари - тиббий хизматлар кўрсатишнинг тегишли ихтисослаштирилган йўналишлари бўйича республиканинг бош тиббиёт ташкилотлари Рўйхатида:


а) 7-бандида "Республика" сўзидан олдин "академик Ё.Х. Тўрақулов номидаги" сўзлари қўшиб қўйилсин;


б) 8-бандидаги "дерматология ва венерология" сўзлари "дерматовенерология ва косметология" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 30 октябрь