Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари Классификатори /

Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари Классификатори (ЎзР ВМ 19.06.2015 й. 164-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 19 июндаги

164-сон қарорига

ИЛОВА



Хизматчиларнинг асосий

лавозимлари ва ишчилар касблари

КЛАССИФИКАТОРИ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификатори (кейинги ўринларда ХАЛИКК-2015 деб аталади) хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касбларини тизимлаштириш, ишчиларнинг иш разрядлари диапазонини ва хизматчиларнинг лавозимлари тоифаларини белгилаш, шунингдек таълимнинг йўналиши ва даражасига қўйиладиган талабларни аниқлаш учун мўлжалланган.

ХАЛИКК-2015 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 20 августдаги 181-сон қарори билан тасдиқланган Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификатори ўрнига ишлаб чиқилган.


2. Ушбу ХАЛИКК-2015 дан:

корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг (кейинги ўринларда ташкилотлар деб аталади) меҳнат шартномалари ва штат жадвалларини тузишда, ходимларнинг меҳнат дафтарчаларига ёзувларни киритишда, меҳнат шартномалари бўйича буйруқларни расмийлаштиришда, лавозимлар ва касбларни ходимларнинг тегишли тоифаларига киритишда, пенсияга доир имтиёзлар ҳуқуқини аниқлашда хизматчиларнинг лавозимлари ва ишчиларнинг касблари номларини стандартлаштириш ва бирхиллаштириш;

таълимнинг даражаси ва йўналишини ҳамда ходимларнинг малака тоифасини ҳисобга олган ҳолда кадрларни самарали равишда жой-жойига қўйиш;

ишлаб чиқариш ва бошқарувнинг ҳозирги даражасидан ва ривожланиши истиқболларидан келиб чиқиб, замонавий бозор иқтисодиёти талабларига жавоб берувчи, янгича фикрлайдиган кадрларни аниқ мақсадни кўзлаб тайёрлаш;

турли ташкилий-ҳуқуқий шакллардаги ташкилотларда кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича ўқув дастурларини тузиш;

меҳнатни ҳисобга олиш, таҳлил қилиш ва унинг статистикасини юритиш;

ходимлар билан ишлашни ташкил этиш соҳасида ахборотни қайта ишлаш;

банд аҳолини фаолият (машғулот) турлари бўйича тақсимлаш;

халқаро даражада ижтимоий-меҳнат соҳасидаги статистика маълумотларини таққослаш учун фойдаланилади.

Классификатор тармоқ тариф-малака маълумотномаларини белгиланган тартибда ишлаб чиқиш учун асос бўлади.


3. Ишчилар касблари ва хизматчилар лавозимлари ХАЛИКК-2015 нинг таснифлаш объектлари ҳисобланади.


4. Ушбу ХАЛИКК-2015:

хизматчилар лавозимлари ва ишчилар касблари номларидан фойдаланиш юзасидан - ходимларнинг меҳнат дафтарчаларига ёзувларни қайд этишда, меҳнат шартномалари тузишда, буйруқларни расмийлаштиришда, хизматчиларнинг лавозимларини ходимлар тоифаларига киритишда мажбурий ҳисобланади;

ишга қабул қилишда ходимлар маълумотининг энг паст даражаси, ишчилар касблари бўйича тариф разрядларини белгилаш юзасидан - Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан ташкил этилган давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларида (кейинги ўринларда ташкилотлар деб аталади), хўжалик бошқаруви органларида, шунингдек устав капиталида давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган ташкилотларда қўлланилиши мажбурий ҳисобланади, бошқа ташкилотлар учун эса - тавсия хусусиятига эга.

таълим йўналиши юзасидан - барча ташкилотлар учун тавсия хусусиятига эга.


5. ХАЛИКК-2015 да тегишли тарифлар билан биргаликда қуйидаги асосий атамалардан фойдаланилади:

а) хизматчи лавозими - ходимнинг функционал вазифалари, лавозим ҳуқуқлари ва жавобгарлик хусусияти билан белгиланадиган унинг хизмат мавқеи;

б) ишчи касби - касбга ўқиш ёки амалиёт натижасида эгалланган жами билимлар ва кўникмалар билан белгиланадиган ишчининг меҳнат фаолияти тури;

в) хизматчилар - ташкилотда ҳужжатларни тайёрлаш ва расмийлаштиришни, ҳисоб ва назоратни, бошқарув функцияларини, шунингдек хўжалик хизматини амалга оширадиган лавозимни эгаллаган мутахассислар;

г) мутахассислар - ишлаб чиқариш ва маъмурий жараёнларни режалаштирувчи, лойиҳалаштирувчи ва назорат қилувчи, мураккаб техникага хизмат кўрсатувчи, ҳужжатларни ишлаб чиқувчи, ходимларни бошқарувчи, ташкилот фаолияти жараёнларини, шу жумладан, уларга фармойиш берувчи ваколатлар берилмаган ҳолда тартибга солувчи, таълим берувчи ва соғломлаштирувчи, ижодий ва илмий фаолиятни, шу жумладан, бошқа ўзига хос функцияларни амалга оширувчи ходимлар. Мутахассислар бошқарув ва ишлаб чиқариш ходимларига тегишли бўлиши, фармойиш бериш ва ижро этиш функцияларини бажаришлари мумкин;

д) ишчилар - меҳнат қуроли ёрдамида меҳнат жараёнида ишлов берилиши керак бўлган материалларга (меҳнат предметига) таъсир кўрсатадиган, асосан жисмоний меҳнат билан шуғулланадиган, маҳсулот яратадиган, машиналарни кузатадиган, созлайдиган ва сақлайдиган, меҳнат предметлари жойини ўзгартирадиган, меҳнатнинг нормал шароитларини сақлаб турадиган, товарлар ва хизматларнинг ишлаб чиқариш технологияси билан белгиланадиган бошқа функцияларни бажарадиган ходимлар;

е) ходимлар тоифаси - хизматчининг меҳнати мазмунининг тавсифлари ва кўрсаткичлари тизими:

бошқарув ходимлари - бошқарув функцияларини амалга оширувчи, ходимларга раҳбарлик қилувчи, зарур қарорларни ишлаб чиқувчи ва қабул қилувчи, ташкилот фаолиятини режалаштирувчи, назорат қилувчи ва жараёнларни тартибга солувчи, зарур қарорлар қабул қилиш учун маълумотлар тайёрловчи ходимлар. Бошқарув ходимлари ташкилотнинг ўз олдига қўйган мақсадлар ва вазифаларга эришиши учун зарур ташкилий-техник шартларни, юкланган функциялар ва ишлаб чиқариш дастурлари бажарилишини таъминлайдилар. Бошқарув ходимлари раҳбарларга ва бошқарув ходимлари мутахассисларига бўлинади;

ишлаб чиқариш ходимлари - ташкилотнинг асосий маҳсулотлари (хизматлари)ни ишлаб чиқариш, шунингдек ишлаб чиқариш дастурида белгиланган қўшимча маҳсулотлар (хизматлар)ни ишлаб чиқариш жараёнида бевосита қатнашадиган ходимлари. Ишлаб чиқариш ходимлари таркибига бошқарув ходимларига тегишли бўлмаган муҳандис ходимлар ва техниклар, ишчилар, кичик мутахассислар ва ишлаб чиқариш жараёнида бевосита қатнашадиган бошқа ходимлар киради;

техник ходимлар - функциясига бошқарув ходимлари фаолиятига техник хизмат кўрсатиш ҳамда ишлаб чиқариш ва технологик жараёнларни таъминлаш ишларини бажариш (нашр этиш, кўпайтириш ва архив ишларини бажариш, кутубхона иши, ҳужжатларни етказиб бериш, компьютер техникасига хизмат кўрсатиш, идора, котиблик ишларини ва бошқа ишларни бажариш) кирадиган ходимлар;

хизмат кўрсатувчи ходимлар - функциясига бинолар ва ҳудудларга техник хизмат ва хўжалик хизмати кўрсатиш, уларни қўриқлаш, бошқарув ходимларига транспорт хизмати кўрсатиш, ташкилотнинг бошқарув ва ишлаб чиқариш ходимларига хизмат кўрсатиш бўйича бошқа ишлар, шу жумладан, ижтимоий-маиший хизмат кўрсатиш кирадиган ходимлар. Хизмат кўрсатувчи ходимларга мутахассислар ва ишчилар тоифасига мансуб бўлмаган аҳолига маиший хизмат кўрсатиш ходимлари ҳам киради;

ж) ходим маълумотининг энг паст даражасига қўйиладиган талаблар - "Таълим тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ хизматчи ёки ишчи касби бўйича ишга киришда, қоидага кўра, бажариладиган ишлар ва функционал вазифаларнинг ўзига хослигидан келиб чиқиб талаб қилинадиган маълумотнинг энг паст даражаси. Ишга қабул қилишда маълумот ихтисослигига қўйиладиган талаблар қонун ҳужжатлари талаблари ҳисобга олинган ҳолда давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари ва ташкилотлар томонидан белгиланиши мумкин;

з) ишчиларнинг тариф разрядлари диапазони - ишчи томонидан бажариладиган фаолиятнинг аниқ турига хос бўлган ишларнинг энг паст разрядидан энг юқори разрядигача бўлган оралиқ. Тариф разрядларининг диапазонида белгиланган аниқ тариф разрядлари ишнинг мураккаблигини ва унинг учун талаб этиладиган ишчи малакасини белгилайди;

и) таълим йўналиши - таълим муассасасида битирувчи томонидан тегишли даражадаги таълим дастури бўйича эгалланган ва улар томонидан касбий ёки лавозим фаолиятининг муайян тури бажарилишини таъминлайдиган базавий ва фундаментал билимлар, ўқув ва кўникмалар йиғиндиси.



II. ХАЛИКК-2015 НИНГ ТУЗИЛМАСИ


6. Ушбу ХАЛИКК-2015 қуйидаги бўлимлардан иборат:

1-бўлим - "Ишчиларнинг асосий касблари" - Ишлар ва ишчи касблари ягона тариф-малака маълумотномасига мувофиқ ишчилар касбларининг, шунингдек ҳуқуқ ва мажбуриятлари ушбу ХАЛИКК-2015 га 1-иловага* мувофиқ иқтисодиёт тармоқларида касблар таркибини тартибга солувчи уставлар, махсус иловалар ва тегишли қарорларда назарда тутилган ишчилар касбларининг номларини ўз ичига олади;

2-бўлим - "Хизматчиларнинг асосий лавозимлари" - иқтисодиётда ва ушбу ХАЛИКК-2015 га 2-иловада* кўрсатилган ташкилотларнинг ташкилий-таркибий схемаларида қўлланиладиган фаолиятларнинг номларини ўз ичига олади.


7. 1-бўлим ишчилар касбларининг тартиб рақамларини уларнинг ортиб бориши тартибида, алифбо бўйича ишчилар касблари номларини ва Ўзбекистон Республикаси Машғулотларнинг миллий стандарт классификатори бўйича уларга мувофиқ кодларни (кейинги ўринларда ММСК деб аталади), тариф разрядлари диапазонларини (кейинги ўринларда ТРД деб аталади), Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими мутахассисликларини тайёрлаш йўналишлари, касблар ва мутахассисликлар классификатори (кейинги ўринларда ЎМКТМТЙМК деб аталади) бўйича кодларни ўз ичига олади.

1-бўлимнинг жадвали қуйидаги шаклга эга:

     

Т/р


Касбнинг

номи


ММСК

бўйича код


ТРД


Таълимнинг энг

паст даражаси


ЎМКТМТЙМК

бўйича код


         

8. 2-бўлим хизматчилар лавозимларининг тартиб рақамларини уларнинг ортиб бориши тартибида, алифбо бўйича хизматчиларнинг лавозимлари номларини ва уларга мувофиқ бўлган ММСК кодларини, ходимларнинг тоифалари кодларини, таълимнинг энг паст даражасини, шунингдек ЎМКТМТЙМК ҳамда Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификатори (кейинги ўринларда ОТЙМК деб аталади) бўйича кодларни ўз ичига олади.

2-бўлимнинг жадвали қуйидаги шаклга эга:

Т/р


Лавозимлар

номи


ММСК

бўйича код


Ходимлар

тоифаси


Таълимнинг энг

паст даражаси


ОТЙМК

бўйича код


9. ММСК касблари ва йўналишлари кодлари Халқаро меҳнат ташкилотининг Машғулотларнинг халқаро стандарт классификатори ISCO-88 га мувофиқдир ва тўртта рақамдан иборат:

биринчи рақам ўзида йириклаштирилган гуруҳни ифодалайди;

иккинчи рақам кичик гуруҳни ифодалайди;

учинчи рақам таркибли гуруҳни ифодалайди;

тўртинчи рақам базавий гуруҳни ифодалайди.

Масалан:

    

Код

2

Асосий гуруҳ: мутахассислар - профессионаллар


Код

2

1

Кичик гуруҳ: физика, математика ва техника фанлари соҳасида мутахассислар  профессионаллар


Код

2

1

3

Кичик гуруҳ: компьютерлар бўйича мутахассислар  профессионаллар


Код

2

1

3

1

Бошланғич: тизимларнинг ишлаб чиқувчилари ва таҳлилчилари


      

10. ЎМКТМТЙМК ва ОТЙМК бўйича кодлар Таълимнинг халқаро стандарт классификациясига асосланган ва еттита рақамдан иборат:

биринчи рақам таълим дастурининг даражаси кодини белгилайди: "3" коди - ўрта махсус касб-ҳунар таълими, "5" ва "5А" кодлари - тегишли равишда "бакалавр" ва "магистр" академик даражалари учун; "2" ва "1" кодлари - тегишли равишда, шу жумладан, ишлаб чиқаришда ("2") ва махсус касбий тайёргарликни талаб этмайдиган ("1") қисқа муддатли касб тайёргарлиги даражаси учун;

иккинчи рақам - билимлар соҳаси коди;

учинчи рақам - таълим соҳаси коди;

тўртинчи ва бешинчи рақамлар - таълим йўналиши коди;

олтинчи ва еттинчи рақамлар - мутахассисликлар коди (ОТЙМКда кўрсатилмаган мутахассисликлар кодлари "00" рақамлари билан белгиланади).

Масалан:

Код

3

Таълим даражаси - ўрта махсус касб-ҳунар таълими


Код

3

1

Билим соҳаси - гуманитар соҳа


Код

3

1

4

Таълим соҳаси - табиий фанлар


Код

3

1

4

08

Таълим йўналиши - геология


Код

3

1

4

08

01

Мутахассислик - коллектор


ХАЛИКК-2015 да кўрсатилган ҳар бир касб ёки лавозимга ОТЙМК ва ЎМКТМТЙМК бўйича бир ёки бир неча кодлар мувофиқ бўлиши мумкин.

2-бўлимда хизматчиларнинг айрим лавозимлари бўйича, "ОТЙМК ва ЎМКТМТЙМК бўйича код" устунида "5Ахххххх" коди кўрсатилган, у Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификаторларига мувофиқ "Магистр" даражасини англатади.

Изоҳ: "хххххх" белгилари 0 дан 9 гача бўлган исталган сонни билдиради.

"ЎМКТМТЙМК, ОТЙМК бўйича код" устунида "-" белгиси кўрсатилган ҳолларда маълумоти йўналишига нисбатан талаблар қўйилмайди.


11. Ишчилар касблари тариф разрядларининг диапазони (ИКД) белгиланган тартибда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан ишлаб чиқилган Ишчилар касбларининг ягона тариф-малака йўриқномаларига ҳамда тармоқ тариф-малака йўриқномалари ишчиларнинг касблари бўйича уларнинг мураккаблигига кўра (меҳнат шароитларини ҳисобга олмасдан) ишчилар касблари бўйича ишларнинг энг кам ва энг юқори разрядларини "1" дан "8" гача оралиқда белгилайди, бунда: "1" разряд - ходимдан паст малакани талаб қиладиган энг оддий ишларни, "8" разряд эса - ишчидан энг юқори касбий малакани ва тажрибани талаб қиладиган алоҳида мураккаб ва ноёб иш турларини ифодалайди. Аксарият ҳолларда ишчининг энг юқори малака разряди олтинчи разряддан ошмайди.


12. Ходимларнинг хизматчилар лавозимларига тегишли тоифалари қуйидаги қисқартмалар билан белгиланган:

Б - бошқарув ходимлари;

М - мутахассислар-бажарувчилар;

Т - техник ходимлар;

X - хизмат кўрсатувчи ходимлар;

И - ишлаб чиқариш ходимлари.


13. Маълумотининг энг паст даражаси қуйидаги қисқартмалар билан белгиланган:

О/М - олий маълумотли, у "бакалавр" ва "магистр" даражаларини ўз ичига олади;

ЎМКҲТ - ўрта махсус, касб-ҳунарга доир маълумотли;

ТҚ - маълумоти даражасига талаб қўйилмайди.



III. ХАЛИКК-2015 НИ ҚЎЛЛАНИШ ХУСУСИЯТЛАРИ


14. Хизматчиларнинг айрим лавозимлари бажариладиган функцияларга кўра бошқарув ва ишлаб чиқариш ходимларига тегишли бўлиши мумкин.

Агар давлат ва хўжалик бошқаруви органи тузилмасида ишлаб чиқариш бўлинмалари ажратиб кўрсатилмаган бўлса, у ҳолда ходимларнинг "Мутахассислар" тоифасига киритилган лавозимлар бошқарув ходимларига тенглаштирилади, тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда истисно шаклида кўрсатилган айрим лавозимлардан ташқари.


15. Давлат ва хўжалик бошқаруви органларида техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларнинг нормативдаги сонини аниқлашда техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларнинг айрим лавозимлари ва касблари ишлаб чиқариш ходимлари жумласига киритилиши мумкин, агар ушбу лавозимлар ва касблар мазкур давлат ва хўжалик бошқаруви органининг ишлаб чиқариш бўлинмалари штатлар тузилмасига киритилган бўлса.


16. Хизматчиларнинг айрим лавозимлари ва ишчиларнинг касблари бўйича ХАЛИКК-2015 да кўрсатилмаганлар белгиланиши мумкин:

а) ҳосила лавозимлар ва касблар, шу жумладан:

ишчилар касблари бўйича - "катта" ва "ёрдамчи";

хизматчилар лавозимлари бўйича - ўринбосар, ёрдамчи, биринчи, иккинчи, учинчи, тўртинчи, бешинчи, бош, етакчи, катта, кичик, олий маълумотли, ўрта махсус маълумотли, касб-ҳунарга доир маълумотли, сменали, бригадали, вилоят, туман, участка, кон ва ҳоказо.

Хизматчиларнинг айрим лавозимлари бўйича ҳосила лавозимлар бир лавозим доирасида ташкилот раҳбари томонидан белгиланади.

Ҳосила лавозимни (касбни) белгилашда ходимларнинг лавозим вазифаларини бажаришдаги мустақиллиги даражаси, унинг қабул қилинадиган қарорларнинг тўғрилиги юзасидан жавобгарлиги, ташаббускорлиги, меҳнатининг самарадорлиги ва сифати, шунингдек амалий фаолияти тажрибаси ҳисобга олинади.

Ҳосила лавозимларга ва касбларга ХАЛИКК-2015 да кўрсатилган лавозимлар ва касблар бўйича фаолият мазмуни хусусиятларини аниқлаштириш йўли билан ҳосил қилинган лавозимлар ва касблар ҳам киритилади. Ушбу ҳолатда унинг асосида ушбу ҳосила лавозим (касб) ҳосил қилинган ХАЛИКК-2015 да кўрсатилган лавозим (касб) классификация объекти ҳисобланади;

б) лавозимнинг малака тоифалари: олий, биринчи, иккинчи, учинчи.

Хизматчиларнинг лавозимлари бўйича малака тоифалари, одатда, қонунчиликда белгиланган тартибда ўтказиладиган аттестация натижалари бўйича белгиланади;

в) класслилиги ва класс даражалари.

Улар бўйича класслилик ва класс даражалари белгиланадиган лавозимлар рўйхати, шунингдек уларни белгилаш тартиби қонун ҳужжатларида белгиланади.


17. 2-бўлимнинг "Лавозимнинг номи" устунида хизматчиларнинг айрим лавозимлари бўйича такрорланадиган (эквивалент) ном кўрсатилган.

Масалан:

      

Т/р

Лавозимлар

номи


ММСК

бўйича код


Ходимлар

тоифаси


Маълумотининг

энг паст даражаси


ЎМКТМТЙКМ

ва ОТЙМК

бўйича коди



Кимё-лабораторияси бошлиғи (мудири)


1239

У

О/М

5320300

     

Ушбу ҳолатда ташкилотларнинг меҳнат шартномаларини ва штат жадвалларини тузишда, ходимларнинг меҳнат дафтарчаларига ёзувларни киритишда, меҳнат муносабатлари бўйича буйруқларни расмийлаштиришда, лавозимлар ва ходимларнинг тегишли тоифаларига киритишда, пенсия имтиёзларига бўлган ҳуқуқни аниқлашда лавозимнинг тўғри номи ҳам асосий, ҳам такрорланадиган (эквивалент) ном ҳисобланади.


18. Ишга қабул қилишда талаб қилинадиган маълумотнинг энг паст даражасини белгилашда:

олий таълим муассасаларини "бакалавр" ва "магистр" даражаси билан тамомлаган шахслар олий маълумотли ходимлар жумласига киритилади;

академик лицейларни ва касб-ҳунар коллежларини, техникумларни, касб-ҳунар-техника, тиббиёт, педагогика ёки бошқа билим юртларини тамомлаган шахслар ўрта махсус касб-ҳунар маълумотига эга ходимлар жумласига киритилади;

олий таълим муассасаларини 2001 йилгача (ушбу йил ҳам киради) тамомлаган шахслар магистр даражасини олган шахсларга тенглаштирилади.


19. Айрим ҳолатларда классификаторда белгиланган маълумотнинг энг паст даражасига ёки йўналишига эга бўлмаган, лекин етарли даражада амалий тажрибага эга бўлган, ўзларига юкланган лавозим вазифаларини тўлиқ ҳажмда ва сифатли бажарадиган ходимлар маълумотнинг тегишли даражасини ёхуд маълумотнинг бошқа йўналишини талаб қиладиган лавозимга қабул қилиниши мумкин, агар қонунчиликда бошқа тартиб назарда тутилмаган бўлса.



IV. ХАЛИКК-2015 ГА ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ


20. ХАЛИКК-2015 га ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш (актуаллаштириш) вазирликлар, идоралар, ташкилотлар, шунингдек фуқаролар (кейинги ўринларда фойдаланувчилар деб аталади) таклифлари асосида Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан амалга оширилади.

ХАЛИКК-2015 ни актуаллаштириш учун фойдаланувчилар Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги номига қуйидаги маълумотлар илова қилинган буюртманомани юборадилар:

a) ХАЛИКК-2015 га киритиш ёки ХАЛИКК-2015 дан чиқариб ташлаш учун тавсия этилаётган лавозимлар ва касбларнинг номи;

б) киритиш учун тавсия этилаётган ҳар қайси касб ва лавозим бўйича:

тариф-малака тавсифномаларининг ёки фаолият мазмунининг тавсифи;

ХАЛИКК-2015 да кўрсатилган кодлар, шу жумладан ММСК, ЎМКТМТЙКМ ва ОТЙМК бўйича кодлар, ишчилар касблари учун - разрядлар диапазони ва хизматчилар лавозимлари учун - ходимларнинг тоифаси;

в) ҳар қайси касб ёки лавозимни ХАЛИКК-2015 га киритишнинг ёки ХАЛИКК-2015 дан чиқариб ташлашнинг зарурлиги асосланган тушунтириш хати.


21. ХАЛИКК-2015 актуаллаштириш бўйича берилган буюртманомалар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб 3 ой мобайнида, экспертларни жалб этган ҳолда кўриб чиқилади. Тавсия этилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар қабул қилинган тақдирда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ХАЛИКК-2015 га ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида белгиланган тартибда буйруқ чиқаради, рад этилган тақдирда эса - фойдаланувчига асосланган рад этиш хатини юборади.

ХАЛИКК-2015 га киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг тегишли буйруғи Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб кучга киради.


22. Агар ходимларнинг меҳнат дафтарчаларида ёки ташкилотнинг меҳнат муносабатларини белгиловчи маҳаллий ҳужжатларида ХАЛИКК-2015 да мавжуд бўлмаган касблар ва лавозимлар кўрсатилган бўлса ёки бирор-бир белгилари бўйича ХАЛИКК-2015 да кўрсатилган касблар ва лавозимларга мувофиқ бўлмаган касблар ва лавозимлар кўрсатилган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ушбу касблар ва лавозимларнинг ХАЛИКК-2015 да кўрсатилганларга ўхшашлигини белгилаши мумкин. Ушбу ҳолатда ХАЛИКК-2015 га ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш талаб қилинмайди.



V. НОРМАТИВ ҲАВОЛАЛАР


23. ХАЛИКК-2015 доирасида қуйидаги норматив ҳаволалардан фойдаланилади:

O`z DSt 6.01.2:2007. Ўзбекистон Республикасининг техник-иқтисодий ва ижтимоий ахборотларни таснифлаш ва кодлаштириш ягона тизими;

O`z DT 008:2000. Ўзбекистон Республикасининг машғулотлар миллий стандарт классификатори;

O`z DSt 1007:2012. Олий таълим давлат таълим стандарти. Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификатори;

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг таълим йўналишлари, мутахассисликлар ва касблар таснифлагичи, 2015 йил;

Машғулотларнинг Халқаро Стандарт Классификатори (МХСК-88);

Таълимнинг Халқаро Стандарт Классификацияси (ТХСК), ЮНЕСКО, 1997 йил.



*) 1 - 2-иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 29 июнь, 25-сон, 326-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2015 йил, 6-сон, 48-модда


















































Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск