ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Аҳоли бандлиги / Аҳоли бандлиги соҳасидаги бошқарув ва назорат /

Меҳнат бозорининг жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларини ҳисобга олиб иш ўринларини ташкил этиш ва кадрлар тайёрлашга давлат буюртмасини шакллантириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 28.10.2017 й. 877-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 28 октябрдаги

877-сон қарорига

1-ИЛОВА



Меҳнат бозорининг жорий ва истиқболдаги

эҳтиёжларини ҳисобга олиб иш ўринларини ташкил

этиш ва кадрлар тайёрлашга давлат буюртмасини

шакллантириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом бандлик масалаларини комплекс ҳал этишни таъминлаш, банд бўлмаган аҳолини ишга жойлаштириш чора-тадбирларининг натижадорлигини кучайтириш, кадрларнинг касбий тайёргарлик даражасини ошириш ва меҳнат бозорининг мувозанатига эришиш мақсадида меҳнат бозорининг жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларини ҳисобга олиб иш ўринлари ташкил этиш ва кадрлар тайёрлашга давлат буюртмасини шакллантириш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


иш ўринларини ташкил этишга давлат буюртмаси - ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш учун зарур ташкилий-техник тавсифларга эга бўлган муайян миқдорда иш ўринларини ташкил этишни таъминлаш юзасидан иш берувчиларга берилган топшириқ;


кадрлар тайёрлаш учун давлат буюртмаси - меҳнат бозори эҳтиёжини малакали кадрлар билан таъминлаш учун зарур касбий малака хусусиятларига эга бўлган мутахассисларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш юзасидан олий, ўрта махсус, касб-ҳунар ва умумий ўрта, шу жумладан нодавлат таълим муассасаларига (кейинги ўринларда таълим муассасалари деб аталади) берилган топшириқ;


ташкил этилган иш ўрни - ишлаб чиқариш (ишлар, хизматлар) ҳажмини кенгайтириш, шунингдек ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва қайта жиҳозлаш муносабати билан бўшаб қоладиган иш ўринларини тўлдириш учун иш берувчи томонидан янги ёки мавжуд ишлаб чиқариш қувватларида ташкил этилган иш ўрни;


Аҳоли бандлигига кўмаклашиш давлат дастури - республика ҳудудларида, иқтисодиёт тармоқларида ва ижтимоий соҳада иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш прогноз кўрсаткичлари, шунингдек тасдиқланган прогноз кўрсаткичларига эришиш чора-тадбирларини, уларни бажаришнинг аниқ муддатларини ва масъул ижрочиларни ўз ичига олган, белгиланган тартибда тасдиқланадиган ҳужжат;


кадрлар тайёрлаш прогноз кўрсаткичлари - белгиланган тартибда тасдиқланадиган таълим муассасаларига қабул қилиш квоталари.


3. Қуйидагилар иш ўринларини ташкил этиш ва кадрлар тайёрлашга давлат буюртмасининг асосий вазифалари ҳисобланади:

мутахассислар тайёрлашнинг олдиндан белгиланган касбий-малака тузилмаси ҳамда иш топишда қийинчиликларга учраётган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобат қилаолмаётган банд бўлмаган шахсларни (кейинги ўринларда банд бўлмаган шахслар деб аталади) ишга жойлаштиришга бўлган эҳтиёжларини инобатга олиб, таълим муассасалари битирувчиларини кафолатли ишга жойлаштириш учун мақсадли иш ўринларини ташкил этишни таъминлаш;

меҳнат бозоридаги мутахассисларга олдиндан белгиланган эҳтиёжини ҳисобга олиб, таълим муассасалари томонидан кадрлар тайёрлашнинг прогноз кўрсаткичларини аниқлаш йўли билан кадрлар тайёрлаш тузилмасини мақбуллаштириш.



2-БОБ. ДАВЛАТ ВА ХЎЖАЛИК БОШҚАРУВ ОРГАНЛАРИ

ТОМОНИДАН ИШ ЎРИНЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИШГА

ДАВЛАТ БУЮРТМАСИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ


4. Иш ўринлари ташкил этишга давлат буюртмасида давлат ва хўжалик бошқарув органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурига, ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва тармоқларни модернизация қилиш дастурларига (кейинги ўринларда ривожлантириш дастурлари деб аталади) киритилган лойиҳаларни амалга ошириш учун зарур бўлган хусусиятларни аниқлаш орқали олдиндан белгиланган иш ўринлари сони аниқланади.


5. Иш ўринлари ташкил этиш давлат буюртмаси меҳнат ресурсларини жалб этиш эҳтиёжларидан келиб чиқиб ривожлантириш дастурларига киритилган лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда банд бўлмаган шахсларни ишга жойлаштириш учун келгуси йил учун шакллантирилади.


6. Ривожлантириш дастурларини амалга оширишнинг жорий ва истиқболдаги таҳлили асосида ташкилотлар ҳар йили 1 сентябргача юқори турувчи давлат ва хўжалик бошқарув органларига ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ иш ўринларини ташкил этиш эҳтиёжининг бирламчи кўрсаткичларини тақдим этади.


7. Иш ўринлари ташкил этишга эҳтиёжнинг бирламчи кўрсаткичлари:

ривожлантириш дастурларига киритилган лойиҳаларни амалга ошириш доирасида янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш ёки мавжуд қувватларни кенгайтириш;

хизмат кўрсатиш ва сервис, янги турар жойлар қурилиши соҳаларидаги объектлар ҳамда ишлаб чиқариш, ижтимоий ва бозор инфратузилмаси объектларини ишга тушириш;

қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини ошириш эвазига қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштиришни кенгайтириш, янги боғлар ва токзорларни барпо этиш, чорва моллари сонини кўпайтириш;

аҳолининг тадбиркорлик фаоллиги ўсиши, янги тадбиркорлик ва ҳунармандчилик субъектларини ташкил этиш, тадбиркорлик субъектларига тижорат банклари кредитларини ажратиш;

ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил этиш учун фойдаланилмаётган биноларни инвестиция ва ижтимоий мажбуриятлар асосида "нол" қийматда тақдим этиш ҳамда давлат мулкини ижарага бериш орқали инвестиция лойиҳалари ва хусусийлаштирилган корхоналарни ривожлантириш "йўл хариталари"ни амалга ошириш муносабати билан зарур иш ўринларини аниқлаш асосида ҳисоблаб чиқилади.


8. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари идоравий мансуб ташкилотлардан олинган иш ўринлари ташкил этиш эҳтиёжларининг бирламчи кўрсаткичлари асосида ҳар йили 1 октябргача иш ўринлари ташкил этиш давлат буюртмасини ўрнатилган тартибда кўриб чиқади, тасдиқлайди ва ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ аҳоли бандилигига кўмаклашиш Давлат дастурига киритиш учун Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига тушунтириш хати билан юборади.

9. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳар йили 20 октябргача иш ўринлари ташкил этиш давлат буюртмаси белгиланган тартибда кўриб чиқилишини ва Аҳоли бандлигига кўмаклашиш давлат дастури лойиҳасига киритилишини таъминлайди.

10. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳар йили 1 ноябрдан кечикмай Аҳоли бандлигига кўмаклашиш давлат дастури лойиҳасини белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади.


11. Аҳоли бандлигига кўмаклашиш давлат дастурини тасдиқлаш, амалга ошириш ва бажарилишини назорат қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



3-БОБ. МАҲАЛЛИЙ ИЖРО ЭТУВЧИ ҲОКИМИЯТ ОРГАНЛАРИ

ТОМОНИДАН ИШ ЎРИНЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИШГА ДАВЛАТ

БУЮРТМАСИНИНГ ШАКЛЛАНТИРИЛИШИ


12. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари иш ўринлари ташкил этишга давлат буюртмасини юқори турувчи ташкилотларга эга бўлмаган корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар (кейинги ўринларда ташкилотлар деб аталади) бўйича ҳудудий ривожлантириш дастурларидан келиб чиқиб шакллантиради. Иш ўринлари ташкил этиш эҳтиёжларининг бирламчи кўрсаткичлари ушбу Низомнинг 4 - 9-бандларида қайд этилган тартибларга мувофиқ ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан шакллантирилади, аниқлаштирилади ва тасдиқланади.


13. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан иш ўринлари ташкил этиш давлат буюртмасини шакллантирилиши минтақа ҳудудида фаолият юритаётган ташкилотларнинг ишлаб чиқариш (товарлар, ишлар, хизматлар) ҳажмлари кенгайтирилиши ва оширилиши учун кадрларга бўлган эҳтиёжни, янги хусусий ва кичик тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш тенденцияларини таҳлил қилиш ҳамда ташкилотларнинг таклифлари асосида амалга оширилади.


14. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ташкилотлардан олинган иш ўринлари ташкил этиш эҳтиёжининг бирламчи кўрсаткичлари асосида ҳар йили 1 октябргача иш ўринлари ташкил этиш давлат буюртмасини белгиланган тартибда кўриб чиқади, тасдиқлайди ва ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ Аҳоли бандлигига кўмаклашиш давлат дастурига киритиш учун Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига тушунтириш хати билан юборади.

15. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳар йили 1 ноябргача ушбу Низомнинг 10 ва 11-бандларида белгиланган тартибда иш ўринлари ташкил этишга давлат буюртмаси белгиланган тартибда кўриб чиқилишини, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш давлат дастурига киритилишини ва Аҳоли бандлигига кўмаклашиш давлат дастури лойиҳаси белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминлайди.



4-БОБ. КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШГА ДАВЛАТ

БУЮРТМАСИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ


16. Кадрлар тайёрлашга давлат буюртмасида давлат ва хўжалик бошқарув органлари ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ривожлантириш дастурларини амалга ошириш, фаолиятнинг янги йўналишларини, технологияларни ва инвестицияларни жорий этиш ҳамда кадрлар қисқаришини тўлдириш учун зарур бўлган идоравий мансуб ташкилотларнинг кадрлар таркибини тўлдириш учун таълим муассасаларида мутахассислик ва малака бўйича кадрлар тайёрлаш тузилмаси ва ҳажми аниқланади.


17. Кадрлар тайёрлашга давлат буюртмасини шакллантириш учун кадрларга бўлган эҳтиёжни прогнозлаштириш ходимларнинг сон ва сифат таркибининг ўртача йиллик кўрсаткичларининг ўзгариши, корхоналарни ривожлантириш бизнес-режалари ва стратегиялари, бозор конъюнктурасининг маркетинг тадқиқотлари, ҳудудлар ва тармоқларни ривожлантириш дастурларини амалга ошириш тенденция ва динамикасидан келиб чиқиб ташкилотлар томонидан амалга оширилади.


18. Кадрларга бўлган эҳтиёж таълим муассасалари бўйича бошқарув, ишлаб чиқариш, техник ва ёрдамчи ходимлар билан тўлдириш учун ишлаб чиқилади.


19. Кадрлар тайёрлашга давлат буюртмасини шакллантириш мақсадида ташкилотлар ҳар йили 1 октябргача ушбу Низомга 4-иловада назарда тутилган шаклга мувофиқ кадрларга бўлган эҳтиёжни давлат ва хўжалик бошқаруви органларига ҳамда бўйсунувда бўлган маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига тақдим этади.


20. Кадрларга бўлган эҳтиёж ҳақидаги маълумотлар ҳудудларнинг жорий ҳолати ва уларни ривожлантириш истиқболлари ҳисобга олинган ҳолда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, иқтисодиёт тармоқларининг истиқболи ҳисобга олинган ҳолда эса - давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан аниқлаштирилади.


21. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари аниқлаштирилган маълумотларга асосан йиллар бўйича кадрларга бўлган эҳтиёжни алоҳида кўрсатган ҳолда, таълим даражаси бўйича кадрлар тайёрлаш давлат буюртмасини ҳар йили 1 ноябрга қадар келгуси прогноз йили учун шакллантирилади ва ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига тақдим этади.

22. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Қуролли Кучлар, ички ишлар, фавқулодда вазиятлар, давлат божхона хизмати органларига кадрлар тайёрлаш учун мутахассисликлар (мутахассислик йўналишлари) бўйича буюртмани шакллантиради.


23. Кадрлар тайёрлаш бўйича давлат буюртмаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касбларининг классификаторига киритилган мутахассисликлар (мутахассислик йўналишлари, ихтисослик), малакалар (ишчи касблари, хизматчилар лавозимлари) асосида белгиланади.


24. Давлат органлари кадрлар тайёрлашга давлат буюртмасини амалга оширишда зарурат туғилганда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторига янги касбларни (мутахассисликларни) киритиш ёки талаб бўлмаган мутахассисликларни (мутахассислик йўналишлари, ихтисослик), касбларни (ишчи касблари, хизматчилар лавозимлари) бекор қилиш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига киритади.


25. Кадрлар тайёрлашга давлат буюртмаси асосида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги билан келишган ҳолда ҳар йили 1 декабрга қадар келгуси прогноз йили учун таълим йўналишлари ва мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрлаш прогноз кўрсаткичларини шакллантиради.

26. Таълим муассасалари бўйича таълим йўналишлари ва мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрлаш прогноз кўрсаткичларини тасдиқлаш ва тасдиқланган кўрсаткичлар ижросини таъминлаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



5-БОБ. ДАВЛАТ БУЮРТМАСИГА МУВОФИҚ ИШ

ЎРИНЛАРИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ВА КАДРЛАР

ТАЙЁРЛАШНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ


27. Иш ўринларини ташкил қилиш ва кадрлар тайёрлашга давлат буюртмасини олган ташкилотлар ва таълим муассасаларига Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан фоизсиз ссуда тарзидаги қайтариладиган субсидия ажратилиши мумкин.


28. Ссуда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг қарорига асосан:

янги иш ўринларини ташкил қилувчи корхона, ташкилотларга - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан;

таълим муассасаларига - Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишган ҳолда берилади.

29. Ссуда уч йил муддатгача Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида берилади.


30. Ссуда миқдори иш ўринларини ташкил этиш учун давлат буюртмаси дастурига мувофиқ яратилган битта иш ўрни ёки давлат буюртмаси бўйича кадрлар тайёрлаш мақсадида ташкил қилинган битта ўқувчининг ўрнига қараб, қонун ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 12 баробаридан ошмаган ҳолда ҳисобланади.

31. Ссуда ажратиш учун қуйидаги шартларни бажариш лозим бўлади:

ташкилот ёки таълим муассасаси иш ўринларини ташкил этиш ва кадрлар тайёрлаш бўйича давлат буюртмаси дастурига киритилган бўлиши;

ташкилот ёки таълим муассасасининг солиқ қарздорлиги, тижорат банкларининг кредитлари бўйича кечиктирилган қарзлари бўлмаслиги керак.


32. Ссуда ажратиш тўғрисидаги қарорни тайёрлаш учун ташкилот ёки таълим муассасаси Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

ссуда олиш учун ариза;

ссуда берилишининг мақсадга мувофиқлигини техник-иқтисодий асослаш ва унинг қайтарилиши кафолати;

охирги ҳисобот даври учун солиқдан қарздорлиги йўқлиги тўғрисида солиқ органлари маълумоти, шунингдек, муддати ўтган кредит қарзлари мавжуд эмаслиги ҳақида хизмат кўрсатувчи тижорат банкидан маълумотнома;

ссуда қайтарилишини таъминлаш, шу жумладан гаров, кафиллик, банк кафолати ёки қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа таъминлаш турлари.


33. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тақдим этилган ҳужжатларни таҳлил қилиш асосида ссуда ажратиш тўғрисидаги қарорни янги иш ўринларини ташкил қилган ташкилотлар бўйича Молия вазирлиги ва Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига, таълим муассасалари бўйича эса - Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига келишиш учун юборади.

34. Ссуда келишилган ва тасдиқлангандан сўнг ташкилот ёки таълим муассасасининг ҳисобрақамига ўтказиб берилади.


35. Ссуда олишнинг имтиёзли ҳуқуқи банд бўлмаган шахслар учун, шунингдек ишсизлик даражаси юқори бўлган туманларда иш ўринлари ёки таълим муассасаларида ўқувчи ўринлари ташкил этувчи ташкилотлар ёки таълим муассасаларига берилади.


36. Ссуда фақат уни олиш учун аризада кўрсатилган мақсадлар учун, шу жумладан иш ўринларини ташкил қилишда ва фуқароларнинг касбий тайёргарлигини таъминлашда қўлланиладиган асбоб-ускуналар, техника, махсус жиҳозлар сотиб олиш ва ўрнатиш учун ҳам ишлатилиши мумкин.


37. Мақсадли фойдаланилмаган ёхуд уларни олиш учун бошқа шартларни бузган ҳолда фойдаланилган ссудалар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарлик чораларини қўллаш билан қопланади.






Низомга

1-ИЛОВА



Иш ўринларини ташкил этиш эҳтиёжнинг

ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ

       

      

      


(ташкилот номи)



      

      


(жойлашган жойи)



      

      


қтисодий фаолият тури коди)


Касб (лавозим) номи


ХАЛИКК-2017*

бўйича коди


Йиллар бўйича иш ўринларини

ташкил эҳтиёжи, киши





Жами:




*) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификатори.

Ташкилот раҳбари




(имзо, муҳр)


          





Низомга

2-ИЛОВА



Иш ўринларини ташкил этишга

ДАВЛАТ БУЮРТМАСИ*


      

      


(давлат ва хўжалик бошқаруви органи номи)



      

      


(жойлашган жойи)


Иқтисодий фаолият

тури коди


Иш ўринлари тоифаси


Иш ўринларини

ташкил этиш прогноз

параметрлари, киши


Ходимларнинг

амалдаги сони



Бошқарув ходимлари




Ишлаб чиқариш ходимлари




Техник ходимлар




Ёрдамчи ходимлар





Бошқарув ходимлари




Ишлаб чиқариш ходимлари




Техник ходимлар




Ёрдамчи ходимлар




Жами:

Бошқарув ходимлари




Ишлаб чиқариш ходимлари




Техник ходимлар




Ёрдамчи ходимлар




      

*) Шаклга ҳар бир ташкилот бўйича қўшимча эҳтиёжнинг аниқлаштирилган прогнози Низомнинг 1-иловасига мувофиқ илова қилинади.

Давлат ва хўжалик бошқаруви органи раҳбари



(имзо, муҳр)

     





Низомга

3-ИЛОВА



Иш ўринларини ташкил этишга

ДАВЛАТ БУЮРТМАСИ*


      

      


(маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органи номи)


Ташкилотнинг

номи ва

жойлашган

манзили


Иқтисодий

фаолият тури

коди


Иш ўринлари

тоифаси


Иш ўринларини

ташкил этиш

прогноз

параметрлари,

киши


Ходимларнинг

амалдаги сони




Бошқарув ходимлари




Ишлаб чиқариш ходимлари




Техник ходимлар




Ёрдамчи ходимлар






Бошқарув ходимлари




Ишлаб чиқариш ходимлари




Техник ходимлар




Ёрдамчи ходимлар




Жами:


Бошқарув ходимлари




Ишлаб чиқариш ходимлари




Техник ходимлар




Ёрдамчи ходимлар




            

*) Шаклга ҳар бир ташкилот бўйича қўшимча эҳтиёжнинг аниқлаштирилган прогнози Низомнинг 1-иловасига мувофиқ илова қилинади.

Маҳаллий ижро ҳокимияти органи раҳбари



(имзо, муҳр)

            





Низомга

4-ИЛОВА



Кадрларга бўлган эҳтиёж тўғрисида

МАЪЛУМОТ


      

      


(ташкилот номи)



      

      


(жойлашган жойи)



      

      


қтисодий фаолият тури коди)


             

Касб (лавозим)

номи


ХАЛИКК-2017*

бўйича коди


Йиллар бўйича кадрларга

бўлган эҳтиёж, киши











Жами:





          

*) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификатори.

Ташкилот раҳбари




(имзо, муҳр)


           





Низомга

5-ИЛОВА



Кадрлар тайёрлашга бўлган

ДАВЛАТ БУЮРТМАСИ


      

      


(Давлат ва хўжалик бошқаруви органи, маҳаллий ижро ҳокимияти органи номи)


           

Касб (лавозим)

номи


ХАЛИКК-2017*

бўйича коди


Йиллар бўйича кадрларга

бўлган эҳтиёж, киши











Тармоқ бўйича жами:





         

*) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификатори.

Давлат ва хўжалик бошқаруви

органи, маҳаллий ижро этувчи

ҳокимият органи раҳбари



(имзо, муҳр)

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 31октябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 6 ноябрь, 44-сон, 1110-модда


































Время: 0.0052
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск