язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм/ Соғлиқни сақлаш/ Умумий қоидалар/ ЎзР Президентининг 01.04.2017 й. ПҚ-2863-сон Қарорининг олдинги таҳрири

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎзР Президентининг 01.04.2017 й.

ПҚ-2863-сон Қарорининг

олдинги таҳрири




ЎзР Президентининг 16.04.2019 й.

ПҚ-4290-сон Қароридан олдинги таҳрири



8-банднинг олдинги таҳрири


8. Аҳолига пуллик тиббий хизматлар кўрсатадиган (стоматология ва косметология хизматларидан ташқари) хусусий тиббиёт муассасалари, жумладан, хорижий инвесторлар иштирокидаги хусусий тиббиёт муассасалари тиббий хизматлар қисмида 2022 йилнинг 1 январигача қуйидаги тўловлардан озод этилсин: (ЎзР Президентининг 20.10.2017 й. ПФ-5212-сон Фармони таҳриридаги хатбоши)

барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлашдан, бунда бўшаган маблағлар хусусий тиббиёт муассасаларини замонавий тиббий, муҳандислик-техник ускуналар билан жиҳозлаш, уларга сервис-техник хизмат кўрсатиш, тиббиёт мақсадлари учун эҳтиёт қисмлар, материаллар, инвентар ва бошқа буюмлар харид қилиш, тиббий хизматлар кўрсатиш учун янги бинолар қуриш, мавжудларини реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш, шунингдек, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига бепул тиббий хизматлар кўрсатишга йўналтирилсин;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича олиб келинадиган янги тиббиёт асбоб-ускуналари, бутловчи буюмлар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари ва материаллари учун божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно).

Ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган солиқ имтиёзларини қўлланиш мақсадида, ҳисобот даври якунлари бўйича тиббий хизматлар кўрсатиш (стоматология ва косметология хизматлари бундан мустасно) асосий фаолият тури бўлмиш юридик шахслар тиббиёт муассасалари жумласига киради. Бунда юқорида айтиб ўтилган имтиёзлар, агарда тиббий хизматлар кўрсатиш асосий фаолият тури бўлса, бошқа даромадларга ҳам жорий этилади. (ЎзР Президентининг 20.10.2017 й. ПФ-5212-сон Фармонига мувофиқ киритилган хатбоши)


ЎзР Президентининг 20.10.2017 й. ПФ-5212-сон Фармонига мувофиқ тўртинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин


Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Молия вазирлиги, Ўзбекистон хусусий амалиёт врачлари уюшмаси билан биргаликда бир ой муддатда юқорида қайд этилган солиқ имтиёзлари тақдим этилиши натижасида бўшайдиган маблағлар ҳисобидан Хусусий тиббиёт муассасаларининг аҳоли ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига бепул тиббий хизматлар кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.




ЎзР Президентининг 20.10.2017 й. ПФ-5212-сон

Фармонидан олдинги таҳрири



9-банднинг олдинги таҳрири


9. Қишлоқ жойларда тиббий хизматлар кўрсатиш соҳасида ташкил этиладиган янги микрофирмалар ва кичик корхоналар давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб 10 йил муддатга ягона солиқ тўловидан озод этилсин.