Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш /

Буйрак ва (ёки) жигар бўлаги ҳамда гематопоэтик суяк кўмиги ўзак ҳужайраларини трансплантация қилиш тартиби тўғрисида Вақтинчалик низом (ЎзР ВМ 23.10.2017 й. 859-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 23 октябрдаги

859-сон қарорига

ИЛОВА



Буйрак ва (ёки) жигар бўлаги ҳамда

гематопоэтик суяк кўмиги ўзак ҳужайраларини

трансплантация қилиш тартиби тўғрисида

ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Вақтинчалик низом тирик донордан буйрак ва (ёки) жигар бўлаги ҳамда гематопоэтик суяк кўмиги ўзак ҳужайраларини трансплантация қилиш тартибини, трансплантацияни бажаришга кўрсатма ва қарши кўрсатмаларни, донор ва реципиентнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини белгилайди.

2. Буйрак ва (ёки) жигар бўлагини трансплантация қилиш реципиентга ўзининг жабрланган ва ҳаёт учун муҳим фаолиятини бажаролмасдан, унинг соғлиғига қайтариб бўлмайдиган асоратларга олиб келадиган буйрак ва (ёки) жигар бўлаги ўрнига тирик қариндош донордан соғлом буйрак ва (ёки) жигар бўлагини кўчириб ўтказипг мақсадида бажариладиган жарроҳлик амалиётдир.

Гематопоэтик суяк кўмиги ўзак ҳужайраларини трансплантация қилиш - бу инсон саломатлигининг қайтариб бўлмас бузилишларига олиб келувчи ва қон ҳосил қилиш вазифаларини амалга ошира олмайдиган шикастланган ҳужайралар ўрнига реципиентга ўзининг соғлом суяк кўмиги ўзак ҳужайраларини ёки тирик донорнинг суяк кўмиги ўзак ҳужайраларини кўчириб ўтказиш мақсадида амалга ошириладиган жарроҳлик амалиёти ҳисобланади.

3.

Буйрак ва (ёки) жигар бўлагини трансплантация қилиш учун ўзаро биринчи, иккинчи, учинчи ва тўртинчи даражада қариндош бўлган шахслар тирик қариндош донорлар мумкин, бунда:

болалар ота-онасига нисбатан биринчи даражадаги;

невара бобоси ва бувисига нисбатан, шунингдек, туғишган ака-ука ва опа-сингиллар - иккинчи даражадаги;

эвара катта бобоси ва катта бувисига нисбатан, шунингдек, тоға ва амаки, амма ва хола ўз жиянлари билан - учинчи даражадаги;

тоғавачча, амакивачча, аммавачча ва холаваччалар - тўртинчи даражадаги қариндош ҳисобланади.

Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида тузилган никоҳ асосида камида уч йил биргаликда яшаган эр-хотинлар ва уларнинг юқорида кўрсатиб ўтилган барча қариндошлари, шунингдек, ўгай ака-ука ва опа-сингиллар ҳамда уч йил муддат олдин қонунчиликда белгиланган тартиб асосида фарзандликка олинган болалар (фарзандликка олувчи ота-оналари билан ўзаро) тирик қариндош донорлар бўлиши мумкин.

Ушбу Вақтинчалик низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланади:


тирик донор (кейинги ўринларда донор деб аталади) - реципиентга ўз хоҳиши билан аъзоси, тўқимаси ва (ёки) ҳужайраларини бераётган одам;


реципиент - инсон аъзоси, тўқимаси ва (ёки) ҳужайралари трансплантация қилинаётган одам.

Гематопоэтик суяк кўмиги ўзак ҳужайраларини трансплантация қилиш учун реципиентнинг қариндошлари ҳамда у билан қариндошлик алоқалари бўлмаган шахслар ҳам тирик донорлар бўлиши мумкин.

4. Донор ва реципиент орасидаги яқин қариндошлик алоқаларини исботловчи ҳужжатларга туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома, паспорт, никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳнома, шунингдек қариндошлик ришталарини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар киради.

Яқин қариндошлик алоқаларини исботловчи ҳужжатлар, шунингдек уларнинг ҳақиқийлигини тасдиқловчи исботлар ҳақидаги мажбуриятлар донор ва реципиент зиммасига юкланади.


5. Ўн саккиз ёшга тўлмаган, белгиланган ҳолатда ўзини ўзи бошқаролмайдиган деб топилган, озодликдан маҳрум қилинган, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, ҳомиладор аёллар, наркомания, сурункали алкоголизм ва токсикоманиядан азоб чекаётган шахслардан трансплантация мақсадида буйрак ва (ёки) жигар бўлагини олишга йўл қўйилмайди.

6. Трансплантация фақат қуйидаги давлат тиббиёт ташкилотларида амалга оширилади:

Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослашган илмий-амалий жарроҳлик тиббиёт маркази;

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази;

Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт маркази;

У. Халмуратов номидаги республика кўп тармоқли тиббиёт маркази (Қорақалпоғистон Республикаси);

Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази;

Навоий вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази;

Наманган вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази;

Самарқанд вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази;

Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази.

6-1. Гематопоэтик суяк кўмиги ўзак ҳужайраларини трансплантация қилиш фақат Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказида амалга оширилади.


6-2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт ташкилотларида буйрак ёки жигар бўлаги ҳамда гематопоэтик суяк кўмиги ўзак ҳужайраларини трансплантация қилиш амалиётини ўтказиш учун реципиентни (донор билан) шифохонага ётқизиш ва тиббий ёрдамни ташкил этиш Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 сентябрдаги 696-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт ташкилотларида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ амалга оширилади.



2-БОБ. ТРАНСПЛАНТАЦИЯГА НИСБАТАН

КЎРСАТМА ВА ҚАРШИ КЎРСАТМАЛАР


7. Қуйидагилар буйрак трансплантацияси бўйича кўрсатмалар ҳисобланади:

сурункали гломерулонефрит, терминал босқичдаги сурункали буйрак етишмовчилиги;

ремиссия фазасидаги сурункали пиелонефрит, терминал босқичдаги сурункали буйрак етишмовчилиги;

буйраклар поликистози, терминал босқичдаги сурункали буйрак етишмовчилиги;

реноприв ҳолат.


8. Қуйидагилар жигар бўлаги трансплантацияси бўйича кўрсатмалар ҳисобланади:

жигарнинг терминал босқичдаги сурункали диффуз касалликлари;

гепатоцитлар ривожланиши туғма дефектлари фонида метаболизмнинг бузилиши;

ўткир жигар етишмовчилиги;

резекция қилинмайдиган манбали жигар касалликлари.


8-1. Қуйидагилар гематопоэтик суяк кўмиги ўзак ҳужайраларини трансплантация қилиш бўйича кўрсатмалар ҳисобланади:

ўткир лимфобласт лейкоз ва унинг шакллари, ўткир миелобласт лейкоз ва унинг шакллари;

миелом касаллиги, сурункали миелолейкоз, сурункали лимфолейкоз, миелодиспластик синдром;

апластик анемия, бирламчи туғма иммунодефицит, аутоиммун тизимли касалликларни айрим турлари, лимфомалар, талассемиянинг оғир турлари.

9. Қуйидагилар буйрак трансплантациясига нисбатан қарши кўрсатмалар ҳисобланади:

турли хил локализациялардаги клиник аҳамиятга эга сурункали ва ўткир юқумли хасталиклар, шу жумладан туберкулёз, ВИЧ ва бошқалар;

ошқозон-ичак трактининг ярали жароҳатланиши;

реципиентлар қон зардобида илгаридан мавжуд бўлган лимфотоксикантли таналарнинг 30 фоиздан ортиқ бўлиши;

сурункали юрак етишмовчилиги, Пб, III босқичлари;

жигар циррози, фаол давридаги гепатит;

юрак, бош мия ва оёқлар қон томирларининг хасталаниши билан кечувчи тарқоқ атеросклероз;

оғир неврологик хасталиклар (инсульт ва бошқалар);

психик хасталиклар;

хатарли янги ўсмалар;

даволанишга таъсирчанлиги бўлмаган буйрак ва пешоб чиқариш йўлларининг сурункали инфекцияси.


10. Қуйидагилар жигар бўлаги трансплантациясига қарши кўрсатмалар ҳисобланади:

ҳаёт учун муҳим органлар фаолияти, шу жумладан марказий нерв системаси фаолиятининг коррекция қилинмайдиган бузилишлари;

жигардан ташқаридаги инфекцион жараён, шу жумладан туберкулёз, ОИТС ёки бошқа хил даволаб бўлмайдиган системали ёки манбали инфекцион ҳолатлар;

жигардан ташқари онкологик касалликлар;

жигарнинг коррекция қилинмайдиган ва ҳаёт билан номутаносиб бўлган туғма қўшимча касалликларнинг мавжудлиги.


10-1. Қуйидагилар гематопоэтик суяк қўмиги ўзак ҳужайраларини трансплантация қилишга қарши кўрсатмалар ҳисобланади:

руҳий бузилишлар;

фаол инфекция;

қандли диабет декомпенсацияси;

ҳомиладорлик;

асосий касалликни инкурабел рецидиви;

донор ва реципиентнинг номувофиқлиги;

беморни химиорезистентлиги.


3-БОБ. ТРАНСПЛАНТАЦИЯНИ БАЖАРИШ ТАРТИБИ


12. Трансплантацияни амалга оширувчи давлат тиббиёт ташкилоти раҳбарининг трансплантацияга тайёрлаш жараёнидаги мажбуриятлари:

донордан оператив усул билан унинг бир буйраги ва (ёки) жигар бўлагини ҳамда гематопоэтик суяк кўмиги ўзак ҳужайраларини олиш донорнинг соғлиғига таъсир қилиб, ривожланиши мумкин бўлган асоратларнинг юзага келиши ҳақида уни огоҳлантириш;

Время: 0.0062
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск