язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм/ Соғлиқни сақлаш/ Умумий қоидалар/ Тиббий ускунанинг маънан эскирганлик даражасини аниқловчи Мезонлар (АВ томонидан 11.09.2017 й. 2928-сон билан рўйхатга олинган соғлиқни сақлаш вазирининг 28.08.2017 й. 107-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2017 йил 11 сентябрда 2928-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

соғлиқни сақлаш вазирининг

2017 йил 28 августдаги

107-сон буйруғига

ИЛОВА



Тиббий ускунанинг маънан эскирганлик

даражасини аниқловчи

МЕЗОНЛАР


Муқаддима

1-боб. Умумий қоида

2-боб. Тиббий ускунанинг маънан эскирганлик

даражасини аниқлаш мезонлари

3-боб. Якуний қоида



Мазкур Мезонлар Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 июндаги 405-сон "Тиббий фаолиятни лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига асосан тиббий фаолият билан шуғулланувчи ташкилотларда фойдаланиладиган тиббий ускуналарнинг маънан эскирганлик даражасини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДА


1. Мулкчилик шаклидан қатъи назар, янги ташкил этилаётган ёки қайта жиҳозланаётган тиббий фаолиятни амалга оширувчи ташкилотлар фақат Тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника давлат реестрида мавжуд бўлган тиббий ускуналар билан жиҳозланиши лозим.


2. Тиббий фаолиятни амалга оширувчи ташкилотлар янги яратилган тиббий ускуналардан улар белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин фойдаланишлари мумкин.



2-БОБ. ТИББИЙ УСКУНАНИНГ МАЪНАН ЭСКИРГАНЛИК

ДАРАЖАСИНИ АНИҚЛАШ МЕЗОНЛАРИ


3. Тиббий фаолият билан шуғулланувчи ташкилотлар учун тиббий ускунанинг маънан эскирганлик даражаси унинг ишлаб чиқарилган йили орқали аниқланади.


4. Тиббий ускунанинг техник паспортида ёки ёрлиғида кўрсатилган эксплуатация муддати тугагандан кейин мазкур тиббий ускуна маънан эскирган ҳисобланади.


5. Тиббий ускунанинг техник паспортида ёки ёрлиғида эксплуатация муддати кўрсатилмаган ҳолларда, ушбу тиббий ускуна ишлаб чиқарилган санадан бошлаб 15 йил ўтгандан кейин маънан эскирган ҳисобланади.


6. Тиббий ускунанинг техник паспортида ёки ёрлиғида ишлаб чиқарилган санаси кўрсатилмаган бўлса, бундай тиббий ускуналардан фойдаланиш тақиқланади.


7. Тиббий фаолиятни амалга ошираётган ташкилотлар ўзларида мавжуд бўлган ишлаб чиқарилган йили кўрсатилмаган ҳамда маънан эскирган тиббий ускуналарни 2023 йилнинг 1 январь кунига қадар янги ускуналарга алмаштиришлари лозим.


8. Янги ташкил этилган тиббиёт ташкилотлари маънан эскирган тиббий ускуналардан фойдаланишлари тақиқланади.



3-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


9. Мазкур Мезонлар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 18 сентябрь, 37-сон, 1012-модда