ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Соғлиқни сақлаш соҳасида бошқарув ва назорат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.09.2017 й. 714-сон "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.09.2017 й.

N 714



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Соғлиқни сақлаш органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 12 июндаги ПҚ-3052-сон қарорини ижро этиш юзасидан ва соғлиқни сақлашни бошқариш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, республика аҳолисига кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини янада яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекциясининг техник топшириғи асосида Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг маблағлари ҳисобига ("ТМЭК") дастурий комплексининг янги версияси ишлаб чиқилишини таъминласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ТМЭК дастурий комплексини кейинчалик соғлиқни сақлаш органларига хизмат кўрсатиш учун бепул асосда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига берсин, бунда Соғлиқни сақлаш вазирлигига бергунга қадар унга молия органлари билан тузилган шартнома асосида хизмат кўрсатилишини назарда тутсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шадманов зиммасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 12 сентябрдаги

714-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Сотиб олинган реабилитация техник воситаси ёки кўрсатилган хизматлар учун компенсация тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2009 йил 17 июндаги 166-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 6-сон, 48-модда) 2-иловадаги "Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси" сўзлари "Соғлиқни сақлаш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 19 февралдаги 30-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 2-сон, 11-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси тўғрисидаги низомда:


а) 1-банддаги "шунингдек тиббий-меҳнат экспертизаси хизматлари фаолиятини ташкил этишни" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 2-банддаги "Бош вазирнинг биринчи ўринбосари - Молия вазирига" сўзлари "Бош вазирнинг ўринбосарига" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 5-бандда:

тўртинчи ва бешинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

олтинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

тўртинчи хатбошидаги "Республика тиббий ижтимоий экспертиза инспекцияси, тиббий-меҳнат экспертизаси хизматлари" сўзлари чиқариб ташлансин;


г) 7-банднинг еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тиббий-меҳнат экспертизаси хизматлари билан биргаликда ногиронликни белгилаш мониторингини олиб боради";


д) 8-банднинг "д" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"д) Жамғарма ваколатига тегишли масалалар бўйича эътироз-даъво ишлари ўтказилишини ташкил этади ва амалга оширади;


26-банднинг тўртинчи хатбошидаги "Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси, тиббий-меҳнат экспертизаси хизматлари" сўзлари чиқариб ташлансин;


е) 29-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари чиқариб ташлансин;


ж) 31-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


з) 33-бандда:

учинчи хатбошидаги "шунингдек Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси ва тиббий-меҳнат экспертизаси хизматлари раҳбарлари" сўзлари "Жамғарма" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "шунингдек Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси ва тиббий-меҳнат экспертизаси хизматлари" сўзлари "Жамғарма" сўзлари билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошидаги "Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари раислари ўринбосарлари" сўзлари чиқариб ташлансин;

еттинчи ва саккизинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

тўққизинчи - ўн биринчи хатбошилар тегишли равишда еттинчи ва тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


и) 34-банднинг биринчи хатбошидаги "ва Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси" сўзлари чиқариб ташлансин.

5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ногиронларни тиббий-ижтимоий ва касбий реабилитация қилиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 23 декабрдаги 307-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 12-сон, 71-модда) 3-банди биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:".

7. Вазирлар Маҳкамасининг "Халқаро авиаташув хизматларини амалга оширишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 28 июндаги 189-сон қарорига 2-илованинг 3 ва 5-бандларидаги "Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси" сўзлари "Соғлиқни сақлаш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.





Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 12 сентябрдаги

714-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган деб эътироф

этилаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимида бошқаришни такомиллаштириш тўғрисида" 1999 йил 14 январдаги 18-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2002 йил 1 майдаги 150-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2002 й., 9-сон, 66-модда) илованинг 10-банди.

4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фан ва технологиялар ривожланишини мувофиқлаштириш ва бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 7 августдаги ПҚ-436-сон қарори)" 2006 йил 2 октябрдаги 207-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси Қонунлар тўплами, 2006 й., 40-сон, 396-модда) 1-илованинг 4-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ҳудудий соғлиқни сақлаш муассасаларининг ташкилий тузилмасини ва фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 18 мартдаги 48-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2008 й., 12-13-сон, 72-модда) 1-бандининг олтинчи хатбоши, қарорга 5 ва 5а-иловалар.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш Давлат дастурини амалга оширишнинг асосий йўналишлари тўғрисида" 2007 йил 19 сентябрдаги ПФ-3923-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика тиббиёт муассасалари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 2 октябрдаги ПҚ-700-сон қарори)" 2009 йил 15 июндаги 164-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2009 й., 25-сон, 285-модда) илованинг 1-банди.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш бўйича айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2010 йил 5 июндаги 108-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 183-модда) илованинг 14-банди.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Тиббий-меҳнат экспертиза хизмати фаолиятини ташкил этишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2010 йил 2 сентябрдаги 193-сон қарори)" 2010 йил 11 ноябрдаги 250-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 11-сон, 59-модда) илова 5-бандининг "б" кичик банди.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" (Ўзбекистон Республикасининг "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида" 2014 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-378-сон Қонуни)" 2015 йил 31 мартдаги 74-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2015 й., 13-сон, 155-модда) илованинг 1-банди.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳолининг ҳожатманд қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 22 февралдаги ПФ-4782-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 24 февралдаги ПҚ-2498-сон қарори)" 2017 йил 13 мартдаги 130-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 249-модда) 1-илованинг 6-банди.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2016 йил 4 январдаги ЎРҚ-399-сон Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 6 апрелдаги 185-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 14-сон, 228-модда) 4-илованинг 2-банди.


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида ("Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 13 июндаги ЎРҚ-436-сон Қонуни)" 2017 йил 8 сентябрдаги 705-сон қарорига илованинг 2-банди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 18 сентябрь, 37-сон, 997-модда






























Время: 0.0067
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск