ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Мусиқа. Хореография. Театр /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.11.2017 й. ПҚ-3391-сон "Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

17.11.2017 й.

N ПҚ-3391


ЎЗБЕК МИЛЛИЙ МАҚОМ

САНЪАТИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Халқимиз маданий меросининг ажралмас қисми бўлган миллий мақом санъати ўзининг қадимий тарихи, теран фалсафий илдизлари, бетакрор бадиий услуби ва бой ижодий анъаналари билан маънавий ҳаётимизда муҳим ўрин эгаллайди.

Асрлар давомида улуғ шоир ва олимлар, моҳир бастакорлар, ҳофиз ва созандаларнинг машаққатли меҳнати ва фидойилиги, ижодий тафаккури билан сайқал топиб келаётган ушбу ноёб санъат нафақат юртимиз ва шарқ мамлакатларида, балки дунё миқёсида катта шуҳрат ва эътибор қозонган. Мақом санъатининг гултожи бўлган "Шашмақом" ЮНЕСКО томонидан инсониятнинг номоддий маданий мероси сифатида эътироф этилгани ҳамда унинг Репрезентатив рўйхатига киритилгани бунинг яққол тасдиғидир.

Ўтган давр мобайнида мамлакатимизда мақом санъатини ўрганиш ва ривожлантириш борасида муайян ишлар амалга оширилди. Айниқса, ўзбек "Шашмақом"и нота матнларининг нашр этилиши ва уларга мувофиқ равишда мақом куй-қўшиқларининг магнит ленталарга ёзиб олиниши улкан илмий-маданий аҳамиятга эга воқеа бўлди.

Ҳозирги кунда юртимизда Юнус Ражабий номидаги Мақом ансамбли, ҳудудларда мақом жамоалари, Ўзбекистон давлат консерваториясида шу йўналишда махсус кафедра фаолият кўрсатаётгани, соҳага оид илмий изланишлар олиб борилаётганини қайд этиш лозим.

Айни вақтда миллий ўзлигимизни англаш, маданиятимизни ҳар томонлама ривожлантириш, халқимиз, аввало, ёш авлодимизни юксак инсоний туйғулар руҳида тарбиялаш, унинг эстетик диди ва тафаккурини шакллантиришда мақом санъатининг кенг имкониятларидан етарлича фойдаланилмаяпти.

Мазкур йўналишда чуқур илмий-назарий тадқиқотлар, ўқув-услубий адабиётлар яратиш, мақом санъатини радио-телевидение, оммавий ахборот воситалари, Интернет тармоғи орқали мамлакатимизда ва чет элларда тарғиб этиш, мақом устозлари, соҳа олимлари ва мутахассислари, иқтидорли ва истиқболли ёш ижрочилар фаолиятини моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ишлари эътибордан четда қолиб келмоқда.

Юқорида зикр этилган камчилик ва муаммоларни бартараф этиш, ўзбек мақом санъатини чуқур ўрганиб, ўзига хос ижро мактаблари ва анъаналарни янги босқичда равнақ топтириш, унинг "олтин фонди"ни яратиш ва бойитиш, халқаро нуфузини ошириш ва кенг тарғиб қилиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Фанлар академияси, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасининг давлат муассасаси шаклида Ўзбек миллий мақом санъати маркази (кейинги ўринларда - Мақом маркази) фаолиятини ташкил этиш ҳақидаги таклифи маъқуллансин.


2. Қуйидагилар:

Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантиришга доир чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш бўйича Республика комиссияси таркиби 1-иловага;

Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантиришга доир чора-тадбирлар дастури 2-иловага;

Ўзбек миллий мақом санъати марказининг таркибий тузилмаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбек миллий мақом санъати марказининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

Ўзбекистонда мақом санъатини янада ривожлантириш, бу борада шаклланган ижро ва ижодий мактаблар ва анъаналарни, буюк бастакорлар, ҳофиз ва созандалар меросини чуқур илмий асосда ўрганиш ва қайта тиклаш;

ўзбек мақом санъати мумтоз ва замонавий ижро намуналарининг "олтин фонди"ни яратиш;

халқимиз, хусусан, ёш авлодни мақом санъати билан кенг таништириш орқали уларда миллий ўзликни англаш туйғуси юксак бадиий-эстетик дид ва тафаккурни камол топтириш;

мақом санъати бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш ва тарғиб қилиш бўйича халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш;

мумтоз мусиқа меросимиз намуналарини нотага олиш, мавжуд ёзувларни такомиллаштириш ва амалиётга жорий этиш, мақом санъатининг ижтимоий-тарихий илдизлари, илмий-назарий негизлари, миллий ва умумбашарий қадриятлар билан боғлиқ жиҳатларини юртимиз олимлари ва чет эллик мутахассислар иштирокида чуқур ўрганиб, янги илмий тадқиқотлар яратиш;

мақом санъатининг кўп асрлик ижро йўлларини пухта ўзлаштириб, уларни янгича усуллар билан бойитиб, ёш авлод вакилларига ўргатиб келаётган мақомчилар, мақомшунос илмий-педагог олимлар ва мутахассислар, Мақом маркази ходимлари фаолиятини моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш;

юртимизда мақом санъати бўйича хорижий етук ижрочиларнинг ўзаро тажриба алмашуви, маҳорат дарслари ҳамда турли халқаро мақом анжуманлари ва танловларини ташкил этиш;

республика ҳудудларида таниқли мақом ижрочиларининг концертларини ва маҳорат дарсларини ташкиллаштириш;

мақом санъатини радио-телевидение, оммавий ахборот воситалари ва Интернет орқали Ўзбекистон ва чет элларда кенг тарғиб этиш.


4. Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлигига:

Ўзбекистон давлат консерваториясининг Мусиқий шарқшунослик кафедраси негизида "Ўзбек мақоми тарихи ва назарияси" кафедрасини ташкил этиш, вилоятлардаги педагогик олий таълим муассасаларининг мусиқий таълим йўналишида мақом санъатини махсус фан сифатида ўқитишни жорий этиш;

мазкур таълим муассасаларига малакали мутахассислар, профессор-ўқитувчиларни жалб этиш, улар учун зарур шарт-шароитларни яратиш, тегишли дарслик, ўқув қўлланма ва илмий-услубий адабиётлар билан таъминлаш;

республикадаги мавжуд болалар мусиқа ва санъат мактаблари ҳамда маданият ва санъат коллежлари ва академик лицейларда мақом санъатини ўқитиш бўйича бўлимлар фаолиятини янада кучайтириш;

мақом санъатининг ижодий, илмий-услубий ва ижро анъаналарини пухта ўзлаштириш ва муносиб давом эттириш мақсадида, таълим муассасаларига моҳир мақомчи санъаткорларни бириктириш ва шу асосда "устоз-шогирд" мактабларини ташкил этиш вазифаси топширилсин.


5. 2018 йилдан бошлаб Шаҳрисабз шаҳрида ҳар икки йилда бир марта Халқаро мақом санъати анжуманини ўтказиш белгилансин.

Республика комиссиясига:

Маданият вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссияси, Қурилиш вазирлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда, бир ой муддатда Шаҳрисабз шаҳрининг Оқсарой майдонида мазкур анжуманни ўтказиш учун зарур маданий инфратузилма иншоотларини барпо этиш бўйича таклифлар киритиш;

Халқаро мақом санъати анжуманининг илмий-ижодий концепцияси ва Низомини ишлаб чиқиш;

Оқсарой майдонининг тарихий қисмида мақом санъатига бағишланган музей ва миллий созлар лабораториясини ташкил этиш;

Шаҳрисабз шаҳар маданият саройини капитал таъмирлаш, ҳозирги вақтда Оқсарой майдонидаги мавжуд Мақом маркази ҳамда болалар мусиқа ва санъат мактаби фаолиятларини такомиллаштириш;

Халқаро мақом санъати анжуманини юксак савияда ўтказиш учун ҳорижий давлатлардан таниқли мусиқашунос олимлар, санъаткорлар, ижодий жамоалар ва мутахассисларни таклиф этиш;

2018 йилдан бошлаб соҳада фаол ижод қилаётган санъаткорларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида "Энг яхши мақом хонандаси", "Энг яхши мақом созандаси", "Энг яхши мақом устози", "Энг яхши мақом тарғиботчиси", "Энг яхши ёш мақомчи" каби номинациялар бўйича мукофотлар таъсис этиш;

Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантиришга доир чора-тадбирлар дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш вазифалари юклатилсин.


6. Мақом маркази Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг "Тошкент радиоэшиттириш уйи" биносига ижара тўловисиз вақтинча жойлаштирилсин. (Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Махтумқули кўчаси 49-уй)

Маданият вазирлиги, "Давархитектқурилиш" қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги 1 ой муддатда Мақом маркази учун замонавий талабларга жавоб берадиган лойиҳа асосида янги бино қуриш бўйича таклиф киритсин.

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ўз тизими учун бюджетдан ажратилган йиллик маблағлари доирасида доимий равишда "Тошкент радиоэшиттириш уйи"да овоз ёзиш студиялари ва техник воситалардан Мақом маркази учун бепул фойдаланиш ва Мақом ансамбли томонидан ижро этиладиган мусиқий асарларни ёзиб олиш, эфирга бериш ва тарғибот қилишни таъминласин.


7. Мақом йўналишида ижод қилиб келаётган ижодий жамоалар, ансамбллар 2023 йилгача барча солиқ тўловларидан озод этилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

Мақом марказига 1 та енгил автомобиль ва 1 та автобус харид қилиш учун маблағлар ажратсин.

"Тошкент радиоэшиттириш уйи"да Мақом марказига ажратилган хоналарни жорий таъмирлаш учун маблағ ажратсин.

Мақом санъатини тадқиқ қилиш билан боғлиқ илмий изланишлар, ўқув қўлланмалар, таржималар, илмий ва услубий адабиётларни нашр қилиш харажатлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг параметрларида ижтимоий соҳага назарда тутилган маблағлар доирасида молиялаштирилишини таъминласин.

Ўзбек миллий мақом санъати марказини молиялаштириш ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ташкил этиладиган ҳудудий бўлимларини сақлаб туриш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, ўз даромадлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.

9. Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари уч ой муддатда вилоятларда Ўзбек миллий мақом санъати марказининг юридик шахс мақомига эга бўлган ҳудудий бўлимларини ташкил этсин.

10. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига мақом санъатини ривожлантириш ва тарғиб қилиш бўйича хорижий давлатлар билан олиб бориладиган барча ҳамкорлик ишларини ўрнатилган тартибда ташкил этишда амалий ёрдам кўрсатсин.


11. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, "Жаҳон" ахборот агентлиги мақом санъатини ривожлантириш бўйича бажарилган ишларни мунтазам равишда ёритиб бориш мақсадида алоҳида дастур ишлаб чиқсин ва амалга оширсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда, бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


13. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Х. Султонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 17 ноябрдаги

ПҚ-3391-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантиришга

доир чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш

бўйича Республика комиссияси

ТАРКИБИ

Арипов А.

-

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, ташкилий қўмита раиси


Султонов Х.

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси


Маматов Р.

-

Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири

Сайфуллаев Б.

-

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири


Саидова Г.

-

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазири


Хаджаев Б.

-

Ўзбекистон Республикаси Молия вазири


Давлетов Р.

-

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири


Мажидов И.

-

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири


Иноятов У.

-

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири


Комилов А.

-

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири


Абдуҳалимов Б.

-

Ўзбекистон Фанлар Академияси вице-президенти


Болтабаев М.

-

Ўзбекистон Фан ва технологиялар агентлиги бош директори


Усманов Р.

-

Тошкент шаҳар ҳокими


Рўзиев 3.

-

Қашқадарё вилояти ҳокими


Хаджаев А.

-

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси в.в.б.


Кўчимов А.

-

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори


Тангриев Л.

-

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги бош директори


Абдуллаев Р.

-

Ўзбекистон композиторлар ва бастакорлар уюшмаси раиси


Ахмедов М.

-

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси


Қодиров А.

-

Республика маънавият ва маърифат маркази раҳбари


Закиров Б.

-

"Давархитектқурилиш" қўмитаси раиси


ИсмоиловА.

-

Юнус Ражабий номидаги "Мақом" ансамбли бадиий раҳбари


Иброҳимов О.

-

Ўзбекистон Фанлар академияси Санъатшунослик илмий-тадқиқот институти етакчи илмий ходими


Бегматов С.

-

Ўзбекистон давлат консерваторияси профессори


      

Изоҳ: Ташкилий қўмита аъзолари бошқа ишга ўтганда, унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли вазифаларини бажариш юкланган шахслар киритилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 17 ноябрдаги

ПҚ-3391-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбек миллий мақом санъатини янада

ривожлантиришга доир чора-тадбирлар

ДАСТУРИ

Т/р

Амалга ошириладиган чора-тадбирлар


Ижро

муддати


Масъул ижрочилар


1.

Ўзбек миллий мақом санъати марказининг Уставини ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда давлат рўйхатдан ўтказилишини таъминлаш.


2017 йил

ноябрь

Маданият вазирлиги, Адлия вазирлиги

2.

Ўзбек миллий мақом санъати марказининг штатлар жадвалини ишлаб чиқиш ва уни тасдиқлаш, бунда концерт ва илмий-тадқиқот муассасалар ташкилотлари ходимлари меқнатига ҳақ тўлаш тартибини қўллашни назарда тутган ҳолда жорий этиш.


2017 йил

декабрь


Маданият вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

Молия вазирлиги, Ўзбек миллий мақом санъати маркази


3.

Ўзбек миллий мақом санъати маркази ходимларининг фаолият йўналишлари ва функцияларини белгилаш бўйича лавозим йўриқномасини ишлаб чиқиш.


2017 йил

ноябрь


Ўзбек миллий мақом санъати маркази


4.

Ўзбек миллий мақом санъати марказида фаолият олиб борадиган устозлар ва илмий ходимлар таркибини шакллантириш;

мақом санъатининг кенг миқёсдаги тарғиботини амалга ошириш мақсадида шарқ халқлари мусиқа санъати намуналари ва етук намояндаларининг концертлари ҳамда маҳорат дарсларини ташкил этиш.


2017 йил

октябрь

мунтазам


Маданият вазирлиги, Ўзбек миллий мақом санъати маркази


5.

Вилоятларда Ўзбек миллий мақом санъати марказининг ҳудудий бўлимларини ташкил этиш бўйича Республика комиссиясига таклиф тайёрлаш.


2019 йил

ноябрь


Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари


6.

Ўзбек миллий мақом санъати маркази жойлашган бинонинг марказга ажратилгаи қисмини таъмирлаш ва зарур мебель, инвентарлар ҳамда ускуналар билан жиҳозлаш.


2017 йил

ноябрь


Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбек миллий мақом санъати маркази


7.

Миллий мусиқа чолғуларида парда тизимини мувофиқлаштириш ва садоларини асл ҳолига келтириш, марказда чолғуларнинг акустик хусусиятларини ўрганиш ва ривожлаятириш мақсадида хорижий давлатлардан махсус анжомларни келтириш.


2017 йил

декабрь


Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбек миллий мақом санъати маркази


8.

Ўзбекистон Бадиий жамоалари ижодий бирлашмаси таркибида фаолият юритаётган Ю. Ражабий номидаги "Мақом" ансамблини Ўзбек миллий мақом санъати маркази таркибига ўтказиш.


2017 йил

ноябрь


Маданият вазирлиги, Адлия вазирлиги


9.

Юнус Ражабий номидаги Ёш мақом ижрочиларининг Республика кўрик-танловини тиклаш ҳамда уни ўтказиш.


2018 йилдан

бошлаб ҳар

икки йилда

бир марта


Маданият вазирлиги, Ўзбек миллий мақом санъати маркази


10.

Ўзбек миллий мақом санъати марказининг "Интернет"даги веб-сайтини яратиш, уни ўзбек мақоми тарихи, йўналишлари, мақом асосларига оид маълумотлар билан тўлдириб янгилаб бориш.


2017 йил

ноябрдан

бошлаб

мунтазам


Маданият вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбек миллий мақом санъати маркази


11.

Республика ҳудудларида таниқли мақом ижрочиларининг концертларини ва маҳорат дарсларини ташкил этиш.

"Арт-туризм" дастури доирасида хорижий меҳмонлар учун нуфузли концерт-лекцияларни ташкил этиш.


2017 йил

ноябрдан

бошлаб

мунтазам


Маданият вазирлиги, "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбек миллий мақом санъати маркази


12.

Ёш мақом ижрочиларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида уларни ипотека кредитлари асосида арзон уй-жойлар билан таъминлаш бўйича аниқ таклифлар тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2017 йил

декабрь


Маданият вазирлиги, Ўзбек миллий мақом санъати маркази


13.

Ўзбекистон давлат консерваторияси, Ўзбекистони давлат санъат ва маданият институти, маданият ва санъат коллежлари, ихтисослаштирлган мусиқа академик лицейлари, болалар мусиқа ва санъат мактабларида миллий мақомлар (Бухоро шашмақоми, Хоразм олти ярим мақоми ва Дутор мақомлари, Фарғона -Тошкент мақом йўллари, Ўзбек "Шашмақоми" ҳамда янги йўналишлар) тизимли равишда ўқув дастурларига киритиш.


2018-2019

ўқув

йилидан

бошлаб


Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, Ўзбек миллий мақом санъати маркази


14.

Ихтисослаштирилган таълим муассасаларида мақом ижрочиларининг кўрик-танловларини ўтказиш, миллий мақом санъатини ноёб мерос сифатида оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиб бориш.


2017 йил

ноябрдан

бошлаб

мунтазам


Маданият вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбек миллий мақом санъати маркази


15.

Бастакорлар ўртасида "Мақом йўлларида яратилган энг яхши асар" номинацияси бўйича танловлар ўтказиб бориш.


2018 йилдан

бошлаб

мунтазам


Маданият вазирлиги, Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси, Ўзбек миллий мақом санъати маркази


16.

Композиторлар ўртасида миллий мақомлар асосида яратилган замонавий йўналишда энг яхши саҳна асарлар (симфония, концерт, камер-чолғу, йирик йўналишдаги саҳна асарлари ва бошқа) танловларни ташкил этиш ва ўгказиш.


2019 йилдан

бошлаб ҳар

икки йилда

бир марта


Маданият вазирлиги, Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси, Ўзбек миллий мақом санъати маркази


17.

Мусиқашунослар орасида республикамиз ва хорижий мамлакатлариинг йирик олимларини жалб этган ҳолда доимий равиишда танлов ва ўқув семинарларини ташкил этиш.


2019 йилдан

бошлаб ҳар

икки йилда

бир марта


Маданият вазирлиги, Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси, Ўзбек миллий мақом санъати маркази, Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб- қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди


18.

Кўп асрлик мақом ижодкорлиги анъаналарини ўзлаштирган, ўзининг истеъдоди ва салоҳияти билдн уларни замон руҳи билан бойитиб, "устоз-шогирд" таълимига мувофиқ ёш авлодга сингдириб келаётган таниқли бастакор ва мусиқашуносларни Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан моддий рағбатлантириш.


2018 йилдан

бошлаб

мунтазам


Маданият вазирлиги, Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси, Ўзбек миллий мақом санъати маркази


19.

Мақом йўлида ижод қилган устоз санъаткорлар ҳаёти ва ижодига доир оммабоп ва махсус илмий китоблар, нота тўпламлари ва аннотацияли нота альбомларни нашр этиш, республикамиздаги болалар мусиқа ва санъат мактаблари, маданият ва саньат коллежлари ва олий ўқув юртларида фойдаланишлари учун тарқатиш, шу борада турли конференция ва семинарлар ўтказиш;

2018 йилдан

бошлаб

мунтазам


Ўзбекистои Рсспубликаси Фанлар академияси, Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фан ва технологиялар агентлиги, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси, Ўзбек миллий мақом санъати маркази

Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтида сақланаётган мусиқага оид қўлёзмалар устида тадқиқот ишларини олиб бориш ва уларнинг натижаларини монография, китоб ва тўпламлар тарзида нашрга тайёрлаш ва чоп этиш;

2018 йилдан

бошлаб

режа

асосида

Абу Наср Форобий, Муҳаммад Хоразмий, Абу Али ибн Сино, Фахриддин Розий, Сафиуддин Урмавий, Абдулқодир Мароғий, Абдураҳмон Жомий, Нажмиддин Кавкабий, Дарвиш Али Чангий, Абдурауф Фитрат, Бекжон Раҳмон, Матюсуф Ҳарратов, Ғулом Зафарий ва бошқа алломаларнинг мусиқага оид рисолаларини, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Фанлар ақадемияси Санъатшунослик илмий тадқиқот институти архивида сақланётган С. Урмавийнинг "Китаб алъ-адвар", Дарвиш Али Чангийнинг "Рисолаи мусиқий" қўлёзмаларини нашрга тайёрлаб чоп этиш;

2018-2020

йиллар

И. Ражабовнинг "Шарқ мусиқаси атамаларининт қисқача изоҳли луғати", "Мақом асослари" қўлёзмаларини нашрга тайёрлаб китоб ҳолида чоп этиш;

2019 йил

ноябрь

О. Матёқубовнинг "Ўзбек мусиқаси" фундаментал тадқиқотини нашр этиш;

2018 йили

икки жилдлик "Мақом" энциклопедиясини тузиш ва нашр этиш;


Бухоро Шашмақоми, Хоразм олти ярим Дутор мақомлари, Фарғона -Тошкент мақом йўли мавзуларида йирик (фундаментал) тадқиқотларни олиб бориш учун тадқиқотчи олимларга яқиндан амалий кўмак бериш.


2018 йилдан

бошлаб

мунтазам


20.

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси орқали мақом санъатини тарғиб қилувчи махсус илмий-оммабоп кўрсатув намойишини ташкил этиш;

ёш иқтидорли ижрочилар ва мусиқашунос олимларни миллий мақом санъатини тарғиб этишда хорижий мамлакатлар билан ижодий тажриба алмашиш мақсадида хизмат сафарларига юбориш ҳамда уларга халқаро миқёсдаги илмий анжуманларда қатнашиш имконини яратиш.


2017 йил

декабрдан

бошлаб

мунтазам


Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Журналистлари уюшмаси, Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, Ўзбекистои электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси


         





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 17 ноябрдаги

ПҚ-3391-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбек миллий мақом санъати марказининг таркибий

ТУЗИЛМАСИ





























Бадиий кенгаш



Бош директор

1

















































































Бош директорнинг ижодий масалалар бўйича ўринбосари

1


Бош администратор

1



Бош ҳисобчи

1



























Халқаро алоқаларни ривожлантириш бўлими

1



Кадрлар бўйича бош мутахассис

1














Ю. Ражабий номидаги Мақом ансамбли

60*






























Мақом санъати тарихий экспозицияси бўлими

2



Юрисконсульт

1














Устоз-шогирд мактаби бўлими

6
















Xўжалик бўлими

1















Мақом санъатини илмий ривожлантириш бўлими

3
































Чолғуларни акустик хусусиятларини ўрганиш бўлими

2














































АКТ ва матбуот ходими

1








































































Ходимларнинг умумий чекланган сони - 83 та


*) Ўзбекистон Бадиий жамоалар ижодий бирлашмасининг Ю. Ражабий номидаги "Мақом" ансамбли негизида

**) Техник ва хизмат ходимлари белгиланган меъёрлар асосида аниқланади.



"Халқ сўзи", 2017 йил 18 ноябрь


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)
















































Время: 0.1655
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск