ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Маҳаллий давлат ҳокимият органлари / Хоким. Жойлардаги ижро органлари (ҳокимиятлар) /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22.12.2016 й. ПҚ-2691-сон "Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

22.12.2016 й.

N ПҚ-2691



МАҲАЛЛИЙ ИЖРОИЯ ҲОКИМИЯТИ

ОРГАНЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш, ташкилий тузилмасини янада такомиллаштириш ва мустаҳкамлаш, ҳудудларни комплекс ривожлантиришни таъминлаш, ижтимоий соҳа ривожини янада рағбатлантириш, ишлаб чиқариш кучларини оптимал жойлаштириш, ҳудудларнинг табиий-хом ашё, ер-сув, ишлаб чиқариш ва меҳнат салоҳиятидан оқилона фойдаланиш, аҳоли билан мулоқот қилиш, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш учун эҳтиёж ва талабларини ўрганиш асосида турмуш даражаси ва сифатини изчил ошириб бориш, ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишни самарали ташкил қилиш мақсадида:


1. Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг:

вилоятлар, Тошкент шаҳри, шаҳар ва туманлар ҳокимларининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари ҳамда ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимларини жорий қилиш;

вилоятлар, Тошкент шаҳри, шаҳар ва туманлар ҳокимликларида ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари бўйича таркибий тузилмаларини тугатиш бўйича таклифи қабул қилинсин.


2. Вилоятлар, Тошкент шаҳри, шаҳар ва туманлар ҳокимларининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосарларининг қуйидаги асосий вазифаларни таъминлашда шахсий масъулияти белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Қонунларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган ҳужжатларда белгиланадиган иқтисодий, ижтимоий ва тадбиркорлик соҳасининг энг муҳим устувор вазифаларига мувофиқ ҳудудни комплекс ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. Республика миқёсида ишлаб чиқилган ва тасдиқланган мақсадли дастурларни ижросини таъминлаш;

вилоят, шаҳар ва туманларнинг макроиқтисодий кўрсаткичларини, шу жумладан, ялпи ҳудудий маҳсулот, саноат, инвестиция, хизмат кўрсатиш, чакана савдо айланмаси, экспорт, инфляция, бандлик, маҳаллий бюджетнинг ҳар йилги прогноз параметрларини асосланган ҳолда ишлаб чиқиш ва уни самарали ижросини ташкил қилиш, дебитор-кредитор қарздорликларни юзага келишини олдини олиш юзасидан тизимли ишларни амалга ошириш ва қарздорликни бартараф қилишнинг самарали усулларини жорий этиш;

иқтисодиёт масалалари бўйича тегишли вазирлик, идоралар, қўмиталар, тижорат банкларининг ҳудудий тузилмалари иш фаолиятини мувофиқлаштириш, аҳолини тадбиркор қилиш мақсадида улар билан тижорат банклари ўртасида мулоқот ўрнатиш учун ҳар бир хонадонга комплекс банк ва молиявий хизматларни таклиф қилиш орқали имтиёзли кредитлаш дастурларини ишлаб чиқиш ва сўзсиз амалга ошириш;

тармоқ ва ҳудудий бошқарув органлари узвий ҳамкорлигини йўлга қўйиш, иқтисодиётнинг барча тармоқларини, шу жумладан, базавий тармоқларини узвий ривожланиши, бунда туман, шаҳар ва вилоят кесимида ишлаб чиқариш ва меҳнат ресурсларини оқилона жойлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун ишлаб чиқаришни модернизациялаш, таркибий ўзгартириш ва диверсификациялашни амалга ошириш, инвестицияларни, шу жумладан тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни молиявий маблағ ҳамда замонавий технологиялар шаклида жалб қилиш;

иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, ҳудуд иқтисодиёти ва ижтимоий соҳасини комплекс ривожлантиришнинг асосий дастурларини, шу жумладан, саноат, инвестиция, маҳаллийлаштириш, қишлоқ хўжалигининг барча соҳасини, айниқса пахта толасини ва мева-сабзавотни қайта ишлаш, хизматлар соҳасини ривожлантириш каби мақсадли дастурларни кафолатланган молиявий манбаларини аниқлаган ҳолда туман, шаҳар ва вилоятнинг маҳаллий бюджети параметрлари билан узвий тарзда ишлаб чиқиш ва сўзсиз амалга оширишни таъминлаш;

кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва эркинликларининг кафолатларини таъминлаш, қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, янги корхоналар, шу жумладан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида корхоналарни ташкил этиш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, янги иш ўринларини яратиш ва аҳолининг турли қатламлари бандлиги масалаларини ҳал этиш орқали маҳаллий бюджетнинг даромад базасини кенгайтириш, республика ва маҳаллий бюджетга тушумлар ҳажмини ошириш ҳисобига маҳаллий бюджет субвенцияси ҳажмини босқичма-босқич қисқартириш ва бартараф этиш;

қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, кўп тармоқли фермер хўжаликларини молиявий қўллаб-қувватлаш, бу соҳани индустриялашган тармоққа айлантириш мақсадида қишлоқ хўжалигининг барча турдаги маҳсулотларини қайта ишлаш ва экспорт қилишни кескин кенгайтириш учун махсус дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

ишлаб чиқарилган маҳсулотларни, ҳудудий саноат маҳсулотларини экспорт қилиш дастурларини ишлаб чиқиш, дунёдаги нарх конъюктурасини ўрганиб таҳлил қилиб бориш ва янги турдаги маҳсулотларни ўзлаштириш ҳамда уларни янги бозорларда экспорт қилишини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

инсон манфаатларини таъминлаш, айниқса аҳолининг қишлоқ жойларда ҳаёт даражасини ва сифатини ошириш, янада фаровон ҳаёт кечириши учун пенсия ва нафақалар, реал даромадларини барқарор ошириш манбаларини яратиш, замонавий банк ва молия инфратузилмасини яратиш ҳисобига нақд пул тўловларини ўз вақтида амалга оширишни янги механизми ва тизимини жорий қилиш.


3. Вилоятлар, Тошкент шаҳри, шаҳар ва туманлар ҳокимларининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарларининг қуйидаги асосий вазифаларни таъминлашда шахсий масъулияти белгилансин:

Ёшлар сиёсати соҳасида:

ёшлар, яъни ўттиз ёшдан ошмаган шахслар, хусусан, таълим билан қамраб олинган ёшлар, уюшмаган ёшлар, ёш мутахассислар, тадбиркор ёшлар, ёш фермерлар, ёш оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш юзасидан чора-тадбирларни амалга ошириш;

умумтаълим мактабларининг 9-синфлари битирувчиларини касбга йўналтириш ва уларни кейинчалик ўрта махсус, профессионал таълим тизимида ўқиш билан тўлиқ қамраб олиш, касб-ҳунар мактаблари битирувчиларини ишга жойлаштириш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш;

академик лицейлар фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, жумладан, уларни ҳудудлар кесимида оптимал жойлаштириш, истеъдодли ёшларни қамраб олиш, ўқув жараёни сифатини ошириш;

олий таълим йўналишлари ва олий маълумотли кадрлар тайёрлаш кўрсаткичларининг ҳудудлар бўйича оптимал тақсимоти юзасидан асосланган таклифлар ишлаб чиқиш, битирувчиларни чуқур профессионал билимларга эга бўлишларига қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;

таълим тизимининг барча босқичларида ўқув жараёни сифатини, ўқувчи-талабаларнинг давоматини таъминлаш юзасидан аниқ чораларни кўриш ва назорат қилиш, бу борада таълим муассасаси, нодавлат ва нотижорат ташкилотлари, профилактика инспекторлари ва ота-оналарни ўзаро ҳамкорликдаги ишларини мувофиқлаштириш;

аҳоли, ёшларнинг китобхонлик маданиятини юксалтириш, миллий адабиётимиз ва жаҳон адабиётининг энг яхши намуналарини кенг тарғиб қилиш, "оммавий маданият"нинг кўринишларига қарши маънавий профилактика ишларига раҳбарлик қилиш;

таълим тизимининг барча босқичларида чет тилларига, компьютер технологиялари ва интернет-ресурсларидан фойдаланишнинг илғор кўникмаларига ўргатиш бўйича комплекс чора-тадбирлар бажарилишини назорат қилиш;

ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича уларнинг мулоҳазалари ва таклифларини инобатга олган ҳолда аниқ ва манзилли чора-тадбирлар дастурлари ишлаб чиқиш, турли тўгаракларга, шу жумладан, болалар мусиқа ва санъат, спорт мактабларига қамраб олиш ишларини тизимли ташкил этиш;

ёшларни юксак ахлоқий тарбиялаш, уларни мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилиш ва жамиятда юксак маънавиятини қарор топтириш борасидаги ишларга раҳбарлик қилиш;

ёшларни мустақил ҳаётга тайёрлаш, аҳолининг ижтимоий фаоллигини ошириш, ёшлар тарбияси масаласида жамоатчилик назоратини ташкил этиш, жамиятда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш соҳасидаги вазифаларни самарали бажаришга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш;

ота-оналарнинг педагогик маданиятини юксалтиришга, баркамол авлод тарбиясида "оила-маҳалла-таълим муассасаси" ҳамкорлик концепциясини амалга оширишга раҳбарлик қилиш;

уюшмаган ёшларнинг манфаатларини рўёбга чиқаришда иштирок этувчи давлат органлари, муассасалар ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда ёшларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган устувор йўналишларни белгилаш;

уюшмаган ёшларнинг муаммоларини аниқлаш ва ҳал қилиш учун уларнинг эҳтиёжини аниқлаш бўйича мониторинг олиб бориш ва баҳолаш, касбга ўргатиш, ишга жойлаштириш, жумладан, кичик ва ўрта бизнес ва оилавий тадбиркорликка кенг жалб этиш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни белгилаш;

ёш мутахассисларни ишга жойлаштиришнинг тизимли мониторингини ташкил этиш, меҳнат бозорида уларнинг рақобатбардошлигини таъминлашга қаратилган махсус дастурларни ишлаб чиқиш ва уни амалиётга жорий этиш, ёш кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ишларни амалга ошириш;

ёшлар тадбиркорлиги хамда ёш фермерлар фаолиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, ёшлар тадбиркорлигини ташкил этишда кўмаклашиш, имтиёзли кредитлар бериш, жой ажратиш, моддий ва техник воситалар билан таъминланишига доир дастурларни ишлаб чиқиш ва рўёбга чиқариш;

ёш оилаларни маънавий ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, улар учун муносиб уй-жой ва ижтимоий-маиший шароитларни ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар тизимини амалга ошириш, кам таъминланган ёш оилаларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда моддий ёрдам бериш чораларини кўриш.

Ижтимоий ривожлантириш соҳасида:

аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш даражаси ва сифатини ошириш, ҳаёт ва меҳнат фаолияти, малакали тиббий ёрдам олиш, маданий мерослардан баҳраманд бўлиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш, дам олишини ташкил этиш учун қулай ташкилий-ҳуқуқий ва ижтимоий шарт-шароитларни яратиш ҳамда сифат жиҳатдан янги даражага кўтариш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш;

аҳолининг ижтимоий эҳтиёж ва талабларини ўрганиш асосида ҳудудларда ижтимоий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва ижросини мониторинг қилиш;

соғликни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш, аҳолига юқори малакали тиббий ёрдамни кўрсатиш, соғлиқни сақлаш муассасаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ва кадрлар салоҳиятини ошириш борасида тизимли ишларни амалга ошириш;

қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий поликлиникаларнинг иш самарадорлигини ошириш, ҳар бир инсон ва бутун оила даражасида энг кўп учрайдиган касалликлар профилактикаси ва даволаш жараёнини ташкил этиш, оилаларни патронаж тизими билан тўлиқ қамраб олиш, аҳолининг тиббий маданиятини ошириш соғлом турмуш тарзини, шу жумладан соғлом овқатланишни тарғиб қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш;

аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш, туғма ва ирсий касалликларни олдини олиш, ривожланиш нуқсони бўлган болаларни тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш сифатини ошириш, уларнинг жамият ҳаётида тўлақонли қатнашишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш;

аҳолига ташхис қўйишнинг замонавий усулларини жорий этиш ва юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўламини янада кенгайтириш. Жаҳон стандартлари даражасидаги энг самарали, мураккаб ва юқори технологияли усулларга бўлган аҳоли эҳтиёжини қондиришга йўналтирилган тадбирлар ижросини таъминлаш;

аҳолини дори воситалари билан таъминлашни янада яхшилаш, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилган сифатли дори воситалар ва тиббий буюмлар билан таъминот даражасини ошириш, маҳаллий фармацевтика саноатига инвестициялар киритиш учун чет эл етакчи компаниялари ва инвесторларини жалб қилиш бўйича тадбирларни амалга ошириш;

спорт соҳасида олиб борилаётган ишлар кўламини янада кенгайтириш, спортни оммавийлигини ошириш, қизлар ўртасида спортни ривожлантириш, барча ҳудудлар, айниқса энг чекка қишлоқларида халқаро талабларга жавоб берадиган моддий-техник базага эга замонавий спорт иншоотларини барпо этиш;

аҳолининг турмуш маданиятини, ҳаёт сифатини оширишга қаратилган таълим, дам олиш ва ҳордиқ чиқариш, бандлик, маиший хизматлар кўрсатиш, маданият, санъат ва спорт соҳалари муассасаларидан фойдаланиш кўламини кенгайтиришга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

ёшлар ташкилотлари, фуқаролик жамиятлари институтлари, оммавий ахборот воситаларининг тинч осойишта ҳаётимизни асраш ва мустаҳкамлашга қаратилган вазифалар ижросини мувофиқлаштириш.

Маънавий-маърифий ишлар соҳасида:

аҳоли ўртасида мамлакатимизда амалга оширилаётган давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, кенг кўламли ислохотларнинг моҳияти, қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва давлат дастурлари аҳамиятининг тарғибот ва ташвиқотини ташкил қилиш;

аҳолининг маънавий муаммо ва эҳтиёжларини ўрганиб бориш асосида ҳудудда маънавий муҳит соғломлигини таъминлаш, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар барча ташкилотларнинг маънавий-маърифий фаолиятини мувофиқлаштириш ва раҳбарлик қилиш;

аҳолининг маънавий-ахлоқий, диний-маърифий, маданий савиясини ошириш ва унинг доимий равишда ўсиб бораётган интеллектуал, эстетик ва маданий эҳтиёжларини таъминлаш, маънавий-маърифий меросни, урф-одат ва қадриятларни сақлаш, тарғиб қилиш ишларига раҳбарлик қилиш;

ҳудудда соғлом турмуш тарзи, миллатлараро тотувлик, ўзаро меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлашга қаратилган оммавий тадбирларни тайёрлаш ва ташкил этиш масалаларини мувофиқлаштириш, тадбирларнинг мақсадли, режали, тартибли ташкил этиш ва тарбиявий самарадорлигини таъминлаш чора-тадбирларини кўриш;

ҳудудда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш, одамларни ҳушёрлик ва огоҳликка даъват этиш, ёшларда ёт ғояларга қарши мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш, ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, фуқароларда қонунга ҳурмат, ҳуқуқбузарлик ҳолатларига муросасизлик ҳиссини кучайтиришга қаратилган самарали тарғибот тизимини йўлга қўйиш;

аҳоли орасида диний экстремизм, терроризм, гиёҳвандлик, одам савдоси, ноқонуний миграция, "оммавий маданият" таҳдидларидан огоҳ қилишга қаратилган профилактик маърифий, тарбиявий чора-тадбирларга раҳбарлик қилиш;

аҳоли орасида меҳр-оқибат, меҳр-шафқат, мурувват ва ҳиммат, инсофу диёнат, виждонийлик, аҳиллик ва тотувлик, фидойилик, ватанпарварлик, олижаноблик ва бошқа фазилатларни тарғиб қилиш ҳамда маънавий-маърифий ишларни ривожлантиришда маҳалла институтининг ўрни ва ролини ошириш борасидаги ишларга раҳбарлик қилиш;

мамлакатда олиб борилаётган маънавий-маърифий ишлар бўйича сиёсатнинг мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, ҳудудда ташкил этиладиган чора-тадбирлар мазмуни, самарадорлигини таҳлил қилиш, соҳаларнинг тизимли фаолиятини ташкил қилиш.


3-1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари зиммасига қуйидаги коммунал хизматлар кўрсатувчи корхона ва ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш вазифалари юклансин:

аҳолига комплекс уй-жой коммунал хизматлар кўрсатиш, уни ичимлик суви, марказий иситиш, канализация билан таъминлаш;

уй-жой коммунал хўжалиги объектларини мавсумий фойдаланишга тайёрлаш борасидаги ишларни ўтказиш;

кўп хонадонли уйларни капитал таъмирлаш бўйича ишларни белгиланган тартибда ташкил этиш;

уй-жой эгалари ширкатлари ҳамда ягона буюртмачи хизматларини, уй-жой фондига хизмат қилиш ва коммунал хизматлар кўрсатиш бўйича муқобил пудрат ташкилотларини тузиш учун зарур ташкилий-иқтисодий шарт-шароитларни яратиш;

шаҳарлар ва аҳоли пунктларини ободонлаштириш ҳамда санитария жиҳатидан тозалаш борасидаги ишларни ташкил этиш.

3-2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг аҳолига коммунал хизматни ташкил қилиш соҳасидаги асосий вазифалари қуйидагилардан иборат этиб белгилансин:

коммунал хизматлар бозорида рақобатчилик муҳитини шакллантириш, уй-жой фонди ва бошқа коммунал объектларни бошқариш ҳамда уларга хизмат кўрсатиш вазифаларини ажратиш мақсадида минтақадаги коммунал хизмат тизимида ислоҳотларни амалга ошириш;

аҳолини тоза ичимлик суви ва газ билан таъминлаш учун сув қувурлари ва газ тармоқларини ривожлантириш борасидаги мақсадли давлат дастурларини ўз қарамоғидаги ҳудудда рўёбга чиқариш;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда ўз қарамоғидаги ҳудудда коммунал хизматларга бўлган тариф сиёсатини шакллантириш;

сув, газ, иссиқлик ҳамда бошқа энергия манбалар сарфини якка тартибда ҳисобга олиш ва тартибга солиш асбоб-ускуналарини жорий этиш бўйича ишларни мувофиқлаштириш;

ўз қарамоғидаги ҳудудда техникавий инвентаризация бюросининг фаолиятини ташкил қилиш.

4. Қуйидагилар:

вилоят ҳокимликлари бошқарув аппаратининг намунавий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари бошқарув ходимларининг чекланган сони 3, - 3г-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


4-1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, Андижон, Жиззах, Наманган, Навоий, Сирдарё, Сурхондарё ва Фарғона вилоятлари ҳокимлари ҳокимнинг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари котибиятининг бир нафар штат бирлигини ўтказиш, шунингдек, қўшимча бир нафар штат бирлигини ажратиш ҳисобига ҳокимнинг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосарининг икки нафар штат бирлигидан иборат бўлган котибиятини ташкил қилсин.

Самарқанд, Бухоро ва Хоразм вилоятлари ҳокимлари ҳокимнинг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари котибиятининг бир нафар штат бирлигини ўтказиш ҳисобига ҳокимнинг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосарининг икки нафар штат бирлигидан иборат бўлган котибиятини ташкил қилсин.

Белгилансинки:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари, Андижон, Жиззах, Наманган, Навоий, Сирдарё, Сурхондарё ва Фарғона вилоятлари ҳокимларининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосарларининг котибиятига қўшимча бир нафар штат бирлигини ажратиш Туризм ва спорт вазирлиги тизимидаги спорт-таълим муассасаларининг штат бирликларини қисқартириш ҳисобига амалга оширилади;

Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазири, вилоятлар халқ таълими бошқармаси бошлиқлари, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси бошлиғи, туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудирлари бир вақтнинг ўзида тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимларининг таълим ва тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари ҳисобланади.

5. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши тузилмасини ушбу қарорда белгиланган талабларга мувофиқ қайта кўриб чиқиб, янги тузилмаси ва бошқарув ходимларининг штат бирлигини тасдиқлаш тавсия этилсин.


6. Белгилансинки:

вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимларининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари икки томонлама - вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш, молия ва банк тизимларини ислоҳ қилиш, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш масалалари комплексининг раҳбари бўйсунувида бўлади;

вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимларининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари икки томонлама - вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаменти, Таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия, спорт ва туризм масалалари ахборот-таҳлил департаменти, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия, спорт ва туризм масалалари комплексининг раҳбари бўйсунувида бўлади.

7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Д.А. Назармухамедов ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов икки ҳафта муддатда:

вилоятлар, Тошкент шаҳри, шаҳар ва туманлар ҳокимларининг янги жорий этилаётган иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари ҳамда ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий- маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари лавозимига чуқур махсус билимларга, юқори касбий маҳоратга эга бўлган, тажрибали ва малакали кадрлар билан тўлдириш юзасидан таклиф киритсин;

ҳоким, унинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарларининг намунавий функционал вазифалари тақсимоти, уларнинг котибияти ва гуруҳ (аппарат)лари тўғрисидаги намунавий низомларни тасдиқлаш учун киритсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ўн кун муддатда вилоятлар, Тошкент шаҳри, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари бошқарув аппарати ходимларининг штатлар жадвалларини ушбу қарорга мувофиқ қайта кўриб чиқсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ҳудудий давлат бошқаруви органлари тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида" 2016 йил 24 февралдаги ПҚ-2497-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги тизимида ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари бўйича таркибий тузилмаларини ташкил этиш юзасидан таклиф киритилишини;

бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишини таъминласин.


11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Д.А. Назармухамедов ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммаларига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                       Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2016 йил 22 декабрдаги

ПҚ-2691-сонли қарорига

1-ИЛОВА


Вилоят ҳокимликлари бошқарув аппаратининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ*


















Ҳоким



Ёрдамчи - 1


















































































































































Ҳокимнинг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари


Ҳокимнинг саноатни ривожлан-

тириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари


Ҳокимнинг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари**


Ҳокимнинг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари



Ҳокимнинг туризмни ривожлан-

тириш масалалари бўйича ўринбосари***


Ҳокимнинг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлан-

тириш ва маънавий-

маърифий ишлар бўйича ўринбосари



Ҳокимнинг жамоат ва диний ташки-

лотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари



Ҳоким ўринбосари - маҳалла

ва оилани қўллаб-

қувватлаш

бўлими бошлиғи



Ташкилий-назорат гуруҳи:


раҳбар - 1

бош мутахассис - 2

етакчи мутахассис - 1

1-тоифали мутахассис - 0-1

4-5****

























































































































































































Котибият:

мудир - 1

етакчи

мутахассис - 1

1-тоифали мутахассис - 1

3

Котибият:

мудир - 1

бош мутахассис - 1

етакчи мутахассис - 1

1-тоифали

мутахассис - 1

4


Котибият:

мудир - 1

бош мутахассис - 1

1-тоифали мутахассис - 1

3


Котибият:

мудир - 1

бош мутахассис - 1

1-тоифали мутахассис - 1

3



Котибият:

мудир - 1


1


Котибият:

мудир - 1

бош мутахассис - 1

етакчи мутахассис - 1

1-тоифали

мутахассис - 1

4


Котибият:

мудир - 1


1


Котибият:

бош мутахассис - 1

1
















































































































































































Тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш, экспортга кўмаклашиш ва қўллаб-қувватлаш гуруҳи

раҳбар - 1

бош мутахассис - 1

2
















































































































































































































































































































































































































Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти, ҳарбий сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар масалалари гуруҳи

4

Болаларни ҳимоя қилиш масалалари котибияти

2


Юридик хизмат:

бошлиқ - 1

бош юрисконсульт - 1

2


Ахборот-таҳлил гуруҳи:

раҳбар - 1

бош мутахассис - 2

етакчи мутахассис - 2-3

5-6****


Ишлар бошқармаси


6-7****




























          

Бошқарув ходимларининг чекланган сони - 52 - 57 нафар.

*) Тошкент вилоятидан ташқари.

**) Хоразм, Бухоро ва Самарқанд вилоятларида ҳокимнинг инновациялар, инвестициялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари деб юритилади.

***) Хоразм, Бухоро ва Самарқанд вилоятларига тегишли.

****) Бошқарув ходимларининг чекланган сони ҳудудларнинг тоифасидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2016 йил 22 декабрдаги

ПҚ-2691-сонли қарорига

3-ИЛОВА


Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бошқарув

аппарати ходимларининг чекланган сони

Т/р

Ҳудудлар номи


Бошқарув ходимларининг

чекланган сони


I тоифали ҳудудлар бўйича

1.

Андижон вилояти


57

2.

Қашқадарё вилояти


57

3.

Самарқанд вилояти


59

4.

Тошкент вилояти*


68

5.

Фарғона вилояти


57

II тоифали ҳудудлар бўйича

6.

Бухоро вилояти


59

7.

Навоий вилояти


57

8.

Наманган вилояти


57

9.

Сурхондарё вилояти


57

10.

Хоразм вилояти


59

III тоифали ҳудудлар бўйича

11.

Жиззах вилояти


54

12.

Сирдарё вилояти


54

Тоифадан ташқари

13.

Тошкент шаҳри**


59

Жами


754

           

*) Туризмни ривожлантириш департаменти (35 нафар) ҳисобга олинмаган ҳолда.

**) Капитал қурилиш бошқармаси (8 нафар), Инвестициялар ва хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш бошқармаси (6 нафар) ҳамда Йўловчи транспортининг барча турлари харакатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти (40 нафар) ҳисобга олинмаган ҳолда.'






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2016 йил 22 декабрдаги

ПҚ-2691-сонли қарорига

3а-ИЛОВА


Вилоят марказлари ва Қорақалпоғистон

Республикаси пойтахти ҳокимликлари бошқарув

аппарати ходимларининг чекланган сони

Т/р

Шаҳарлар номи


Бошқарув

ходимларининг

чекланган сони


Шундан


Ҳокимлик


Маҳаллабай ишлаш

ва тадбиркорликни

ривожлантириш

маркази


I тоифа

1

Андижон


36

30

6

2

Бухоро


36

31

5

3

Қарши


35

30

5

4

Навоий


34

30

4

5

Наманган


38

33

5

6

Нукус


35

30

5

7

Самарқанд


38

32

6

8

Фарғона


38

33

5

II тоифа

1.

Гулистон


31

27

4

2.

Жиззах


31

27

4

3.

Термиз


31

27

4

4.

Урганч


33

29

4

5.

Нурафшон


31

27

4

Жами


445

386

61

         





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2016 йил 22 декабрдаги

ПҚ-2691-сонли қарорига

3б-ИЛОВА


Вилоятга бўйсунувчи шаҳар ҳокимликлари аппарати

бошқарув ходимларининг чекланган сони

Т/р

Шаҳарлар номи


Бошқарув

ходимларининг

чекланган сони


Шундан


Ҳокимлик


Маҳаллабай ишлаш

ва тадбиркорликни

ривожлантириш

маркази


I тоифа

1.

Олмалиқ


29

24

5

2.

Ангрен*


31

26

5

3.

Бекобод


29

25

4

4.

Зарафшон


27

24

3

5.

Каттақўрғон


28

24

4

6.

Қўқон


29

24

5

7.

Марғилон


29

24

5

8.

Чирчиқ


29

24

5

II тоифа

9.

Когон


26

22

4

10.

Қувасой


29

25

4

11.

Ширин


26

23

3

12.

Янгиер


25

22

3

13.

Хонобод


26

23

3

14.

Оҳангарон


25

21

4

15.

Янгийўл


25

21

4

16.

Шаҳрисабз


25

21

4

17.

Хива


25

21

4

18.

Ғозғон


22

19

3

Жами


485

413

72

*) Янгиобод шаҳрини ҳисобга олган ҳолда.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2016 йил 22 декабрдаги

ПҚ-2691-сонли қарорига

3в-ИЛОВА


Қишлоқ туман ҳокимликлари бошқарув

аппарати ходимларининг чекланган сони

Т/р

Туманлар номи

Бошқарув

ходимларининг

чекланган сони

Шундан


Ҳокимлик

Маҳаллабай ишлаш

ва тадбиркорликни

ривожлантириш

маркази


Қорақалпоғистон Республикаси

I тоифа

1.

Қўнғирот


36

32

4

2.

Хўжайли


33

29

4

3.

Беруний


32

28

4

4.

Тўрткўл


34

30

4

5.

Чимбой


32

28

4

6.

Элликқалъа


32

28

4

7.

Амударё


35

30

5

8.

Тахиатош


31

28

3

II тоифа

1.

Шуманай


27

24

3

2.

Қонликўл


26

23

3

3.

Кегейли


29

26

3

4.

Мўйноқ


30

27

3

5.

Қораўзак


29

26

3

6.

Тахтакўпир


30

27

3

7.

Нукус


27

24

3

8.

Бўзатов


27

24

3

Жами


490

434

56

Андижон вилояти

I тоифа

1.

Қўрғонтепа


38

32

6

2.

Шаҳрихон


34

28

6

3.

Андижон


34

28

6

4.

Жалақудуқ


34

29

5

5.

Избоскан


34

29

5

6.

Марҳамат


34

29

5

II тоифа

1.

Асака


33

27

6

2.

Балиқчи


28

23

5

3.

Бўстон


27

23

4

4.

Булоқбоши


28

24

4

5.

Пахтаобод


29

24

5

6.

Олтинкўл


28

23

5

7.

Хўжаобод


28

24

4

8.

Улуғнор


27

23

4

Жами


436

366

70

Бухоро вилояти

I тоифа

1.

Ғиждувон


34

28

6

2.

Ромитан


37

32

5

3.

Қоракўл


34

29

5

4.

Шофиркон


33

28

5

II тоифа

1.

Жондор


28

23

5

2.

Пешку


27

23

4

3.

Олот


28

24

4

4.

Бухоро


27

23

4

5.

Вобкент


28

23

5

6.

Когон


27

23

4

7.

Қоровулбозор


26

23

3

Жами


329

279

50

Жиззах вилояти

I тоифа

1.

Зомин


36

32

4

2.

Дўстлик


31

28

3

3.

Ғаллаорол


32

28

4

4.

Фориш


33

29

4

II тоифа

1.

Бахмал


28

24

4

2.

Ш.Рашидов


28

23

5

3.

Пахтакор


26

23

3

4.

Мирзачўл


27

24

3

5.

Арнасой


26

23

3

6.

Зарбдор


27

23

4

7.

Зафаробод


26

23

3

8.

Янгиобод


27

24

3

Жами


347

304

43

Қашқадарё вилояти

I тоифа

1.

Шаҳрисабз


34

29

5

2.

Нишон


36

32

4

3.

Муборак


32

28

4

4.

Миришкор


34

30

4

5.

Чироқчи


33

28

5

6.

Ғузор


34

29

5

7.

Яккабоғ


33

28

5

8.

Косон


34

28

6

9.

Қамаши


33

28

5

II тоифа

1.

Қарши


28

23

5

2.

Китоб


29

24

5

3.

Деҳқонобод


29

24

5

4.

Касби


28

23

5

5.

Кўкдала


28

24

4

Жами


445

378

67

Навоий вилояти

I тоифа

1.

Учқудуқ


32

29

3

2.

Қизилтепа


33

28

5

3.

Хатирчи


33

28

5

4.

Кармана


33

28

5

II тоифа

1.

Конимех


26

23

3

2.

Навбаҳор


28

23

5

3.

Нурота


27

23

4

4.

Томди


27

24

3

Жами


239

206

33

Наманган вилояти

I тоифа

1.

Косонсой


34

29

5

2.

Норин


33

28

5

3.

Учқўрғон


34

29

5

4.

Чуст


35

29

6

5.

Поп


34

28

6

6.

Тўрақўрғон


32

27

5

II тоифа

1.

Чортоқ


31

26

5

2.

Мингбулоқ


27

23

4

3.

Наманган


28

23

5

4.

Уйчи


29

24

5

5.

Янгиқўрғон


30

24

6

6.

Давлатобод


24

20

4

7.

Янги Наманган


24

20

4

Жами


395

330

65

Самарқанд вилояти

I тоифа

1.

Ургут


37

31

6

2.

Нарпай


35

30

5

3.

Жомбой


35

30

5

4.

Самарқанд


36

30

6

5.

Иштихон


35

30

5

6.

Пайариқ


36

31

5

7.

Пастдарғом


37

31

6

8.

Каттақўрғон


35

30

5

II тоифа

1.

Булунғур


36

31

5

2.

Нуробод


34

30

4

3.

Пахтачи


35

30

5

4.

Оқдарё


34

30

4

5.

Қўшработ


35

30

5

6.

Тойлоқ


34

30

4

Жами


494

424

70

Сирдарё вилояти

I тоифа

1.

Сирдарё


36

32

4

2.

Боёвут


32

28

4

3.

Сайхунобод


31

28

3

4.

Ховос


34

30

4

II тоифа

1.

Сардоба


26

23

3

2.

Оқолтин


27

24

3

3.

Гулистон


27

23

4

4.

Мирзаобод


27

24

3

Жами


240

212

28

Сурхондарё вилояти

I тоифа

1.

Денов


42

36

6

2.

Шўрчи


35

30

5

3.

Шеробод


38

33

5

4.

Жарқўрғон


36

31

5

5.

Сариосиё


38

33

5

6.

Музработ


35

31

4

II тоифа

1.

Қумқўрғон


36

31

5

2.

Узун


38

33

5

3.

Ангор


34

30

4

4.

Бойсун


34

30

4

5.

Қизириқ


34

30

4

6.

Бандихон


34

30

4

7.

Олтинсой


35

30

5

8.

Термиз


35

31

4

Жами


504

439

65

Тошкент вилояти

I тоифа

1.

Бўстонлиқ


38

33

5

2.

Қибрай


34

29

5

3.

Зангиота


35

29

6

4.

Ўртачирчиқ


33

28

5

5.

Янгийўл


34

29

5

II тоифа

1.

Оҳангарон


28

24

4

2.

Оққўрғон


27

23

4

3.

Бекобод


29

24

5

4.

Бўка


29

24

5

5.

Қуйичирчиқ


27

23

4

6.

Паркент


28

23

5

7.

Пискент


28

24

4

8.

Чиноз


29

24

5

9.

Юқоричирчиқ


28

23

5

10.

Тошкент


29

24

5

Жами


456

384

72

Фарғона вилояти

I тоифа

1.

Қува


33

28

5

2.

Бағдод


32

27

5

3.

Бешариқ


32

27

5

4.

Ўзбекистон


33

27

6

5.

Тошлоқ


31

26

5

6.

Учкўприк


32

27

5

II тоифа

1.

Бувайда


29

24

5

2.

Данғара


30

25

5

3.

Олтиариқ


31

25

6

4.

Қўштепа


29

24

5

5.

Риштон


31

25

6

6.

Фарғона


31

25

6

7.

Ёзёвон


28

24

4

8.

Сўх


29

25

4

9.

Фурқат


29

25

4

Жами


460

384

76

Хоразм вилояти

I тоифа

1.

Хазорасп


33

29

4

2.

Тупроққалъа


33

30

3

3.

Хива


30

26

4

4.

Хонқа


30

26

4

5.

Боғот


32

27

5

6.

Шовот


31

27

4

II тоифа

1.

Урганч


30

25

5

2.

Қўшкўпир


30

26

4

3.

Гурлан


30

26

4

4.

Янгиариқ


30

26

4

5.

Янгибозор


29

25

4

Жами


338

293

45

165

Республика бўйича жами


5 173

4 433

740

          





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2016 йил 22 декабрдаги

ПҚ-2691-сонли қарорига

3г-ИЛОВА


Тошкент шаҳар туманлари ҳокимлари бошқарув

аппарати ходимларининг чекланган сони

Т/р

Туманлар номи


Бошқарув

ходимларининг

чекланган сони


Шундан


Ҳокимлик


Маҳаллабай ишлаш

ва тадбиркорликни

ривожлантириш

маркази


1.

Олмазор*


55

50

5

2.

Бектемир


44

41

3

3.

Миробод


46

42

4

4.

Мирзо Улуғбек


49

44

5

5.

Сирғали


49

44

5

6.

Учтепа


46

41

5

7.

Чилонзор


48

43

5

8.

Шайхонтоҳур


48

43

5

9.

Юнусобод


49

44

5

10.

Яккасарой


45

41

4

11.

Яшнобод


47

42

5

12.

Янги ҳаёт


42

38

4

Жами


568

513

55

               

*) "Ёшлик" шаҳарчаси ҳокимлигини ҳисобга олган ҳолда.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2016 йил 22 декабрь






































Время: 0.2555
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск