ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Давлат мукофотлари. Фахрий унвонлар. Ном бериш / Давлат мукофотлари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.11.2017 й. ПҚ-3402-сон "Мард ўғлон" давлат мукофотини таъсис этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

21.11.2017 й.

N ПҚ-3402



"МАРД ЎҒЛОН" ДАВЛАТ МУКОФОТИНИ ТАЪСИС

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги "Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги ПФ-5106-сонли Фармонига мувофиқ "Мард ўғлон" давлат мукофоти таъсис этилганлиги муносабати билан мамлакатимизда буюк аждодларимизга муносиб бўлган, мардлик ва жасорат, қатъиятлилик, ҳалоллик, ватанпарварлик каби фазилатларга эга мард ўғлонларимизни тарбиялаш ҳамда жамиятимиз ҳаётининг турли соҳаларида юқори натижаларга эришиб келаётган билимли, ташаббускор, ишбилармон, шижоатли ва фидойи йигитларни рағбатлантириш мақсадида:


1. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг "Мард ўғлон" давлат мукофотини Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг 2 нафардан вакилларига ҳар йили "Ёшлар куни" арафасида топшириш ҳақидаги таклифи маъқуллансин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

"Мард ўғлон" давлат мукофоти ўқишдаги муваффақиятлари, ижтимоий фаоллиги ва истеъдоди билан тенгдошларига ўрнак бўлиб келаётган иқтидорли йигитларга фан, таълим, тиббиёт, маданият, адабиёт, санъат, спорт, ишлаб чиқариш, ҳарбий хизмат соҳаларида ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги фаолиятида эришган алоҳида ютуқлари учун берилади;

"Мард ўғлон" давлат мукофотига талабгорлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат мукофотлари ва геральдика бўйича Комиссия (кейинги ўринларда - Комиссия) томонидан кўриб чиқилади. Унинг натижаларига кўра Комиссия томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентига таклифлар киритилади;

"Мард ўғлон" давлат мукофоти билан тақдирлаш Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан амалга оширилади;

"Мард ўғлон" давлат мукофоти базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида белгиланади;

"Мард ўғлон" давлат мукофоти соҳиблари бўлган умумтаълим ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўқувчилари олий таълим муассасаларининг бакалавриат босқичига, олий ўқув юртлари талабалари ёки бакалавр даражасига эга ёшлар эса магистратура босқичига тегишли йўналиш бўйича кириш имтиҳонларисиз давлат грантлари асосида қабул қилинадилар.


3. "Мард ўғлон" давлат мукофоти тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. "Мард ўғлон" давлат мукофоти кўкрак нишонининг тавсифи 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги "Мард ўғлон" давлат мукофотини бериш, унинг кўкрак нишонлари ва дипломларини тайёрлаш билан боғлиқ сарф-харажатлар учун Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигига Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан тегишли маблағларни ажратсин.

6. Комиссия бир ой муддатда "Мард ўғлон" давлат мукофотига талабгорларни танлаш ва уларнинг ҳужжатларини тақдим этиш тартиби тўғрисида йўриқнома ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни киритсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар сиёсати масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси - Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Қ. Куранбаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                             Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 21 ноябрдаги

ПҚ-3402-сонли қарорига

1-ИЛОВА



"Мард ўғлон" давлат мукофоти тўғрисидаги

НИЗОМ


1. "Мард ўғлон" давлат мукофоти (кейинги ўринларда - Давлат мукофоти) ўқишдаги муваффақиятлари, ижтимоий фаоллиги ва истеъдоди билан тенгдошларига ўрнак бўлиб келаётган 14 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган иқтидорли йигитларга фан, таълим, тиббиёт, маданият, адабиёт, санъат, спорт, ишлаб чиқариш, ҳарбий хизмат соҳаларида ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги фаолиятида эришган алоҳида ютуқлари учун берилади.


2. Давлат мукофоти ҳар йили Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг 2 нафардан вакилларига - жами 28 та берилади.

Давлат мукофоти билан тақдирлаш ҳар йили "Ёшлар куни" арафасида амалга оширилади.


3. Давлат мукофотига талабгорлар бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат мукофотлари ва геральдика бўйича Комиссияга (кейинги ўринларда - Комиссия) Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги томонидан, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт муассасалари ва бошқа ташкилотларнинг таклифларига кўра Қорақалпоғистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёшлар сиёсати ва спорт бошқармалари бошлиқлари билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тақдимномалари асосида киритилади.

4. Талабгорларнинг ҳужжатларини расмийлаштириш, тақдим этиш ва уларни танлаш Комиссия томонидан тасдиқланадиган йўриқнома асосида амалга оширилади.


5. Давлат мукофотига сазовор бўлганларга кўкрак нишонлари ва белгиланган намунадаги дипломлар тантанали вазиятда топширилади.


6. Давлат мукофоти базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида белгиланади.

Давлат мукофоти соҳиблари бўлган умумтаълим ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўқувчилари олий таълим муассасаларининг бакалавриат босқичига, олий ўқув юртлари талабалари ёки бакалавр даражасига эга ёшлар эса магистратура босқичига тегишли йўналиш бўйича кириш имтиҳонларисиз давлат грантлари асосида қабул қилинади.

Давлат мукофоти соҳиблари қонун ҳужжатларида белгилаб қўйиладиган бошқа имтиёзлардан фойдаланади.


7. Давлат мукофотининг кўкрак нишони кўкракнинг ўнг томонига тақилади.


8. Давлат мукофоти такроран берилмайди.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 21 ноябрдаги

ПҚ-3402-сонли қарорига

2-ИЛОВА



"Мард ўғлон" давлат мукофоти кўкрак нишонининг

ТАВСИФИ


"Мард ўғлон" давлат мукофотининг кўкрак нишони 0,25 микрон қалинликдаги олтин билан қопланган мис қотишмасидан тайёрланади ва саккиз қиррали бўртма юлдуз шаклида бўлади. Юлдузнинг ҳар бир қирраси олтита бўртма нурлардан ташкил топган бўлиб, нурларнинг қарама-қарши учлари оралиғи - 38 миллиметр.

Кўкрак нишонининг ўрта қисми диаметри 25 миллиметр бўлган доира шаклидаги бўртма гардиш билан ўралган. Доиранинг марказида, кўтарилаётган қуёш нурлари фонида ватанпарварлик ва жасорат тимсоли сифатида тулпор устидаги мард ўғлон тасвири ҳамда юртимизнинг гўзал ва бетакрор табиатини ифодаловчи улуғвор тоғлар, икки дарё ва кўркам водийлар акс эттирилган. Суворий тасвирининг юқори қисмида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг ҳилпираб турган, рангли эмалдан ишланган тасвири мавжуд.

Кўкрак нишонининг пастки қисмида айлана бўйлаб иккита саккиз қиррали юлдуз оралиғида "MARD O`G`LON" ёзуви жойлашган. Ҳарфларнинг баландлиги 1,8 миллиметр.

Кўкрак нишонининг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган.

Тасвирлар ва ёзувлар қабариқдир.

Кўкрак нишони илгакчалар ва ҳалқача ёрдамида тўғри тўртбурчак шаклидаги қадағичга уланган. Қадағичнинг бўйи - 16 миллиметр, эни - 25 миллиметрдан иборат.

Қадағич эни 22 миллиметрли кўк рангли шойи лента билан қопланган бўлиб, лентанинг четларидан 1 миллиметр масофада эни 2 миллиметр бўлган иккита оқ рангли вертикал йўл ўтган. Оқ рангли йўллар ўртасидаги оралиқ 1 миллиметрни ташкил этади.

Қадағичнинг орқа томонига кўкрак нишонини кийимга тақиб қўйиш учун тўғноғич кўринишидаги мослама ўрнатилган.


"Мард ўғлон" давлат мукофоти

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 22 ноябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 27 ноябрь, 47-сон, 1152-модда
































Время: 0.2252
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск