ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Суд экспертизаси. Криминалистика. Экспертлик муассасалари /Соғлиқни сақлаш вазирининг 19.10.2017 й. 114-сон "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг суд-тиббий экспертиза муассасаларида суд-тиббиёт экспертизаларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 1-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 23.11.2017 й. 2259-1-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
23.11.2017 й.
N 2259-1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ
19.10.2017 й.
N 114
БУЙРУҒИ
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш
вазирлигининг суд-тиббий экспертиза муассасаларида
суд-тиббиёт экспертизаларини ўтказиш тартиби
тўғрисидаги йўриқноманинг 1-бандига
ўзгартириш киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сон "Суриштирув институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2011 йил 25 июлдаги 227-сон (рўйхат рақами 2259, 2011 йил 28 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 34-35-сон, 360-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг суд-тиббий экспертиза муассасаларида суд-тиббиёт экспертизаларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 1-банди қўйидаги таҳрирда баён қилинсин:
"1. Суд-тиббий экспертиза муассасасида экспертизалар терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи қарори, суд ажрими (судья қарори) асосида ўтказилади".
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. Шадманов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2017 йил 24 ноябрь
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2017 йил 27 ноябрь, 47-сон, 1169-модда