ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Мудофаа. Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат / Ҳарбий хизматни ўташ. Шартнома бўйича ҳарбий хизмат /

Муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар ва резервчиларни ҳарбий йиғинларда қатнашиш даврида махсус маркаланган почта конвертлари билан таъминлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 20.11.2017 й. 923-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 20 ноябрдаги

923-сон қарорига

ИЛОВА



Муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган

ҳарбий хизматчилар ва резервчиларни ҳарбий

йиғинларда қатнашиш даврида махсус маркаланган

почта конвертлари билан таъминлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларни ва резервчиларни ҳарбий йиғинларда қатнашиш чақирилган даврида махсус маркаланган почта конвертлари билан таъминлаш, шунингдек уларни сотиб олиш харажатларини молиялаштириш тартибини белгилайди.


2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


махсус маркаланган почта конверти (кейинги ўринларда махсус конверт деб аталади) - босмахона усулида махсус фарқловчи белги ва почта тўловининг давлат белгиси тасвири туширилган, муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар ва резервчиларнинг ҳарбий йиғинларда қатнашиш даврида ҳарбий қисмлар томонидан жўнатиладиган оддий хатларини юбориш учун мўлжалланган стандарт почта конверти;


ҳарбий қисмлар - ҳарбий хизматчилар муддатли ҳарбий хизматни ўтайдиган, резервчилар ҳарбий йиғинларда қатнашадиган ҳарбий бошқарув идоралари, ҳарбий қисмлар, қўшилмалар, ташкилотлар, вазирликлар ва идораларнинг ҳарбий тузилмалари.


3. Ушбу Низом муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга, резервчиларнинг (кейинги ўринларда ҳарбий хизматчилар деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг ҳарбий қисмларида ҳарбий йиғинларда қатнашаётган даврида амал қилади.

4. Ҳарбий хизматчиларнинг хатлари ҳарбий қисмлар томонидан белгиланган намунадаги махсус конвертларда жўнатилади.


5. Махсус конвертлар O`z DSt 1020:2002 "Почта конвертлари. Техник шартлар" давлат стандарти талабларига мувофиқ қимматли қоғозлар бланкаларини ишлаб чиқариш ҳуқуқига эга бўлган матбаа ташкилоти томонидан тайёрланади.


6. Ҳарбий қисмларни махсус конвертлар билан таъминлаш "Ўзбекистон почтаси" АЖга ҳар йили 1 апрелдан кечиктирмай тақдим этиладиган буюртманомаларга мувофиқ "Ўзбекистон почтаси" АЖ томонидан, тўлов асосида амалга оширилади.


7. Махсус конвертлар ҳарбий қисмлар томонидан уларнинг харажатлар сметаларида ушбу мақсадда фойдаланиш учун назарда тутилган маблағлар ҳисобига сотиб олинади.


8. Ҳарбий хизматчиларнинг ҳарбий қисмлар томонидан юбориладиган оддий хатлари "Ўзбекистон почтаси" АЖнинг почта алоқаси объектлари томонидан жўнатилади ва етказиб берилади.

Махсус конвертларда "Ўзбекистон почтаси" АЖнинг почта алоқаси объектларига ҳарбий қисмлар томонидан топшириладиган оғирлиги 20 граммгача бўлган оддий хатлар жўнатилади.



2-БОБ. МАХСУС КОНВЕРТЛАРНИ ОЛИШ,

ҲИСОБГА ОЛИШ, САҚЛАШ ВА БЕРИШ


9. Ҳарбий қисм томонидан махсус конвертларни олиш, ҳисобга олиш, сақлаш ва бериш учун масъул шахс тайинланади.


10. Махсус конвертларни олиш, ҳисобга олиш, сақлаш ва беришни ташкил қилиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


11. Ҳарбий хизматчиларга махсус конвертларни бериш муддатлари ва даврийлиги, шунингдек, бир нафар ҳарбий хизматчига (бир ой/йилда) бериладиган конвертлар сони ҳарбий қисмлар томонидан белгиланади.


12. Берилган махсус конвертлар махсус конвертларнинг мавжудлиги ва ишлатилганлиги тўғрисидаги ҳисоботга асосан ҳисобдан чиқарилади, уларнинг қолдиғи эса ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 январдаги ҳолатига кўра чиқарилади.


13. Махсус конвертларнинг мавжудлиги ва ишлатилганлиги тўғрисидаги йиғма ҳисоботлар ҳарбий қисмлар томонидан ҳар йили ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 январига қадар тузилади.



3-БОБ. МАХСУС КОНВЕРТЛАРНИ СОТИБ ОЛИШ

ХАРАЖАТЛАРИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ ТАРТИБИ


14. Навбатдаги молиявий йилга харажатлар сметасини тузиш учун Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳар йили 1 июлдан кечиктирмасдан ҳарбий қисмлардан олинган бюджет буюртманомалари асосида махсус конвертларни сотиб олиш харажатларини ҳисобга олган ҳолда, йиғма бюджет буюртманомасини тузадилар.

15. Махсус конвертларни сотиб олиш учун бюджетдан ажратиладиган маблағларга эҳтиёжни аниқлаш режалаштирилаётган ҳарбий хизматчилар сонига, шунингдек, махсус конверт қийматига кўра амалга оширилади.


16. Махсус конвертларни сотиб олиш харажатлари ҳарбий қисмларнинг тегишли молиявий йил учун тасдиқланган харажатлар сметалари доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


17. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 23 ноябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 27 ноябрь, 47-сон, 1154-модда










































Время: 0.1699
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск