ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Фан / Илмий ходимлар (мақом, аттестация, илмий даража ва унвонлар) /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.11.2017 й. 937-сон "Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тартибини янада такомиллаштиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.11.2017 й.

N 937



ОЛИЙ МАЛАКАЛИ ИЛМИЙ

ВА ИЛМИЙ-ПЕДАГОГ КАДРЛАРНИ

ТАЙЁРЛАШ ВА АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТКАЗИШ

ТАРТИБИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2017 йил 16 февралдаги ПФ-4958-сон Фармони ижроси юзасидан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясида экспертизадан ўтказиш ҳамда илмий даражалар берувчи илмий кенгашларда диссертацияларни ҳимоя қилиш билан боғлиқ сарф-харажатларни тўлашни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясида илмий даражалар олиш юзасидан диссертацияларни экспертизадан ўтказиш билан боғлиқ сарф-харажатларни тўлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Илмий даражалар берувчи илмий кенгашларда диссертацияларни ҳимоя қилиш билан боғлиқ сарф-харажатларни тўлаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раиси А.Т. Юсупов зиммасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, илм-фан ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 22 ноябрдаги

937-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси фаолиятини ташкил этиш масалалари" тўғрисида 1992 йил 9 сентябрдаги 421-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1992 й., 9-сон, 28-модда):


а) 1, 2 ва 4-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раиси мақоми, маиший, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шартлари бўйича - вазирга, бош илмий котиб - вазир ўринбосарига тенглаштирилсин.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг раҳбарлари ва илмий бўлинмалари учун назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари илмий экспертиза билан шуғулланувчи раҳбариятга ва бўлинмаларга нисбатан, бошқарув органлари учун назарда тутилган шартлар эса - қолган ходимларга нисбатан қўлланилсин";


в) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин;

"6. ОАК Тошкент шаҳри, академик Яхё Ғуломов кўчаси, 70-уй манзилидаги Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси биносига бепул фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин";


г) иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 25 июлдаги 283-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 7-сон, 42-модда) билан тасдиқланган Хорижий давлатларда илмий даража олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тартиби тўғрисида Низомда:


а) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2. Хорижий давлатлар аттестация органлари томонидан 1992 йил 1 январдан кейин Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда Ўзбекистон Республикасида доимий яшаб ва ишлаб турган чет эл фуқароларига фан доктори ва номзоди илмий даражалари берилгани ҳақидаги ҳужжатлар, шунингдек, хорижий давлатларда фалсафа доктори (PhD) ва унга тенглаштирилган илмий даражалар олинганлиги ҳақидаги ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси (кейинги ўринда ОАК деб аталади) томонидан нострификацияланади (қайта аттестациядан ўтказиш асосида тенглаштирилади)";


б) 3-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясида" сўзлари "ОАК" қисқартмаси билан алмаштирилсин;


в) 4-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясида" сўзлари "ОАК" қисқартмаси билан алмаштирилсин;


г) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"5. Нострификация учун ҳужжатлар ОАК томонидан қабул қилинади.

Тақдим этилган ҳужжатларни ОАКнинг тегишли соҳа бўйича эксперт кенгаши кўриб чиқиб, диссертацияни илмий экспертизадан ўтказиб, ўз хулосасини чиқаради.

ОАКнинг Тартиб-қоида комиссияси эксперт кенгаши хулосаси ва ОАК Котибияти фикри асосида ўз тавсиясини ОАК Президиуми муҳокамасига тақдим этади.

Тақдим этилган ҳужжатлар, зарур ҳолларда, ОАКнинг Тартиб-қоида комиссияси қарори билан тегишли илмий ёки илмий-тадқиқот муассасага ёхуд илмий даражалар берувчи илмий кенгашга жамоавий тақриз учун юборилиши мумкин";


д) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. ОАК Президиумининг олий малака ҳақидаги ҳужжатларни нострификациялаш тўғрисидаги қарори қабул қилинган кундан эътиборан ушбу ҳужжатлар Ўзбекистон ҳудудида кучга киради. Ҳужжат эгаларига ОАК Президиумининг қарори асосида Ўзбекистон Республикасининг илмий даража дипломлари берилади";


е) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Фан доктори илмий даражаси ҳақидаги дипломни нострификациялаш муддати уч ойдан, фан номзоди илмий даражаси, фалсафа доктори (PhD) ва унга тенглаштирилган хорижий мамлакатлар илмий даражалари дипломларини нострификациялаш муддати икки ойдан ошмаслиги керак. Зарур ҳолатларда ушбу ҳужжатларни кўриб чиқиш муддати ОАКнинг Тартиб-қоида комиссияси қарори билан уч ойгача узайтирилиши мумкин".


ж) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Илмий даража ҳақидаги дипломларни тенглаштириш масалалари юзасидан ОАК Президиуми чиқарган қарордан норози бўлган даъвогар қарор чиққан кундан бошлаб икки ой мобайнида ОАКга апелляция шикояти билан мурожаат қилиши мумкин";


з) қуйидаги мазмундаги 9-банд қўшилсин:

"9. Хорижий давлатларда берилган илмий даражалар ҳақидаги ҳужжатларни тан олиш ва эквивалентлигини қайд этиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида тўлов ундирилади";


и) 1-илова матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Илмий даража дипломини нострификациялаш

бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясига тақдим

этиладиган аттестация иши ҳужжатларининг

РЎЙХАТИ


1. Талабгор иш жойидан (агар у ишлаётган бўлса) муассаса раҳбари имзолаган йўлланма хат ёки талабгорнинг имзоси нотариал тасдиқланган аризаси (1 нусха). Хатда (аризада) талабгорнинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили ва жойи, иш жойи ва лавозими, шунингдек, қачон ва қайси давлатда илмий даража дипломини олганлиги, илмий даражанинг расмий номи, хорижда олинган ҳужжатнинг берилган куни, серияси ва рақами, диссертация мавзуси, қайси ихтисослик бўйича ҳимоя қилганлиги ҳақидаги маълумотлар кўрсатилади.

2. Муассаса раҳбарининг тегишли ихтисослашган кенгашга мурожаатномаси (аспирант ва докторантлар учун эса - уларни чет элда олий ўқув юртидан кейинги таълим институтларида ўқишга юбориш учун буйруқ) нусхаси ҳамда агар илмий иш Ўзбекистонда тайёрланган бўлса - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси (кейинги ўринларда ОАК деб аталади) ушбу диссертациянинг хорижий давлатларда ҳимоя қилинишига рухсат бериб, хорижий давлатлар аттестация органларига юборган йўлланма хатининг нусхаси.

3. Илмий даража дипломининг нотариал тасдиқланган нусхаси.

Фалсафа доктори (PhD) ёки унга тенглаштирилган хорижий мамлакатларда илмий даражалар берилганлиги ҳақидаги ҳужжатларнинг Ўзбекистон Республикаси давлат тилига нотариал тартибда тасдиқлаган таржимаси.

4. Талабгорнинг иш жойидан тасдиқланган ёки унинг имзоси қўйилган ходимларни ҳисобга олиш бўйича шахсий варақаси (талабгор паспортининг нусхаси илова қилинади).

5. Диссертация ҳимояси ўтган муассасанинг ҳамда ихтисослик номининг илмий котиб (агар у ишлаётган бўлса) имзоси билан тасдиқланган ёки талабгор томонидан имзоланган давлат тилидаги (лотин графикаси ҳарфлари билан) ва инглиз тилидаги шакллари.

6. Меҳнат дафтарчасидан кўчирма.

7. Талабгор ҳимоя қилган диссертация нусхаси ва мавжуд бўлган тақдирда - 2 нусха автореферат.

8. Аттестация ишидаги ҳужжатлар рўйхати";


к) 2-илова матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


Мазмуни


Муддатлари

(кунларда)


Ижро учун

масъуллар


1.

Талабгорлар хорижий мамлакатларда берилган фан доктори, фан номзоди, фалсафа доктори (PhD) ёки унга тенглаштирилган илмий даражалар ҳақидаги дипломларни нострификация қилиш учун тегишли ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясига (кейинги ўринларда ОАК деб аталади) тақдим этади, шунингдек, нострификация ўтказиш учун белгиланган тўловни киритишади.



Даъвогарлар

2.

ОАК хорижий мамлакатларда берилган фан доктори, фан номзоди, фалсафа доктори (PhD) ёки унга тенглаштирилган илмий даражалар ҳақидаги дипломларни нострификация қилиш учун тегишли ҳужжатларни қабул қилади.


Ҳужжатлар тақдим этилган кунда

ОАК

3.

Тақдим этилган ҳужжатлар ОАКнинг тегишли соҳа бўйича эксперт кенгаши томонидан кўриб чиқилиб, ОАКнинг Тартиб-қоида комиссиясига хулоса берилади.


Белгиланган муддатда

ОАКнинг тегишли соҳа бўйича эксперт кенгаши

4.

ОАКнинг Тартиб-қоида комиссияси эксперт кенгаши хулосаси ва ОАК Котибияти фикри асосида ўз тавсиясини ОАК Президиуми муҳокамасига тақдим этади.


Белгиланган муддатда

ОАКнинг Тартиб-қоида комиссияси

4а.

Тақдим этилган ҳужжатлар, зарур ҳолатларда, ОАКнинг Тартиб-қоида комиссияси қарори билан тегишли илмий ёки илмий-тадқиқот муассасасига ёхуд илмий даражалар берувчи илмий кенгашга жамоавий тақриз учун юборилиши мумкин.


Белгиланган муддатда

ОАКнинг Тартиб-қоида комиссияси, тегишли муассасалар

5.

ОАК Президиуми фан доктори, фан номзоди, фалсафа доктори (PhD) ёки унга тенглаштирилган илмий даражалар ҳақидаги дипломларни нострификация қилиш тўғрисида қарор қабул қилади.


Белгиланган муддатда

ОАК Президиуми

6.

Фан доктори, фан номзоди, фалсафа доктори (PhD) ёки унга тенглаштирилган илмий даражалар ҳақидаги диплом эгаларига ОАК Президиуми қарори асосида Ўзбекистон Республикасининг фан доктори (DSc), фалсафа доктори (PhD) илмий даражалари дипломлари берилади.


Белгиланган муддатда

ОАК Президиуми

1

       

Хорижий мамлакатларда берилган фан доктори, фан номзоди, фалсафа доктори (PhD) ёки унга тенглаштирилган илмий даражалар ҳақидаги дипломларни нострификация қилиш учун тегишли ҳужжатлар ОАКга тақдим қилинади

          


2

     

OAK хорижий мамлакатларда берилган фан доктори, фан номзоди, фалсафа доктори (PhD) ёки унга тенглаштирилган илмий даражалар ҳақидаги дипломларни нострификация қилиш учун тегишли ҳужжатларни кабул қилинади

       


3

       

ОАКнинг тегишли соҳа бўйича эксперт кенгаши қабул қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиб, ОАКнинг Тартиб-қоида комиссиясига хулоса беради

         


4

    

ОАКнинг Тартиб-қоида комиссияси эксперт кенгаши хулосаси ва OAK Котибияти фикри асосида ўз тавсиясини OAK Президиуми муҳокамасига тақдим этади

           

4а-

       

Тақдим этилган ҳужжатлар, зарур ҳолатларда, ОАКнинг Тартиб-қоида комиссияси қарори билан тегишли илмий ёки илмий-тадқиқот муассасага ёҳуд илмий даражалар берувчи илмий кенгашга жамоавий тақриз учун юборилиши мумкин

          


5

     

OAK Президиуми фан доктори, фан номзоди, фалсафа доктори (PhD) ёки унга тенглаштирилган илмий даражалар ҳақидаги дипломларни нострификация қилиш тўғрисида қарор қабул қилади

          

6

       

Фан доктори, фан номзоди, фалсафа доктори (PhD) ёки унга тенглаштирилган илмий даражалар ҳақидаги диплом эгаларига OAK Президиуми қарори асосида Ўзбекистон Республикасининг фан доктори (DSc), фалсафа доктори (PhD) илмий даражалари дипломлари берилади

         


".






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 22 ноябрдаги

937-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Диссертация ишларининг ҳимояси ва экспертизаси билан боғлиқ бўлган молиявий харажатлар ҳақида" 1994 йил 31 мартдаги 176-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Йилнинг энг яхши дарслиги ва ўқув адабиёти муаллифи" танлови ғолибларига илмий даража ва илмий унвон бериш тўғрисида" 2001 йил 6 июлдаги 290-сон қарори.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига педагогик фаолият самарадорлиги ва сифатини ошириш билан боғлиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2015 йил 25 августдаги 246-сон қарорининг 2 - 4-бандлари ҳамда қарорга 2 ва 3-иловалар (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 8-сон, 73-модда).



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 25 ноябрь

































Время: 0.1995
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск