ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Фан / Илмий ходимлар (мақом, аттестация, илмий даража ва унвонлар) /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясида илмий даражалар олиш юзасидан диссертацияларни экспертизадан ўтказиш билан боғлиқ сарф-харажатларни тўлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 22.11.2017 й. 937-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 22 ноябрдаги

937-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация

комиссиясида илмий даражалар олиш юзасидан

диссертацияларни экспертизадан ўтказиш

билан боғлиқ сарф-харажатларни

тўлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясида (кейинги ўринда ОАК деб аталади) илмий даражалар олиш юзасидан диссертацияларни экспертизадан ўтказиш билан боғлиқ сарф-харажатларни тўлаш тартибини белгилайди.


2. ОАК эксперт кенгашларининг шакллантирилиши ва фаолияти тартиби қонунчилик томонидан белгиланади.


3. ОАК эксперт кенгашлари раислари, илмий котиблари ва экспертларининг илмий даражалар олиш юзасидан диссертацияларни экспертизадан ўтказиш учун меҳнатига ҳақ тўлаш ОАК томонидан, ҳар йили "Фан" соҳаси бўйича жорий харажатлар учун ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида амалга оширилади.


4. ОАК эксперт кенгашлари раислари, илмий котиблари ва экспертларининг илмий даражалар олиш юзасидан диссертацияларни экспертизадан ўтказиш учун меҳнатига ҳақ тўлаш қонунчиликка мувофиқ, улар томонидан ОАК билан белгиланган тартибда тузилган шартномалар асосида амалга оширилади.



2-БОБ. ОАК ЭКСПЕРТ КЕНГАШЛАРИ РАИСЛАРИ,

ИЛМИЙ КОТИБЛАРИ ВА ЭКСПЕРТЛАРИНИНГ ИЛМИЙ

ДАРАЖАЛАР ОЛИШ ЮЗАСИДАН ДИССЕРТАЦИЯЛАРНИ

ЭКСПЕРТИЗАДАН ЎТКАЗИШ УЧУН МЕҲНАТИГА ҲАҚ

ТЎЛАШ ТАРТИБИ ВА МИҚДОРЛАРИ


5. ОАК эксперт кенгашлари аъзоларининг илмий даражалар олиш юзасидан диссертацияларни экспертизадан ўтказиш учун меҳнатига ҳақ тўлаш соатбай шартларда қуйидаги тартибда амалга оширилади:

эксперт кенгаши раиси ва илмий котибига - эксперт кенгашининг ҳар бир ўтказилган мажлиси учун, амалда уни ўтказиш учун сарфланган вақтдан келиб чиққан ҳолда, бироқ ҳар бир мажлис учун 5 соатдан кўп эмас;

экспертларга - фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш юзасидан диссертацияни экспертизадан ўтказиш учун 8 соат ҳамда фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш юзасидан диссертацияни экспертизадан ўтказиш учун 5 соат ҳисобидан.


6. ОАК эксперт кенгашлари мажлисларини ўтказиш жадвали ОАК бош илмий котиби томонидан тасдиқланади.


7. Илмий даража олиш юзасидан бир диссертация экспертизаси эксперт кенгаши раиси тайинлайдиган бир эксперт томонидан ўтказилади.

Илмий даража олиш юзасидан диссертацияни экспертизадан ўтказиш натижалари бўйича баҳсли вазиятлар вужудга келганда, эксперт кенгаши раиси томонидан ОАК раиси билан келишилган ҳолда мазкур диссертацияни бошқа эксперт томонидан такроран экспертизадан ўтказиш тайинланиб, унинг меҳнати учун ҳақ тўлаш ушбу Низомнинг 5-банди учинчи хатбошида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.


8. ОАК эксперт кенгаши раиси, илмий котиби ва экспертларининг илмий даражалар олиш юзасидан диссертацияларни экспертизадан ўтказиш учун меҳнатига соатбай ҳақ тўлаш миқдори раҳбар кадрлар ва мутахассислар малакасини ошириш бўйича таълим муассасалари (курслари) тингловчиларига ўқув машғулотлари ўтказадиган шахслар учун тўланиши назарда тутилган соатбай иш ҳақи миқдорига тенглаштирилади.


9. ОАК эксперт кенгашлари раиси, илмий котиби ва экспертлари меҳнатига тўланадиган иш ҳақи миқдорини белгилаш мақсадида уларнинг эксперт кенгаши мажлисларида ҳамда илмий даражалар олиш юзасидан диссертацияларни экспертизадан ўтказишдаги иш вақтини ҳисобга олиш ОАК масъул ходимлари томонидан амалга оширилади.


10. Чет эл фуқаролари томонидан илмий даражалар олиш юзасидан хорижда бажарилган диссертациялар экспертизаси тўлов асосида ОАК эксперт кенгаши томонидан амалга оширилади.

Чет эл фуқаролари томонидан илмий даражалар олиш юзасидан хорижда бажарилган диссертацияларини экспертизадан ўтказиш учун тўлов миқдори ОАК томонидан амалдаги сарф-харажатлардан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Тўлов чет эл фуқароси томонидан ОАКнинг бюджетдан ташқари ғазначилик ҳисоб рақамига белгиланган тартибда киритилади.

Чет эл фуқаролари томонидан илмий даражалар олиш юзасидан хорижда бажарилган диссертацияларини экспертизадан ўтказиш учун ОАК эксперт кенгаши раиси, илмий котиби ва экспертлари меҳнатига ҳақ тўлаш кирим қилинган тўлов ҳисобидан амалга оширилади.



3-БОБ. ДИССЕРТАЦИЯЛАРДА ПЛАГИАТНИ

АНИҚЛАШ ЮЗАСИДАН ЭКСПЕРТИЗАДАН ЎТКАЗИШ

ВА ДИССЕРТАЦИЯЛАР МАВЗУЛАРИНИ ЧОП ЭТИШ УЧУН

САРФ-ХАРАЖАТЛАРНИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ ВА МИҚДОРЛАРИ


11. ОАКда илмий даражалар олиш юзасидан диссертацияларда плагиатни аниқлаш юзасидан электрон экспертиза ўтказиш ва "ОАК Бюллетени" журналида диссертациялар мавзуларини эълон қилиш учун сарф-харажатларни тўлаш қуйидагилар ҳисобидан амалга оширилади:

талабгор меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ёки диссертация бажарилган ташкилот ва муассасаларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан, - диссертация илмий даражаларни берувчи илмий кенгаш томонидан талабгор олий таълимдан кейинги таълим институтида ўқиш даврида қабул қилинган тақдирда;

талабгорнинг ўз маблағлари, шунингдек, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан, - диссертация илмий даражаларни берувчи илмий кенгаш томонидан талабгор олий таълимдан кейинги таълим институтида ўқиш муддати тугаганидан сўнг қабул қилинган тақдирда.

12. ОАК томонидан қуйидаги тўлов миқдорлари белгиланади:

ОАКда фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш юзасидан диссертацияда плагиатни аниқлаш юзасидан электрон экспертиза ўтказиш учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида;

ОАКда фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш юзасидан диссертацияда плагиатни аниқлаш юзасидан электрон экспертиза ўтказиш учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида;

"ОАК Бюллетени" журналида диссертациялар мавзуларини эълон қилиш учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 фоизи миқдорида.

ОАКда илмий даражалар олиш учун диссертацияларда плагиатни аниқлаш юзасидан электрон экспертиза ўтказиш ва "ОАК Бюллетени" журналида диссертациялар мавзуларини эълон қилиш учун тўлов ОАКнинг бюджетдан ташқари ғазначилик ҳисоб рақамига белгиланган тартибда кирим қилинади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


13. ОАК эксперт кенгашлари аъзолари меҳнати учун иш ҳақи миқдори, улар бажарган иш ҳажмидан келиб чиқиб, тўғри ва асосли белгиланиши юзасидан масъулият ОАК эксперт кенгашлари раислари ва масъул ходимлари зиммасига юкланади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 25 ноябрь











































Время: 0.1532
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск