ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2017 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.11.2017 й. 938-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.11.2017 й.

N 938



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларни янада

қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий фаолиятни

такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"

2017 йил 21 июндаги ПҚ-3077-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларни янада қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий фаолиятни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 21 июндаги ПҚ-3077-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ бошқаруви раиси Н.С. Отажонов ва Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо вазири Э.М. Ғаниев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 23 ноябрдаги

938-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 июлдаги 318-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 7-сон, 63-модда) билан тасдиқланган Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Маҳсулотнинг (транспорт воситаларидан ташқари) мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш ва бериш муддати барча зарур ҳужжатлар (синов протоколлари, тадқиқот далолатномалари, санитария-эпидемиология, ветеринария, фитосанитария хулосалари, экологик экспертиза хулосаси) берилган вақтдан бошлаб уч иш кунидан ошмаслиги лозим";


б) 23-бандга қуйидаги мазмундаги биринчи хатбоши қўшилсин:

"Маълум турдаги маҳсулотни сертификатлаш мақсадида синовлар протоколини расмийлаштириш ва бериш муддати ушбу турдаги маҳсулотни техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар билан белгиланадиган услубларга мувофиқ синовлардан ўтказишнинг умумий давом этиш вақтидан келиб чиққан ҳолда белгиланади";

биринчи ва иккинчи хатбошилар тегишли равишда иккинчи ҳамда учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


в) 27-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш ва бериш муддати сертификатлаштириш органидан ушбу Низомда назарда тутилган барча зарур ҳужжатлар олинган вақтдан бошлаб уч иш кунидан ошмаслиги керак.";


г) Низомга иловада:

Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиботи схемасидаги "мувофиқлик сертификати", "Муддат: 10 кунгача" ва "Сертификатлаштириш тартиботининг умумий муддати 10 кундан 30 кунгачани ташкил этади" сўзлари тегишли равишда "мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш ва бериш", "Муддат: 3 иш кунигача", ва "Сертификатлаштириш тартиботининг умумий муддати ушбу турдаги маҳсулотни техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар билан белгиланадиган услубларга мувофиқ синовлардан ўтказишнинг умумий давом этиш вақтидан келиб чиққан ҳолда белгиланади" сўзлари билан алмаштирилсин.


Изоҳларнинг 6-бандидаги "15 иш кунидан" сўзлари "3 иш кунидан" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 9 августдаги 189-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 8-сон, 40-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектлари томонидан хорижий мамлакатлардаги улар ташкил этган савдо уйлари, ваколатхоналар, корхоналар орқали, шунингдек Ўзбекистон Республикаси савдо-саноат палатасининг хорижий мамлакатлардаги савдо-инвестиция уйлари орқали олиб чиқилаётган товарларни божхонада расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 6-бандида:


а) иккинчи хатбошидаги "экспортчининг ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотлар" сўзлари "экспортчининг ўз маҳсулотлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"экспортчиларнинг ўз маҳсулотлари (янги мева-сабзавот маҳсулотлари, узум ва полиз маҳсулотларидан ташқари) устав жамғармасида экспортчининг улуши камида 51 фоизни ташкил қиладиган чет элдаги корхона номига экспорт қилинганда, ушбу банднинг олтинчи хатбоши бундан мустасно".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 25 ноябрь





















































Время: 0.2074
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск